← Назад
Решение #1617176 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси; To'lov kvitansiyasi
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 416 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 2-1701-2106/9338-сонли иш
судья: Ғ.Н.Обидинов
маърузачи: А.А.Алижонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК
ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъати 2023 йил январь ойининг 23 куни суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи - судья: А.А.Игамбердиев
ҳайъат аъзолари - судьялар: Б.А.Тангабаев ва Н.Б.Рахмоновлардан
иборат таркибда, Ф.Азимованинг котиблигида, даъвогар Ботиров Ёкубжон
Набижон ўғли, Каримов Абдурахмон Салохидин ўғлининг жавобгар “Andijon
Klaster-Lux” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ер майдонини
қайтариш ва ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда бузиш ҳақидаги
даъво аризаси бўйича фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик
ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 21 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги ажримига нисбатан жавобгар “Andijon
Klaster-Lux” масъулияти чекланган жамиятининг берган кассация шикоятини
иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогарлар Ё.Ботиров, А.Каримов судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, Андижон шаҳри Хартум дом маҳалласида жойлашган А.Каримовга
тегишли 8431,43 кв метр ер участкаси, Ё.Ботировга тегишли 6648,88 кв метр
ер участкасини жавобгар “Andijon Klaster-Lux” МЧЖ ноқонуний эгаллаб,
ноқонуний қурилмалар қурганлигини кўрсатиб, ер майдонларини қайтариш
ва ноқонуний қурилмаларни буздиришни сўраганлар.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2021 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб,
жавобгар “Andijon Klaster-Lux” МЧЖ ҳисобидан Андижон шаҳар Хортум
маҳалласида жойлашган, Ё.Ботировга тегишли ер майдонида жойлашган
543.0 кв.метр хажмдаги қурилма, А.Каримовга тегишли ер майдонида
жойлашган 383.0 кв.метр ҳажмдаги қурилмалар буздирилиши, ер майдони
даъвогарларга қайтарилиши, Ё.Ботиров ва А.Каримов фойдасига жавобгар
“Andijon Klaster Lux” МЧЖдан 980.000 сўм давлат божи учун тўланган тўлов
ундирилиши белгиланган..
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 январдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон
туманлараро судининг 2021 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори хулоса
қисмининг иккинчи хатбошиси ўзгартирилган.
Жавобгар “Andijon Klaster-Lux” МЧЖ томонидан Андижон шаҳри
Хортум қишлоғи Дом маҳалласида Ё.Ботировга тегишли ер майдонида
1
қурилган 898,07 кв метр ҳажмли қуёнхона, ёрдамчи бино ва қоровулхона,
А.Каримовга тегишли ер майдонида қурилган 183,60 кв метр ҳажмли
қурилиши тугалланмаган бино “Andijon Klaster-Lux” МЧЖ ҳисобидан
буздирилсин ҳамда у томонидан эгалланган 4.856,36 кв метр ер майдони
Ё.Ботировга, 1.922,75 кв метр ер майдони А.Каримовга қайтарилиши
белгиланган.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар “Andijon KlasterLux” МЧЖ томонидан кассация шикояти берилган. Шикоятда бино
иншоотлар қурилаётган пайтда “Andijon Klaster-Lux” МЧЖга ер майдони
ажратиш ҳақидаги шаҳар ҳокимининг қарори кучида бўлгалигини, қурилиш
ишлари рухсатнома олинган ҳолда амалга оширилганлигини, ушбу
ҳолатларга судлар эътибор қаратмаганлигини, бино иншотлар кредит
маблағлари ҳисобига амалга оширилганлигини билдириб, суд қарорларини
бекор қилишни ва иш юзасидан даъвони рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув
қарори қабул қилишни сўраган.
Судлов
ҳайъати
иш
бўйича
маърузани,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 416-моддасига кўра суд ишни
кассация тартибида кўраётганида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
ишдаги материаллар бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни ўрганиб чиқиш ва янги
фактларни аниқлаш ҳуқуқига эга эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Андижон туман ҳокимининг 2011
йил 22 октябрдаги 1198-Қ сонли қарорига асосан 33171-сон ҳарбий қисм
ихтиёридан Андижон туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган
3,7 га ер
майдони ва ундаги бино-иншоотлар фуқаро Ш.Атахаджаевга паррандачилик
ва боғдорчилик йўналишида фаолият юритиш учун ажратилган.
Мазкур ер майдони ва ундаги бино-иншоотлар бир неча фуқароларга
олди-сотди шартномалари асосида ўтиб, кўчмас мулкнинг бир қисми охирги
битимларга асосан Ё.Ботиров, А.Каримовларга тегишли.
Хусусан, Андижон вилояти, Андижон шаҳри (муқаддам Андижон
тумани маъмурий ҳудудида жойлашган) Хортум қишлоғи, Дом маҳалласида
жойлашган умумий ер майдони 6.648 кв метр, қурилиш майдони 165,88 кв
метр, фойдали майдони 151,87 кв метр бўлган омборхона биносининг 1/5
қисми 2018 йил 27 декабрдаги 1-сонли савдо баённомаси ва 58-сонли олдисотди шартномасига асосан Ё.Ботировга тегишли бўлиб, бинога нисбатан
мулк ҳуқуқи 2020 йил 18 сентябрда, 6.648 кв метр ер участкасидан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи 2021 йил 8 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Шу манзилда жойлашган умумий ер майдони 8.431,43 кв метр,
қурилиш майдони 166,32 кв метр, фойдали майдони 150,95 кв метр бўлган
омборхона биносининг 1/5 қисми 2021 йил 11 августдаги 1-сонли савдо
2
баённомаси ва 194-сонли олди-сотди шартномасига асосан А.Каримовга
тегишли бўлиб, бино ва ер участкасига нисбатан ҳуқуқлари 2021 йил 19
августда давлат рўйхатидан ўтказилган.
А.Каримов томонидан сотиб олинган кўчмас мулк дастлаб 2019 йил 25
январдаги олди-сотди шартномасига асосан фуқаро М.Билаловага тегишли
бўлган ва юқоридаги битим асосида А.Каримовга ўтган.
Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги 614-Қ сонли
қарорига асосан фуқаро Ш.Атаходжаевга Андижон туман ҳокимининг 2011
йил 22 октябрдаги 1198-Қ сонли қарорига асосан ажратилган 3,7 га ер
майдони шаҳар ҳокимлиги заҳирасига олинган.
Андижон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 4 июндаги 261-Қ сонли қарорига
асосан “Andijon Klaster-Lux” МЧЖга Андижон шаҳри, Шимолий Саноат
ҳудудидан 5.000 кв метр ер майдони ажратилган.
Ё.Ботиров ва М.Билалованинг аризаларига асосан Андижон
туманлараро маъмурий судининг 2021йил 01 феврал ҳамда 3 июндаги ҳал
қилув қарорлари билан Андижон шаҳар ҳокимининг юқоридаги қарорлари
ҳақиқий эмас деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига кўра,
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкаларда, шунингдек иморат қуриш учун зарур
рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда
қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки
ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида хуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки уни
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига кўра,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний
равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган
вақтда қилинган сарфхаражатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти
бошқармаси Андижон шаҳар бўлимининг 2021 йил 21 октябрдаги 1694/03сонли хатида, Ё.Ботиров ҳудудида 2 та қурилма ўлчами 543 квадрат метрли,
А.Каримов ҳудудида 3 та 383 кв метрли бинолар “Andijon Klaster-Lux” МЧЖ
томонидан қурилганлиги кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди “Andijon Klaster-Lux” МЧЖ томонидан
Ё.Ботиров, А.Каримовларга тегишли ер майдонлари ноқонуний эгалланиб,
ноқонуний қурилмалар қурилганлиги сабабли уларни буздириш ва ер
майдонларини даъвогарларга қайтариш ҳақида тўғри хулосага келган
бўлсада, қайтарилиши лозим бўлган ер майдони ва бузилиши лозим бўлган
қурилмалар майдони тўлиқ аниқланмаган.
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти
бошқармаси Андижон шаҳар филиалининг 2022 йил 20 январдаги 24-01сонли маълумотномасида, А.Каримовга тегишли 17:15:02:01:01:8755 кадастр
3
рақамли 8.431,43 кв метр ер участкасида “Andijon Klaster-Lux” МЧЖ
томонидан қурилган 183,60 кв метрли қурилиши тугалланмаган қурилма,
Ё.Ботировга тегишли 17:15:02:01:01:8757 кадастр рақамли 6.648,88 кв метр
ер участкасида “Andijon Klaster-Lux” МЧЖ томонидан қурилган 898,07 кв
метрли қуёнхона ва ёрдамчи қурилма мавжудлиги, жавобгар “Andijon
Klaster-Lux” МЧЖ А.Каримовга тегишли 1.922,75 кв метр ер майдонидан,
Ё.Ботировга тегишли 4.856,36 кв метр ер майдонидан фойдаланаётганлиги,
“Andijon Klaster-Lux” МЧЖ номига рўйхатдан ўтган кадастр ҳужжатлари
ушбу жамиятга ер ажратиш ҳақидаги шаҳар ҳокимининг қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш ҳақидаги суд қарорига асосан бекор қилинганлиги
кўрсатилган.
“Andijon Klaster-Lux” МЧЖ номига 17:15:02:01:01:4675 кадастр
рақамли, манзили Андижон шаҳар Шимолий саноат ҳудуди деб кўрсатилган
“Қуёнчилик кластери” бино-иншоотларининг кадастр паспорти 2021 йил 24
ноябрда шакллантирилган ва унда ер майдони ҳуқуқий ҳужжатга асосан
5.000 кв метр, амалда 6.736 кв метр, ўзбошимча эгаллангани 1.736 кв метр
деб кўрсатилган, жамиятнинг 5.000 кв метр ер майдонидан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи Андижон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 4 июндаги 261-Қ
сонли қарорига асосан 2021 йил 30 ноябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Кадастр идорасининг 2022 йил 20 январдаги 24-01-сонли хатига кўра,
ушбу кадастр ҳужжатлари муқаддам суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилган ҳужжат асосида расмийлаштирилганлиги сабабли бекор қилинган.
Мазкур кадастр ҳужжатларида кўрсатилган Қуёнчилик кластери
биноси, ёрдамчи бино ва қоровулхонанинг умумий қурилиш майдони 898,07
кв.м.ни ташкил қилади ва Ё.Ботировга тегишли 6.648,88 кв м. ер участкасида
жавобгар томонидан қурилган ноқонуний қурилма ҳажмига мос келади.
Шунингдек, шу кадастр ҳужжатида кўрсатилган қурилиши
тугалланмаган бино майдони 183,60 кв.м.ни ташкил қилади ва А.Каримовга
тегишли 8.431,43 кв м ер участкасида жавобгар томонидан қурилган
ноқонуний қурилма ҳажмига мос келади.
Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 3 августдаги 614-Қ сонли, 2020
йил 4 июндаги 261-Қ сонли қарориларга асосан даъвогарларга тегишли ер
майдонлари заҳирага олиниб, 5.000 кв м қисми “Andijon Klaster-Lux” МЧЖга
қонунга зид равишда берилганлиги, даъвогарларга тегишли бўлган ер
участкалари ва “Andijon Klaster-Lux” МЧЖга ажратилган, у томонидан
қурилиш қилинган ер участкаси айнан битта ер майдони эканлиги, ушбу
ҳолатда даъвогарларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги
Андижон туманлараро маъмурий судининг 2021йил 1 феврал ҳамда 2021 йил
3 июндаги ҳал қилув қарорлари билан аниқланган.
Юқоридагиларга кўра апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
суди ҳал қилув қарорини қисман ўзгартириб, жавобгар “Andijon Klaster-Lux”
МЧЖ томонидан Андижон шаҳри Хортум қишлоғи Дом маҳалласида
Ё.Ботировга тегишли ер майдонида қурилган 898,07 кв метр ҳажмли
қуёнхона, ёрдамчи бино ва қоровулхона, А.Каримовга тегишли ер майдонида
қурилган 183,60 кв метр ҳажмли қурилиши тугалланмаган бино “Andijon
4
Klaster-Lux” МЧЖ ҳисобидан буздириш ва эгалланган 4.856,36 квадрат метр
ер майдонини Ё.Ботировга, 1.922,75 квадрат метр ер майдонини А.Каримовга
қайтариш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган.
Кассация инстанцияси суди апелляция инстанциясининг ушбу
хулосалари билан юқорида келтирилган асосларга кўра келишади.
Юқоридагиларга кўра кассация инстанцияси суди апелляция
инстанциясининг хулосалари билан келишган ҳолда суд қарорини
ўзгаришсиз, кассация шгикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси 1-бандига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга асосланиб, судлов ҳайъати мазкур фуқаролик иши
юзасидан қабул қилинган фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон
вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27
январдаги ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, суд ҳужжатини
ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаб, судлов
ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган Андижон вилоят
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 27 январдаги
ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Andijon Klaster-Lux” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига (олувчи:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, манзили: 100186, Тошкент шаҳри,
А.Қодирий
кўчаси,
1-уй,
шахсий
ҳисоб
варағи:
401410860262777033210011001, СТИР: 200936561, ғазна ҳисоб рақами:
23402000300100001010, банк: МБ ББ ҲККМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014,
СТИР (ғазна): 201122919 реквизитлари бўйича) суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ тўлов сифатида
75.000 сўм ундирилсин.
Раислик этувчи
А.А.Игамбердиев
Ҳайъат аъзолари
Б.А.Тангабаев
Н.Б.Рахмонов
Нусҳа аслига тўғри, судья
5