Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2218/3387 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шамахмудов Зикрулла Изатиллоевич Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORHONASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI
Source ID 63e6585974fdb81bd9e139fa Claim ID 3918076 PDF Hash 81136822103e87c4... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нат шартномаси МК 100-моддаси нат шартномаси МК 100 law
нат шартномасини МК 100-моддаси нат шартномасини МК 100 law
нат кодекснинг 181-моддаси нат кодекс 181 code_article
нат шартномаси МК 100-моддаси нат шартномаси МК 100 law
нат шартномасини МК 100-моддаси нат шартномасини МК 100 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2218/3387 Кассация иши № 6-294-23 Судья: Х.Маткаримов ТВС судьяси: Н.Махкамова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Худайбердиева ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ББнинг жавобгар “Шаҳар шаҳар электр таъминоти корхонаси” (Шаҳар шаҳар ЭТК)га нисбатан буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун ҳақ ва суд ҳаражатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Шаҳар туманлараро судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 октябрдаги ажримига нисбатан жавобгар Шаҳар шаҳар ЭТК томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ББ жавобгар Шаҳар шаҳар ЭТКга нисбатан 2022 йил 2 мартдаги 19/2-U-сонли буйруқни бекор қилиш, уни аввалги лавозимга тиклаш, мажбурий прогул учун ҳақ ва адвокат хизмати учун тўланган 1.700.000 сўм суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳар туманлараро судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ББнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар Шаҳар шаҳар ЭТК бошлиғи С.А.Файзуллаевнинг 2022 йил 2 мартдаги 19/2-U-сонли ББ билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинган ва ББ 2022 йил 3 мартдан бошлаб Шаҳар шаҳар ЭТКга 7-даражали мухандис (Давлат ва шартномавий хизматларни кўрсатиш) вазифасига ишга тикланган. Жавобгар Шаҳар шаҳар ЭТКдан даъвогар ББнинг фойдасига 2022 йил 3 мартдан 2022 йил 20 июлга қадар бўлган мажбурий прогул вақти учун 11.056.607,98 сўм ҳақ (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ушлаб қолинган ҳолда) ҳамда 1.700.000 сўм вакил харажатларини ундириш белгиланган. 1 Жавобгар Шаҳар шаҳар ЭТКдан давлат фойдасига 1.042.264,3 сўм миқдорида давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 октябрдаги ажримига асосан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар Шаҳар шаҳар ЭТК кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, даъвогар ББ 2008 йилдан Шаҳар шаҳар ЭТКда турли лавозимларда ишлаб келган, 2019 йил 10 апрелдаги 213-сонли буйруққа асосан корхонанинг Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш хизмати мухандиси лавозимига тайинланган. Муқаддам, иш берувчининг 2020 йил 20 ноябрдаги 213-к84-сонли буйруғига асосан ББ билан тузилган меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисми 3-бандига асосан бекор қилинган, бироқ ушбу буйруқ фуқаролик ишлари бўйича Шаҳар туманлараро судининг 2021 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан ғайриқонуний деб топилиб бекор қилинган ва ходим аввалги ишига тикланган. Суднинг ушбу қарори асосида иш берувчининг 2021 йил 9 июлдаги 19/53-U-сонли буйруғи билан ББ корхонанинг Давлат ва шартномавий хизматларни кўрсатиш муҳандиси лавозимига тикланган. Шаҳар шаҳар ЭТК рахбари С.А.Файзуллаевнинг 2021 йил 12 январдаги 1-сонли буйруғи билан ББ Шаҳар шаҳар 4-секторга масъул қилиб белгиланган. Даъвогар ББ охирги бир йил ичида бир-неча маротаба интизомий жазога тортилган, хусусан 2021 йил 1 ноябрдаги 57-сонли буйруққа асосан хайфсан, 2021 йил 26 ноябрдаги 64-сонли буйруққа асосан ойлик иш ҳақининг 15% жарима жазоси тайинланган. Шаҳар шаҳар ЭТК бош мухандиси Э.Эргашовнинг 2022 йил 4 февралдаги иш берувчи номига ёзилган билдиргисида, ББ шу куни соат 10:00дан 12:00га қадар Шаҳар шаҳар 4-секторга бориши учун рухсат сўраганлиги, бироқ бу вақт оралиғида секторда бўлмаганлигини корхона хуқуқшуноси Ш.Махкамов аниқланганлигини кўрсатиб унга нисбатан чора кўришни сўраган. 2022 йил 17 февраль куни Шаҳар шаҳар ЭТК бошлиғи С.А.Файзуллаев ходим ББ билан тузилган меҳнат шартномасини МК 100моддаси 2-қисми 3-бандига асосан иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга розилик бериш ҳақида корхона Касаба уюшмасига тақдимнома киритган. Шаҳар шаҳар ЭТК Касаба уюшмасининг 2022 йил 24 февралдаги хулосаси билан ББ меҳнат муносабатларини мунтазам бузиб 2 келаётганлиги ва ички меҳнат қоидаларига бўйсинмаслигини инобатга олиб, 2022 йил 4 февраль куни икки соатдан кўп вақт оралиғида ишда бўлмаганлиги учун ойлик иш ҳақининг 30%дан кўп бўлмаган миқдорда жарима жазосини қўллашга розилик берилган. Шунга кўра, Шаҳар шаҳар ШЭТК бошлиғининг 2022 йил 25 февралдаги 21-сонли буйруғига асосан, ББнинг 2022 йил февраль ойининг иш ҳақидан 30% жарима ушлаб қолиш белгиланган. Шунингдек, Шаҳар шаҳар ЭТК Касаба уюшмаси қўмитасининг 2022 йил 1 мартдаги 4-сонли йиғилиш баённомаси асосида ББ билан тузилган меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисми 3-бандига асосан бекор қилишга розилик берилган. Шаҳар шаҳар ЭТК бошлиғининг 2022 йил 2 мартдаги 19/2-U-сонли буйруғига асосан ББ билан тузилган меҳнат шартномаси МК 100моддаси 2-қисми 3-бандига асосан бекор қилинган, огоҳлантириш ўрнига уч иш куни хисобида компенсация тўланиши белгиланган. Ушбу буйруқ нусхаси ходимга 2022 йил 3 март куни топширилган ва даъвогар мазкур даъво ариза билан 2022 йил 5 апрель куни судга мурожаат қилган. Судлар даъвогарнинг судга мурожаат қилиш муддатини узрли деб топиб тиклаш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, МК 13-моддасига асосланиб, даъвогар буйруқ нусхасини 2022 йил 3 март куни олиб судга мурожаат қилиш муддатнинг сўнги куни ишламайдиган кунга тўғри келганлигини инобатга олиб, бу муддатни тиклашни лозим топган ва ушбу хулоса билан судлов ҳайъати ҳам келишади. Биринчи инстанция суди МК 100, 111, 112, 182-моддалари ҳамда Олий суд Пленумининг қарорини қўллаб, даъвогар ББнинг талабини қаноатлантиришни лозим топган, бунда ходимнинг битта ҳаракати учун иккита интизомий жазо чораси қўлланилганлиги, хусусан даъвогар 2022 йил 4 февраль куни ишда икки соат бўлмаганлиги каби ҳаракатига жарима жазосидан ташқари ходим билан меҳнат шартномаси ҳам бекор қилинганлиги, интизомий жазо чорасини қўллашдан олдин ходимдан тушунтириш хати талаб қилиб олинмаганлиги, меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлган ходимнинг ишда икки соат бўлмаганлик ҳолати ҳам тўлиқ тасдиқланмаганлиги, бу ҳолат ўз тасдиғини топмасдан иш берувчи шошма-шошарлик билан даъвогарни ишдан бўшатиш чорасини кўрганлиги асос қилган. Апелляция инстанцияси ҳам суднинг ушбу хулосалари билан келишган, бироқ суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини тўлиқ ва холисона аниқламаганлигини, суднинг хулосаси билан ишдаги ҳолатлар бир-бирига тўғри келмаслигини эътибордан четда қолдириб, барча ҳолатларини аниқлаш чорасини кўрмаган. 3 Судлов ҳайъати сударнинг даъвогар ББнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисидаги хулосаси билан келишса-да, бундай хулосасининг асосини тўлиқ ўзгартиришни лозим топади. Меҳнат кодекснинг 181-моддасига кўра, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли: 1) ҳайфсан; 2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима; 3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари). Ушбу моддада назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ББ 2022 йил 4 февраль куни икки соатдан кўп вақт оралиғида ишда бўлмаганлиги учун унга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида жарима қўлланилган. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги иш берувчининг 2022 йил 2 мартдаги 19/2-U-сонли буйруғидан кўринишича, ББ билан тузилган меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисми 3-бандига (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги) асосан бекор қилинган ва бунга асос сифатида Касаба уюшмаси қўмитасининг 2022 йил 1 мартдаги 4-сонли розилиги кўрсатилган. Касаба уюшмаси қўмитасининг 2022 йил 1 мартдаги 4-сонли йиғилиш баённомасидан кўринишича, мажлис муҳокамасига 5-та масала қўйилган бўлиб, 1-3-бандларида ББга нисбатан муқаддам қўлланилган интизомий жазо чоралари, 4-бандида касаба уюшмаси раиси М.Махмуджанова ва етакчи юрист Ш.Махкамовнинг ББни уларга нисбатан қилган ҳақоратлари ва шу орқали ички меҳнат интизоми қоидаларининг 6.7.-бандини бузганлиги юзасидан ёзилган билдиргилари, 5-бандида эса фуқаро Р.Норматованинг ББни хаттиҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси муҳокама қилинган. Мазкур касаба уюшмаси баённомаси асосида ББ томонидан корхона ходимларини сўкиб ҳақорат қилганлигини корхона ходимларини шахсиятига тегиш, уларга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатиш ва обрўсизлантириш орқали Ички меҳнат интизоми қоидаларининг 6.7.-бандини бузганлиги, ходим томонидан ўзига тўғри хулоса чиқармаганлиги, қолаверса фуқароларга нисбатан шахсий адовати борлиги сабабли ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш орқали фуқароларнинг тинчлигини бузаётганлиги, ички меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлиги ва оқибатда МК тегишли моддалари талаблари доирасида унга нисбатан барча турдаги жазо чоралари илгари қўлланиб бўлинганлиги, сўнги жазо чораси сифатида у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдан бошқа чора қолмаганлигини инобатга олиб, ББ билан тузилган меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисми 3-бандига асосан бекор қилинишига розилик берилган. 4 Ушбу ҳолатдан кўринишича, даъвогарга битта ҳаракати учун иккита интизомий жазо чораси қўлланилмаган, аксинча, биринчи ҳаракати бўлган ишга икки соат келмаганлигига жарима жазоси қўлланилган бўлса, иккинчи ҳаракатлари, яъни ходимларни ҳақорат қилганлиги ва фуқаронинг аризаси асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш каби жазо чораси қўлланилганлиги аниқланди. МК 100-моддаси 2-қисми 3-бандига кўра, ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосли эканлигини билдиради. Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади. 2020 йил 10 августдан 2025 йил 1 августга қадар даврга тасдиқланган “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидаларининг 6.7.-бандига кўра меҳнат жамоасининг аъзолари, корхона мижозлари ва иш жараёнида алоқа қиладиган бошқа шахслар билан хушфеъл муносабатда бўлиш ходимнинг асосий мажбуриятларидан биридир. Мазкур Қоидаларнинг 4.7.-бандида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асослари келтирилган бўлиб, ходимнинг айбли ҳатти-харакатлари ҳам мазкур асослардан бири ҳисобланади. Жавобгар Шаҳар шаҳар ЭТК вакили томонидан тақдим қилинган ҳужжатлардан кўринишича, корхона касаба уюшмаси раиси М.Махмуджанова ва етакчи юрист Ш.Махкамовларнинг 2022 йил 1 март куни рўйхатдан ўтган билдиргиларидан кўринишича, ББдан фуқаро Р.Норматованинг аризаси юзасидан тушунтириш хати сўралганда уларни шахсиятига тегадиган, куракда турмайдиган, одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган гаплар билан корхона ходимлари олдида уларни обрўсизлантирганлиги, бу билан Ички меҳнат интизоми қоидаларининг 6.7.-бандини бузганлиги кўрсатилиб, унга нисбатан тегишли чора кўриш сўралган. Корхона ходимларининг иш берувчи номига ёзган мурожаатномасида эса ББ раҳбарият устидан ёлғон маълумотларни юқори турувчи органлар ва прокуратурага ёзиб келаётганлиги, унинг мурожаатлари асосида корхона ходимлари терговчиларнинг сўроқларига тутилиб келаётганлиги ва уларга маънавий зарар етказилаётганлиги, шу сабабли у корхонада ишлашга лойиқ эмаслиги, унга нисбатан чора кўриб у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишига касаба уюшмаси қўмитасига кўрсатма бериш сўралган. 5 Фуқаро Р.Норматова эса ББнинг ҳаракатларидан норозилигини билдириб, унга нисбатан чора кўришни сўраган. Судлов ҳайъати ушбу ҳужжатларга баҳо берар экан, улар далиллар мақбуллиги бўла оладиган ҳужжатлар билан исботланмаганлигига эътибор қаратади, хусусан, даъвогар ходимларни ҳақорат қилганлиги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги суд қарори билан тасдиқланмаган, фуқаронинг мурожаатида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан эса тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказилмаган. Бу эса жавобгар томонидан келтирилган ҳолатлар ўз исботини топганлигини инкор қилади. Шундай экан, мазкур ҳолатлар асосида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинишини асосли ва қонуний деб бўлмайди, зеро ходим Ички меҳнат интизоми қоидаларининг 6.7.-бандини бузганлиги у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлмайди, ходимнинг айбли хатти-ҳаракати эса суд қарори билан тасдиқланган бўлиши лозим. МК 111, 112-моддаларга асосан, судларнинг даъвогар ББни аввалги вазифасига тиклаш, унинг даъво талаби доирасида зарар, яъни мажбурий прогул вақти учун ҳақ ва юридик ёрдамдан фойдаланганлик учун қўшимча харажатларни ундириш ҳақидаги хулосалари қонунийдир, бунда даъвогар томонидан ушбу зарар суммалари миқдоридан эътирози йўқлиги ва суд қарорларидан рози эканлиги ҳақидаги баёноти ҳам инобатга олинди. Судлов ҳайъати юқорида келтирилган ҳолатларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаган ҳолда суд ҳужжатларининг хулосасини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-банди ва 4191моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Шаҳар туманлараро судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 6