Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2203/6986 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Назарова Хакима Мамирбаевна Ответчик / Подсудимый ОХАНГАРОН Т., "ИПОТЕКА-БАНК" АТИБ ОХАНГАРОН ФИЛИАЛИ
Source ID 63e6581c74fdb81bd9e139f5 Claim ID 3950651 PDF Hash b7c75d6784698cde... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФПК 122-моддаси ФПК 122 law
Мазкур Кодекснинг 419-моддаси Мазкур Кодекс 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2203/6986 Кассация иши № 6-419-23 Судья: Ф.Муминова Маърузачи: Ш.Хамраев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2022 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогарлар ББ ва “ББ” МЧЖнинг жавобгарлар АТИБ “Ипотекабанк” ва АТИБ “Ипотекабанк” Оҳангарон филиалига нисбатан ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар “ББ” МЧЖ раҳбари ББ томонидан берилган кассация шикоятини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогарлар ББ ва “ББ” МЧЖ жавобгарлар АТИБ “Ипотекабанк” ва АТИБ “Ипотекабанк” Оҳангарон филиалига нисбатан 2020 йил 20 майда улар ўртасида тузилган ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарларнинг даъво аризаси рад қилинган. Суд ҳужжатларидан норози бўлган даъвогар “ББ” МЧЖ раҳбари ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати муҳокамаси давомида даъвогар “ББ” МЧЖ раҳбари ББ суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати ушбу аризани муҳокама қилиб, тарафларнинг фикрини тинглаб, қуйидаги хулосага келади. ФПК 122-моддаси 9-бандига кўра, агар даъвогар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Мазкур Кодекснинг 419-моддаси 5-бандига кўра, кассация инстанциясининг суди кассация шикояти (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга ҳақли. Судлов ҳайъати мазкур қонун нормаларга асосланиб ҳамда даъвогар “ББ” МЧЖ раҳбари ББ даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраганлиги, бундай кўрмасдан қолдириш ҳеч қайси тарафнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, аризани қабул қилишни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарларнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ФПК 122-моддаси 9-банди, 419-моддаси 5-банди ва 4191-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъвогар “ББ” МЧЖ раҳбари ББнинг даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими бекор қилинсин. Даъвогарлар ББ ва “ББ” МЧЖнинг жавобгарлар АТИБ “Ипотекабанк” ва АТИБ “Ипотекабанк” Оҳангарон филиалига нисбатан ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: