Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1103-2201/2335 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O ` ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT SOLIQ QO`MITASI XUZURIDAGI KADASTR AGENTLIGINING TOSHKENT VILOYATI BOSHQARMASI " DAVLAT MUASSASASI Ответчик / Подсудимый Анорқулов Жамолиддин Сайдулла ўғли
Source ID 63e276d2c8a7a85098fa89ba Claim ID 3963127 PDF Hash 864c47fa640b28bf... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 212-моддаси збекистон Республикаси ФК 212 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1103-2201/2335 Кассация иши № 12-46-23 судья: Ж.Бобоназаров маърузачи: З.Худойқулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил январь ойининг 31 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармасининг жавобгар ББга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ва ер майдонини қайтариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 08 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ келтирган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Туман, “USTA NORMAT” МФЙ, Яралихўжаев кўчаси, 61-уйда жавобгар ББга 2008 йил 25 февралдаги 114сонли қарорига асосан 150 кв.м ер майдон капитал қурилиш қурмаслик шарти билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ажратилган ер майдонини девор билан ўраб олинган бино-иншоотларини ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 08 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ББга Туман, “USTA NORMAT” МФЙ, Яралихўжаев кўчаси, 61-уй-жойнинг ўзига қарашли қисми атрофидан капитал қурилиш қурмаслик шарти билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ажратилган 150 кв.м ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган девор ва бошқа қурилмалар жавобгар ББ буздирилиши белгиланган. Жавобгар ББдан давлат фойдасига 600.000 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгар ББ келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Оққўрғон туман ҳокимининг 2008 йил 25 февралдаги 114-сонли қарорига асосан жавобгар ББга ўзи яшаб турган Туман, “USTA NORMAT” МФЙ, Яралихўжаев кўчаси, 61-уй-жойнинг атрофидаги ер майдони капитал қурилиш қилмаслик шарти билан 150 кв.м ер-майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун бириктириб берилган. Туман, “USTA NORMAT” МФЙ, Яралихўжаев кўчаси, 61-уй-жойнинг жавобгар ББ ўзига қарашли 150 кв.м ер-майдони атрофини ушбу ер майдонида қурилиш қилмаслик шарти билан унга ажратиб берилган бўлсада, бироқ ваколатли идораларнинг рухcатини олмасдан, ноқонуний равишда девор билан ўраб олган ва қурилма қурган. Ушбу ҳолат, Кадастр агентлиги Бўстонлиқ тумани бўлими инспектори ҳамда “Кичиксой” МФЙ раиси иштирокида 2022 йил 24 февралда тузилган далолатнома, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида 2022 йил 04 мартда тузилган баённома ва Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги 2022 йил 04 мартдаги қарор, огоҳлантириш хати ҳамда фото суратлар билан ўз исботини топган. Жавобгар ББ ушбу қурилмани ўз ихтиёри билан бузиши ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ, ББ ушбу қурилмани бузмаган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарфхаражатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 212-моддасига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Судлар қайд этилган қонунлар ва ҳолатларга асосланиб ҳамда ББ Туман, “USTA NORMAT” МФЙ, Яралихўжаев кўчаси, 61-уй-жойнинг жавобгар ББ ўзига қарашли 150 кв.м ер-майдони атрофbни ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда девор билан ўраб олиб, қурилма қурганлигини, у мазкур қурилмани бузиши ҳақида огоҳлантирилганлигини, аммо қурилма бузилмаганлигини, ушбу қурилма қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда қурилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 08 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова Ф.Турсунов