Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2209/7348 Дата решения 31.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алиева Мадинахон Рахмонжон қизи Ответчик / Подсудимый Алиев Баходир Адхамович
Source ID 63e27987c8a7a85098fa89d7 Claim ID 3899984 PDF Hash 28a50c75e8163c57... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
ФПК 138-моддаси ФПК 138 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2209/7348 Кассация иши № 6-4175-22 Судья: Д.Бекматова ТВС судьяси: З.Худойқулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, видеоконференцалоқада ўтказилган очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи, судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Ў.Пайзиева ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ДД қизининг жавобгарлар ДДга нисбатан болани ўз тарбиясига олиб бериш ва яшаш жойини у билан белгилаш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ЖЖ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ДД жавобгарлар ЖЖ ва ДДга нисбатан 2017 йил 14 апрелда туғилган ДД исмли фарзандини ўз тарбияси ва қарамоғига олиб бериш, икки нафар фарздандларининг доимий яшаш жойини у билан Қўқон шаҳар, Обод юрт кўчаси, 6-уйда белгилаб бериш ҳамда суд ҳаражатларини ундириш ҳақидаги даъво ва қўшимча даъво аризалар билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, тарафларнинг 2017 йил 14 апрелда туғилган ДД исмли бир нафар вояга етмаган фарзанди ЖЖнинг қарамоғидан ДДнинг тарбиясига олиб берилган, ЖЖга фарзандлари билан кўришиш, уларнинг тарбиясида иштирок этиш ҳамда уларнинг таълим олиши масалаларини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган. Жавобгар ЖЖдан даъвогар ДДнинг фойдасига вакил харажати учун 3.000.000 сўм ва суд харажатлари учун 921.000 сўм, жами 3.921.000 сўм ундирилиши белгиланган. 1 Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар ЖЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар ДД ва ЖЖ 2013 йил 30 августда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, турмушларидан икки нафар - 2015 йил 27 майда туғилган Бола ва 2017 йил 14 апрелда туғилган ДД исмли фарзандлари бор, оилавий келишмовчиликлар сабабли улар 2019 йилдан бирга яшамайдилар, шу даврдан болалар ота қарамоғида яшаган. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2021 йил 4 январдаги ҳал қилув қарори билан ЖЖ ва ДДлар никохдан ажратилган, уларнинг икки нафар фарзандлари отаси ЖЖнинг қарамоғида қолдирилган. Бироқ, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори билан вояга етмаган отаси ЖЖнинг қарамоғидан онаси ДДнинг тарбиясига олиб берилган ва суд қарори ижро қилиниб, болалар онаси билан яшаб келган. Суд муҳокамаларида аниқланишича, 2022 йил февраль ойида жавобгар ЖЖ икки нафар фарзандларини ўзи яшаб келаётган Ангрен шаҳар, “Озодлик” м.ф.й., Оҳангарон кўчаси, 54-уй, 3-хонадонга олиб кетган, сўнгра катта фарзанди Муҳаммадюсуфни онасига қайтариб, кичик фарзанди қайтариб бермаган ва шу даврдан Муҳаммад Бобур отаси ва бувиси ДД билан уларнинг қарамоғида юқоридаги манзилда яшаб келади. Биринчи инстанция судининг ажрими асосида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Психология кафедраси катта ўқитувчиси психолог Ш.Абдусаматова томонидан 2022 йил 31 августда ўтказилган суд-психологик экспертизасининг хулосаси билан экспертиза ўтказилган вақтда 2017 йилда туғилган Муҳаммад Бобур ва онаси ДД ўртасида эмоционал яқинлик мавжуд бўлмаганлиги ва у онасига бефарқ муносабатда эканлиги аниқланган. Шунингдек, хулосада экспертиза ўтказилиши давомида иштирок этган Муҳаммад Бобур акаси Муҳаммадюсуфни кўрганда кайфияти янада кўтарилганлиги, бундан кўринишича улар ўртасида кинестетика мавжуд бўлиб, боланинг отаси билан яшаш ҳақидаги фикри албатта бу ёшда атрофдаги катталарнинг болага бўлган муносабати таъсирида юзага келганлиги, бу ёш даврида бу каби фикрлар ташқи тайзиқ кўринишида эмас, оиладаги позитив эмоционал фонда пайдо бўлиши, бола отаси 2 билан яшаб келаётганлиги сабабли унда отасига психологик жиҳатдан кўпроқ боғланиш борлиги кўрсатилган. Биринчи инстанция суди оила қонунчилиги ҳамда ҳалқаро Конценциялар, Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиқиб, онани боладан ажратиш учун сабаб бўладиган фавқулодда ҳолат аниқланмаганлиги, даъвогарнинг яшаш манзилида вояга етмаган болаларнинг таълим олиши ва тарбияланиши учун шарт-шароитлар етарли эканлиги, экспертиза хулосаси билан боланинг отасига кўпроқ боғланганлиги кўрсатилган бўлса-да, бу даврда бола отаси билан бирга яшаб шубҳасиз кўпроқ боғланиш юзага келганлиги ҳам эътироф этилганлиги, ҳозирда бола 10 ёшга тўлмаганлиги ва жуда ёш бўлиб кўпроқ она қарамоғига муҳтож эканлиги, шу билан бирга вояга етмаган болаларни бир-биридан ажратиш уларга салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, даъвогарнинг талабини қаноатлантириш ва болани она тарбиясига олиб бериш ҳақида хулосага келган. Апелляция инстанцияси ҳам суднинг ушбу хулосаси билан тўлиқ келишган ва вояга етмаган болаларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда жавобгар фарзандлари билан кўришиш тартибини белгилаш масаласида судга умумий тартибда даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтириб ўтган. Судлов ҳайъати ОК 73-76-моддаларига асосланиб, судларнинг ушбу хулосалари билан келишади ҳамда ҳозирда бола нафақат отаси ЖЖнинг, балки бувиси ДДнинг қарамоғида яшаб келаётганлигини инобатга олиб, жавобгар сифатида болани ДДнинг ҳам қарамоғидан олиб бериш ҳақидаги хулоса билан тўлдиришни лозим топади. Бундан ташқари, суд томонидан даъвогар ДДнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган бўлса-да, унинг болаларни яшаш жойини Қўқон шаҳар, Обод юрт кўчаси, 6-уйда у билан белгилаб бериш ҳақидаги талаби умуман муҳокама қилинмаган ва тегишли қарор ҳам қабул қилинмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати даъвонинг ушбу қисмини ҳам муҳокама қилиб, ОК 75-моддасига асосланган ҳолда даъвогарнинг ушбу талабини қисман қаноатлантириб, тарафларнинг икки нафар фарзандлари Муҳаммадюсуф ва Муҳаммад Бобурни яшаш жойини онаси билан белгилашни, бунда муайян манзилни кўрсатиш мақсадга мувофиқ эмас деб топишни, чунки болалар она тарбиясида ва қарамоғида қолдирилиб, уларнинг яшаш жойи ҳам она билан белгиланиши лозим деган хулосага келади. Судлов ҳайъати ФПК 136, 138-моддалари асосида судларнинг суд ҳаражатларини ундиришга доир хулосалари билан ҳам келишса-да, болалар жавобгарлар ЖЖ ва ДДдан олиб берилиши белгиланганлиги боис, бундай ҳаражатлар ҳам улардан солидар тартибда ундирилиши лозим бўлади. 3 Кассация шикоятининг важлари билан эса судлов ҳайъати юқорида келтирилган асосларга кўра келишмайди, зеро болаларни ажратиш уларнинг манфаатига зид ҳисобланиб, вояга етмаган Муҳаммад Бобур 10 ёшга киргандан сўнг унинг фикри инобатга олинган ҳолда яшаш жойини ўзгартириш ҳақидаги низо суд томонидан қайта кўрилиши мумкинлиги эътиборга олинади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 3-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини қисман ўзгартириб, тўлдиришни ва кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати мазкур иш видеоконференцалоқа орқали кўрилганлиги, жавобгар ЖЖнинг кассация шикояти эса рад қилинганлиги боис, ФПК 138-моддаси асосида ундан Олий суд ҳисоб рақамига 75.000 сўм суд чиқимини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 3-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими қисман ўзгартирилиб хулосалар билан тўлдирилсин ҳамда ҳал қилув қарорининг хулоса қисми қуйидагича баён қилинсин. Даъвогар ДДнинг жавобгарлар ДДга нисбатан болани ўз тарбиясига олиб бериш ва яшаш жойини у билан белгилаш ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризалари қисман қаноатлантирилсин. 2017 йил 14 апрелда туғилган ДД жавобгарлар ДДдан даъвогар ДДнинг қарамоғига олиб берилсин. 2015 йил 27 майда туғилган Бола ва 2017 йил 14 апрелда туғилган ДДнинг яшаш жойи онаси ДД билан бирга белгилансин. Жавобгарлар ДДдан даъвогар ДДнинг фойдасига вакил харажати учун 3.000.000 сўм, давлат божи ва почта ҳаражати учун 921.000 сўм, жами 3.921.000 сўм солидар тартибда ундирилсин. Жавобгар ЖЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига (шахсий ҳисоб варағи:401410860262777950100011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами: 401410860262777950100011003, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 75.000 сўм суд чиқими ундирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 4 Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 5