← Назад
Решение #1608326 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 4077 | — | law | |
| суд МК | 270 | — | law | |
| апелляция инстанцияси ФК | 1021 | — | law | |
| исобланиши ва ФК | 163 | — | law | |
| ланиши мумкинлигини инобатга олади ва ФПК | 72 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2201/1545
Кассация иши № 6-3481-22
Судья: А.Акрамов
ТВС судьяси: Ш.Хамраев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар ДДнинг иштирокида,
даъвогар Янгийўл туман Адлия бўлимининг ДД манфаатида жавобгар ДДга
нисбатан иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 июлдаги ажримига нисбатан даъвогар ДД
томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Янгийўл туман Адлия бўлими ДДнинг манфаатида
жавобгар ДДга нисбатан тўлиқ ҳисобланмаган ва қолдиқ бўлиб қолган
30.000.000
сўм
иш
ҳақи
ва 3.000.000 сўм маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
Шунингдек, ДД судга қўшимча даъво ариза билан мурожаат қилиб,
17.08.2015 йилдан 01.02.2020 йилгача ишлаган даврига 80.000.000 сўм
тўлаб берилмаган иш ҳақини ва 20.000.000 сўм маънавий зарарни
ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил
11 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарларнинг даъво талаблари рад
қилинган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 июлдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг маънавий зарар
ундириш ҳақидаги даъво талабларни рад қилишга оид қисми бекор
қилиниб, ушбу талабларни қисман қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал
қилув қарори қабул қилинган.
Жавобгар ДДдан ДДнинг фойдасига 2.000.000 сўм маънавий зарар,
давлат фойдасига 540.000 сўм давлат божи ундирилиб, ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар ДД кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция
инстанциясининг ажримининг иш ҳақини ундириш қисмини рад қилишга
оид хулосасини бекор қилишни, унинг ушбу талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўраган.
1
Жавобгар ДД вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
огоҳлантирилган
бўлса-да,
судга
келмади
ва келмаганлик сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш
ФПК 4077-моддаси асосида унинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
даъвогарнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида
муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ДД ДДда (илгари
“Тошкент вилояти МТПлари бирлашмаси” АЖ) 2015 йил 29 сентябрдан 2020
йил 30 январга қадар турли лавозимларда ишлаб келган, хусусан Жамият
директорининг:
-2015 йил 21 сентябрдаги 38-к-сонли буйруғи асосида “Тошкент
вилояти МТПлари бирлашмаси” АЖ Хўжалик ишлари бўлими бошлиғи
лавозимига ишга қабул қилинган ва унга вақтинчалик ходимлар бўлими
бошлиғи вазифасини бажариш юклатилган;
-2016 йил 12 августдаги 58-к-сонли буйруғи асосида Хўжалик ишлари
бўлими бошлиғига Ходимларни бошқариш бўлими бошлиғи вазифасини
вақтинчалик бажариш юклатилиб, унга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи
миқдорида қўшимча иш ҳақи тўланиши белгиланган;
-2016 йил 8 ноябрдаги 103-к-сонли буйруғи асосида Хўжалик ишлари
бўлими бошлиғи лавозимидан озод қилиниб, Логистика бўлими бошлиғи
лавозимига ўтказилган;
-2017 йил 21 декабрдаги 122-к-сонли буйруғи асосида Логистика
бўлими бошлиғи лавозимига тикланган ва ДД Қишлоқ хўжалиги
техникалари ва эҳтиёт қисмларга бўлган талабни шакллантириш ва
шартномалар тузиш бўлими бош мутахасиси лавозимига ўтказилган;
-2018 йил 7 февралдаги 18-к-сонли буйруғи асосида бош мутахассис
лавозимидан Хўжалик бўлими бошлиғи лавозимига ўтказилган;
-2020 йил 30 январдаги 5-к-сонли буйруғи асосида 2020 йил
1 февралдан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
ДДнинг
2020
йил
25 майдаги ДД директори номига йўллаган аризасида 2017 йилнинг 11 ойи
учун иш ҳақини қўшимчаси билан бўлим бошлиқларига тенг даражада
ҳисоблаб тўлаб берилишини сўраган ва ушбу ариза асосида Жамият
директорининг 2020 йил 1 июндаги 24-к-сонли буйруғи билан корхонада
якка меҳнат низоларини кўриб чиқиш комиссияси тузилган.
Меҳнат низолари комиссиясининг 2020 йил 10 июндаги қарори
билан ДДга 2017 йил 24 февралдан 21 декабрга қадар мажбурий прогул
вақти учун иш ҳақи тўловларини қайта ҳисоблаб тўлаб бериш мақсадга
муфовиқ деб топилган, шу сабабли ДДнинг 2020 йил 11 июндаги 26-к-сонли
буйруғи асосида ДДнинг мажбурий прогул давридаги 11 ойлик иш ҳақини
қўшимчаси билан бўлим бошлиқларига тенг даражада ҳисоблаб тўлаб
берилиши белгиланган, ДДга 2017 йилдаги иш ҳақи қайта ҳисобланиб
8.000.000 сўм кам ҳисобланган иш ҳақи тўлаб берилган.
2
Шунингдек, 2020 йилда ҳам меҳнат низолари комиссиясининг
қарори ва иш берувчининг буйруғига асосан ДДнинг иш ҳақи қайта
ҳисобланиб, 5.175.000 сўм кам ҳисобланган иш ҳақи тўлаб берилган, бу
ҳолатни суд муҳокамаси давомида даъвогар ҳам инкор қилмаган.
Ҳозирда ДД ушбу Жамиятда ишлаган бутун даври, яъни 2015 йил 17
августдан 2020 йил 1 февралга қадар иш ҳақлари ва қўшимча устамаларини
қайта ҳисоблаб, тўланмай қолган иш ҳақларини ундириб беришни сўраб
судга мурожаат қилган.
Шу билан бирга, даъвогар ДД мазкур талаб билан мурожаат қилиш
муддатини узрли деб топиш, жавобгар ДД вакили А.Халикова эса даъво
муддатини қўллаб даъво аризаларни рад қилиш ҳақида талаб
қўйганликлари сабабли, суд МК 270-моддасига асосланиб, ДД ўзига тегишли
давр учун ойлик иш ҳақлари кам тўланган (тўланмаган)лиги ҳақида 2020
йил 15 майда, яъни 5 йиллик иш ҳақи маълумотини олганда билганлиги,
2020 йил 25 майда тўланмай қолган иш ҳақларини тўлаб беришни сўраб
Жамият номига ариза билан мурожаат қилганлиги, мазкур масалада 2021
йил 5 июлда Тошкент вилоят Адлия бошқармасига ариза билан мурожаат
қилганлиги, Янгийўл туман Адлия бўлими эса унинг манфаатида ушбу
даъво билан 2022 йил 23 февралда мурожаат қилганлиги, ўтказиб
юборилган
муддатни
узрли
деб
топишга
у тегишли ташкилотларга мурожаат қилганлигини сабаб қилиб кўрсатган
бўлса-да, ўзининг ҳуқуқларини бузилган деб ҳисоблаб бир йилга яқин
муддатдан сўнг мурожаат қилганлигини инобатга олиб, даъво аризаларни
рад қилишни лозим топган.
Бироқ, биринчи инстанция суди иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъво
талабига даъво муддатини тўғри қўллаган бўлса-да, маънавий зарар
ундириш ҳақидаги талабга ушбу муддатни қўллаб хатоликка йўл
қўйганлиги
боис,
апелляция
инстанцияси
ФК
1021-моддаси,
МК 187-моддаси ҳамда Олий суд Пленумининг 28.04.2000 йилдаги 7-сонли
“Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15-бандига асосланиб, маънавий
зарарни қоплаш номоддий бойликларни ва номулкий ҳуқуқларни ҳимоя
қилишнинг бирдан-бир манбаи ҳисобланиши ва ФК 163-моддасига мувофиқ
ушбу талабларга даъво муддати татбиқ этилмаслиги, ҳақиқатдан ҳам
тегишли даврларда ДДга ойлик иш ҳақлари кам тўланганлиги
ва унинг мурожаати асосида қайта ҳисоб-китоб қилиниб тўланмай қолган
иш ҳақлари тўлаб берилганлиги, бу билан иш берувчининг ходимга зарар
етказилганлиги ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъвогарларнинг
маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан ДДнинг фойдасига 2.000.000 сўм
маънавий зарар ундиришни лозим топган.
Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан
келишади ва иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиб ундириш ҳақидаги
талабга даъво муддати қўлланилганлигини ҳам қонуний деб ҳисоблайди,
чунки даъвогар ўзининг ҳуқуқларини билган вақтдан бошлаб ҳам бир
3
йилдан ортиқ вақт ўтгандан сўнг адлия органига мурожаат қилган,
ўз навбатида адлия органи ҳам аризачининг мурожаатидан етти
ой ўтгандан сўнг судга мурожаат қилган, ваҳоланки меҳнат қонунчилигида
ушбу муддат уч ой қилиб белгиланган.
Шундай бўлса-да, даъвогар ДДнинг кассация шикоятидаги важини
текшириш
мақсадида
судлов
ҳайъати
томонидан
даъвогарга
2015-2020 йилларда тўланиши лозим бўлган (ҳисобланган) ва тўланмай
қолган иш ҳақлари миқдорини аниқлаш учун Х.Сулаймонова номидаги
РСЭМга суд-бухгалтерлик экспертизаси тайнланди, бироқ даъвогар
томонидан экспертиза ҳаражати амалга оширилмаганлиги боис, буни
аниқлаш имкони мавжуд бўлмади.
Шу билан бирга, судлов ҳайъати даъво аризаларда келтирилган
важлар бошқа далиллар билан исботланмаганлиги, иш берувчи томонидан
ҳисобланган ва қайта ҳисобланган иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилганлиги
ҳақида бухгалтерлик ҳужжатлари тақдим қилинганлиги, бу ҳужжатларнинг
ҳаққонийлигини аниқлаш фақатгина махсус билимга эга бўлган мутахассис
томонидангина
аниқланиши
мумкинлигини
инобатга
олади
ва ФПК 72-моддаси асосида даъвогарнинг даъво аризаси ва кассация
шикоятидаги важлари исботланмаган деган хулосага келади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг хулосаларини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб,
ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 июлдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
Ф.Турсунов
Аслига тўғри, судья:
4