Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2005/2626 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Садигов Самир Сабир огли Ответчик / Подсудимый Норинбаев Бахром Абдуманобович
Source ID 63e279a8c8a7a85098fa89da Claim ID 3867316 PDF Hash ba856ac4b580b7b2... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
шимча даъво аризаси ФПК 124-моддаси шимча даъво аризаси ФПК 124 law
аракатларида ЖК 167-моддаси аракатларида ЖК 167 law
усусан ЖК 227-моддаси усусан ЖК 227 law
ФПК 75-моддаси ФПК 75 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ФПК 74-моддаси ФПК 74 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2005/2626 Кассация иши № 6-4119-22 Судья: Ш.Эрметова ТВС судьяси: З.Худойқулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокатлар Ф.Мамадризаев, А.Рузиев, Б.Норматов ҳамда тарафларнинг иштирокида, даъвогарлар ДД ва ДДнинг жавобгарлар ДД, ДД, ДДга нисбатан олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси; даъвогарлар ДД ва ДДнинг жавобгар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман Мажбурий ижро бюросига нисбатан давлат ижрочиси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси; даъвогарлар ДД ва ДДнинг жавобгарлар ДД, ДД, ДД, ДД, ДД ва ДДга нисбатан олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси; даъвогар ДДнинг жавобгарлар ДД, ДД, ДД, ДД ва ДДга нисбатан олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризасибўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 22 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогарлар ДД ва ДД вакили - адвокат Ф.Мамадризаев томонидан берилган кассация шикояти ва унга қўшимчани фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогарлар ДДва ДД жавобгарлар ДД ва бошқаларга нисбатан ДД ва ДД ўртасида 2018 йил 22 сентябрда тузилган ДД ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган каттедж ва 0,72 га ер майдонида жойлашган хлоратор биноси олди-сотди шартномаси ҳамда ДД ва ДД ўртасида 2019 йил 12 июлда тузилган ДД ҳудудида жойлашган “Суғдиёна-Сойлиқ” болалар оромгоҳи олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. 1 Шунингдек, даъвогарлар ДДва ДД жавобгар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман Мажбурий ижро бюросига нисбатан давлат ижрочисининг 2018 йил 17 мартдаги ДД ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган каттедж ва 0,72 га ер майдонида жойлашган хлоратор биноси ҳамда “Суғдиёна-Сойлиқ” болалар оромгоҳидаги 3,0 га ер майдони ва 4 та коттедж биноларини ДДга топшириш ва корхона номига давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўз навбатида, ДД ва ДД жавобгарлар ДДва бошқаларга нисбатан «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида 2006 йил 10 июнда тузилган ҳамда ДД билан ДДўртасида 2009 йил 11 ноябрда тузилган ДД ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган коттедж олди-сотди шартномаларини ҳамда «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида 2008 йил 11 мартда тузилган ҳамда ДД билан ДДўртасида 2019 йил 11 ноябрда тузилган ДД ҳудудидаги 0,72 га ер майдонида жойлашган хлоратор биноси олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Шунингдек, ДД жавобгарлар ДД ва бошқаларга нисбатан «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида 2006 йил 10 июнда тузилган ҳамда ДД билан ДДўртасида 2009 йил 11 ноябрда тузилган ДД ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган коттедж олди-сотди шартномаларини, «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида 2008 йил 11 мартда тузилган ҳамда ДД билан ДДўртасида 2019 йил 11 ноябрда тузилган ДД ҳудудидаги 0,72 га ер майдонида жойлашган хлоратор биноси олди-сотди шартномаларини ҳамда «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан С.Албандиев билан «Sobir Mushtaba Ogli» хусусий корхонаси ўртасида 2008 йил 4 апрелда тузилган ДД ҳудудида жойлашган “Суғдиёна-Сойлиқ” болалар оромгоҳи олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво аризасибилан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 22 августдаги ажрими билан даъвогарлар ДДва ДДнинг жавобгар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман Мажбурий ижро бюросига нисбатан давлат ижрочиси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси ФПК 124-моддаси 1-кисми 2-бандига асосан иш юритишдан тугатилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 22 августдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарлар ДДва ДДнинг даъво талаблари рад этилган, ДД ва ДДнинг ҳамда ДДнинг қарши даъво талаблари қаноатлантирилган. 2006 йил 10 июнда «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида ҳамда 2009 йил 11 ноябрда ДД билан ДДўртасида тузилган ДД 2 ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган коттедж олди-сотди шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. 2008 йил 11 мартда «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида ҳамда 2009 йил 11 ноябрда ДД билан ДДўртасида тузилган ДД ҳудудидаги 0,72 га ер майдонида жойлашган хлоратор биноси олдисотди шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. 2008 йил 4 апрелда «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан С.Албандиев билан ДД номидан ДДўртасида тузилган Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» ҚФЙда жойлашган Болалар оромгоҳи ва 4 та коттедж олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвогарлар ДДва ДДдан солидар тартибда ДД фойдасига 377.000 сўм, ДД фойдасига 2.450.000 сўм, ДД фойдасига 2.450.000 сўм давлат божи тўловлари ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори қисман ўзгартирилиб, қисман бекор қилинган ва хулоса қисми қуйидаги янги матнда баён қилинган: -даъвогарлар ДДва ДДнинг олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинсин; -даъвогар ДДнинг олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво талаблари қаноатлантирилсин; - 10.06.2006 йилда расмийлаштирилган «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида тузилган ДД ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган коттедж олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; - 11.11.2009 йилда расмийлаштирилган ДД билан ДДўртасида тузилган ДД ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган коттедж олдисотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; - 11.03.2008 йилда расмийлаштирилган «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида тузилган ДД ҳудудидаги 0,72 га ер майдонида жойлашган хлоратор биноси олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; - 11.11.2009 йилда расмийлаштирилган ДД билан ДДўртасида тузилган ДД ҳудудидаги хлоратор биноси олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; - 04.04.2008 йилда расмийлаштирилган «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан С.Албандиев ва»Sobir Mushtaba Ogli» МЧЖ номидан ДДўртасида тузилган Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» ҚФЙда жойлашган болалар оромгоҳи ва 4 та коттедж олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; 3 - даъвогар ДДнинг жавобгарлар ДДва бошқаларга нисбатан олдисотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво талаблари қаноатлантирилсин; - 10.06.2006 йилда расмийлаштирилган «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида тузилган ДД ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган коттедж олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; - 11.11.2009 йилда расмийлаштирилган ДД билан ДДўртасида тузилган ДД ҳудудидаги 0,28 га ер майдонида жойлашган коттедж олдисотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; - 11.03.2008 йилда расмийлаштирилган «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан ДД билан ДД ўртасида тузилган ДД ҳудудидаги 0,72 га ер майдонида жойлашган хлоратор биноси олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; - 11.11.2009 йилда расмийлаштирилган ДД билан ДДўртасида тузилган ДД ҳудудидаги хлоратор биноси олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин; - ҳал қилув қарорининг ДДнинг жавобгарлар ДД ва бошқаларга нисбатан олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво талабларини қаноатлантиришга оид қисми бекор қилинсин ва ушбу даъво талбларини рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин; -ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидан даъвогарлар ДДва ДДдан солидар тартибда жавобгар “Greenstone Investmenst» МЧЖ фойдасига 2.450.000 сўм давлат божи ундириш қисми чиқарилсин; -ҳал қилув қарорининг давлат божи ундиришга оид қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. ан вақтида сотилган (низоли мулкларни қайтариш қисми Тошкент вилоят суди апелляция инстанциясининг 09.06.2020 йилдаги ажрими билан бекор қилинган). ДДга нисбатан чиқарилган ҳукмдан кўринишича, у 19.07.2000 йилдан 02.08.2004 йилга қадар «Qishloq qurilish» ОАЖ бошкаруви раиси лавозимида ишлаб келиб, мазкур жамият 26.05.2004 йилдаги қўшилиш (бирлашиш) шартномаси, 26.05.2004 йилдаги 10/1-сонли умумий йиғилиш баённомаси, 29.05.2004 йилдаги 1-сонли қўшма умумий йиғилиш баённомаси асосида МЧЖ шаклидаги «Liana Treiding» Ўзбекистон-Россия-Озарбайжон КҚга бирлашганидан сўнг, 02.08.2004 йилдан 21.04.2016 йилга қадар «Qishloq qurilish» ОАЖнинг ҳуқуқий вориси сифатида тан олинган ДД КҚ Бош директори лавозимида ишлаб келиб, ушбу қушма корхона негизида тугатилган жамиятнинг штамп ва муҳрларини эгаллаб олиб, улар ёрдамида расмий ҳужжатларни сохталаштирган ҳолда ўзига ишониб топширилган «Qishloq qurilish» ОАЖ ДДга бирлаштирилиши туфайли 12.08.2004 йилда расман 4 тугатилганлигини била туриб, «Qishloq qurilish» ОАЖга тегишли бўлган ўта муҳим аҳамиятдаги муҳр ва штампларини тегишли тартибда топшириш ўрнига, «Qishloq qurilish» ОАЖнинг муҳр ва штамплари ёрдамида расмий ҳужжатларни сохталаштирган. Ҳусусан, ДД КҚ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган В.А.Федосейкин (28.01.2010 й.вафот этган) ДДга қарашли “Бўстонлиқ ғишт заводи” директори ДД ва ДД билан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб «Qishloq qurilish» ОАЖнинг ҳуқуқий аҳамияти ва юридик кучи тугаган муҳр ва штамплари ёрдамида қалбаки расмий ҳужжатларни тайёрлаб, мазкур қалбаки расмий ҳужжатларга ишнинг ҳақиқий аҳволига мос келмайдиган ёзув ва маълумотларни киритиб, ҳужжатларнинг қалбаки эканлигини била туриб нотариал идорага тақдим этиш йўли билан фойдаланган. Жумладан, «Сойлиқ» ҚФЙ ҳудудида жойлашган 0,28 гектар ер майдонининг яшаш майдони 72,13 кв.м., умумий фойдали майдони 62,62 кв.м. ташкил этишини назарда тутувчи асосий воситалар далолатномаси кўчирмасини тайёрлаб, мазкур калбаки расмий ҳужжатларга ишнинг ҳақиқий аҳволига мос келмайдиган ёзув ва маълумотларни киритиб, ҳужжатларнинг қалбаки эканлигини била туриб, ушбу коттеджни «Qishloq qurilish» ОАЖ вакили ДД орқали ДДга 10.06.2006 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан сотган, 11.11.2009 йилда эса ДД орқали ўзининг фарзанди ДД номига олди-сотди шартномасини расмийлаштиртирган. Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» ҚФЙ ҳудудида жойлашган 0,72 гектар ер майдонидаги хлоратор биносини сохта ҳужжатлар тақдим этиш орқали «Qishloq qurilish» ОАЖ вакили ДД орқали ДДга 11.03.2008 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан сотган, 11.11.2009 йилда эса ДД орқали ўзининг фарзанди ДД номига олди-сотди шартномасини расмийлаштиртиришга эришган. Шунингдек, Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» ҚФЙда жойлашган «Сўғдиёна-Сойлиқ» болалар оромгоҳи ва 4 та коттеджни «Qishloq qurilish» ОАЖ номидан С.Албандиев ва «Sobir Mushtaba Ogli» хусусий корхонаси номидан ДД ўртасида тузилган 04.04.2008 йилдаги олди-сотди шартномасини расмийлаштирган. Суд-хатшунослик экспертизасининг 17.04.2017 йилдаги хулосасига кўра, ДДга 0,28 гектар ер майдонидаги коттеджни 335.000 сўмга сотишни назарда тутувчи 23.12.2005 йилдаги кузатув кенгашининг 10-сонли мажлис баённомасида Б.Авезовнинг номидан қўйилган имзо Б.Авезов томонидан бажарилмаганлиги аниқланган. Суд-хатшунослик экспертизасининг 17.04.2017 йилдаги хулосасига кўра, ДДга Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» ҚФЙ ҳудудида жойлашган 0,72 гектар ер майдонидаги хлоратор биносини 449.000 сўмга сотишни назарда тутувчи 15.02.2008 йилдаги кузатув кенгашининг 5 2-сонли мажлис баённомасидаги Б.Авезовнинг имзоси ҳам унга тегишли эмаслиги аниқланган. Судга оид хатшунослик экспертизасининг 17.04.2017 йилдаги хулосасига кўра, С.Албандиевга «Sobir Mushtaba ogli» хусусий корхонасига «Сўғдиёна-Сойлиқ» болалар оромгоҳидаги 0.3 гектар ер майдонида жойлашган 4 та коттеджни 2.600.000 сўмга сотишни назарда тутувчи 24.03.2008 йилдаги кузатув кенгашининг 5-сонли мажлис баённомасида Б.Авезовнинг имзоси унинг ўзига тегишли эмаслиги аниқланган. Юқори турувчи инстанция судлари қарорлари асосида С.Садиговнинг ҳаракатларида ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли реабилитация қилинган бўлса-да, ЖК бошқа моддалари, ҳусусан ЖК 227-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 3-қисми билан қўйилган айблари (сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши такроран ва бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганлик, ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш) ўз тасдиғини топган ва ҳукмнинг ушбу айбловлар бўйича қисмлари ўзгаришсиз қолдирилган. ФПК 75-моддаси 4-қисмига кўра, жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ҳукм чиқарилган шахс ҳаракатларининг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларига оид ишни кўриб чиқаётган суд учун фақат шу ҳаракатлар содир этилган-этилмаганлиги ва улар мазкур шахс томонидан содир этилганлиги-этилмаганлиги масалалари бўйича мажбурийдир. ФК 113-моддасига кўра, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Мазкур ҳолатда жиноят иши бўйича суд ҳужжатларининг барчасида «Qishloq qurilish» ОАЖнинг ҳуқуқий вориси сифатида ДД ҳисобланиши аниқланганлиги сабабли, низоли мулкларнинг мулкдори сифатида ДД ушбу мулклар билан тузилган ҳар қандай битим бўйича низолашиш ҳуқуқига эгадир. ФК 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан 6 ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Биринчи инстанция суди муҳокамаси давомида жавобгар ДД раҳбари Т.Махкамов низоли мулкларга оид шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаблар юзасидан даъво муддатини тиклаш ҳақида илтимоснома тақдим қилган. Иш бўйича бошқа тарафлар томонидан даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза тақдим қилинмаган. Бироқ, суд томонидан жавобгарнинг ушбу аризаси муҳокама қилинмаганлиги боис апелляция инстанцияси ушбу аризани муҳокама қилиб, ФК 153-моддаси ва Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сонли қарорининг (Олий суди Пленумининг 19.05.2018 йилдаги 17-сонли қарори таҳририда) 8.3-банди талабларига асосланиб, мазкур фуқаролик иши юзасидан бирор-бир тараф биринчи инстанция судига даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилмаганлигини инобатга олган ва ушбу низо юзасидан даъво муддатини қўлламасдан ишни умумий тартибда кўриб чиқишни лозим топган, зеро Пленум қарорида ишда бир нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан қайси бири даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша шахсга нисбатан қўлланилиши белгиланган. Апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан судлов ҳайъати ҳам келишади, чунки ДД томонидан даъво муддатини тиклаш масаласи қўйилган бўлса-да, унинг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаби у тараф бўлмаганлиги боис рад қилинган, шартнома иштирокчилари томонидан ушбу битимлар низолашилган бўлса-да, улар томонидан даъво муддатини қўллаш тўғрисида аризалар берилмаган. Судлов ҳайъати мажлисида даъвогарлар ДДва ДД вакили - адвокат Ф.Мамадризаев судда даъвогарлар томонидан даъво муддатини қўллаш тўғрисида талаб қўйилганлиги, бироқ суд мажлиси баённомасига бу ҳақда киритилмаганлиги, ёзма аризалар ҳам судда иштирок этган бошқа адвокатлар томонидан тақдим қилинганлигини важ қилган бўлса-да, ушбу важларини исботловчи далилларни судга тақдим қилмади. ФК 229-моддасига кўра, агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, молмулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан ўғирланган ё бўлмаса, уларнинг ихтиёридан ташқари бошқача йўл билан уларнинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли. 7 Мазкур модда диспозициясига кўра, агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган бўлса олувчи инсофли эгалловчи ҳисобланади. Юқорида қайд этилганидек, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 04.12.2017 йилдаги ҳукми ижро қилингандан кейин ҳукмнинг фуқаролик даъвога оид қисмини бекор қилиш ва ушбу мулкларни қайтаришга оид қисми бир неча маротаба судларда кўрилган ва охирги маротаба Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 13.01.2022 йилдаги ажрими билан якуний хулосага келинган ҳамда мазкур ажрим кассация инстанциясининг 16.08.2022 йилдаги ажрими асосида ўзгаришсиз қолдирилган. Низоли мулкларнинг охирги мулкдорлари ДД ва ДД уларни сотиб олаётганда ҳақ тўлаб олган ва олувчи мол-мулкни уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан олинаётганлигини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган, шу сабабли судлар уларни инсофли эгалловчи деб ҳисоблаб қонуний тўхтамга келган ҳамда охирги битимларга қадар тузилган барча битимларни ҳақиқий эмас деб топган, чунки шартномаларда назарда тутилган кўчмас мулклар С.Садиговнинг бир гуруҳ шахслар билан бирлашган ҳолда ўзаро жиноий тил бириктириб жиноят содир қилиши натижасида С.Садиговнинг фарзанди ДДга ва таъсисчиси яқин қариндошлари бўлган ДДга ғайриқонуний йўллар билан ҳақсиз ўтказилганлиги жиноят судлари ҳужжатлари билан тасдиқланган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан ҳам келишади. Шу билан бирга, даъвогарлар ДДва ДД вакилининг низоли мулклар қонуний тартибда ДД балансига ўтмаганлиги, “Qishloq qurilish» ОАЖ билан ДД бирлашган вақтда таъсисчилар номидан берилган ишончномалар сохта эканлиги аниқланганлиги ҳақидаги важларига ҳам апелляция инстанцияси тўғри баҳо берган, чунки ҳукм билан аниқланган ҳолатлардан кўринишича, ДД«Qishloq qurilish» ОАЖ бошкаруви раиси лавозимида, кейинчалик ушбу жамиятнинг ҳуқуқий вориси сифатида тан олинган ДД Бош директори лавозимида ишлаб «Qishloq qurilish» ОАЖ мулкларини янги ташкил қилинган қўшма корхона балансига олиш ва рўйхатдан ўтказиш чорасини кўрмаган, аксинча ноқонуний йўллаб билан жамиятга тегишли мулкларни ўзлаштирган. Бинобарин, ФПК 74-моддасига кўра, ҳар иккала жамиятларнинг қушилиш шартномалари ва умумий йиғилиш қарорлари акциядорлар ёки таъсисчилар томонидан қонунда белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилмаган, шу сабабли суд жамиятларни бирлаштиришга оид таъсисчиларнинг ҳужжатларини қонуний деб ҳисоблайди. Судлар ДД ҳамда ДДнинг 10.06.2006 йил, 11.11.2009 йил, 11.03.2008 йилдаги каттедж ва хлоратал биноларига оид битимларни 8 ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабларини мухокама қилиб, улар низоли биноларнинг мулкдори сифатида ўз ҳуқуқини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканликлари, уларнинг талаблари бир ҳил мазмунда эканлиги, муқаддам ушбу мулклар содир қилинган жиноят натижасида ҳақсиз ўтказилганлиги ўз тасдиғини топганлигини асос қилиб қонуний тўхтамга келган. Бироқ, апелляция инстанцияси жавобгар ДДнинг қарши даъвосини мухокама қилиб, уни рад қилиш лозим деган хулосага келган, чунки ДД даъво аризасида кўрсатган шартномаларда аввал ҳам, ҳозир ҳам шартнома тарафи сифатида иштирок этмаган ва мазкур шартномалар предмети бўлган кўчмас мулк бинолари мулкдори бўлмаган деган тўғри хулосага келган, зеро ушбу жамият фақатгина болалар оромгоҳини сотиб олувчи тараф ҳисобланади. Шунга кўра, жавобгар ДДнинг қарши даъво талаблари тўлиқ рад қилинганлиги қонунийдир. Ўз навбатида, ДДнинг қарши даъво талабларии қаноатлантирилганлиги ДДва бошқаларнинг ДД билан тузилган 12.07.2019 йилдаги болалар оромгоҳи биносининг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ҳақидаги талабини қаноатлантиришни истисно қилади, чунки ДДва ДДнинг даъвосини рад қилиниши уларни ушбу мулкка бўлган ҳуқуқи йуқлигини англатади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати Юқоричирчиқ туман маъмурий судининг 06.09.2020 йилдаги ҳал қилув қарори билан С.Садыгов ва ДДнинг МИБ Бўстонлиқ тумани бўлимининг 17.03.2018 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби рад қилинганлигини ҳам эътиборга олади. Кассация шикояти берган даъвогарлар С.Садыгов ва ДДнинг муқаддам ДДнинг 04.04.2008 йилдаги болалар оромгоҳи олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўрилиб 28.06.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад қилинганлиги ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 21 сентябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилганлиги, бироқ фуқаролик ишлари бўйича суди МЧЖнинг айнан шу мазмундаги даъво талабини такроран кўриб чиққанлиги ҳақидаги важига судлов ҳайъати баҳо берар экан, иқтисодий судда кўрилган даъво ариза билан мазкур фуқаролик ишида кўрилган даъво ариза айни бир тарафлар ва айни бир асослар бўйича кўрилмаган, бунда низо предмети битта бўлса-да, тарафлар ва даъво ариза талаби асослари бошқа-бошқа эканлиги аниқланган, мазкур ҳолатда эса фуқаролик ишлари бўйича суди ДДнинг мазкур талабини мазмунан кўриб чиққанлиги қонуний деган хулосага келади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг ҳал 9 қилув қарорини қисман бекор қилиб қисман ўзгартириганлиги ва янги мазмунда қарор қабул қилганлигини инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 10