← Назад
Решение #1615227 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 21 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2204/4323
Назорат иши № 12-4323-22
судья: О.Расулов
маърузачи: Н.Уралова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил январь ойининг 24 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда,
Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокатлар У.Гуламов ва И.Ахмедов ҳамда
жавобгар ББнинг иштирокида, даъвогар ААни ишончли вакили нинг
жавобгарлар ББ ва БС ўғлига нисбатан автотранспорт воситасини қайтариб
олиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари
бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 17 августдаги ажримига нисбатан жавобгар ББ
келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар вакили АА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгарлар ББ ва БВлардан давлат рақами 10F 555666БВ LA бўлган, 2009
йилда ишлаб чиқарилган “Каптива” русумли автотранспорт воситасини олиб
беришни сўраган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 августдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Ўртачирчиқ
туманлараро судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво
талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар ББ ва БВларидан даъвогар ААга
давлат рақами 10F 555666БВ LA бўлган, 2009 йилда ишлаб чиқарилган
“Каптива” русумли автотранспорт воситаси олиб бериш белгиланган.
Жавобгарлар ББ ва БВларидан даъвогар ААнинг фойдасига 540.000 сўм
давлат божи ва 18.900 сўм почта харажати ундирилган.
Жавобгар ББ келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор
қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, жавобгар ва адвокатларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида
муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан
ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган
ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган
1
моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда
қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина,
қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2009 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10
F 555666БВ LA бўлган, “Каптива” русумли автотранспорт воситаси даъвогар
ААга мулк ҳуқуқи асосида тегишли.
Қуйичирчиқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
А.Шерматов томонидан 2020 йил 18 июнда реестр ....0000363-рақам билан
қайд этилган ишончномага кўра, АА ўзига тегишли 2009 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақами 10 F 555666БВ LA, двигетель рақами 920159
бўлган, “Каптива” русумли, “қора” рангли транспорт воситасини бошқариш ва
сотиш ҳуқуқи билан ББ ва БВларга ваколат берган.
ААнинг 2021 йил 04 августдаги аризасига асосан Янгийўл шаҳридаги
хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Х.Умаров
томонидан юқоридаги Қуйичирчиқ туманида хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус А.Шерматов томонидан 2020 йил 18 июнда реестр
....0000363-рақам билан қайд этилган ишончнома бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрда қабул қилинган
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида”ги Қонунининг 21 -моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар
қандай бузилиши, гарчи бу бузилишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан
боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этилишини талаб қилиши мумкин. Мазкур
ҳуқуқни амалга оширишда давлат органлари мулкдорга кўмаклашиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 228-моддасига асосан мулкдор ўз молмулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
Юқоридаги ҳолатларга кўра, низоли транспорт воситаси даъвогарга мулк
ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, даъвогар низоли транспорт воситасини
бошқариш ва сотиш ҳуқуқи билан жавобгарларга берган ишончномани бекор
қилганлиги сабабли даъвогар жавобгарлардан низоли транспорт воситасини
қайтариб беришни талаб қилган, лекин жавобгарлар даъвогарга низоли
транспорт воситасини қайтариб бермасдан келишган.
Шунга кўра, жавобгарларда низоли транспорт воситасидан доимий
фойдаланиш ҳуқуқини берувчи бирор-бир асослари мавжуд эмас. Бироқ
даъвогарнинг талабига асосан жавобгарлар низоли транспорт воситасини
қайтариб беришдан бош тортиб, даъвогарнинг мулкдорлик ҳуқуқини
бузишган.
Гарчанд, жавобгар низоли транспорт воситасини сотиб олганлиги ҳақида
важ келтирган бўлса-да, ушбу ҳолатни тасдиқловчи қонунда белгиланган
тартибда тузилган олди-сотди шартномаси мавжуд эмас.
Судлар низоли транспорт воситаси даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида
тегишли эканлигини, жавобгарларга берилган низоли транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома бекор бўлганлигини, жавобгарларда
низоли автотранспорт воситасини ўзида сақлаб туришга ёки фойдаланишга
асос бўлувчи бирор-бир ҳужжат мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
2
даъвогарнинг даъво талабини каноатлантириш хусусида қонуний ва асосли
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар ва адвокати келтирган
важларни инкор қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ
туманлараро судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17
августдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
/имзо/
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
Д.Исраилова
/имзо/
Ф.Турсунов
Аслига тўғри, судья:
3