← Назад
Решение #1610257 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра иш ФПК | 4077 | — | law | |
| зеро ФК | 318 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2209/2625
Кассация иши № 6-4291-22
Судья: Д.Бекматова
ТВС судьяси: З.Абдурахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова,
ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат
таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогр ААнинг ишончли
вакили - адвокат З.Тухташовнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг ААнинг манфаатида жавобгар ББга нисбатан тўланган
суғурта товони, банк фоизи ва вакил ҳаражатини ундириш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 11 апрелдаги ҳал қилув
қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги ажримига нисбатан ААнинг ишончли
вакили - адвокат З.Тухташов томонидан берилган кассация шикоятини
иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ЎзР ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси АА
манфаатида жавобгар ББга нисбатан суброгация тартибида 10.159.431
сўм тўланган суғурта товонини, 272.774 сўм банк фоизини ва 500.000
сўм вакил харажатини, жами 10.932.205,03 сўм ундириш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги ажрими билан ўзгаришсиз
қолдирилган Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 11 апрелдаги
ҳал қилув қарорига кўра, даъво ариза қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар ББдан даъвогар ААнинг фойдасига тўланган суғурта
қопламаси учун 10.159.431 сўм, вакил харажати учун 500.000 сўм, почта
харажати учун 18.900 сўм, жами 10.678.331 сўм ҳамда давлат даромадига
426.377 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвонинг банк фоизи ундиришга оид қисми рад этилиб, ААдан
давлат даромадига 270.000 сўм давлат божи ундирилган.
Суд ҳужжатларига нисбатан АА ишончли вакили - адвокат
З.Тухташов кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни
ўзгартиришни ва фоизни ундириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул
қилишни сўраган.
Даъвогар ЎзР ССП Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили ва
жавобгар ББ суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмади келмаганлик
сабабларини
маълум
қилмади,
шунга
кўра
иш
ФПК
4077-моддаси асосида келмаган тарафларнинг иштирокисиз кўрилди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани ва адвокат фикрини
тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб,
қуйидаги хулосага келади.
Аниқланишича, “Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” чакана савдо
филиали ва ББ ўртасида 2019 йил 3 майда 510/LK-сонли 8.940.000 сўм
ажратиш тўғрисида молиявий истеъмол кредити (“Енгил кредит”)
шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 4.1.-бандида ажратилаётган кредит
суммаси ААнинг кредитни қайтармаслик хавфи бўлган 11.175.000 сўм
миқдордаги суғурта полиси билан таъминланганлиги ва кредитни
қайтармасликнинг суғурта полиси хавфи асосий шартлари Банк ва
Суғурталовчи
ўртасида
тузилган
2018 йил 19 октябрдаги 0105/510/1/1800751-сонли бош суғурта
шартномасида кўрсатилганлиги, суғурта товони Банк томонидан
Суғурталовчига тўлаб берилиши ва бу шартлар билан қарз олувчи
таништирилиб розилиги олинганлиги қайд этилган.
Ишдаги 2018 йил 19 октябрдаги 0105/510/1/1800751-сонли
Истеъмол
кредитини
қопламасликнинг
суғурта
хавфи
бош
шартномасининг 9.1.-бандида суғурта ходисалари кўрсатилган бўлса,
9.2.-бандида кредит шартномаси бўйича неустойка ва ўзганинг пул
маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз ва суд ҳаражатларига
суғурта ходисаси таалуқли эмаслиги қайд этилган.
Шунингдек, мазкур шартноманинг 11.1.-бандига кўра, суғурта
товонини тўлаган Суғурталовчига зарар учун масъул бўлган қарз
олувчи учун тўланган пул доирасида талаб қилиш ҳуқуқи ўтиши
назарда тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарз олувчи ББ томонидан
истеъмол кредити бўйича қарзлари тўланмаган, шу боис 2021 йил 18
октябрь куни 10.159.431,03 сўм миқдордаги қарздорлиги юқоридаги
шартномалар асосида АА томонидан тўлаб берилган.
Биринчи инстанция суди ФК 234, 957-моддаларига асосланиб
ҳамда кредит қарзи жамият томонидан тўлаб берилиши натижасида
унда жавобгардан ушбу тўловни регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқи
пайдо бўлганлиги, даъвогарнинг регресс талабномалари жавобгар
томонидан ихтиёрий тартибда ижро этилмаганлигини инобатга олиб,
тўланган суғурта товонини ундиришни лозим топган ҳамда суднинг
ушбу хулосаси билан апелляция инстанцияси ҳам келишган.
Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишади, зеро
ФК 318-моддасида ҳам суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган
қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига
суброгацияси (ўтиши) натижасида кредиторнинг мажбурият бўйича
ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши белгиланган.
Бироқ, судлар даъвогарнинг банк фоизини ундириш ҳақидаги
даъво талабини рад қилишда жамият Банк билан тузилган суғурта
шартномаси доирасида ўз мажбуриятини бажариб суғурта товонини
тўлаганлиги, жамиятнинг жавобгар билан тўғридан-тўғри шартномавий
муносабати мавжуд эмаслиги, шу сабабли жавобгар жамиятнинг пул
маблағларидан ғайриқонуний равишда фойдаланган деб ҳисоблаб
бўлмаслиги, бундан ташқари, банк фоизини ундириш учун бошқа
асосларнинг мавжудлиги аниқланмаганлигини асос қилган.
Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишмайди,
чунки
шартнома
шартларига
кўра
жамиятнинг
ўзганинг
пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизни ундириши ҳақидаги
талаби суброгация тартибида ўтмасада, ФК 327-моддаси асосида
қарздор учун тўланган суммани ўз вақтида қайтармаганлиги учун фоиз
ҳисобланиши ва жамият ушбу фоизни ундиришни талаб қилиш
ҳуқуқига эгадир.
Хусусан, ФК 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан
бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа
шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Ишда мавжуд 2021 йил 16 декабрдаги огоҳлантириш хатидан
кўринишича, АА жавобгар ББга кредит учун тўланган 10.159.431,03
сўмни ихтиёрий тўлаш ҳақида талабнома қўйган ва ушбу хат 2021 йил
19 декабрда жавобгарнинг яшаш манзилига юборилган.
Мазкур огоҳлантиришдан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўланган
суғурта товонини қайтариш чораси кўрилмаган ва 2022 йил 7 март куни
даъвогар мазкур талаб билан судга мурожаат қилган ҳамда
кечиктирилган қарз суммаси учун 14% қайта молиялаштириш
ставкасидан келиб чиқиб 272.774 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Бироқ, даъво ариза бериш кунида мазкур молиялаштириш
ставкаси 15% бўлиб, 2022 йил 17 мартдан 17%гача оширилганлигига
қарамасдан, даъвогар ушбу фоизни 14% қилиб ҳисоблашни сўраганлиги
боис, судлов ҳайъати даъво талаб доирасида кўриб чиқиб, юқоридаги
қонун нормаси ҳамда келтирилган асослардан келиб чиқиб
272.774 сўм фоиз суммасини ундириш тўғрисида тўхтамга келади.
Шу билан бирга, судлов ҳайъати қуйи туручи судларнинг вакил
ҳаражати учун 500.000 сўм ва почта ҳаражати учун 18.900 сўмни
жавобгардан АА фойдасига ундирилганлиги билан келишса-да,
даъвогарнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилганлиги боис, ҳал қилув
қарорининг суд ҳаражатларини ундиришга оид хулосасини ўзгартириб,
жавобгар ББдан давлат фойдасига 437.288 сўм давлат божи ҳамда АА
томонидан кассация шикояти беришда тўланган 300.000 сўм давлат
божи
ва 15.000 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 2-бандига
асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини қисман бекор қилишни
ва бекор қилинган қисми бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилишни,
давлат божига оид қисмини ўзгартириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПК
419-моддаси 2-банди, 4191-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил
11 апрелдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги ажримининг
даъвогарнинг банк фоизини ундириш ҳақидаги талабини рад қилишга
оид қисми бекор қилинсин ва ушбу қисмини қаноатлантириш тўғрисида
янги қарор қабул қилинсин ҳамда ББдан ундирилган давлат божи қисми
ўзгартирилсин.
Жавобгар ББдан даъвогар ААнинг фойдасига 272.774 сўм банк
фоизи ундирилсин.
Жавобгар ББдан давлат фойдасига 437.288 сўм давлат божи
ундирилсин.
Суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар ББдан даъвогар ААнинг фойдасига кассация шикояти
беришда тўланган 300.000 сўм давлат божи ҳамда 15.000 сўм почта
ҳаражати,
жами
315.000 сўм ундирилсин.
Кассация шикояти қанотлантирилсин.
Раислик қилувчи:
ҳайъат аъзолари:
Аслига тўғри, судья:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Д.Исраилова
А.Икромов
А.Касимов