← Назад
Решение #1614502 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| исми билан гумонланувчи ББга оид жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 985 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 1022 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1105-2202/2760
Кассация иши № 12-3658-22
судья: Б.Мадаминов
маърузачи: Н.Махкамова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил январь ойининг 24 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда,
Н.Хамраевнинг котиблигида, Тошкент вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи
М.Ашурова, адвокат К.Режепов ва даъвогар ААнинг иштирокида, даъвогар
Юқоричирчиқ туман прокурорининг АА манфаатида жавобгар ББга нисбатан
етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро
судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 04 ноябрдаги
ажримига нисбатан жавобгар ББ келтирган кассация шикоятини ҳамда
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
04 ноябрдаги ажримига нисбатан Тошкент вилоят прокурори ўринбосари
келтирган протестини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Юқоричирчиқ туман прокурори АА манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, унда ББдан ААнинг фойдасига 20.000.000 сўм
моддий, 111111 сўм маънавий зарарни ҳамда давлат божини ундиришни
сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2022
йил 19 августдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талабилари қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ББдан даъвогар ААнинг фойдасига 10.271.800
сўм етказилган моддий зарар ва 1.000.000 сўм етказилган маънавий зарар
ундирилган.
Жавобгар ББдан давлат фойдасига 410.872 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 04 ноябрдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарорини моддий
зарар ундиришга оид қисми бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарорига асосан
даъвогар Юқоричирчиқ туман прокурорининг АА манфаатида жавобгар ББга
нисбатан етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби рад
этилган.
Ҳал қилув қарорининг маънавий зарар ҳамда давлат божи ундиришга оид
қисмлари ўзгартирилиб, жавобгар ББдан даъвогар ААнинг фойдасига 111111
сўм маънавий зарар ундирилган.
1
Жавобгар ББдан давлат фойдасига 600.000 сўм давлат божи ундирилган
ҳамда ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар ББ келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўраган.
Тошкент вилоят прокурори ўринбосари келтирган протестда,
апелляция судлов ҳайъати ажримини ўзгартиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, прокурор, адвокат ва
даъвогарнинг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятдаги важларини иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан
ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган
ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган
моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда
қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина,
қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, ББ 2022 йил 10 мартда ўзига тегишли бўлган
“Газ-53” русумли, давлат рақами 10 U 603 XA бўлган автомашинани
бошқариб кетаётиб, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига зид
равишда харакатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда ААни уриб юбориб, йўл
транспорт ходисасини содир этган.
Натижада, АА олган тан жароҳати билан Юқоричирчиқ тумани тиббиёт
бирлашмасига мурожаат қилган, экспертиза хулосасига кўра АА “оғир” тан
жароҳати олган.
Даъвогар АА жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судига ариза
билан мурожаат қилиб, унда ББга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини,
етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини билдирган.
Жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг 2022 йил
13 майдаги ажримига кўра, ЖК 266-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи
ББга оид жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ўзаро
ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Ушбу ажримда ААга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга
олинган.
Ишдаги чипталарга кўра, тўловлар 2022 йилнинг 30 март, 14, 15, 17
апрель ва 19 май кунлари амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний
ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига
етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан
бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда
қопланиши лозим.
Аниқланган ҳолатларга кўра, яъни ББ жиноят иши судда кўрилиши
жараёнида ААнинг соғлиғига етказилган моддий зарар тўлиқ қоплаган ва бу
тўғрисида АА судга ариза ёзиб берган.
Бироқ, биринчи инстанция суди, ББ жиноят иши судда кўрилиши
жараёнида
ААнинг
соғлиғига
етказилган
моддий
зарар
тўлиқ
2
қопланганлигига, тарафлар ярашувга келганлиги сабабли жиноят иши
ҳаракатдан тугатилганлигига эътибор бермасдан, даъвогарнинг соғлиғига
етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман
қаноатлантирган.
Апелляция судлов ҳайъати мазкур ҳолатни инобатга олиб, биринчи
инстанция судининг даъво талабининг моддий зарарни қисман ундириш
ҳақидаги хулосаси билан келишмаган ва ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини
бекор қилиб, моддий зарар ундириш ҳақидаги даъво талабини рад этиш
ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиб, қонуний ва асосли хулосага
келган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1022-моддасига кўра, маънавий зарар
пул билан қопланади.
Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний
ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос
бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан
аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва
адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим.
Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар
етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари
ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг маънавий зарар ундириш ҳақидаги
талабни қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган бўлса-да, бироқ
иш ҳолатларига ҳамда жавобгарни етказилган маънавий азобларнинг
хусусиятига, яъни амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига зид
равишда ҳаракатланиб, ААни уриб юбориб, бунинг натижасида у оғир тан
жароҳати олганлигига ва ҳозир ҳам даъвогар даволаниб келаётганлигига
эътибор бермасдан, бирмунча даъвогарга етказилган маънавий зарар
миқдорини кам баҳолаб, жавобардан даъвогар фойдасига 1.000.000 сўм
маънавий зарар ундирган.
Апелляция судлов ҳайъати иш ҳолатлари ва юқоридаги қонун
талабларини инобатга олган ҳолда, жавобгар содир этилган йўл транспорт
ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳати олганлиги туфайли бошидан жисмоний
ва маънавий азоблар кечирганлигини ҳамда маънавий зарар миқдорини
белгилашда
манфаатдор
шахснинг
жисмоний
оғриқ
ва
руҳий
азоблариниинобатга олиб, даъвогарга етказилган маънавий зарар миқдорини
111111 сўм деб баҳолаб, биринчи инстанция судининг маънавий зарарни
ундириш қисмини ўзгартириб, жавобгардан даъвогарга етказилган маънавий
зарар учун 111111 сўм ундириб қонуний ва асосли хулосага келган.
Бироқ, даъвогарнинг маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво талабини
муҳокама қилиб, даъвогарга етказилган маънавий зарар миқдорини 111111
сўм деб баҳолаб, биринчи инстанция судининг маънавий зарарни ундириш
қисмини ўзгартириб, жавобгардан даъвогарга етказилган маънавий зарар учун
111111 сўм ундириш тўғрисида хулосага келган бўлсада, апелляция судлов
ҳайъатининг ажримини хулоса қисмида хатолашиб, маънавий зарар даъво
3
талаби рад қилиниши кўрсатилган. Ушбу йўл қўйилган хатолик протестда ҳам
қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан
жавобгар ва адвокати келтирган важларини инкор қилиб, ушбу иш юзасидан
чиқарилган апелляция судлов ҳайъатининг ажримини 2-хат бошиси, 3қаторидан “ва маънавий” жумласини чиқариб, ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда протестни қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 04 ноябрдаги ажримини 2-хат
бошиси, 3-қаторидан “ва маънавий” жумласи чиқарилиб, ўзгаришсиз,
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Кассация протести қисман қаноатлантирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
Ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
Ф.Турсунов
4