Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2201/3582 Дата решения 27.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дусматов Буняд Турдимуратович Ответчик / Подсудимый "O'ZBEKISTON METALLURGIYA KOMBINATI" AKSIYADORLIK JAMIYATI
Source ID 63dd3b9c098236176ed7a29b Claim ID 3918063 PDF Hash b5d2c67ec500d295... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нат кодексининг 181-моддаси нат кодекси 181 code_article
олиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси олиш ушбу Кодекс 164 code_article
Ушбу Кодекснинг 182-моддаси Ушбу Кодекс 182 code_article
амда ФПК 419-моддаси амда ФПК 419 law
айъати МК 277-моддаси айъати МК 277 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1106-2201/3582 Кассация иши № 6-299-23 Судья: Ғ.Воҳидов ТВС судьяси: М.Абдувахабова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА жавобгар ББга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги Жамиятнинг 2022 йил 16 июндаги 189-сонли буйруғини бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қанотлантирилиб, ББнинг ААга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўллаш ҳақидаги 2022 йил 16 июндаги 189-сонли буйруғи бекор қилинган. Жавобгар ББдан даъвогар ААнинг фойдасига 21.000 почта ҳаражати ва давлат фойдасига 600.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. 1 Аниқланишича, даъвогар АА ББда 2018 йил апрель ойидан ҳозирга қадар Пўлат симлар тортиш цехи сим тортувчиси лавозимида ишлаб келади. ББнинг 2022 йил 16 июндаги 189-сонли буйруғига асосан АА бир иш куни давомида иш жойида бўлмаганлиги билан комбинат ходимлари ички меҳнат тартиби қоидаларининг 2.38.2-бандида кўрсатилган қўпол тартиб бузишни содир этганлиги учун Меҳнат кодексининг 181моддаси 1-қисмининг 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорда жарима интизомий жазоси қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Саттаровнинг санаси кўрсатилмаган маълумотномасида АА 2022 йил 18 май куни 10-00дан 18-00 га қадар Бўка тумани, “Бўстон” МФЙдаги сайёр қабулда бўлганлиги, 2022 йил 27 сентябрдаги 162-хq/22-сонли хатида эса АА шу куни 19-00га қадар қабулда бўлганлиги қайд этилган. Биринчи инстанция суди мазкур маълумотларни инобатга олиб, АА томонидан қасддан ножўя хатти-ҳаракат содир этилмаганлиги, илгари интизомий жавобгарликка тортилмаганлиги, интизомий жазога асос бўлган далиллар судга тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган ва суднинг ушбу хулосаси билан апелляция инстанцияси ҳам келишган. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ушбу хулосаси билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Меҳнат кодексининг 181-моддасига кўра, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли: 1) ҳайфсан; 2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади; 3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари). Ушбу Кодекснинг 182-моддасига кўра, интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади (82-модда). Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди. Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир 2 этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. ББнинг 2020 йил 3 июлдаги ББ ходимлари учун ички меҳнат тартиб қоидалари”нинг 2.38.-бандига кўра, ишга узрсиз сабабларга кўра чиқмаслик, иш жойида узрсиз сабабларга кўра уч соатдан ортиқ вақт давомида узлуксиз бўлмаслик прогул ҳисобланади ва ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Мазкур Қоидаларнинг 3.4.-бандига кўра, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ва меҳнат шартномасини бекор қилиш интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли. ББнинг 2022 йил 18 майдаги 02-1-иш жадвалидан кўринишича, АА шу куни 16-00дан 24-00га қадар сменада бўлиши лозим бўлган бўлса-да, ишга чиқмаган, бироқ бу ҳақда олдиндан иш берувчини хабардор қилмаган. Иш ҳужжатларидан кўринишича АА 2022 йил 18 май куни ишга узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги ҳақида табелчи Г.Аминова 2022 йил 19 май куни Ходимларни бошқариш бўйича департамент директорига билдирги билан мурожаат қилган, директор эса интизомий жазо қўллаш тўғрисида билдиргига устхат ёзиб берган. АА ҳолат юзасидан тушунтириш хати ёзишдан бош тортганлиги тўғрисида 2022 йил 25 майда далолатнома тузилган. АА бир иш куни давомида иш жойида бўлмаганлиги билан ходимлар ички меҳнат тартиби қоидаларини бузганлиги сабабли ББ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари – ижрочи директор Д.Ахмедовнинг 2022 йил 16 июндаги 189-сонли буйруғига асосан ходимга жарима жазоси қўлланилган. ББ бошқарув раиси – Бош директор Р.Пирматов томонидан 2021 йил 22 декабрда 01-1/2827-сон билан берилган ишончноманинг 3бандида бошқарув раисининг биринчи ўринбосари – ижрочи директор Д.Ахмедовга меҳнат муносабатларига доир бир қатор вазифалар билан бирга ходимларга интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқларни имзолаш ваколати берилган. Шундай қилиб, даъвогар ААга интизомий жазо сифатида қўлланилган жарима ички меҳнат тартиби қоидалари асосида қўлланилган, хусусан ходим ҳалқ қабулхонасида шахсий масаласи бўйича иштирок этиб бу тўғрисида иш берувчини хабардор қилмаган, қабул вақти 19-00да тугаган бўлишига қарамай смена вақти 24-00га қадар бўлса-да, ишга узрсиз сабабларга кўра келмаган. Бундан ташқари, иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари ҳам бузилмаган, хусусан, ходимдан тушунтириш хати талаб 3 қилинган, бироқ у тушунтириш беришдан бош тортганлиги тўғрисида далолатнома тузилган, бундай бош тортиш эса жазо қўллашга тўсқинлик қилмаслиги сабабли жазо қўллаш ваколатига эга бўлган ижрочи директор томонидан жазонинг енгилроғи, жарима қўлланилган. Судлов ҳайъати ушбу ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқни ғайриқонуний деб бекор қилиш ҳақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни рад қилиш лозим деган хулосага келади. Юқорида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, қуйи турувчи судларнинг хулосаларини қонуний ва асосли деб бўлмайди ҳамда ФПК 419-моддаси 2-бандига асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати МК 277-моддасига кўра ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд ҳаражатларини тўлашдан озод этилганликларини инобатга олади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 2-банди 1 ва 419 -моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 28 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин, иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 4