Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2106/9783 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ASIM SERVIS BIZNES MAS`ULIYATICHEKLANGAN JAMIYAT Ответчик / Подсудимый Иногамов Искандар Тахирович
Source ID 63dd39d5098236176ed7a298 Claim ID 3918500 PDF Hash 3c851f6ea2f947a3... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жой кодексининг 11-моддаси жой кодекси 11 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 361-моддаси збекистон Республикаси ФК 361 law
дирда ушбу Кодекс 377-моддаси дирда ушбу Кодекс 377 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш иш № 2-1102-2106/9783 Кассация иши № 12-3596-22 судья: Ш.Эрметова маърузачи: Н.Мусаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил январь ойининг 27 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари: А.Касимов ва А.Икромовлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, таржимон Г.Мухитдинова ва адвокат Ю.Бекмуратов ва Л.Насырова ҳамда ҳамда жавобгар ББнинг иштирокида, даъвогар АА МЧЖнинг жавобгарлар ББ кизиларга нисбатан уйдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ ва вакили Ю.Бекмуратов келтирган шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар ББ ва ББ ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари 2011 йилда туғилган ва 2020 йилда туғилган Тохиров Мухаммадзафарларини Бўстонлиқ тумани, “Навруз” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, уйдан бошқа турар жой бермасдан кўчиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар ББ ва ББлар оила аъзолари билан Бўстонлиқ тумани, “Наврўз” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, уйдан бошқа турар жой бермасдан кўчирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори хулоса қисмининг 2-хатбошиси “оила аъзолари” деган сўзлардан кейин 20.02.2011 йилда туғилган Тохиров Жаъфар Искандар ўғли ва 29.08.2020 йилда туғилган Тахиров Мухаммадзафархон Искандар ўғли исмли фарзандлари” деган жумлалар билан тўлдирилган ҳолда ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар ББ ва вакили Ю.Бекмуратовлар келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 31 бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатлар Бўстонлиқ туман ҳокимининг 2013 йил 5 июлдаги 948сонли қарорига кўра, Бўстонлиқ тумани, “Навруз” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, уй АА МЧЖга тегишли бўлиб, ҳоким қарори 2021 йил 3 февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. АА МЧЖ билан ББ ўртасида 2015 йил 19 февралда 004-сонли дастлабки квартира олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандида, сотувчи 3-қаватда жойлашган, 2 хонадан иборат Бўстонлиқ тумани, “Навруз” МФЙ, Мустақиллик кўчаси, уйни сотиш, сотиб олувчи эса шартномада келишилган квартиранинг пулини тўлаб, квартирани қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2.1-бандида, сотиладиган объектнинг нархи 33.000.000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Шартноманинг 3.1-бандида, шартномада келишилган квартира қиймати тўлангач, 5 кун ичида тарафлар томонидан имзоланган, объекни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилиши назарда тутилган. Апелляция судлов ҳайъатида, ТИФ Миллий банк Ғазалкент филиали вакили Б.Равшанов, ББ 2014 йилда банкка АА МЧЖга қарашли, 4 қаватли турар жой биносининг 3-қаватида жойлашган 21-хонадонни сотиб олиши учун имтиёзли ипотека кредити ажратишни сўраб мурожаат қилганлигини ва дастлабки шартномани тақдим этганлигини, кредит қўмитаси ва банк филиали томонидан имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганлиги, бироқ ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги сабабли кредит ажратилмаганлиги ва тақдим этилган ҳужжатлар аризачига қайтарилганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 11-моддасига мувофиқ, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 361-моддасига кўра, дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Дастлабки шартноманинг шакли тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. 2 Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт. Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу Кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана шундай шартнома тузиш ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2015 йил 19 февралда тузилган дастлабки шартнома шартларида турар жойнинг нархи 33.000.000 сўм кўрсатилиб, бу сумма сотувчига тўлиқ ўтказиб берилиши назарда тутилган бўлса-да, бироқ шу куннинг ўзида турар жой нархининг 25 фоизи бошланғич тўлов сифатида сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган, бироқ қолган тўлов шу кунга қадар тўланмаган. Жавобгар ББ дастлабки шартномада кўрсатилган турар-жойнинг баҳосини тўлиқ тўлаб бермаган ҳамда шартномада кўрсатилган тураржойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилмаган. Бинобарин, тарафлар ўртасида 2015 йил 19 февралда тузилган дастлабки шартномада асосий шартномани тузиш муддати кўрсатилмаган ва бир йил ичида асосий шартнома тузилмаган ҳамда тарафлар асосий шартномани тузиш бўйича ҳаракат қилмаган ёки таклиф юбормаган. Бундай ҳолатда, тарафлар ўртасидаги дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлган ҳисобланиди. Ҳозирда, низоли турар жойда ББ, унинг турмуш ўртоғи З.Иногамова ва уларнинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаб келишади. Аниқланганларга кўра, низоли турар жойда ББ, унинг турмуш ўртоғи З.Иногамова ва оила аъзоларини фойдаланишлари учун бирор-бир ҳуқуқий асос мавжуд эмас. Бу эса мулкдор АА МЧЖнинг мулк ҳуқуқини бузади. Низоли турар жойдан жавобгарларнинг доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи асослари мавжуд бўлмасада, даъвогарнинг талабига асосан бўшатиб беришмаган. Судлар қонунда кўрсатилган муддатда асосий шартнома тузилмаганлиги сабабли, дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар ҳам бекор бўлганлигини, жавобгарлар ББ ва унинг турмуш ўртоғи З.Иногамовалар икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан низоли хонадонда ҳеч қандай қонуний асосларсиз яшаб келаётганликларини инобатга олиб, даьвогарнинг даъво талабини каноатлантириш хусусида қонуний ва асосли хулосага келган. 3 Даъвогар жавобгарларнинг вояга етмаган фарзнадларини низоли турар жойдан чиқаришни сўраган бўлса-да, биринчи инстанция суди уларни оила аъзолари деб кўрсатиб, суднинг ҳал қилув қарорини тушунарсиз ҳолатга келтирган, бироқ апелляция судлов ҳайъати мазкур ҳолатни тузатиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини хулоса қисмининг 2хатбошисини “оила аъзолари” деган сўзлардан кейин 20.02.2011 йилда туғилган Тохиров Жаъфар Искандар ўғли ва 29.08.2020 йилда туғилган Тахиров Мухаммадзафархон Искандар ўғли исмли фарзандлари” деган жумлалар билан тўлдириб, тўғри хулосага келган. Шунингдек, апелляция судлов ҳайъати ББ шикоятида келтирган АА МЧЖнинг ўша даврдаги раҳбари А.Турдиевга турар жойнинг қолган пули учун 5000 АҚШ доллари берганлиги тўғрисида важи бўйича мақбул далиллар мавжуд эмаслиги сабабли асоссиз деб баҳолаб, тўғри тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар ва адвокати келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раисликқилувчи: Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: А.Касимов А.Икромов 4