Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2202/1804 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шакиров Хусан Мелиевич Ответчик / Подсудимый Юхина Аграфена Григорьевна
Source ID 63d9efc885516e5c3d1fc4ed Claim ID 3918070 PDF Hash 57dbb3d74f199e24... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ФПК 124-моддаси исми ФПК 124 law
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
Шакированинг ЖК 228-моддаси Шакированинг ЖК 228 law
илинмасдан ЖПК 84-моддаси илинмасдан ЖПК 84 law
аролик кодексининг 187-моддаси аролик кодекси 187 code_article
бандларида ФКнинг 187-моддаси бандларида ФК 187 law
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
аролик процессуал кодекси 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1106-2202/1804 Кассация иши № 6-296-23 Н.Қурбонов Судья: К.Абдуразиков Маърузачи: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат М.Рахманова ва даъвогар ББнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги ажримига нисбатан даъвогар ББ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ББ жавобгарлар ББ ва Бекобод шаҳар ҳокимиятига нисбатан Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, манзилга мулк ҳуқуқини вужудга келитирувчи муддат асосида эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Жавобгар ФФ 1993 йил 6 августда вафот этганлиги ва низоли ҳуқуқий муносабат ворисликка йўл қўймаслиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 23 июндаги ажрими билан даъво аризанинг жавобгар ФФга оид қисми ФПК 124-моддаси 6-банди асосида иш юритишдан тугатилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори асосида ББнинг даъво аризаси рад қилинган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлган даъвогар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Жавобгар Бекобод шаҳар ҳокимияти вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, 1 судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида вакилнинг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат фикри ва даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатидаги Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Бекобод шаҳар филиалининг 2022 йил 24 февралдаги 176/2-сонли хати билан Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, дон 1992 йил 1 октябрдаги олди-сотди шартномасига асосан ФФга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганлиги, хозирда эса фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2000 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори асосида ББнинг номига рўйхатларганлиги маълум қилинган. Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2000 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори нусхасидан кўринишича, даъвогар ББнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, ББ ва ФФ ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий деб топилган ва Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, манзил ББнинг шахсий мулки деб тан олинган. ФФ 1993 йил 6 августда вафот этган. Юқоридаги ҳал қилув қарори бўйича фуқаролик иши судда кўрилмаганлиги ва бундай қарор қабул қилинганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди томонидан тўпланган ҳужжатлар Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ўрганилганда Бекобод туманлараро судининг 2000 йил 10 майдаги ҳал қилув қарори 1932 йилда туғилган (даъвогарнинг онаси) томонидан сохта ҳужжатлар асосида тайёрланганлиги аниқланган, бироқ у 2013 йил 8 март куни вафот этганлиги сабабли ТБ терговчиси Н.Махрамқуловнинг 2021 йил 21 августдаги қарори билан А.Шакированинг ЖК 228-моддаси 1-қисми билан айблилик тўғрисидаги масаласи ҳал қилинмасдан ЖПК 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган. Суднинг сўровномасига асосан Бекобод шаҳар томонидан тақдим қилинган 2022 йил 25 майдаги 01/57-сонли маълумотномасида, Бекобод шаҳар, манзилда лар доимий рўйхатда турсаларда ушбу хонадонда яшамасликлари қайд қилинган. Шунингдек, судда даъвогар ББ низоли хонадонда 1992 йилдан 2014 йилга қадар турмуш ўртоғи билан бирга яшаб келганлиги, сўнг ота-онасининг Бекобод шаҳар, уйига оиласи билан кўчиб кетганлиги, низоли хонадонда эса синглиси 2014 йилдан буён яшаб келиши ҳақида кўрсатма берган. Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа молмулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик 2 қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат). Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 11, 12-бандларида ФКнинг 187-моддасига кўра эгалик ҳуқуқини олиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўзганинг мулкига амалда асоссиз эгалик қилиб келиш ҳолларига ҳам татбиқ этилади. Амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозим (яъни амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғри ва шу каби шахс бўлмаслиги керак). Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур. Фақатгина кўрсатилган учала шартларга риоя қилинган тақдирда, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат амалда эгалик қилувчининг мулк ҳуқуқига асос бўлиши мумкин. Юқорида қайд этилганидек, даъвогар ББ сохта ҳужжат асосида эгалик ҳуқуқини қўлга киритиб, хонадонга оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган ва ундан фойдаланиб келган, бунда, сохта ҳужжат даъвогарнинг марҳум онаси томонидан тайёрланганлиги аниқланган бўлса-да, судлов ҳайъати сохта ҳал қилув қарорида айнан ББнинг даъво аризаси бўйича иш кўрилганлиги кўрсатилганлиги, ББ эса судда қатнашмаганлиги ва бундай даъво бермаганлигини баён қилган бўлсада, шу қарор асосида кадастр хизматига мурожаат қилиб халоллик принципини бузган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ББ низоли хонадонда 1992-2014 йиллар (22 йил) яшаганлиги ҳақида кўрсатма берган бўлса-да, 2014 йилдан кейин ушбу хонадонда синглиси яшаб келганлиги, даъвогар эса ота-онасининг уйига кўчиб ўтганлиги аниқланган ва бу билан у турар жойдан узлуксиз фойдаланганлиги ҳам инкор қилинган. Шундай қилиб, судлов ҳайъати эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида даъвогарнинг мулк ҳуқуқини белгилаш 3 учун қонунда кўрсатилган учала принцип мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва қуйи турувчи судларнинг даъво ариза рад қилинганлиги тўғрисидаги хулосасини қонуний ва асосли деб топади. Судлов ҳайъати қуйи турувчи судларнинг суд ҳаражатларига доир хулосаси билан ҳам келишади, чунки даъво ариза беришда даъвогар 759.663 сўм давлат божи ва 18.900 сўм почта ҳаражатини тўлиқ тўлаган. Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодекси 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 4