Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2201/1518 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кодирова Севара Суннатиллаевна Ответчик / Подсудимый Абдуллаев Сардор Суннатуллаевич
Source ID 63d9f27785516e5c3d1fc4f5 Claim ID 3841024 PDF Hash fa8a6029dcbd5c1e... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ББ МЖтКнинг 183-моддаси ББ МЖтК 183 law
збекистон Республикаси ФКнинг 172-моддаси збекистон Республикаси ФК 172 law
збекистон Республикаси ФКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ФК 184 law
жой кодекси 74-моддаси жой кодекси 74 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1101-2201/1518 Кассация иши № 12-3211-22 судья Х.Каюмов маърузачи: З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил январь ойининг 23 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, жавобгарлар ББнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгарлар ББ қизига нисбатан уйдан кўчириш ҳақидаги даъвоси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги ажримига нисбатан даъвогар АА келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар ББни Зангиота тумани, Назарбек ҳудуди, манзил уйдан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар ААнинг даъво талаби рад этилган. Даъвогар АА келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, унинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгарларнинг тушунтиришларни тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Зангиота тумани 1-сонли давлат нотариал идорасида 2019 йил 11 октябрда тасдиқланган ҳадя шартномасига асосан Зангиота тумани, Назарбек ҳудуди, манзил бир қисми ААга мулк ҳуқуқи асосида тегишли. Зангиота туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус У.Джалиловнинг идорасида 2022 йил 27 февралда тасдиқланган ҳадя шартномасига кўра, Зангиота тумани, манзил ААга мулк ҳуқуқи асосида тегишли. ББ ББ билан 2019 йил 08 февралда қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро турмушларидан 2020 йил 09 июнда туғилган Муслима исмли фарзанди бор. ББ 2011 йилдан, ББ эса 2019 йилдан Зангиота тумани, Назарбек ҳудуди, Ф.Абдуллаева уйда яшаб келмоқда. Уларнинг бошқа турар жойлари йўқ. Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2021 йил 08 апрелдаги қарорига кўра, ББ МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 172-моддасига кўра, мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Қонунларда назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбур. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 184-моддасига мувофиқ, башарти, қонунларда бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 74-моддасига кўра, агар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки у билан доимий яшаётган фуқаролар турар жойни бузаётган ёхуд шикастлантираётган ёки ундан ўз мақсади бўйича фойдаланмаётган ёхуд турмуш қоидаларини мунтазам бузиб бошқаларнинг у билан бир квартира ёки бир уйда яшаш имконини бермаётган бўлсалар, бунда огоҳлантиришлар ва жамоат таъсир чоралари натижа бермаган бўлса, шунингдек шартномада узоқроқ муддат белгиланмагани ҳолда ижарага олувчи турар жой ҳақини олти ой тўламаган бўлса, қисқа муддатли ижарада эса шартномада белгиланган тўлов муддати ўтганидан сўнг икки мартадан ортиқ тўланмаган ҳолда ижарага берувчи ёки ўзга манфаатдор шахсларнинг талаби бўйича айбдорларни кўчириш бошқа турар жой бермасдан амалга оширилади. Жавобгарларнинг юқоридаги маъмурий ишдаги хатти-ҳаракати турмуш қоидаларини мунтазам бузиш сирасига кирмайди ва жавобгарларни низоли уйдан кўчириш учун асос бўлиб ҳисобланмайди. Тарафларнинг ўртасида вақтинчалик вужудга келган низоли ҳолат бўлиб ҳисобланади. Қолаверса, низоли хонадонга дастлаб жавобгарлар олдинги мулкдорнинг розилиги билан киритилган. Шунингдек, низоли уй 2019 йил 11 октябрдаги ва 2022 йил 27 февралдаги ҳадя шартномаларига асосан даъвогарга ўтган бўлса-да, даъвогар жавобгарларни низоли уйдан чиқариш учун асос бўлиб ҳисобланмайди. Чунки, юқоридаги қонунга биноан собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам универсал ҳуқуқий ворислик тартибида даъвогарга ўтган бўлиб, жавобгарлар олдинги мулкдорнинг розилиги асосда низоли уйга киритилганлиги ва ўртада ёзма бошқа ҳолат қайд этилмаганлиги сабабли жавобгарларда низоли уйдан доимий фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келган. Судлар жавобгарга нисбатан юқоридаги маъмурий иш кўриб чиқилганлиги жавобгарларни низоли уйдан кўчириш учун асос бўлиб ҳисобланмаслигини, жавобгарларнинг мазкур хатти-ҳаракати турмуш қоидаларини мунтазам бузиш сирасига кирмаслигини, жавобгарлар низоли уйга ўзбошимчалик билан кирмаганлигини, балки олдинги мулкдорнинг оила аъзоси бўлиб, унинг розилиги билан кирганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг талабини рад этиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан даъвогар келтирган важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова Ф.Турсунов