Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1103-2204/1851 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CHINOZ TUMANI XOKIMIYATI Ответчик / Подсудимый Мамажонова Феруза Бахтияровна
Source ID 63dd3998098236176ed7a297 Claim ID 3918531 PDF Hash 5b993d5bb62b7dc1... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 83 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1103-2204/1851 Кассация иши № 12-3543-22 судья: Ж.Бобоназаров маърузачи: М.Абдувахабова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил январь ойининг 27 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, Тошкент вилоят прокуратураси бўлим прокурори Н.Норова ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан оналик ҳуқуқини чеклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 09 сентябрдаги ажримига нисбатан даъвогар АА келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ББнинг вояга етмаганлар 2009 йил 18 январда туғилган қизи ва 2010 йил 27 июнда туғилган қизига нисбатан оналик хуқуқини чеклашни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 16 майдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб, ББ 2009 йил 18 январда туғилган ББ Қурбон қизи ва 2010 йил 27 июнда туғилган ББ қизиларга нисбатан оналик ҳуқуқи чекланган. Жавобгар ББдан давлат фойдасига 270.000 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 09 сентябрдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талаби янги ҳал қилув қарорига асосан рад этилган. Даъвогар АА келтирган кассация шикоятида, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатига кўра, ББ қонуний никоҳини расмийлаштирмасдан оила қуриб, 2009 йил 18 январда ББ Қурбон қизи ва 2010 йил 27 июнда ББ исмли фарзандли бўлишган. 1 Ҳозирги кунда ББ ва К.Умаров билан биргаликда яшамайди ҳамда вояга етмаган ББ ва онаси ББнинг қарамоғида қолган. Чиноз туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Н.Орзуқулова ва бошқалар иштирокида 2021 йил 16 ноябрда тузилган далолатномада, ББ икки нафар вояга етмаган фарзандлари, қонуний никоҳдан ўтмасдан оила қурган турмуш ўртоғи Чиноз тумани, “Тинчлик” МФЙ, Пахта завод кўчаси, 1-уй, 4-хонадонда яшаётганлиги, уйда кўп жанжал бўлиши, вояга етмаганларнинг таъминоти билан ББ шуғулланиши, Д.Абдуллаев спиртли ичимликлар ичиши, Д.Абдуллаев вояга етмаганларга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этса жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилганлиги баён этилган. Чиноз тумани “Тинчлик” МФЙ раиси М.Комилов ва бошқалар иштирокида 2021 йил 14 декабрда тузилган далолатномада, ББ 2009 йил 18 январда туғилган ББ ва 2010 йил 27 июнда туғилган билан бирга истиқомат қилиб келётганлиги, ББнинг оиласи нотинч ва ноқобил оилалар рўйхатида туриши, вояга етмаганларнинг дарс тайёрлаши учун қулай шарт-шароитлари йўқлиги, ББнинг тарбияси салбий тарафга ўзгараётганлиги, тунги вақтларда онасидан рухсат олмасдан кўчага чиқиб кетаётганлиги билдирилган. Чиноз туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Н.Орзуқулова ва бошқалар иштирокида 2022 йил 25 февралда тузилган далолатномада, Чиноз тумани, “Каналобод” МФЙ, Исломобод кўчаси, 20-уйда яшовчи Умаров Қурбонбойнинг яшаш шароити ўрганилганда, унинг вояга етмаган фарзандларини ўз тарбиясига олиши учун шарт-шароитлари етарли эмаслиги аниқланган. Чиноз тумани 1-сонли IDUM директорининг тавсифномаларида, 2009 йил 18 январда туғилган ББ ва 2010 йил 27 июнда туғилган ББ кам таъминланган оила рўйхатида туришлиги, уларнинг хулқида ёмон томонларга ўзгаришлар борлиги, мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя этишни истамаслиги, уй вазифаларини бажармаслиги, оиладаги муҳит уларга салбий таъсир кўрсатаётганлиги сабабли уларни меҳрибонлик уйи ёки махсус мактабинтернатига жойлаштириш тавсия этилган. ББнинг Чиноз туман ИИБга 2022 йил 09 мартдаги аризасида, вояга етмаган 2009 йил 18 январда туғилган ББ мактабга бормаётганлиги учун уни ёпиқ турдаги мактаб муассасасига жайлаштиришни сўраб мурожаат қилган. Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 2021 йил 1 ноябрь, 15 декабрь ҳамда 2022 йил 14 март кунидаги ажримлари билан “Вояга етмаган 2009 йил 18 январда туғилган ББни меҳрибонлик уйига жойлаштириш учун ҳужжатлар тайёр бўлгунига қадар Тошкент вилояти ИИБ ХПБга бевосита бўйсунувчи “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштирилган. Чиноз туман 1-сонли IDUMнинг хулосасига кўра, 6-D синф ўқувчиси ББ уйга қайтиб боришдан чўчиётганлиги, уни яхши таҳсил оладиган интернатга жойлаштиришларини хоҳлаётганлиги баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддасига биноан, суд боланинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмай туриб, болани ота-онадан (уларнинг биридан) олиш 2 тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши (ота-оналик ҳуқуқини чеклаши) мумкин. Болани ота-она (улардан бири) билан қолдириш ота-онага (улардан бирига) боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (руҳиятнинг бузилиши ёки бошқа сурункали касаллик, оғир ҳолатларни бошдан кечириш ва бошқалар) бола учун хавфли бўлса, ота-оналик ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 23-сон Қарорининг 22-бандида, бир қатор объектив сабабларга ота-онанинг (улардан бирининг) руҳияти бузилиши ёки бошқа сурункали касаллиги, оғир шароитнинг вужудга келиши, оғир ҳолатларни бошдан кечириш ва бошқаларга кўра болаларни ота-онасининг ихтиёрида қолдириш хавфли деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ, шу моддада кўрсатилган шахс ва органларнинг даъвосига биноан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан туриб ота-онадан (улардан биридан) болани олиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши (ота-оналик ҳуқуқини чеклаш) ва васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига топшириши мумкин. Аниқланган ҳолатларга кўра, ББнинг руҳияти бузилиши ёки бошқа сурункали касаллиги, оғир шароитга тушуиб қолганлиги ёки оғир ҳолатларни бошдан кечираётганлиги ёхуд бошқа омилларга кўра вояга етмаган фарзанди ББни унинг ихтиёрида қолдириш хавфли деб топиш учун мақбул далиллар мавжуд эмас. Вояга етмаган ББ онаси ББга бўйсунмасдан, унинг рухсатисиз яшаб турган уйидан чиқиб кетиши оқибатида ББнинг вояга етмаган фарзанди ББга нисбатан оналик ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмайди. Чунки, вояга етмаган ББ онаси ББга бўйсунмасдан, унинг рухсатисиз яшаб турган уйидан чиқиб кетиши ББ вояга етмаган фарзанди ББга салбий ёки нотўғри тарбия бераётганлигини ёхуд вояга етмаган ББга онаси ББ хавф туғдираётганлигини англатмайди. Аксинча, ББ вояга етмаган фарзанди ББга нисбатан оналик ҳуқуқини чеклашга қарши бўлиб, у вояга етмаган фарзанди ББни тарбия қилиб келмоқда. Апелляция судлов ҳайъатида, Чиноз тумани “Тинчлик” МФЙ раиси М.Комилов, маҳалла фуқаролар йиғинида нотинч ва ноқобил оилалар мавжуд эмаслигини ва ББнинг оиласи нотинч ва ноқобил оилалар рўйхатида турмаслигини, юқоридаги 2021 йил 14 декабрда уни иштирокида тузилган деб кўрсатилган далолатномадаги имзони у имзоламаганлигини билдирган. Шунингдек, Чиноз тумани “Тинчлик” МФЙ раиси М.Комилов ва бошқалар иштирокида 2022 йил 30 майда тузилган далолатномасида, Пахта завод кўчаси, 1-уй, 4-хонадонда яшовчи ББнинг хонадонида ўрганиш ўтказилганлиги, ўрганиш натижасида, ББ 2009 йил 18 январда туғилган ББ ва 2010 йил 27 июнда туғилган ББ билан бирга истиқомат қилиб келётганлиги, қўшнилар томонидан шикоят келиб тушмаганлиги, қўшнилар билан муносабатлари самимий эканлиги кўрсатилган. 3 Қолаверса, мазкур даъво ИИБ ХПБ инспектори, Чиноз тумани 1-сонли IDUM директори ва Чиноз туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси маълумотларига асосланган бўлса-да, бирор-бир қонуний, мақбул ва ишончга сазавор далилларга таянилмаган. Бундан ташқари, вилоят прокурори ўринбосари апелляция судлов ҳайъатига киритган протестида, вилоят прокуртаураси ходимига томонидан вояга етмаган ББ сўроқ қилинганда, унинг онаси ББга ҳеч қандай эътирози йўқлигини, онаси ББ билан муносабатлари яхши эканлигини, у билан бирга яшамоқчи эканлигини, аксинча уни Чиноз туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбасига берган тушунтиришини Чиноз туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ходими алдов йўли билан оғдириш орқали олганлигини, сабиби агар у меҳрибонлик уйига борса унга уй ва 25.000.000 сўм давлат томонидан берилишини айтганлигини билдирган. Баён қилинганларга асосан даъвогарнинг даъво талаби асоссиз бўлиб ҳисобланади. Бироқ, биринчи инстанция суди, юқоридаги ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ББ фарзандларини келажагини, таълим-тарбия олишини ўйламасдан вояга етмаган фарзандларини мактабга таълим олишлари учун юбормаётганлиги, вояга етмаган фарзанди бир неча бор уйидан чиқиб кетганлиги, жавобгарнинг фарзандлари олдидаги қонунда белгиланган мажбуриятларини бажармаётганлиги, мазкур ҳолат жавобгарни оналик ҳуқуқи чеклаш учун асос ҳисобланиши асосида моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш хусусида вақтли хулосага келган. Апелляция судлов ҳайъати, ББнинг вояга етмаган қизи ББ мактабга бормаётганлиги учун уни ёпиқ турдаги мактаб муассасасига жайлаштиришни сўраб, Чиноз туман ИИБга мурожаат қилганлиги, жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 2021 йил 1 ноябрь, 15 декабрь ҳамда 2022 йил 14 март кунидаги ажримлари билан вояга етмаган ББ меҳрибонлик уйига жойлаштириш учун ҳужжатлар тайёр бўлгунига қадар Тошкент вилояти ИИБ ХПБга бевосита бўйсунувчи “Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”га жойлаштирилганлиги, ББнинг унинг шаърий никоҳ асосида бошқа фуқаро билан яшаётганлиги, ББ фарзандларининг тарбиясига бефарқ эмаслигини, оила кам таъминланган оилалар рўйхатида туришлиги болаларни онасининг ихтиёрида қолдириш хавфли деб ҳисобланмаслигини инобатга олиб, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан даъвогар келтирган важларни инкор қилиб, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. 4 Судлов ҳайъати даъвогарнинг шикояти қаноатлантирилмаганлиги боис, даъвогардан ишни кўришда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланганлик учун Олий суд ҳисоб рақамига 75.000 сўм ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 09 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар Чиноз туман ҳокимлигидан видеоконференцалоқа хизмати учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисоб рақамига (МБ ХККМ ББ Тошкент шаҳар ҳисоб рақами 401 410 860 262 777 033 210 011 001, Стир: 200 936 561, банк коди МФО 00 014, ИНН 201122919, ЎзР МВ Ғазначилигида очилган ҳисоб рақам 23402000300100001010) 75.000 сўм ундирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова А.Касимов 5