← Назад
Решение #1608289 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; Ажрим (апелляция)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 397 | — | law | |
| ФПК | 400 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3851 | — | code_article | |
| исоблайди ва ФПК | 402 | — | law | |
| ФПК | 402 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апел.иши №6-4/АП-23
Судья: М.Абдувахабова
Маърузачи: Д.Исраилова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ
2022 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида,
Олий суд биносида,
Раислик қилувчи, судья – Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари - судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат М.Хамраев, даъвогар
ДД ва жавобгар ДДларнинг иштирокида, даъвогар ДДнинг жавобгар ДД
ва бошқаларга нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш,
туман
ҳокимининг
қарорларини,
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво
аризалари
ҳамда
ДДнинг
жавобгар
ДДга
нисбатан
уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги қарши даъво
аризаси бўйича қўзғатилган 2-90/19-сонли фуқаролик иши юзасидан
қабул қилинган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор
қилиш ҳақидаги суд ажрими устидан берилган хусусий шикоят бериш
муддатини тиклашни рад қилиш ва шикоятни қайтариш тўғрисидаги
Тошкент вилоят судининг 2022 йил 16 декабрдаги ажримига нисбатан
жавобгар ДД томонидан берилган хусусий шикоятни апелляция
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил
27 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ДДнинг даъво
талаблари
қаноатлантирилиб,
ДДнинг
даъво
аризаси
рад қилинган.
Ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган.
Тошкент вилоят судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ажрими билан
аризачи ДДнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича бекор
қилиш ҳақидаги аризаси рад қилинган.
Ушбу ажримга нисбатан ДД 2022 йил 7 декабрь куни хусусий
шикоят билан мурожаат қилиб, шикоят билан мурожаат қилиш
муддатини тиклашни сўраган.
Тошкент вилоят судининг 2022 йил 16 декабрдаги ажримига
асосан ДДнинг шикоят келтириш муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномаси рад этилган ва хусусий шикоят аризачига қайтарилган.
1
Мазкур ажримга нисбатан ДД апелляция тартибида хусусий
шикоят билан мурожаат қилиб, ажримни бекор қилишни сўраган.
Жавобгарлар идора вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида огоҳлантирилган бўлсалар-да судга келмади, келмаганлик
сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 397-моддасига
асосан келмаган тарафларнинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг
тушунтиришларини ва адвокат фикрини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб,
қуйидаги хулосага келади.
ФПК 400-моддасига кўра, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, ҳуқуқ ва
мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар
биринчи инстанция судининг ажримлари устидан суд томонидан
ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун
ичида апелляция инстанцияси судига суднинг ҳал қилув қароридан
алоҳида шикоят қилиши ва прокурор протест келтириши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 3851-моддаси 3, 4-қисмларига кўра, белгиланган
муддат ўтгандан кейин берилган апелляция шикояти (протести)
апелляция шикоятини (протестини) берган шахсга қайтарилади.
Ўтказиб юборилган муддат, агар муддатни ўтказиб юбориш сабаблари
суд томонидан узрли деб топилган бўлса, шикоят (протест) бераётган
шахснинг илтимосномасига кўра биринчи инстанция судининг
ажримига биноан тикланиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ДД норози бўлган
Тошкент вилоят судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ажрим нусхаси унга
почта орқали 2022 йил 12 сентябрь куни юборилган
ва 15 сентябрь куни ажрим нусхаси шахсан ДДга топширилган (и.в.80
2-жилд).
Хусусий шикоятда ДД Россия Федерациясига шахсий ишлари
билан кетганлиги сабабли бу муддатни ўтказиб юборганлигини важ
қилган бўлса-да, бу важларини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим
қилмади.
Бундан
ташқари,
ДД
суднинг
ажримини
2022
йил
15 сентябрь куни олган бўлса-да, дастлаб берган хусусий шикоятини
ҳам йигирма кунлик муддатни ўтказиб, яъни 2022 йил 16 ноябрда
берганлиги аниқланди.
Шундай қилиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ДДнинг
хусусий шикоят бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини
қонуний
тартибда
рад
қилган
деб
ҳисоблайди
ва ФПК 402-моддаси 1-бандига асосан ажримни ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 402-моддаси 1-бандини қўллаб,
судлов ҳайъати,
2
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят
судининг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, апелляция
тартибидаги хусусий шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
Ф.Турсунов
Аслига тўғри, судья:
3