← Назад
Решение #1609968 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФПК | 419 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 419 | — | code_article | |
| банди ва | 4191 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1108-2203/4913
Кассация иши № 6-300-23
Судья: О.Саттаров
ТВС судьяси: А.Олимова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида,
даъвогарлар ААнинг жавобгарлар ББнага нисбатан уй-жойдан кўчириш
ва қонунсиз эгаликдан талаб қилиб олиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл
туманлараро судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув ҳамда
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 2 декабрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ томонидан
берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогарлар АА ва АА жавобгарлар ББ ва ББга нисбатан Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани, “Фаровон” МФЙ, Уй кўчаси 19-а-уйдан бошқа
турар-жой бермаган ҳолда кўчириш ва қонунсиз эгаликдан талаб қилиб
олиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг
2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза
қаноатлантирилиб,
жавобгарлар
ББ
ва ББ Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Фаровон” МФЙ, Уй кўчаси 19а-уйдан бошқа турар-жой бермаган ҳолда кўчирилган, жавобгар ББдан
даъвогар ААнинг фойдасига судга даъво ариза беришда тўлаган 600.000
сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги ажримига асосан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган жавобгар ББ кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни
сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
1
Аниқланишича, жавобгар ББ ўзига тегишли бўлган Тошкент
вилояти Янгийўл тумани, “Фаровон” МФЙ, Уй кўчаси 19-а уйни 2022 йил
12 январдаги ва 19 апрелдаги олди-сотди шартномаларига асосан
даъвогарлар
АА
ва
ААга
сотган
ва ҳозирда улар тенг улушларда мулкдор ҳисобланади.
Олди-сотди шартномаларининг 9-бандида уй-жойда фойдаланиш
ҳуқуқини сақлаб қолувчилар мавжуд эмаслиги, сотувчи уй-жойни
8 ой давомида бўшатиб бериш мажбуриятини олганлиги кўрсатилган.
Бироқ, жавобгарлар ББ ва ББ ушбу мажбуриятини бажармаган,
яъни 2022 йил 12 сентябрга қадар ушбу уй-жойни бўшатиб бермаган, шу
сабабли даъвогарлар 2022 йил 5 октябрь куни судга мазкур талаб билан
мурожаат қилган.
Судлар Фуқаролик кодексининг 164, 207-моддаларини қўллаб,
мулкдорлар ўзига қарашли мол-мулкка ўз хохиши билан
ва ўз манфатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш
ва уни тасарруф этиш, ўзларини мулк хуқуқини, ким томонидан
бўлмасин, хар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш хуқуқига
эга эканликлари, жавобгарлар эса низоли уй-жойни ҳеч бир асоссиз
бўшатишдан бош тортиб келаётганлигини инобатга олиб, даъво
аризани қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган.
Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг ушбу хулосалари билан
тўлиқ келишади, чунки жавобгарлар мулкдорларнинг хоҳишига қарши
уларнинг мулкини эгаллаб, қонун билан қўриқланадиган мулк ҳуқуқини
бузиб келмоқда.
Бироқ, суд ҳужжатларида Уй-жой кодексининг 52, 54-моддаларига
бўлган хавола нотўғри қўлланилганлиги боис, судлов ҳайъати ушбу
моддий нормаларни чиқариб ташлашни лозим топади.
Жавобгар ББнинг низоли уй-жойни гаров эвазига укасининг
даъвогарлар
олдидаги
қарзи
бўлганлиги
учун
вақтинча
расмийлаштириб берганлиги ва бу битимлар кўзбўямачилик асосида
тузилганлиги ҳақидаги важлари мулкдорларнинг истагига зид равишда
низоли уй-жойда яшаб келиш ҳуқуқини бермайди.
Шу билан бирга, жавобгар ББ битим юзасидан низолашишга ҳақли
бўлиб, бу масалада судга алоҳида даъво ариза билан мурожаат қилиш
ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг
419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
2
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 2022 йил 14 октябрдаги
ҳал қилув ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 2 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
Д.Исраилова
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Икромов
/имзо/
А.Касимов
Аслига тўғри, судья:
3