Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1108-2103/4641 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рахимова Дилноза Абдумаликовна Ответчик / Подсудимый Закиров Хасанбой Бабахўжаевич
Source ID 63dd3978098236176ed7a296 Claim ID 3950063 PDF Hash 7393f8c1b2bbd7c6... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 22 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1108-2103/4641 Кассация иши № 12-4641-22 судья: Д.Муродова маърузачи: З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил январь ойининг 27 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар адвокати Т.Зайнутдиновнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидан чиқариш ва ер участкаси чегараларини белгилаб бериш ҳақидаги даъвоси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажримига нисбатан даъвогар вакили Т.Зайнутдинов келтирган кассация шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар АА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Янгийўл шаҳар, уйда жойлашган икки хонадан иборат умумий майдони 48,84 кв.м, яшаш майдони 28,6 кв.м ва ер участкасининг фойдаланиш майдони 750 кв.м.дан иборат 100-уй-жойни ўзбошимчалик билан эгаллаган Х.Закировдан олиб бериб, чегараларини белгилаб беришни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ААнинг даъво талаблари рад қилинган. Даъвогар вакили Т.Зайнутдинов келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, 1 зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, нотариал идорада 2021 йил 26 октябрда тасдиқланган олди-сотди шартномасига кўра, ДД Янгийўл шаҳар, уйда жойлашган 100-уй-жойни (кейинги ўринларда низоли уй деб юритилади) 20.000.000 сўмга ААга сотган ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи 2021 йил 02 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Шартноманинг 2-бандида, низоли уйнинг сотиб олувчи ААга ўтадиган қисмлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, деразали айвондан иборат 2 та яшаш хонаси, умумий фойдали майдони 48,84 кв.м, яшаш майдони 28,6 кв.м, ер участкасининг фойдаланиш майдони 750 кв.м.дан иборат эканлиги кўрсатилган. Шартноманинг 3-бандида, низоли уй ДДга 1972 йил 07 июлдаги олдисотди шартномасига асосан тегишли эканлиги қайд этилган. Нотариал идора томонидан 2021 йил 24 июнда тасдиқланган қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан, Х.Закировга Янгийўл шаҳар, уйда жойлашган умумий майдони 44,10 кв.м, яшаш майдони 33,60 кв.м, 2 та яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, ҳожатхона, омборхона, бостирма, қурилиш ости майдони 105,30 кв.м. ва ер участкасининг фойдаланиш майдони 507 кв.м. бўлган 98-уй-жой тегишли бўлиб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи 2021 йил 13 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган. Давлат кадастрлар палатаси тошкент вилоят бошқармаси Янгийўл шаҳар филиалининг 2022 йил 16 июндаги хатида, уй, уйларни ер майдонини ўлчов ишлари олиб борилганида уй уйларни жами ер майдони 1524 кв.м. ўрнига 1031 кв.м.ни ташкил этиши, шундан бугунги кунда уй, 98-уй-жой га қарашли ер майдони 531 кв.м.ни, қолган 243 кв.м. ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 06 августдаги ПК-2020-сонли қарорига асосан бузилишга тушган Ш.Захидовага қарашли нотурар-жой объектининг ер майдони ҳисобланиши, уй, 100-уй-жой ДДга қарашли ер майдони 500 кв.м.ни “Яккабоғ МФЙ, Чароғон кўчаси, 98-уй-жой (Закиров Бобоқул) томонидан фойдаланиб келаётган ПК-2020 қарорига асосан йўл ҳимоя зонасидаги ер майдони ҳисобланиши, шу билан бирга қолган 469 кв.м. ер майдони бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 06 августдаги ПҚ-2020-сонли қарорига асосан бузилишга тушган ва бузилиб кетган га қарашли нотурар жой объектининг ер майдони ҳисобланиши ва бузилишга тушган объект Янгийўл шаҳар ҳокимлиги томонидан товон пули тўлаб берилганлиги, юқоридагилардан келиб чиқиб, ААга ва га қарашли Янгийўл шаҳар, уй, 98-100-уйларни ер майдонлари дастлабки чегарасини аниқлашни ва чегараларини белгилаб беришни имкони йўқлиги маълум қилинган. Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг “Хулоса беришни иложи йўқлиги тўғрисида”ги 2022 йил 27 июндаги далолатномасида, Янгийўл шаҳар, уйда жойлашган 98 ва 100-уйларнинг дастлабки ер ажратиш бўйича режалари 2 (план отвода земельного участка) ва ҳужжатлари тақдим этилмаганлиги сабабли хулоса беришнинг имкони йўқлиги билдирилган. Қолаверса, судларнинг сайёр суд мажлисларида, кадастр вакили иштирокида ва кадастр ҳужжатлари асосида низоли уй-жойнинг мавжудлиги ва ер майдони кўздан кечирилганда, Янгийўл шаҳар уй 100-уйжойнинг ўзи умуман йўқлиги, яъни низоли уй жойлаши керак бўлган ўринда 2 та яшаш хонаси ва деразали айвон мавжуд эмаслиги, низоли уйнинг ер майдони йўлнинг ҳимоя минтақаси ҳисобланиши, жавобгар томонидан эгаллаб олинган деб кўрсатилган ҳудудда ҳам бирор-бир яшаш хонаси ва бошқа қурилмалар мавжудлиги аниқланмаган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ, уйжойга, чорбоғга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) жисмоний шахсларга ўтган тақдирда, ушбу иморатларга мулк ҳуқуқи билан биргаликда мазкур иморатлар жойлашган барча ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига биноан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Аниқланганларга кўра, даъвогарнинг уй-жойини ер майдони жойнинг ўзида чегаралар белгиланмаган, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилмаган ҳамда мутахссис ва экспертларнинг хулосаларига кўра низоли уйнинг жойлашган ўрни ва чегарларини аниқлашнинг имкони йўқ ва низоли уй-жойининг ўзи мавжуд эмас. Бундан ташқари, судда низоли уйнинг ер майдони йўлнинг ҳимоя минтақаси ҳисобланиши ва жавобгар томонидан эгаллаб олинган деб кўрсатилган ҳудудда ҳам бирор-бир яшаш хонаси ва бошқа қурилмалар мавжудлиги аниқланмаган. Судлар сайёр суд томонидан кадастр вакили иштирокида низоли уй ҳудуди ўрганилганида, низоли уйнинг ўзи йўқлигини, низоли уйга қарашли ер майдони йўл ҳимоя зонасидаги ер майдони ҳисобланиши, шу билан бирга қолган 469 кв.м. ер майдони бугунги кунда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилиб, Ш.Захидовага товон пули тўлаб берилганлиги, даъвогар ва жавобгарга қарашли 98-100-уйларни ер майдонлари дастлабки чегарасини аниқлашни ва чегарасини белгилаб беришни имкони йўқлиги ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан даъвогар вакили келтирган важларни инкор қилиб, қуйи судларининг 3 ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 4