← Назад
Решение #1605726 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси | 48 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1103-2002/1905
Кассация иши № 12-28-23
судья: Д.Мусаев
маърузачи: Н.Мусаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил февраль ойининг 03 куни Ўзбекистон Республикаси Олий
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда,
Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар
Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар фф хўжалиги
раҳбари ББнага нисбатан солиқ қарздорлигини субсидиар тарзда ундириш
ҳақидаги даъвоси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 июлдаги ажримига
нисбатан даъвогар Қуйичирчиқ туман ДСИ келтирган кассация
шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Қуйичирчиқ туман ДСИ судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, унда фф хўжалиги Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2019 йил 26 декабрдаги ажрими билан банкрот бўлганлигини баён қилиб,
жавобгар ББдан 18.806.284 сўм солиқ қарздорлигини субсидиар
ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2020
йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби
қаноатлантирилиб, жавобгар фф хўжалиги собиқ рахбари ББдан 18.806.284
сўмлик солиқ қарздорлиги Қуйичирчиқ туман ДСИ фойдасига ундирилган.
Жавобгар фф хўжалиги собиқ рахбари ББдан давлат фойдасига
752.251 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 июлдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори бекор
қилиниб, янги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Қуйичирчиқ туман
ДСИнинг жавобгар фф хўжалиги собиқ раҳбари ББга нисбатан солиқ
қарздорлигини субсидиар тарзда ундириш ҳақидаги даъво талаби рад
қилинган.
Даъвогар Қуйичирчиқ туман ДСИ келтирган кассация шикоятида,
апелляция судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, биринчи инстанция
суднинг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий
риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши
лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган,
зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга
асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, фф хўжалиги (бундан кейин фермер хўжалиги
деб юритилади) Қуйичирчиқ туман ҳокиминг “Тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси” томонидан 2017 йил 20
февралда рўйхатдан ўтказилган.
Фермер хўжалигининг Уставига кўра, фермер хўжалигининг муассис
ва раҳбари ББ бўлиб ҳисобланган.
Қуйичирчиқ туман ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги 2115-сонли
қарорига кўра, фермер хўжалиги фойдаланишидаги жами 75 га ер майдони
туман захирасига қайтариб олинган ва туман ҳокимлиги билан тузилган ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 19 ноябрдаги
ҳал қилув қарорига кўра, Қуйичирчиқ туман ДСИнинг аризаси
қаноатлантирилиб, фермер хўжалиги банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланиши белгиланиб, фермер хўжалигини тугатиш
бошқарувчиси этиб, А.Жуманиязовнинг номзоди тасдиқланган.
Тугатиш бошқарувчисининг 2019 йил 18 декабрдаги Якуний
ҳисоботида фермер хўжалигининг номида ҳеч қандай мол-мулк мавжуд
эмаслиги, фермер хўжилиги охирги икки йил фаолият юритмаганлиги
аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги “Сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш” тўғрисидаги 224-сонли Қарорига кўра хулоса
қилиш имконияти бўлмаганлиги кўрсатилган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 26 декабрдаги
якуний ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисидаги ажримига кўра, фермер
хўжалиги тугатиш бошқарувчисининг 2019 йил 18 декабрдаги якуний
ҳисоботи тасдиқланган.
Бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар ва бошқа
кредитор қопланмаган қарздорлиги 26017657,94 сўм қарздорнинг молмулки етмаганлиги учун қондирилмаган қарз мажбуриятлари
қаноатлантирилган мажбуриятлар деб ҳисобланиб, фермер хўжалигини
тугатиш ишлари якунланган деб ҳисобланган ҳамда фермер хўжалиги
давлат реестрдан ўчирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритиш ва шу ҳақида
судга маълумот тақдим этиш васифаси юклатилган.
Қуйичирчиқ туман давлат хизматлари марказининг 2019 йил 30
декабрдаги қарори билан фермер хўжалиги давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси 48-моддасига мувофиқ, агар юридик
шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий
кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи)
2
сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг
ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик
шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига
унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши
мумкин.
Муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу
юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина
мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга.
Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган
муассис (иштирокчи) ёки мулкдор юридик шахснинг муайян ҳаракатни
амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан
билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини
кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги)
уларнинг томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади.
Аниқланганларга кўра, муассис ва раҳбар ББнинг ғайриқонуний
ҳаракатлари туфайли фермер хўжалиги ночорлиги (банкротлиги) вужудга
келганлиги ҳақида ишда далиллар мавжуд эмас.
Қолаверса, фермер хўжалиги суднинг ажрими билан Бюджет ва
бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар ва бошқа кредитор
қопланмаган қарздорлиги 26017657,94 сўм қарздорнинг мол-мулки
етмаганлиги учун қондирилмаган қарз мажбуриятлари қаноатлантирилган
мажбуриятлар деб ҳисобланиб, фермер хўжалигини тугатиш ишлари
якунланган ҳамда фермер хўжалиги давлат реестридан чиқарилган.
Шунга кўра, ҳозирда ББ фермер хўжалигининг муассис ва раҳбари
ҳисобланмайди, балки ББ фермер хўжалигининг собиқ муассис ва раҳбари
ҳисобланади.
Қонунда эса амалда бўлган муассис ва раҳбарининг ғайриқонуний
ҳаракатлари туфайли фермер хўжалиги ночорлиги (банкротлиги) вужудга
келган тақдирда, муассис ва раҳбари зиммасига унинг мажбуриятлари
бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши назарга тутилган.
Бундан ташқари, фермер хўжалигининг таъсис ҳужжатларида фермер
хўжалигининг мажбуриятлари бўйича мол-мулки етарли бўлмаган
тақдирда, муассис ва раҳбари зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича
субсидиар жавобгарлик юклатилиши кўрсатилмаган.
Баён қилинганларга асосан ББ фермер хўжалигининг 18.806.284 сўм
солиқ қарздорлиги бўйича субсидиар жавобгар бўлиб ҳисобланмайди.
Биринчи инстанция суди, юқоридаги ҳолатларга эътибор ва ҳуқуқий
баҳо бермасдан ҳамда моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаб,
даъвогарнинг даъво талабини асоссиз қаноатлантириш ҳақида хулосага
келган.
Апеляция судлов ҳайъати фермер хўжалиги раҳбари ББ ўзининг
ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан корхонани ўзининг шахсий
манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қасддан
банкротликка олиб келганлиги, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан
юзага келтирганлиги ёки оширганлиги тегишли далиллар билан
3
исботланмаганлигини, жавобгар ББнинг муайян ҳаракатни амалга
ошириши оқибатида корхонанинг олдиндан ночор (банкрот) бўлиб
қолишини олдиндан билгани, ўз ҳуқуқидан ана шундай ҳаракатни амалга
оширишини кўзлаб фойдаланганлигини тасдиқловчи далиллар суд
томонидан аниқланмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги ҳал қилув қарорига асосан
даъвогарнинг даъво талабини рад қилиш ҳақида қонуний ва асосли
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан
даъвогар вакиллари келтирган важларини инкор қилиб, апеляция
инстанцияси суди ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 июлдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
Ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
А.Касимов
4