Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1702-2201/430 Дата решения 06.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Игамбердиев Абдуносир Абдухамитович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Султонов Абдуллахат Абдусаматович Ответчик / Подсудимый Юлдашева Гулхумор Махаммадалиевна
Source ID 641c371fc23e4c0c371409d1 Claim ID 3957004 PDF Hash 98c12b324ba8394f... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддаси збекистон Республикаси ФПК 416 law
онуни 21-моддаси онуни 21 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2201/430-сонли иш судья: Э.Сабиров маърузачи: Г.Асранова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2023 йил февраль ойининг 6 куни суд биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмановлардан иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Султонов Абдулахат Абдусаматовичнинг жавобгар Юлдашева Гулхумор Махаммадалиевнага нисбатан гаровга қўйилган мулк қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Юлдашева Гулхумор Махаммадалиевнанинг берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар А.Султонов судга жавобгар Г.Юлдашевага нисбатан гаровга қўйилган мулк қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг “Микрокредитбанк” Андижон филиалидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида олган кредити таъминоти сифатида унинг илтимосига кўра, ўзига тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 60 H022PA бўлган, “Кобалт” русумли автомашинасини гаровга қўйганлигини, эвазига тадбиркорлик фаолияти давомида топган даромадидан 35.000.000 сўм беришини айтганлиги учун бу келишувга рози бўлганлигини, автомашинаси гаров шартномаси расмийлаштирилган вақтда 68.750.000 сўмга баҳоланганлигини, орадан бир неча ой ўтгач келишувдаги пулларни сўраб борганлигини, жавобгар дастлаб 15.000.000 сўм, кейинчалик яна 20.000.000 сўм пул берганлигини, автомашинани гаровга қўйган кредитини ўз вақтида тўлаб боришаётганлигини айтганлигини, фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар Г.Юлдашевадан 62.172.419 сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланиб, ундирув А.Султоновга тегишли бўлган 60 H022PA бўлган, “Кобалт” русумли автомашинага қаратилганлигини, шундан сўнг ўзи кредитни тўлиқ тўлаганлигини, жавобгар кредитни тўламаганлиги оқибатида у зарар кўрганлигини баён қилиб, жавобгардан автомашинани гаровга қабул қилиш қиймати бўйича 68.750.000 сўмни, суднинг қарори билан ҳисобланган 1 давлат божи, ижро йиғими ва автомашина хатланиб, автотураргоҳда сақланиб турганлиги учун сарфлаган харажатларни ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар Султонов Абдуллахат Абдусаматович фойдасига жавобгар ЯТТ Юлдашева Гулхумор Махаммадалиевнадан 27.172.419 сўм зарар, 3.108.620 сўм давлат божи, 2.611.240 сўм ижро йиғими ва 800.000 сўм автотураргоҳ харажатлари, жами 33.692.279 сўм ундирилиши белгиланган. Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар Г.Юлдашева томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда даъвогарнинг гаровга қўйилган машинаси реализация қилинмаганлигини, даъвогарга зарар етказмаганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини ишдаги материаллар бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Микрокредитбанк” Андижон филиали ва ЯТТ Юлдашева Гулхумор Махаммадалиевна ўртасида 2020 йил 13 майда тузилган кредит шартномасига кўра, ЯТТ Юлдашева Гулхумор Махаммадалиевнага 16 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга чеварчилик қилиш мақсадида 50.000.000 сўм миқдорда имтиёзли кредит ажратиб берилган. Кредит таъминоти сифатида Султонов Абдуллахат Абдусаматовичга тегишли бўлган давлат рақам белгиси 60 H022PA бўлган, “Кобалт” русумли автомашина Асака туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Исломов томонидан 2020 йил 14 майда нотариал идорада реестрга 97рақам билан қайд этилган гаров шартномасига кўра гаровга қўйилган. Тарафлар иштирокида 2020 йил 12 майда тузилган баҳолаш далолатномасига асосан гаровга қўйилаётган автомашина 68.750.000 сўмга баҳоланган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ЯТТ Юлдашева Гулхумор Махаммадалиевнадан 62.172.419 сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланиб, ундирув Султонов Абдуллахат Абдусаматовичга тегишли давлат белгиси 60 H022PA бўлган, “Кобалт” русумли автомашинага қаратилган. 2 Жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги оқибатида фукаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ижро қилиш учун ижро органига юборилган. Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 21-моддасига кўра, гаровга қўювчи гаров билан таъминланган мажбуриятни ушбу Қонунда белгиланган тартибда муддатидан олдин бажариш ҳуқуқига эгадир. Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан 2022 йил 3 мартда берилган маълумотда фукаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори бўйича ЯТТ Г.Юлдашевага нисбатан ижро иши қўзғатилганлиги, А.Султоновга тегишли давлат русумли 60 H022PA бўлган, “Кобалт” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кирилганлиги, А.Султонов гаровдаги автомашина савдога чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилганда, А.Султонов томонидан 62.172.419 сўм кредит қарздорлиги ва давлат божи тўлиқ тўланганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги қонунининг 25-моддасига кўра қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни тақдим этган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақли. Ундириш гаров нарсасига уни реализация қилиш йўли билан қаратилган тақдирда, мулкий кафил қарздордан унинг қийматини ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Судлар юқоридаги қонун талаби ва иш ҳолатларидан келиб чиқиб, жавобгар ЯТТ Г.Юлдашеванинг кредит қарздорлиги ва давлат божи, ижро йиғими ва қўшимча харажатлари даъвогар А.Султонов томонидан қопланганлигини, жавобгарнинг турмуш ўртоғи томонидан даъвогарга 35.000.000 сўм қайтариб берилганлигини инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини асоссиз ва суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Шикоятда келтирилган бошқа важлар ҳам суд ҳужжатларини бекор қилиш учун бўла асос олмайди, чунки ушбу важлар судлар томонидан муҳокама қилиниб, уларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилган. Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди қуйи судларнинг хулосалари билан келишади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. 3 Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Суд ҳаражатлари масаласини муҳокама қилиб, кассация инстанцияси давлат божи жавобгар томонидан кассация шикояти беришда тўланганлигини инобатга олади ва давлат божини жавобгар зиммасида қолдиришни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 тўловни жавобгар Г.Юлдашевадан ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛДИ: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 2022 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар Юлдашева Гулхумор Махаммадалиевнадан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида 75 000 сўм ундирилсин. Раислик этувчи: А.А.Игамбердиев Ҳайъат аъзолари: Б.А.Тангабаев Н.Б.Рахманов Нусҳа аслига тўғри, судья 4