Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1005-2210/14334 Дата решения 24.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пирмухамедов Дилшод Хожиакбарович Ответчик / Подсудимый Пирмухамедова Нигина Анворовна
Source ID 63d9ef6b85516e5c3d1fc4eb Claim ID 3918073 PDF Hash 376c7ed36da5080c... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
амда ФПК 419-моддаси амда ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш: №2-1005-2210/14334 Кас. иши: №6-295-23 судья: Ш.Жамолов ТШС судьяси: М.Закирова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида, Олий суд биносида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокатлар Т.Измайлова, К.Умаров ва тарафларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан фарзандлар билан кўришиш тартибини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ББнинг кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА жавобгар ББга нисбатан 2013 йил 26 июнда туғилган ва 2014 йил 24 ноябрда туғилган Дилшод ўғли исмли фарзандлари билан ҳар хафтанинг шанба куни эрталаб соат 09-00 да олиб кетиш ва якшанба куни соат 18-00га қадар учрашув вақтини белгилаш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ААга 2013 йил 26 июнда туғилган ББ Дилшод қизи ва 2014 йил 24 ноябрда туғилган Хожиакбаров Муҳаммад Мустафо Дилшод ўғли исмли фарзандлари билан ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 10-00 дан 14-00га қадар ҳамда иккинчи ва тўртинчи якшанба кунлари соат 10-00дан 14-00га қадар вазият ўзгаргунча фарзандлари учун қулай бўлган жой ва шароитда кўришиб туртиш тартиби белгиланган. Жавобгар ББнинг зиммасига кўрсатилган вақт мобайнида даъвогарнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига қаршилик қилмаслик мажбурияти юклатилган. Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг учрашув вақтини белгилашга доир қисми ўзгартирилиб, учрашув вақтлари ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 10-00 дан 18-00га қадар ҳамда иккинчи ва тўртинчи якшанба кунлари 1 соат 10-00дан 18-00га қадар белгилаб берилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Шунингдек, ББ судлов ҳайъати мажлисида апелляция инстанцияси ажримини ўзгартиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар тушунтиришлари ва адвокатларнинг фикрларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар Пирмухамедовлар 2011 йил 15 сентябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган, турмушларидан икки нафар - 2013 йил 26 июнда туғилган ББ Дилшод қизи ва 2014 йил 24 ноябрда туғилган Дилшод ўғли исмли фарзандлари бор, оилавий келишмовчиликлар сабабли улар 2021 йилдан буён бирга яшамайди. Муқаддам Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 10 сентябрдаги ажрими билан даъвогар ББнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, вояга етмаган ва отаси ААнинг қарамоғидан онаси ББнинг қарамоғига олиб берилган. Ҳозирда вояга етмаган болалар онаси қаромоғида яшаб келади. Судлар томонидан Оила кодексининг 71, 76-моддалари қўлланиб, болаларнинг отаси уларнинг тарбиясида иштирок этишда она билан тенг ҳуқуққа эга эканлиги, болаларнинг ёши, жинси ва уларнинг кун тартиби инобатга олинган ҳолда даъвогарнинг фарзандлари билан учрашиш вақтлари белгиланган, бироқ апелляция инстанцияси болалар онасига олиб берилгунга қадар 2021 йил октябрь ойигача отаси билан доимий яшаб келганликлари, даъвогарнинг оиласида вояга етмаган фарзандлар тарбияланишига ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар мавжуд эмаслиги, улар руҳан ва жисмонан соғлом эканликларини инобатга олиб, учрашув вақтларини кўпайтиришни лозим топган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан келишар экан, болалар ҳозирда жуда кичик ёшда эмасликлари, 9 ёш, Муҳаммад эса 8 ёшда бўлиб улар доимий она парваришига муҳтож эмасликларини инобатга олади ва жавобгарнинг талаби бўйича учрашув вақтини онаси иштирокида белгилашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. Кассация шикоятида кўрсатилган даъвогар АА фарзандлари билан учрашиб туришига тўсқинлик қиладиган ҳолатларнинг бирортаси жавобгар томонидан исботланмаган, жумладан, болаларнинг руҳий ҳолати отаси туфайли бузилганлиги, отаси уларни онасига қарши тарбиялаши ҳақидаги важлари ўз исботини топмади, даъвогар алимент тўламаслиги ва болаларини таъминламаслиги эса унинг болалар 2 тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди, зеро алимент ундириш ҳақидаги суд ҳужжати даъвогар томонидан ижро қилинмаслиги унга нисбатан тегишли чора кўриш тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига мурожаат қилиш учун асос бўлади. Судлов ҳайъати ушбу ҳолатларни инобатга олиб ҳамда апелляция инстанциясининг биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг бир қисми ўзгартирилиб, қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилганлигини қонуний ва асосли деб ҳисоблайди ҳамда ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб апелляция инстанцияси ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-банди 1 ва 419 -моддасини қўллаб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 3