Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2203/2844 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жўраева Гулнора Рабонакуловна Ответчик / Подсудимый Аракулова Арзахон Рустамжоновна
Source ID 63e276f3c8a7a85098fa89bd Claim ID 3963131 PDF Hash 5ef00d3175e70d2f... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 21 -моддаси онуни 21 law
збекистон Республикаси ФКнинг 228-моддаси збекистон Республикаси ФК 228 law
збекистон Республикаси ФКнинг 230-моддаси збекистон Республикаси ФК 230 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2203/2844 Кассация иши № 12-3693-22 судья: Ф.Муминова маърузачи: М.Абдувахабова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил январь ойининг 31 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат У.Хамидов ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан уй-жойдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда жавобгар ЖЖнинг даъвогар ДДга нисбатан хонадонни таъмири учун сарфланган харажатларни ундириш ҳақидаги қарши даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 16 декабрдаги ажримига нисбатан жавобгар ЖЖ келтирган кассация шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ДД судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар ЖЖ ва ЖЖларни оила аъзолари билан биргаликда Ангрен шаҳри, 5/1б-даҳа, уй-хонадондан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган. Жавобгар ЖЖ қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Ангрен шаҳри, 2/5-даҳа, уй-хонадонга қилинган сарф харажатлар учун 116.491.591 сўм, 2002 йил онаси Л.Бурхонова томонидан тўланган 400 АҚШ долларини инфляция ҳисобига олиб, ҳозирги кун ҳолатига қайтаҳисоб китоб қилинган суммани ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ДДнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар ЖЖ ва ЖЖ, , уй-хонадондан мажбурий тартибда кўчирилган. Жавобгарлар ЖЖ ва ЖЖлардан даъвогар ДДнинг фойдасига 558.900 сўм суд ҳаражати ундирилган. Жавобгар ЖЖнинг қарши даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар ДДдан жавобгар ЖЖнинг фойдасига хонадонни таъмири учун сарфланган харажат учун 116.491.591 сўм ва суд харажати учун 559.600 сўм, жами 117.051.191 сўм ундирилган. Даъвогар ДДдан давлат даромадига 600.000 сўм давлат божи ундирилган. 1 Мазкур суднинг 2022 йил 11 октябрдаги ажрими билан жавобгар ЖЖнинг даъвогар ДДга нисбатан 2002 йил онаси Л.Бурхонова томонидан тўланган 400 АҚШ долларини инфляция ҳисобига олиб, ҳозирги кун ҳолатига қайта-ҳисоб китоб қилинган суммани ундириш ҳақидаги қарши даъво талаби кўрмасдан қолдирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарорини “даъвогар ДДдан жавобгар ЖЖнинг фойдасига хонадонни таъмири учун сарфланган харажат учун 116.491.591 сўм ва суд харажати учун 559.600 сўм, жами 117.051.191 сўм ундириш”га оид қисми бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар ЖЖнинг даъвогар ДДга нисбатан хонадонни таъмири учун сарфланган харажатларни ундириш ҳақидаги қарши даъво талаби рад қилинган. Суднинг ҳал қилув қароридан даъвогар ДДдан давлат даромадига 600.000 сўм давлат божи ундиришга оид қисми чиқарилган ҳамда ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар ЖЖ келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, нотариал идорада 1999 йил 21 сентябрда тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан, Ангрен шаҳри, “Боботоғ” МФЙ, 5/1б-даҳа, уй-хонадон (кейинги ўринларда низоли хонадон деб юритилади) дастлаб Ю.Караульныхга тегишли бўлган. Нотариал идорада 2022 йил 04 февралда тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра, низоли хонадон Ю.Караульныхнинг номидан ишончнома асосида ҳаракат қилган К.Мирхолиқов томонидан ДДга сотилган ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат давлат рўйхатидан ўтказилган. Мазкур олди-сотди шартномасининг 9-бандида низоли хонадонда фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолувчилар йўқлиги кўрсатилган. Ангрен шаҳар “Бобо-тоғ” МФЙнинг 2022 йилнинг 18 апрелдаги ва 06 майдаги далолатномаларига кўра, ЖЖ ва ЖЖ уч нафар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда низоли хонадонда 2002 йилдан рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаб келади. 2 “Чайка-Проект” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига биноан, низоли хонадонда амалга оширилган таъмирлаш ишлари харажати 116.491.591 сўмни ташкил этиши қайд этилган. Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2022 йил 26 сентябрдаги хулосада, “Чайка-Проект” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботи илмий асосланганлиги ва ушбу ҳисобот асосли бўлганлиги сабабли низоли хонадондаги тиклаш-таъмирлаш харажатларининг ҳозирги кундаги ҳақиқий қиймати ҳисобланмаганлиги билдирилган. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрда қабул қилинган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 21 -моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилиши, гарчи бу бузилишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этилишини талаб қилиши мумкин. Мазкур ҳуқуқни амалга оширишда давлат органлари мулкдорга кўмаклашиши шарт. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 228-моддасига асосан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли. Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, жавобгарлар низоли хонадон рўйхатида туришмайди ҳамда ДДнинг оила аъзоси бўлиб ҳисобланишмайди. Шунга кўра жавобгарларга низоли уйдан доимий фойдаланиш ҳуқуқини вужуд келмаган. Бундан ташқари, жавобгар ЖЖнинг онаси Л.Бурхонова 2002 йилда низоли хонадонни Ю.Караульныхдан 400 АҚШ долларига сотиб олганлиги ва шундан сўнг у низоли хонадонни таъмирлаганлиги ҳақидаги важи жавобгар ЖЖ ёки унинг оила аъзоларига низоли хонадондан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи асос бўлиб ҳисобланмайди, чунки, ҳозирда низоли хонадонни ДД сотиб олган ва олди-сотди шартномаси кучда. Шунга кўра, ДДнинг низоли хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган ва у шу асосда низоли хонадоннинг мулкдори бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳолатларга кўра, низоли хонадондан жавобгарларнинг доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи асослари мавжуд бўлмасада, даъвогарнинг талабига асосан бўшатиб беришмаган. Мазкур ҳолатда жавобгарлар даъвогарнинг мулкдорлик ҳуқуқларини бузишган. Судлар даъвогар низоли уйнинг мулкдори эканлигини, у ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга эканлигини, жавобгарлар мазкур низодаги уйда доимий рўйхатда турмаслигини, улар даъвогарнинг оила аъзолари эмаслигини ва низоли уйдан жавобгарларнинг доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даьвогар ДДнинг даъво талабини каноатлантириш хусусида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 230-моддасига мувофиқ, ўз навбатида инсофли эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам мол-мулкдан 3 қанча вақт давомида олинган даромад мулкдорга қайтарилиши керак бўлса, шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган зарур харажатларини тўлашни мулкдордан талаб қилишга ҳақли. Аниқланганларга кўра, ЖЖ низоли хонадонда 2002 йилдан буён яшаётган бўлса-да, низоли хонадоннинг олдинги ёки ҳозирги мулкдорининг розилиги билан низоли хонадонга кирмаган ёки қўлга киритмаган (ўзбошимчалик билан кирган). Шунга кўра, ЖЖ инсофли эгалловчи бўлиб ҳисобланмайди. Қолаверса, ЖЖ низоли хонадонни олдинги ёки ҳозирги мулкдорининг розилиги асосида таъмирламаган, балки ЖЖ низоли хонадон ўз хоҳишига кўра таъмирлаган (ўзбошимчалик билан амалга оширган). Ушбу таъмирлаш ишлари низоли хонадонни сақлаш учун амалга оширилган зарурий (таъмирламаса низоли хонадонга зарар етадиган) таъмирлаш ишлари сирасига кирмайди. Бундай ҳолатда, ЖЖ ҳозирги мулкдор ДДдан низоли хонадонни ўз хоҳишига кўра яхшилаш учун амалга оширган харажатларни талаб қилишга ҳақли эмас. Биринчи инстанция суди, юқоридаги ҳолатларга эътибор ва ҳуқуқий баҳо бермасдан, моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаб, жавобгар ЖЖнинг даъвогар ДДга нисбатан хонадонни таъмири учун сарфланган харажатни ундириш ҳақида вақтли хулосага келган. Апелляция судлов ҳайъати баён қилинганларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини жавобгар ЖЖнинг даъвогар ДДга нисбатан хонадонни таъмири учун сарфланган 116.491.591 сўм ва суд харажати учун 559.600 сўм, жами 117.051.191 сўм ундиришга оида қисмини бекор қилиб, жавобгар ЖЖнинг қарши даъво талабини рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳамда ҳал қилув қароридан даъвогар ДДдан давлат даромадига 600.000 сўм давлат божи ундириш қисмини чиқариш ва ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан жавобгар ва адвокати келтирган важларни инкор қилиб, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: 4 Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова Ф.Турсунов 5