Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-1901/26885 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кенжаев Юсуф Эргашевич Ответчик / Подсудимый Шадиматова Салиханиша Джумабаевна
Source ID 63e65b0e74fdb81bd9e13a20 Claim ID 3963686 PDF Hash 274d045ad2985f77... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 12-моддаси збекистон Республикаси ФК 12 law
жой кодексининг 97-моддаси жой кодекси 97 code_article
жой кодексининг 99-моддаси жой кодекси 99 code_article
идаги ва ФКнинг 229-моддаси идаги ва ФК 229 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-19711/26885 Кассация иши № 12-3548-22 судья: У.Мирзаев маърузачи: З.Худойқулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил февраль ойининг 03 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, Тошкент вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Ашурова ва адвокатлар С.Ульмасов, М.Сирожиддинов ҳамда тарафларнинг иштирокида, даъвогар Шаҳар прокурорининг АА манфаатида жавобгарлар “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи, Шаҳар 1-сонли давлат нотариал идораси, Шаҳар 3-сонли давлат нотариал идораси, нисбатан ордерни ва олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси ва даъвогар ААнинг жавобгарлар Шаҳар ҳокимлиги, М.Болтоеваларга нисбатан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда жавобгар ББнинг даъвогар АА, АА ва Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Шаҳар филиалига нисбатан мулк ҳуқуқини ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестрини ҳамда ордерни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 08 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажримига нисбатан даъвогар АА келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Шаҳар прокурори АА ва ААлар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи томонидан марҳум Жуманиёзов Фарход Кургунович номига Уйга нисбатан қалбаки ҳужжатлар асосида 2009 йил 30 сентябрда берилган 3019-сонли ордерни, ББ номига Уйга нисбатан 2012 йил 5 декабрда берилган 144-сонли ордерни, ББ номига Уйга нисбатан 2013 йил 19 июнда берилган 289-сонли ордерни ва эгалик ҳуқуқи тан олинганлигини, Шаҳар 3-сонли давлат нотариал идорасида 2017 йил 19 октябрда 5996-реестр рақами билан қайд қилинган ББ билан И.Шовхиев ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳамда Шаҳар 1-сонли давлат нотариал идорасида 2018 йил 13 январда 2188-реестр рақами билан қайд қилинган И.Шовхиев билан ББ ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. 1 Даъвогар АА судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Шаҳар ҳокимининг М.Болтоевани Шаҳар “Дорилфунун” МФЙ, 5/5даҳа, 34-уй, 8-хонадонга нисбатан мулкий ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги 2017 йил 24 октябрдаги 1386-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Жавобгар ББ судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ААнинг Шаҳар “Дорилфунун” МФЙ, 5/5-даҳа, 34-уй, 8-хонадонга нисбатан 2020 йил 21 ноябрдаги мулк ҳуқуқини ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестрини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Жавобгар ББ судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ААнинг Шаҳар “Дорилфунун” МФЙ, 5/5-даҳа, 34-уй, 8-хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқи ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилиши тўғрисидаги 2020 йил 13 октябрдаги давлат реестрини ҳамда 2009 йил 30 сентябрдаги 2712-сонли ордерни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 08 августдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Шаҳар прокурорининг даъво талаблари қаноатлантирилиб, “Шаҳар” уй-жой кооперативи томонидан Шаҳар 5/5-даҳа, 34-уй, 8-хонадонга нисбатан жавобгар марҳум Ф.Жуманиёзов номига 2009 йил 30 сентябрда 207-сонли баённома билан берилган 3019-сонли ордер, ББ номига 2012 йил 5 декабрда берилган 144сонли ордер ва ББ номига 2013 йил 19 июнда берилган 289-сонли ордерлар ҳақиқий эмас деб топилган. Шаҳар 3-сонли нотариал идораси томонидан 2017 йил 19 октябрда тасдиқланган жавобгар ББ билан И.Шовхиев ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ва тарафлар дастлабки ҳолатга келтирилиб, ББдан И.Шовхиевга квартира сотиб олиш берилган 8.000.000 сўм ундирилган. Шаҳар 1-сонли давлат нотариал идорасида 2018 йил 13 январда тасдиқланган жавобгар И.Шовхиев билан ББ ўртасида тузилган олди-сотди шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган ва тарафлар дастлабки ҳолатга келтирилиб, И.Шовхиевдан ББга 6.000.000 сўм ундирилган. Жавобгар ББнинг қарши даъво талаблари қаноатлантирилиб, Давлат кадастрлар палатасининг Шаҳар филиалида 2020 йил 21 ноябрдаги мулк ҳуқуқини ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестри ҳақиқий эмас топилган. Мулк ҳуқуқи ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилиши тўғрисидаги 2020 йил 13 октябрдаги давлат реестри ҳамда 2009 йил 30 сентябрдаги 2712-сонли ордер ҳақиқий эмас деб топилган. Шаҳар 5/5-даҳа, 34-уй, 8-хонадон “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи балансига қайтарилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарорини 2 даъвогар Шаҳар прокурорининг АА ва ААлар манфаатида жавобгарлар “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи, Шаҳар 1-сонли давлат нотариал идораси, Шаҳар 3-сонли давлат нотариал идораси, ББ, ББ, И.Шовхиев ва ББларга нисбатан ордерни ва олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришга оид қисми бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво талаблари рад қилинган. Даъвогар ААнинг жавобгарлар Шаҳар ҳокимлиги, М.Болтоеваларга нисбатан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинган. Суднинг ҳал қилув қарорини хулоса қисмининг еттинчи хатбошиси ўзгартирилиб, мулк ҳуқуқи ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилиши тўғрисидаги 2020 йил 13 октябрдаги давлат реестри ҳамда АА номига берилган йили, ойи ва куни кўрсатилмаган 2712сонли ордер ҳақиқий эмас деб топилган. Суднинг ҳал қилув қарорини хулоса қисмининг саккинчи хатбошисидан Шаҳар 5/5-даҳа, 34-уй, 8-хонадоннинг “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи балансига қайтарилиши ҳақидаги матн чиқарилиб, ушбу матн ўрнига “даъвогарлар АА ва ААлардан солидар тартибда жавобгар ББнинг фойдасига қарши даъво аризаси ва апелляция шикояти беришда тўланган жами 1.635.000 сўм давлат божи ундирилсин” деган жумла киритилган. Суднинг ҳал қилув қарорини қолган қисмлари ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар АА келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, унинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, прокурор, адвокатлар ва тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Шаҳар, 5/5-даҳаси, 34-уйда жойлашган 8хонадон (бундан кейин низоли хонадон деб юритилади) 1988 йилда “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи томонидан қурилган кооператив уй ҳисобланади. “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативининг архив ҳужжатларига кўра, низоли хонадоннинг дастлабки пай бадалини Сайидмамедов тўлаган ва низоли хонадон 1995 йил 16 майда Н.Кривенкога ажратиб берилганидан сўнг, у қолган пай бадалларни тўлиқ тўлаган. 3 “Шаҳар” уй-жой мулкдорлари ширкатининг 2005 йил 30 сентябрдаги 2712-сонли ордерида, 160-сонли баённомага асосан низоли хонадон ААга берилганлиги кўрсатилган (ф/и 11-бети). Судда сўралган “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи раиси Д.Аджибекиров, “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативининг архив ҳужжатларига кўра, низоли хонадоннинг дастлабки пай бадалини Сайидмамедов тўлаганлигини, 1995 йил 16 майда Н.Кривенкога ўтганлигини ва у қолган пай бадалларни тўлиқ тўлаганлигини, 2005 йил 30 сентябрда ААга ордер берилганлигини, унинг кооперативга аъзо бўлиб кирганлиги тўғрисида аризаси йўқлигини, низоли хонадоннинг ҳуқуқий мақоми кооператив уй ҳисобланишини, 2009 йилда АА уч хонали квартирага кўчиб кетганлигини, 2009 йил 30 сентябрда Ф.Жуманиёзовга ордер берилганлигини ҳамда ААлар ҳам кооперативга аъзоликка қабул қилиниб, ордер берилганлигини, низоли хонадоннинг дастлабки эгаси Н.Кривенко ҳисобланишини ва у кооператив аъзолигидан чиқарилмаганлигини билдирган. Шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБнинг 2019 ймл 18 сентябрдаги “ААни С.Сайфиев билан юзалаштириш банномаси”га кўра, АА 2005 йил тахминан январь ойида турмуш ўртоғи АА “Николай” исмли шахсдан унга тегишли бўлган низоли хонадонни 50.000 сўмга сотиб олганлигини, бироқ расмийлаштириш вақтида турмуш ўртоғи АА “Николай”ни топа олмаганлигини, кейин Шаҳар уй-жой кооперативи раиси Э.Алматов турмуш ўртоғи ААнинг номига 2005 йил 30 сентябрда 2712-сонли ордер расмийлаштириб берганлигини ва Э.Алматов унга уч хонали уй бўшаганлигини айтганлигини, Шаҳар, 5/3-даҳаси, 42-уйда жойлашган 36хонадон уч хонали бўлганлиги учун тахминан 2009 йилнинг май ойларида у оила аъзолари билан кўчиб ўтганлигини билдирган. Суд топшириғига асосан судда сўралган С.Сайфиев 2011 йилда Шаҳар шаҳрида “Ангерен уй-жой қурилиши кооперативига раис лавозимида ишлаганлигини, шу йил Шаҳар 5/5 даҳа, 34-уй, 8-хонадонда яшовчи АА келиб ундан икки хоналик хонадонни уч хоналик хонадонга алмаштириш сўраганда, унга 5/4-даҳадан уч хоналик уй бериб, ундаги низоли хонадонни Ф.Жуманиёзовга сотиб юборганлиги ҳақида тушунтириш берган. Шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБнинг 2019 йил 23 сентябрдаги жиноят ишини бир қисмини тугатиш тўғрисидаги қарорига кўра, С.Сайфиев АА номидан ариза ёзиб, низоли хонадонни марҳум Ф.Жуманиёзовга сотиб, 2009 йил 30 сентябрдаги 207-сонли баённома асосида 3019-сонли ордер берган. Аниқланишича, низоли хонадон бўйича ББнинг 2012 йил 5 декабрдаги аризага асосан 144-сонли ордер ва ББнинг 2013 йил 19 июндаги аризага кўра 289-сонли ордер расмийлаштирилган. Шаҳар ҳокимининг 2013 йил 30 августдаги 454-сонли қарори билан низоли хонадон бўйича пай-бадаллар тўлиқ тўлаб бўлинганлиги сабабли низоли хонадонга нисбатан ББнинг мулк ҳуқуқи тан олинган ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. 4 Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 24 октябрдаги 1386-сонли қарори билан низоли хонадон хусусий уй-жой фондига киритилиб, низоли хонадонга нисбатан ББнинг эгалик ҳуқуқи тан олинган. Шаҳар 3-сонли давлат нотариал идорасида 2017 йил 19 октябрда тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра, ББ низоли хонадонни И.Шовхиевга сотган. Шаҳар 1-сонли давлат нотариал идорасида 2018 йил 13 январда тасдиқланган олди-сотди шартномасига биноан, И.Шовхиев низоли хонадонни ББга сотган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 20 февралдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Оҳангарон туманлараро судининг 2018 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ААнинг жавобгар М.Болтоевага нисбатан уйдан мажбурий кўчириш ҳамда унга берилган ордерни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаблари рад қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 25 октябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Оҳангарон туманлараро судининг 2019 йил 13 августдаги ҳал қилиув қарорига кўра, даъвогар ББнинг жавобгарлар АА ва бошқаларга нисбатан уйдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилиб, АА оила аъзолари билан биргаликда низоли хонадондан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топилган. Бундан ташқари, Шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Шаҳар филиалига АА номига 2005 йил 30 сентябрдаги 160-сонли баённомасига асосан низоли хонадон учун берилган 2712-сонли ордер асосида давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилган. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Шаҳар филиали томонидан ААнинг низоли хонадонга нисбатан 2020 йил 21 ноябрда мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. Тошкент вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 21 сентябрдаги қарори билан Шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризачи ААнинг шикоят аризасидаги жавобгар Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Шаҳар филиали мансабдор шахсларининг хаттиҳаракатлари қонунга хилоф деб топиш ва мажбурият юклаш ҳақидаги талаби рад этилган. Ҳозирда ушбу қарор қонуний кучда. Шаҳар ҳокимининг 2022 йил 11 январдаги 4-10-148-Q/22-сонли қарорига кўра, АА номига “Шаҳар” уй-жой қуриш кооперативи идоравий мансублигида бўлган, низоли хонадонни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори билан Шаҳар ҳокимининг 2022 йил 11 январдаги 4-10-148Q/22-сонли қарорининг 2.2-банди ҳақиқий эмас деб топилган. 5 Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 12-моддасига мувофиқ, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 97-моддасига асосан, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативлари давлат рўйхатидан ўтгандан кейин кириш бадалини ҳамда турар жойнинг қурилиш ёки харид қийматига нисбатан уставда ёхуд шартномада белгиланган ўз пай бадаллари қисмини тўлаган муассис-фуқаролар шу кооперативларнинг аъзоси деб тан олинади. Кооператив бошқарув органининг қарорига биноан белгиланган миқдордаги кириш ҳамда пай бадалларини тўлаган фуқаролар фаолият кўрсатаётган уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг аъзоси бўлишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 99-моддасига кўра, уйжой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзосига кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра, пай бадали миқдорига мувофиқ, бир ёки бир неча хонадан иборат бўлган алоҳида квартира берилади. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари уйидаги квартираларга маҳаллий давлат ҳокимияти органи берадиган ордерга мувофиқ кўчиб кирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 17-сон Қарорининг 6-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 9-боби 113-126-моддаларида кўзда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигини тартибга солувчи нормаларда баён этилган асослар бўйича шартномаларнинг ҳақиқий эмас деб топилишига йўл қўйилади. Мазкур Пленум қароринг 17-бандига биноан, олди-сотди шартномаси унинг иштирокчилари учун ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириши боис мазкур шартноманинг ҳақиқийлигини қонунда белгиланган асослар бўйича фақатгина шартнома иштирокчилари ҳамда шартнома объектининг мулкдорлари низолашишга ҳақлидирлар. Аниқланган ҳолатларга кўра, АА ва ААнинг “Шаҳар” уй-жой қуриш кооперативига аъзо бўлганлиги ва уларнинг пай бадалларини тўлаганлиги тўғрисида ҳужжатлар ҳамда ваколатли идора томонидан низоли хонадон АА ва ААнинг “Шаҳар” уй-жой қуриш кооперативига аъзо бўлганлиги сабабли ажратиб берилганлиги ва қонунда белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти тарафидан берилган ордер мавжуд эмас. Қолаверса, 2009 йилда АА оила аъзолари билан уч хонали квартирага кўчиб кетганлиги аниқланган. Бундан ташқари, қонуний кучда бўлган юқоридаги суд қарорлари билан даъвогар ААнинг жавобгар М.Болтоевага нисбатан уйдан мажбурий кўчириш ҳамда унга берилган ордерни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги 6 даъво талаблари рад қилинган ҳамда АА оила аъзолари билан биргаликда низоли хонадондан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топилган. Ушбуларга биноан, АА ва ААлар низоли хонадоннинг фойдаланувчиси ёки мулкдори ёхуд низоли хонадон бўйича жавобгарлар номига расмийлаштирилган ҳужжатлар юзасидан манфаатдор шахслар бўлиб санламайди. Бундай ҳолатда, низоли хонадон юзасидан Ф.Жуманиёзовга 2009 йил 30 сентябрда 3019-сонли, ББга 2012 йил 5 декабрда 144-сонли ордер ва ББга 289-сонли ордер берилганлиги ҳамда Шаҳар ҳокимининг 2013 йил 30 августдаги 454-сонли қарори билан низоли хонадон бўйича пай-бадаллар тўлиқ тўлаб бўлинганлиги сабабли низоли хонадонга нисбатан ББнинг мулк ҳуқуқи тан олинганлиги ва Шаҳар ҳокимининг 2017 йил 24 октябрдаги 1386-сонли қарори билан низоли хонадон хусусий уй-жой фондига киритилиб, низоли хонадонга нисбатан ББнинг эгалик ҳуқуқи тан олинганлиги, шунингдек, 2017 йил 19 октябрда ББ томонидан низоли хонадон И.Шовхиевга сотилганлиги ва 2018 йил 13 январда И.Шовхиев томонидан низоли хонадон ББга сотилганлиги АА ва ААнинг ҳуқуқ манфаатларини бузган деб бўлмайди. Биринчи инстанция суди, аниқланган ҳолатларга эътибор қаратмасдан ва ҳуқуқий баҳо бермасдан асоссиз равишда, низоли хонадон 2005 йил 30 сентябрдаги “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативининг 160-сонли баённомаси ва 2712-сонли ордери асосида ААга берилган, бироқ кооператив раиси С.Сайфиев томонидан 2009 йилда ҳужжатлар қалбакилаштирилиб, низоли хонадон Ф.Жуманиёзовга бериб юборилган деб Шаҳар прокурорининг АА ва ААлар манфаатида даъво талабларини қаноатлантирган. Апелляция судлов ҳайъати юқорида баён этилган қонун нормаларига, судда аниқланган ҳолатларга ва қонуний кучда турган суд қарорларига асосланиб, АА, ААларда низоли хонадонга нисбатан бирор-бир ҳуқуқга эга эмаслиги ҳамда мазкур ҳолатда иш бўйича қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган шахс АА ва ААлар эмас, балки “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи ҳисобланиши, ушбу кооператив эса мазкур иш бўйича жавобгар сифатида жалб қилинганлиги, лекин у ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун даъво талаблари билан судга арз қилмаганлиги, процессуал қонунчиликда арз қилинмаган ҳолатда жавобгарнинг манфаатида суд ўз ташаббуси билан қарор қабул қилиши назарда тутилмаганлиги, шунга кўра, апелляция судлов ҳайъати ишни арз қилинган талаблар доирасида кўриб, юқоридаги баён қилинган ҳолатлар бўйича ҳуқуқи бузилган “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативига ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун алоҳида тартибда судга даъво келтириш ҳуқуқи мавжудлигини тушунтириш тўғрисида хулосага келиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини даъвогар Шаҳар прокурорининг АА ва ААлар манфаатида жавобгарлар “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи ва бошқаларга нисбатан ордер ва олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабларини 7 қаноатлантиришга оид қисмини бекор қилиб, даъвонинг ушбу қисми бўйича даъвони рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқариш ҳақида асосли ва қонуний хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъвогар ААнинг жавобгарлар Шаҳар ҳокимлиги ва М.Болтоеваларга нисбатан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талабини муҳокама қилмасдан очиққа қолдирганлиги сабабли апелляция судлов ҳайъати ушбу даъво талабини муҳокама қилиб, Шаҳар ҳокимлигини жавобгар сифатида ишга жалб қилиб, юқоридаги асосларга биноан, ушбу даъво талабини ҳам рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, апелляция судлов ҳайъати юқоридаги асосий даъво талабларини рад этилганлиги сабабли низоли хонадоннинг “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи балансига қайтарилишини истисно этишини инобатга олган ҳолда ушбу жумлани суднинг ҳал қилув қарорини хулоса қисмидан чиқариб, тўғри тўхтамга келган. Судлар юқорида қайд этилган қонунлар ва ҳолатларга асосан “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи ҳамда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Шаҳар филиалига АА номига 2005 йил 30 сентябрдаги 160-сонли баённомасига асосан низоли хонадон учун берилган 2712-сонли ордер асосида давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатиш ҳақидаги Шаҳар маъмурий судининг ҳал қилув қарори бекор бўлганлигини, қолаверса АА пай бадалини тўлаганлигини тасдиқловчи мақбул бирор-бир далил судга тақдим этилмаганлигини, у судга тақдим қилган 2712-сонли ордер ваколатли орган томонидан берилмаганлиги учун ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини ҳамда юқорида баён этилган қонуний кучда турган суд ҳужжатларига асосан АА ва ААларда низоли хонадонга нисбатан ҳуқуқларидан маҳрум қилинганликларини, шунингдек, иш бўйича низоли хонадон мулкдори “Шаҳар” уй-жой қурилиш кооперативи судга даъво билан арз қилмаган ҳолатда, низоли хонадонга нисбатан қонуний кучда турган ҳужжатларга эга бўлган ББнинг мулкдор бўлмаган Кенжаевларга нисбатан қарши даъвоси қаноатлантирилиши лозимлигини эътиборга олиб, жавобгар ББнинг қарши даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Апеляция судлов ҳайъати мазкур ҳолатда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ва ФКнинг 229-моддасида назарда тутилган инсофли эгалловчига оид нормаларини мазкур ҳолатга татбиқ этиш жоиз эмас ҳамда ушбу нормалар ҳақиқий мулк эгаси даъво келтирганда қўлланилиши ва муҳокама қилиниши лозим деб, тўғри тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан даъвогарнинг келтирган важларини инкор қилиб, апеляция инстанцияси 8 суди ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов Ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 9