Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2201/9626 Дата решения 03.02.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Аманова Мухаббат Мажитовна Ответчик / Подсудимый Мирзахмедова Ўғилой Ўктам қизи
Source ID 63e6577474fdb81bd9e139e5 Claim ID 3950649 PDF Hash 454c600a1c746560... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 32-моддаси жой кодекси 32 code_article
жой кодексининг 70-моддаси жой кодекси 70 code_article
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2201/9626 Кассация иши № 6-420-23 Судья: Б.Файзиев ТВС судьяси: Н.Мусаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББ қизига нисбатан уй-жойдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ББ жавобгар ББга нисбатан Тошкент вилояти, Туман, “Нуробод” МФЙ, Нуробод қўрғони, -хонадондан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажримига асосан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризани қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган ҳамда жавобгар Мирзахмедова Ўғилой Ўктам қизи Туман, “Нуробод” МФЙ, Нуробод қўрғони, -хонадондан мажбурий тартибда кўчирилиши белгиланган. Ушбу суд ҳужжатидан норози бўлган жавобгар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Тошкент вилояти, Туман, “Нуробод” МФЙ, Нуробод қўрғони, -хонадон 2021 йил 10 декабрдаги олди-сотди шартномасига асосан даъвогар ББга тегишли бўлиб, ушбу шартнома 26.12.2021 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган. 1 Жавобгар ББ ва даъвогарнинг ўғли ББ ўғли 2021 йилнинг август ойидан муқаддам даъвогар ББга тегишли бўлган Олмалиқ шаҳри, А.Темур кўчаси, ББ 16-хонадонда бирга яшаб келишган, бу вақтда хонадон мулкдори Москва шаҳрида бўлган. Кейинчалик мазкур хонадон мулкдор ББ томонидан сотилиб, ўрнига иккита хонадон, жумладан низоли Туман, “Нуробод” МФЙ, Нуробод қўрғони, -хонадонни ҳам сотиб олиб, ўзи ва турмуш ўртоғи ББ Олмалиқ шаҳар, Металлурглар кўчаси, 36-уй, 11-хонадонга кўчиб ўтишган, 2021 йил декабрь ойининг охиридан эса жавобгар ББ ва даъвогарнинг ўғли ББ низоли Туман, Нуробод МФЙ, Нуробод қўрғони, -хонадонда яшашни бошлаган. Бироқ, ББ ва Ў.Мирзахмедовлар ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар сабабли, ББ низоли хонадондан чиқиб кетган, даъвогар ББ эса 2022 йил 14 июнь куни Нурия исмли фарзандини дунёга келтирган ва фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал қилув қарорига асосан ББ боланинг отаси деб белгиланган. Даъвогар ББ ҳозирги кунга қадар фарзанди билан низоли хонадонда яшаб келади ва ихтиёрий равишда хонадонни бўшатишдан бош тортганлиги сабабли даъвогар жавобгарни уйдан кўчириш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Жавобгар ББ 2014 йилдан Тошкент вилояти, Туман, “Қуюн” МФЙ, Камалак кўчаси, 2-уйда доимий рўйхатда туради ва ББ билан танишгунига қадар шу манзилда ота-онаси билан яшаб келган. Биринчи инстанция суди ФК 9, 164, 172-моддалари, Уй-жой кодексининг 74-моддаларини қўллаб, жавобгар ББ 2021 йил декабрь ойидан низоли хонадонда узлуксиз мулкдорнинг розилиги асосида мулкдорнинг ўғли билан бир оила бўлиб яшаб келганлиги, унинг мазкур хонадонда яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқи шаклланганлиги, амалдаги қонунчиликка асосан мулкдор бошқа шахсларнинг муайян шартлар асосида ва белгиланган доирада ўз мулкидан фойдаланишига йўл қўйишга мажбурлиги, хонадондан кўчириш учун бошқа ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни лозим топган. Апелляция инстанцияси эса суднинг ушбу хулосаси билан келишмасдан Уй-жой кодексининг 32-моддасини қўллаб, жавобгар низоли уйга кириши ва яшашида юқоридаги қонунда белгиланган талаблар мавжуд эмаслиги, яъни жавобгар мулкдорнинг розилиги билан низоли хонадонга киритилмаганлиги, унинг оила аъзоси ҳисобланмаслиги ва мулкдор билан бирга умумий рўзғор юритган ҳолда яшамаганлиги, хонадон рўйхатида ҳам турмаслигини инобатга олиб, суд 2 қарорини бекор қилишни ва Уй-жой кодексининг 70-моддаси асосида даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан келишади, чунки ҳақиқатдан ҳам жавобгар мулкдорнинг оила аъзоси ҳисобланмаслиги, у келин бўлиб тушмаганлиги, мулкдор билан бир оила сифатида низоли хонадонда бирга яшамаганлиги иш ҳужжатларидан ташқари суд муҳокамаси давомида тарафларнинг тушунтиришлари билан ҳам ўз тасдиғини топди. Жавобгарнинг мулкдор ББнинг ўғли ББ билан шаърий никоҳ асосида доимий яшаб келганлиги ва умумий рўзғор юритганлиги тўғрисидаги важлари эса мулкдорнинг оила аъзоси деб ҳисоблашга асос бўла олмайди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 3