Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2205/3005 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Умарова Сайёра Комиловна Ответчик / Подсудимый Имамова Назира Турсуновна
Source ID 63e279e6c8a7a85098fa89dc Claim ID 3867321 PDF Hash 488a0c373d57a2fd... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2205/3005 Кассация иши № 6-4117-22 Судья: А.Акрамов ТВС судьяси: А.Олимова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ДДнинг жавобгар ДДга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни ўз ҳисобидан буздириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажримига нисбатан даъвогар ДД томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ДД жавобгар ДДга нисбатан Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўктерак ҳудуди, ДДда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни жавобгарнинг ҳисобидан буздириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризани қаноатлантириш рад қилинган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган даъвогар ДД кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Аниқланишича, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўктерак ҳудуди, ДДнинг 3/5 қисми жавобгар ДДга 2020 йил 15 январдаги қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномага асосан, қолган 2/5 қисми даъвогар ДДга 2020 йил 21 июлдаги қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан тегишли бўлиб, уларнинг мулка 1 бўлган ҳуқуқи 2022 йил 27 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилган. Муқаддам Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 3 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2021 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар ДДнинг жавобгар ДДга нисбатан улушни натура шаклда ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, Тошкент тумани, Кўктерак ҳудуди, ДД мулкдорлар ўртасида улушларнинг тенглигидан чекинган ҳолда натурада бўлинган, ер майдони умумий фойдаланишда қолдирилган. Бироқ, Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 январдаги ажрими билан ушбу суд ҳужжатлари бекор қилиниб, даъвогар ДДнинг даъво талабларини рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган. Суд муҳокамаси давомида аниқланишича, мазкур низоли уй-жойда жавобгар ДД оиласи билан доимий яшаб келади, мулкдорлар ўртасида уй-жойдан фойдаланиш юзасидан низо келиб чиққанлиги боис даъвогар ДД ушбу даъво ариза билан судга мурожаат қилган. “Фаровон” м.ф.й.нинг 2022 йил 10 июндаги 38-сонли далолатномасида ДД 1984 йилда низоли уй-жойга келин бўлиб тушганлиги, турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан аввалги мулкдорнинг розилиги билан унинг оила аъзоси бўлиб яшаб келганлиги, 1998 йилда ДД марҳум турмуш ўртоғи билан биргаликда уй-жойдаги эски, авария ҳолатидаги уйларни бузиб ўрнига янги иморатлар қурганлиги, 2017 йилда эса ҳовлидаги ҳаммом, ҳожатхона ва ошхонага сув тошиб яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли уларни ҳам бузиб қайта қурганлиги, қурилмаларнинг савдо дўкони сифатида фойдаланиб келинаётган қисми эса фуқароларни озиқ-овқат билан таъминлашга хизмат қилиб келаётганлиги ва бундан маҳалла аҳли мамнунлиги қайд этилган. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, судлар даъвогар ДД ёки унинг марҳум ота-онаси жавобгар ва унинг турмуш ўртоғи томонидан низоли уйжойда эски қурилмалар ўрнида янги иморат қуришига ҳамда савдо дўкони сифатида фойдаланишга эътироз билдирмаганлиги, даъвогар эса ушбу уйда ҳеч қачон яшамаганлиги ва бошқа турар жойи мавжудлиги, жавобгар томонидан қурилган ноқонуний қурилмалар унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилмаслиги, ДДнинг умумий мулкдан улушини натура шаклида бўлиш ҳақидаги даъвоси рад қилиниб ДД томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар унга тегишли улуш ҳудудида эканлиги аниқланмаганлигини асос қилиб, даъво аризани рад қилишни лозим топган. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг даъво аризани рад қилиш ҳақидаги хулосаси билан қуйидаги асосларга кўра келишади. 2 Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Низоли уй-жойнинг юридик ҳужжатларидан кўринишича, уй-жой 591,0 кв.м. ер майдонида жойлашган бўлиб, яшаш майдони 105,17 кв.м. 6-та яшаш хонаси, дахлиз, равон ва ховлидаги қурилмалар: кавшандоз, қозонхона, 4-та омборхона, ошхона, хаммом, хожатхона, йўлак, иншооти билан умумий фойдаланиш майдони 139,54 кв.м. бўлган 0001, 0002, 0003, 0005-литерлардан иборат. Судлов ҳайъатининг топшириғига асосан Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Тошкент туман филиали томонидан тақдим этилган 2023 йил 10 январдаги 20/2-сонли хатидан кўринишича, низоли уй-жойдаги 0005-0013-литерли қурилмалар бузиб ташланган ва хозирги кунда ҳуқуқий ҳужжатга эга бўлмаган 0005-0010 литерли қурилмалар мавжуд бўлиб, ушбу қурилмаларга кадастр йиғма жилди тайёрланмаган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаган, қонуний қурилмалар эса 0001-0004-литерлардан иборат эканлиги қайд этилган. Суд мажлисида аниқланишича, ушбу қурилмалар қонуний ер майдонида қурилган, улар қачон бузилиб қайта қурилганлиги тўғрисида аниқ маълумот мавжуд эмас, ДДнинг баёнотига кўра, уларнинг бир қисми 1998 йил, яна бир қисми 2017 йилда бузилиб қурилган, ДДнинг тушунтиришича улар 2020 йилда қурилган. Мазкур қурилмаларнинг қурилган йиллари аниқ ҳужжатлар билан тасдиқланмаганлиги, жавобгар ДД томонидан қурилмаларнинг 2021 йил 30 майда туман Архитектура ва қурилиш бўлими томонидан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари тақдим қилинганлиги ва ҳозирда уларни қонунийлаштириш чоралари кўрилаётганлиги, қурилмалар қурилаётганида даъвогар бунга эътироз билдирмаганлиги, бундан ташқари, даъвогар ДД жавобгар ДДга нисбатан низоли уй-жойдаги улушини пул шаклида ажратиш ҳақидаги даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида мазмунан кўрилаётганлигини инобатга олиб, судлов ҳайъати даъвогар ДД низоли уй-жойдаги қурилмалар унинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузмайди ва уйжойдан фойдаланишда у катта манфаатга эга эмас деган хулосага 3 келади, қурилмалар қонуний ер майдонида қурилганлиги эса уларни бузишга асос бўла олмайди, зеро уларни қонунийлаштириш чоралари кўрилмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 4