← Назад
Решение #1610578 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| аролик кодекси | 164 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 184 | — | code_article | |
| одекси | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1702-2201/3318-сонли иш
судья: Ш.Комилов
маърузачи: А.Нажмутдинова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъати 2023 йил январь ойининг 26 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Н.Б.Рахманов ва Б.Н.Исламовлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Тошматова
Хушнида Жамолдиновнанинг жавобгар Ленченко Владислав Алексеевич,
Зубова Алеся Анатольевна, Микола Любовь Павловна, Ленченко Евгений
Алексеевич, Зубова Александра Анатольевнага нисбатан уй-жойга киритиб
қўйиш ва жавобгарларни мажбурий тартибда кўчириш ҳақидаги даъво
аризаси ва даъвогарлар Ленченко Евгений Алексеевич ҳамда Ленченко
Владислав Алексеевичлар жавобгар Ленченко Алексей ва Тошматова
Хушнида Жамолдиновна ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Рўзиев
Санжарбек Равшановичга нисбатан уй-жойни улушли мулк деб топиш ва
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво
ариза бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги
ажримига нисбатан даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновнанинг
берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновна судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарлар Ленченко Владислав Алексеевич, Микола
Любовь Павловна, Зубова Алеся Анатольевна, Ленченко Евгений
Алексеевич, Зубова Александра Анатольевналарни
Марҳамат тумани,
Мингтепа МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйдан мажбурий тартибда
кўчиришни ва ўзини шу уйга киритиб қўйишни сўраган.
Ўз вақтида даъвогарлар Ленченко Евгений Алексеевич ҳамда Ленченко
Владислав Алексеевичлар жавобгар Ленченко Алексей ва Тошматова
Хушнида Жамолдиновна ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Рўзиев
Санжарбек Равшановичга нисбатан қарши даъво ариза билан мурожаат
қилиб, Марҳамат тумани, Мингтепа МФЙ, Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уй-жойни
уй-жойни улушли мулк деб топиш ва олди-сотди шартномасини ҳақиқий
эмас деб топишни сўрашган.
Фуқаролик
ишлари
бўйича
Асака
туманлараро
судининг
2022 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби
1
қисман қаноатлантирилиб, даъвогар Х.Тошматовани Марҳамат тумани,
Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйга мажбурий тартибда киритиш;
жавобгар Зубова Алеся Анатолевна, Микола Любов Павловна ҳамда
Зубова Александра Анатолевналарни Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт кўчаси,
121-уйдан мажбурий тартибда кўчириш белгиланган.
Жавобгарлар Ленченко Владислав Алексеевич ҳамда Ленченко
Евгений Алексеевичларни Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт кўчаси,
121-уйдан мажбурий тартибда кўчириш қисми ҳамда қарши даъвогар
Ленченко
Владислав
Алексеевич
ҳамда
Ленченко
Евгений
Алексеевичларнинг улушли мулк деб топиш ҳамда 2021 йил
17 ноябрдаги уй-жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги қарши даъвоси рад қилинган.
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 октябрдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Асака
туманлараро судининг 2022 йил 17 августдаги ҳал қилув қарори қисман
бекор қилиниб, даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновнанинг
жавобгарлар Зубова Алеся Анатолевна, Микола Любов Павловна ҳамда
Зубова Александра Анатолевналарга нисбатан низоли Марҳамат тумани,
Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-уйдан кўчириш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантириш рад қилинган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Х.Тошматова томонидан
кассация шикояти берилган. Шикоятда жавобгарлар уй эгаси
Х.Тошматованинг оила аъзоси эмаслигини, уларнинг доимий рўйхати
қонунга хиловф равишда қўйилганлигини, жавобгарларнинг уйда яшаши
унинг ҳуқуқларини бузаётганлигини кўрсатиб, апелляция инстанциясининг
ажримини бекор қилишни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Давлат кадастрлари палатаси
Марҳамат тумани филиалининг 2022 йил 28 июлдаги 01-514/04
маълумотномасида, низо предмети ҳисобланган Марҳамат тумани Ёрқин
ҳаёт кўчаси, 121-манзилда жойлашган ҳовли уй-жой 1988 йил
6
февралдаги мерос тўғрисидаги гувоҳномага асосан Байбарза Агафиядан қизи
Ленченко Верага мерос бўлиб ўтган.
Марҳамат тумани ҳокимининг “Фуқароларнинг уй-жойларга бўлган
мулкий ҳуқуқини белгилаш тўғрисида”ги 2018 йил 11 августдаги 745-Қсонли қарорига асосан кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи Ленченко Вера
2
Ивановна номига тикланган ва 2018 йил 25 августда 108128-сон билан давлат
рўйхатига олинган.
2021 йил 30 сентябрдаги реестрга 3089-рақам билан қайд қилинган
қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан марҳума
Ленченко Вера Ивановнанинг меросхўрлари этиб Ленченко Алесей Иванович
ҳамда Ленченко Владимир Иванович белгиланган ва ушбу уй-жой юқорида
номлари келтирилган меросхўрлар номига 2021 йил 6 октябрдаги 1703227/RA2113849-рақам билан давлат рўйхатига олинган.
Мазкур уй-жой Ленченко Алексей Иванович томонидан 2021 йил
21 декабрдаги реестрга 202101438005435-рақамли уй-жой олди-сотди
шартномасига асосан Тошматова Хушнида Жамолдиновнага сотилиб,
2022 йил 11 январда реестрга №31303227/R-A 23220936-рақам билан давлат
рўйхатига олинганлиги қайд этилган.
Юқорида қайтд этилган ҳужжатларга кўра низодаги Марҳамат тумани,
Ёрқин ҳаёт кўчаси, 121-манзилда жойлашган ҳовли уй-жойга эгалик ҳуқуқи
айни пайтда даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновнага тегишли.
Марҳамат тумани ИИБ МваФРБнинг 2022 йил 6 май кунги
42/12-524 рақамли хатида, Марҳамат тумани Ёрқин ҳаёт кўчаси,
121-уйда беш нафар шахс Ленченко Владислав Алексеевич, Зубова Алеся
Анатолевна, Микола Любов Павловна, Лнеченко Евгений Алексеевич ва
Зубова Александра Анатолевналар доимий рўйхатга қайд этилганлиги
бўйича асос бўлган ҳужжатларининг сақланиш муддати тугаб йўқ
қилинганлиги сабабли ушбу шахслар қай тарзда доимий рўйхатга қайд
этилганлигига
аниқлик
киритиш
имкони
йўқлигини,
лекин
Х.Ж.Тошматованинг аризасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли Қарорининг 3-боб, 15банди талабларига асосан Ленченко Владислав Алексеевич, Зубова Алеся
Анатолевна, Микола Любов Павловна, Ленченко Евгений Алексеевич ва
Зубова Александра Анатолевналар ушбу хонадонга қайд этилган доимий
рўйхати 2022 йил 23 апрелда бекор қилинганлиги қайд қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2021 йил 1
ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарлар Ленченко Алексей Иванович
ва Ленченко Владимир Ивановичнинг жавобгарлар Микола Любовь
Павловна ва бошқаларга нисбатан уй-жойдан мажбурий тартибда кўчириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддаси
талабига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши
билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни
тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан
бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан
иборатдир.
Даъвогар Х.Тошматова низоли бўлган Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт
кўчаси, 121-уй-жойни мулкдори бўлганлиги сабабли унинг мазкур уй-жойга
киритиш ҳақидаги талаби асосли ҳисобланади.
3
Шунга кўра судлар даъвогарнинг ушбу даъво талабларини
қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар
билан кассация инстанцияси суди келишади.
даъвогар Х.Тошматова низоли бўлган Марҳамат тумани, Ёрқин ҳаёт
кўчаси, 121-уйни сотиб олган пайтда жавобгарлар Зубова Алеся Анатолевна,
Микола Любов Павловна ҳамда Зубова Александра Анатолевналар низоли уй
рўйхатида турган бўлган.
Даъвогар Х.Тошматова уйни сотиб олаётганда жавобгарларни уй
рўйхатида турганлигини билган ва шу рўйхатда турувчилар билан сотиб
олишга келишган.
Бундан ташқари, аввалроқ 2021 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгарларни низоли уй-жойдан кўчириш ҳақидаги талаб рад
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 184-моддасига кўра,
мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ҳамда қонун
билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин.
Башарти, қонунларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги
мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ
мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади.
Ушбу қонун талабидан келиб чиққан ҳолда апелляция инстанция суди
низоли уй-жойни сотиб олганда даъвогар Х.Тошматова универсал ҳуқуқий
ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчларини ҳам олган деб
ҳисоблаб, даъвонинг жавобгарлар Зубова Алеся Анатолевна, Микола Любов
Павловна ҳамда Зубова Александра Анатолевналарни уйдан кўчириш
қисмини рад қилиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган. Ушбу хулосалар
билан ҳам кассация инстанцияси суди юқорида келтирилган асосларга кўра
келишади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал қодексининг
72-моддасига кўра ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос
қилиб кўрсатилган ҳолатларни исботлаши шарт.
Низоли
бўлган
Марҳамат
тумани,
Ёрқин
ҳаёт
кўчаси,
121-уй-жой унинг собиқ мулкдори Ленченко Алексей Ивановичга меросга
бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан ўтган бўлиб, жавобгарларда
ушбу уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келмаган.
Бундан ташқари, жавобгарлар, собиқ мулк эгаси Ленченко Алексей
Иванович ва даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновна ўртасида
тузилган низоли уй-жойнинг олди-сотди шартномаси бўйича тараф
ҳисобланмайдилар ва улар мазкур даъво талабини илгари суриш ҳуқуқига эга
эмаслар.
Шунингдек, жавобгарлар қарши даъво талабида келтирган важларини
исботловчи далилларни судга тақдим қилмадилар.
Шунга кўра судлар даъвогар Ленченко Владислав Алексеевич ҳамда
Ленченко Евгений Алексеевичларнинг мерос таркибига кириб кетган
қурилмаларни улушли мулк деб топиш ва Марҳамат тумани хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус Рузиев Санжарбек Равшанович томонидан
4
2021 йил 17 ноябрь куни тузилган уй-жой олди-сотди шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво талабини рад қилиш ҳақида
тўғри ва асосли хулосага келганлар.
Даъвогар Х.Тошматова кассация шикоятида мулкий ҳуқуқлари
жавобгарлар томонидан бузилаётганини билдирган. Аммо уй-жойни сотиб
олганда даъвогар Х.Тошматова универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ
мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчларини ҳам олган. Уй-жойни сотиб олиш вақтида
унда узоқ йиллардан буён доимий яшаб келаётган фуқаролар борлигини ва
улар уй-жойни бўшатиб беришга норози эканликларини билган.
Шунга кўра кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция
инстанциясининг ажримини бекор қилиш учун асос бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги ажримини қонуний ва асосли
деб ҳисоблаб, суд ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 октябрдаги
ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Тошматова Хушнида Жамолдиновнадан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи: Ўзбекистон
Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 1-уй, шахсий ҳисоб варағи: 401410860262777033210011001, СТИР:
200936561, ғазна ҳисоб рақами: 23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ
Тошкент шаҳри, МФО: 00014, СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари
бўйича) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ тўлов сифатида 75.000 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи:
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари:
Н.Б.Рахманов
Б.Н.Исламов
Нусҳа аслига тўғри, судья
5