Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2204/1371 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хушназаров Шерзод Озодович Ответчик / Подсудимый АКЦИОНЕРНОЕ ОБЩЕСТВО "OHANGARONSHIFER"
Source ID 63d9f07f85516e5c3d1fc4ef Claim ID 3908544 PDF Hash 7355401aa0e290bf... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддаси збекистон Республикаси ФПК 15 law
нат кодекси 100-моддаси нат кодекси 100 code_article
онуни 125-моддаси онуни 125 law
нат кодексининг 100-моддаси нат кодекси 100 code_article
онуннинг 125-моддаси онуннинг 125 law
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2204/371 Кассация иши № 12-2302-22 судья: Д.Шоматова маърузачи: М.Абдувахабова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил январь ойининг 24 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББ акциядорлик жамиятига нисбатан буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 июлдаги ажримига нисбатан даъвогар АА келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ББ акциядорлик жамиятининг 2021 йил 30 декабрдаги “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги 348к-сонли буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ҳамда 90.000.000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган. Даъвогар АА судга ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабини камайтириб, жамиятнинг 2021 йил 30 декабрдаги 348к-сонли буйруғини бекор қилишни ҳамда 90.000.000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 июлдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар ББ АЖнинг 2021 йил 30 декабрдаги “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги 348ксонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинган ва қонунга мувофиқлаштириш белгиланган. Жавобгар ББ АЖдан даъвогар АА фойдасига 1.000.000 сўм маънавий зарар ундирилган. Жавобгар ББ АЖдан давлат фойдасига 540.000 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгар АА келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. 1 Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 15-моддасига кўра, суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга асосланган ҳолда чоралар кўришга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра, АА 1997 йил 15 июндан ББ акциядорлик жамиятида (кейинги ўринларда жамият деб юритилади) турли лавозимларда ишлаб келиб, у 2017 йил 13 декабрдаги 273 к-сонли буйруғи билан АА ишлаб чиқариш бўйича директор вазифасидан бош муҳандис вазифасига ўтказилган. Жамиятнинг кузатув кенгашини 2020 йил 14 апрелда ўтказилган 21сонли йиғилиш баённомаси қарори бош муҳандиси АА жамият бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб сайланган ва бу тўғрисида 2020 йил 14 апрелдаги 60 к-сонли буйруқ қабул қилинган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 06 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, жамият банкрот деб топилиб, ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатишга доир иш юритиш белгиланган. Шунга кўра, суд бошқарувчиси АА 2021 йил 10 сентябрдаги 11/ашсонли буйруғи билан тугатиш бошқарувчиси ўринбосари - бош муҳандис АА билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган. Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар АА билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2021 йил 10 сентябрдаги 11/аш-сонли буйруқ бекор қилиниб, АА жамиятга бош муҳандис вазифасига ишга тикланган ҳамда мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилган. Тошкент вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 04 мартдаги ажрими билан юқоридаги суднинг ҳал қилув қарорини иш ҳақи, маънавий зарар ва давлат божи ундиришга оид қисмлари ўзгартирилган. Суднинг ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжати ҳозирги кунда қонуний кучда. Мазкур суд ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, суд бошқарувчиси ААнинг 2021 йил 27 декабрдаги 346 к-сонли буйруғи билан АА жамиятга бош муҳандис вазифасига ишга тикланган. Жамият суд бошқарувчиси ААнинг 2021 йил 30 декабрдаги 348 ксонли буйруғига асосан такроран жамият бош директори вазифасини 2 вақтинча бажарувчиси АА билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига ва “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни 125-моддасининг 10-хатбошисига асосан, яъни (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади) бекор қилинган. Меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақидаги огоҳлантириш ўрнига 3 кунлик компенсация пули тўланган. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Олдинги “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 125-моддасига асосан, иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг молмулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилади, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича мулкдорнинг ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Судлар, даъвогарни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги, хусусан, иш берувчи томонидан даъвогарни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруғида меҳнат шартномасини бекор қилишда Меҳнат кодекси 100моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига ва “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни 125-моддасининг 10-хатбоши асослари кўрсатилганлиги, лекин суднинг қонуний кучда бўлган қарори билан даъвогарга нисбатан чиқарилган ғайриқонуний буйруқ бекор қилиниб, жамият ташқи бошқарувчиси ААнинг 2021 йил 27 декабрдаги 346 к-сонли буйруғи билан АА ББ АЖга бош муҳандис вазифасига ишга тикланганлиги, мазкур буйруқнинг илова қисмида 2021 йил 14 декабрдаги суд қарори ва ишга тикланганини тасдиқловчи 2021 йил 27 декабрдаги 346 к-сонли буйруқ асоссиз ва нотўғри кўрсатилганлиги, бундай ҳолатда даъвогарни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишда амалдаги қонун талабларига риоя қилинмаганлиги, жамият банкрот деб топилиб, иш фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатишга доир ишлар олиб борилаётганлиги, жавобгар вакилининг суд жараёнида жамиятда бош муҳандис вазифаси қисқартирилганлиги ва мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлари бирор-бир далиллар билан тасдиқланмаганлиги, ишдан бўшатиш буйруғида даъвогар бош муҳандис вазифасидан эмас, балки бош директор вазифасини бажарувчидан бўшатилаётганлиги, жамият банкрот деб 3 топилган вақтда унинг раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш талаби тайинланган суд бошқарувчилари томонидан бажарилмаганлиги ҳолатида даъвогарнинг айби йўқлиги, даъвогар бош муҳандис вазифасини бажариши ва унга қонунда белгиланган тартибда иш ҳақи тўланиши лозимлиги, бироқ суд бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилинганлиги ҳуқуқи ҳамда манфаатлари бузилганлиги оқибатида руҳий азобланиб, психологик сиқилганлиги ҳамда даъвогарга 90.000.000 сўм маънавий зарар етказилганини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги асосида даъво талабини қисман қаноатлантирган. Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра, қуйи судларнинг ушбу хулосаси билан келишмайди. Аниқланган ҳолатларга кўра, жамиятнинг 2021 йил 30 декабрдаги 348 к-сонли буйруғи қабул қилинган вақтда амалда бўлган “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 125-моддасида суд бошқарувчисига суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштириш, қарздор раҳбарининг ваколатларини тугатиш, қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиш ваколатлари берилган. Шунга кўра, суд томонидан ББ АЖ банкрот деб топилганлиги ва АА жамият бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи вазифасидан четлаштирилмаганлиги сабабли суд бошқарувчиси юқоридаги қонун талаблари ва ўз ваколати доирасида 2021 йил 30 декабрдаги 348 к-сонли буйруғига асосан жамият бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган ААни жамиятни бошқариш вазифаларидан четлаштирган. Бу эса қонунчиликкка зид эмас. Шу билан бир қаторда, АА жамият бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган бўлган. Қолаверса, суд ҳужжатининг ижроси таъминланиб, суд бошқарувчисининг 2021 йил 27 декабрдаги 346 к-сонли буйруғи билан АА жамиятга бош муҳандис вазифасига ишга тикланган ва суд бошқарувчисининг 2021 йил 27 декабрдаги 346 к-сонли буйруғи билан АА жамиятга бош муҳандис вазифаси лавозимдан озод қилинмаган бўлган. Бундай ҳолатда, суд бошқарувчисининг 2021 йил 30 декабрдаги 348 к-сонли буйруғи ААнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини бузмайди. Суд бошқарувчиси юқоридаги қонун талаблари ва ўз ваколати доирасида 2021 йил 30 декабрдаги 348 к-сонли буйруғини қабул қилганлиги ААга бирор-бир тарзда маънавий зарар етказишга олиб келмайди. Бундай ҳолатда суд ҳужжатларини қонуний ва асосли деб бўлмайди. 4 Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 2-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга ҳақли. Судлов ҳайъати юқоридаги қонун ва ҳолатларга асосан қуйи инстанция судлари ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати АЖРИМ ҚИЛАДИ: Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 июлдаги ажрими бекор қилинсин ва янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Даъвогар ААнинг жавобгар ББ акциядорлик жамиятига нисбатан буйруқни бекор қилиш ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилмасин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова Ф.Турсунов 5