← Назад
Решение #1619394 Гражданские
Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нат кодекси | 100 | — | code_article | |
| исми ва | 228 | — | law | |
| ААга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| МКнинг | 270 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш иш №2-1104-2202/29
Кассация иши № 12-3622-22
судья А.Турдибеков
маърузачи: З.Абдурахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил январь ойининг 20 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда,
Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти
кенгашининг АА манфаатида жавобгар ББга нисбатан ишга тиклаш,
мажбурий прогул учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳамда маънавий зарар
ундириш ҳақидаги даъво талаблари юзасидан чиқарилган фуқаролик
ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича
ҳайъатининг 2022 йил 22 июндаги ажримига нисбатан даъвогар АА
келтирган кассация шикояти асосида фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
Тошкент вилояти кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
2021 йил 12 ноябрдаги 183-сонли буйруқни бекор қилишни ва ААни ўз
ишига тиклашни, унга мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ҳамда
100.000.000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил
22 июндаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Ўртачирчиқ
туманлараро судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал қилув қарорига кўра,
даъвогарнинг даъво талаблари рад қилинган.
Даъвогар АА келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор
қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани тинглаб, тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий
риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши
лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган,
зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга
асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
1
Иш ҳужжатларига кўра, АА 2018 йил 02 июлдаги буйруққа кўра, ББ
Янгийўл тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ҳайдовчи вазифасига ишга
қабул қилинган.
Аниқланишича, АА В,С категорияга мансуб ҳайдовчилик
гувоҳномасига
эга
бўлса-да,
у
ҳайдовчилик
гувоҳномасини
қалбакилаштириб, Д,Е категорияларни қўшиб, корхонага тақдим қилган.
Иш берувчи ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари сабабли яъни ўз
хизмат вазифаларини бир маротаба қўпол тарзда бузганлиги учун АА билан
тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор
қилишга розилик сўраб, корхонанинг касаба уюшма қўмитасига мурожаат
қилган.
Корхонанинг касаба уюшма қўмитасини 2021 йил 1 ноябрдаги 15сонли баённомаси билан иш берувчига АА меҳнат интизомини қўпол
равишда бузганлиги учун у билан меҳнат шартномасини бекор қилишига
розилик берган.
Корхона томонидан 2021 йил 10 ноябрда ААга у билан тузилган меҳнат
шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 4-бандига асосан
бекор қилиниши бўйича огоҳлантириш хати берган.
Корхонанинг 2021 йил 12 ноябрдаги 1836-сонли буйруғига асосан
Янгийўл тумани тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси АА билан тузилган меҳнат
шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 4-бандига асосан
2021 йил 12 ноябрдан бекор қилинган ва унга компенсация тўлаш
белгиланган.
Корхона ходимлари томонидан 2021 йил 12 ноябрда тузилган
далолатномага кўра, АА меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги
буйруқ билан танишишдан бош тортганлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, корхона томонидан 2021 йил 15 ноябрда ААга меҳнат
шартномасини бекор қилинганлик ҳақидаги буйруқ ва меҳнат дафтарчасини
олиб кетиши ҳақида хат юборилган.
Корхона ходимлари томонидан 2022 йил 28 февралда тузилган
далолатномага кўра, АА меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги
буйруқ билан танишишдан ва меҳнат дафтарчасини олишдан бош
тортганлиги қайд этилган.
Корхона томонидан 2022 йил 07 апрелдаги хат билан ААга корхонага
келиб меҳнат дафтарчасини олиб кетиши ҳақида такроран мурожаат
қилинган.
Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг 2022 йил 16
февралдаги
қарори
билан,
АА
ҳайдовчилик
гувоҳномасини
сохталаштирганлиги аниқланиб, яъни унинг ҳаракатларида ЖКнинг 228моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган “Хужжатлар,
штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш
ёки улардан фойдаланиш” жиноят аломатлари мавжудлигини, ЖПКнинг 84моддаси 5-қисми 2-бандига асосан, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки
унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс айбни
бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган,
2
жиноятни очилишига фаол ёрдам берган айблилик масаласини ҳал қилмай
туриб жиноят иши тугатилиши кўрсатилганлиги сабабли, ААга нисбатан
жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан айблилик
масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят иши тугатилган.
Янгийўл шаҳар прокуратурасининг 2022 йил 22 февралдаги хатида,
Тошкент вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат инспекцияси
мутахассисининг хулосаси билан корхонаси томонидан АА билан тузилган
меҳнат шартномасини бекор қилинишида қонун талаблари бузилмаганлиги
аниқланганлиги билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми,
4-бандига асосан ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол
равишда бузганлиги иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор
қилишнинг асосли эканлигини билдиради.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб
келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда
бузишларнинг рўйхати:
ички меҳнат тартиби қоидалари;
корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат
шартномаси;
айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом
ҳақидаги низом ва уставлар билан белгиланади.
Корхонани “Ички меҳнат тартиби қоидалари”нинг 2.29-банди, е) кичик
бандида, қалбаки ишларни содир қилганлиги туфайли раҳбарият ишончини
йўқотганлиги меҳнат вазифаларини бир марта қўпол тарзда бузишга
кириши қайд этилган.
Юқоридаги ҳолатларга кўра, АА Д,Е категориялари учун ўқув курсини
ўқимасдан ва ҳуқуқни берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан,
қалбакилаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномасига асосан корхонада
ҳайдовилик вазифасида қолиб, юқори маош олишга эришган.
Бунинг натижасида АА ички меҳнат тартиби қоидаларининг 2.29-банди
талабларини бузиб риоя этмаган ва корхонанинг унга бўлган ишончи
йўқолган ҳамда у меҳнат қоидаларини бир марта қўпол бузган бўлиб
ҳисобланади.
Баён қилинганларга кўра, иш берувчи даъвогарнинг айбидан келиб
чиқиб, ўрнатилган тартибда интизомий жазони қўллаб, меҳнат қонунчилиги
риоя қилган ҳолда даъвогар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор
қилган.
Судлов ҳайъатида, корхонанинг касаба уюшма қўмитаси раиси
Т.Ибрагимов корхонанинг директор ўринбосари ББ ва бошқалар касаба
уюшма қўмитасининг 2021 йил 1 ноябрдаги мажлисига таклиф
этилганлигини, фақат директор ўринбосари ББ иш берувчи томонидан
касаба уюшма қўмитасига киритилган тақдимномани ўқиб берганлигини,
касаба уюшма қўмитасининг (иш берувчининг ташаббусига кўра АА билан
тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинишига розилик беришга) овоз
бериш жараёнида директор ўринбосари ББ қатнашмаганлигини, иш
3
берувчининг ташаббусига кўра АА билан тузилган меҳнат шартномасини
бекор қилинишига розилик бериш ҳақидаги тақдимномага фақат касаба
уюшма қўмитаси аъзолари овоз берганлигини ва АА ҳам касаба уюшма
қўмитасининг мажлисида иштирок этганлигини, кейинчалик жаҳил қилиб,
мажлисдан чиқиб кетганлигини билдирди.
Корхонанинг касаба уюшма қўмитасини 2021 йил 1 ноябрдаги 15сонли баённомасида, директор ўринбосари ББ ва бошқалар касаба уюшма
қўмитасининг мажлисига таклиф этилганлар сифатида кўрсатилган ҳамда
директор ўринбосари ББ иш берувчининг тақдимномасини ўқиб, ҳолат
юзасидан тушунтириш берганлиги ҳамда касаба уюшма қўмитаси аъзолари
тақдимномани муҳокама қилиб, овоз берганлиги кўрсатилган.
Бундан кўринадики, директор ўринбосари ББ тушунтириш бериш учун
касаба уюшма қўмитасининг мажлисига таклиф этилган, фақат директор
ўринбосари ББ иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитасига
киритилган тақдимномани ўқиб, ҳолат юзасидан тушунтириш берган.
Бироқ, иш берувчининг тақдимномасини қаноатлантириб АА билан
тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинишига розилик беришни
сўрамаган.
Қолаверса, директор ўринбосари ББ иш берувчи ҳисобланмайди.
Шунга кўра, иш берувчининг ташаббусига кўра АА билан тузилган
меҳнат шартномасини бекор қилинишига розилик бериш ҳақидаги
тақдимномага фақат касаба уюшма қўмитаси аъзолари овоз бериб,
муҳокама қилган бўлиб ҳисобланади.
Бундай ҳолатда, Корхонанинг касаба уюшма қўмитасини 2021 йил 1
ноябрдаги мажлисида иш берувчининг ташаббусига кўра АА билан
тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинишига розилик беришда иш
берувчи аралашган деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17
апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор
қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида”ги 12-сонли
қарорининг 2-бандига асосан, ишга тиклаш ҳақидаги низо бўйича ариза
ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ
нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида бевосита судга
берилади.
МКнинг 270-моддасида белгиланган муддатлар прокурор, касаба
уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органлари
томонидан бериладиган даъволарга нисбатан ҳам татбиқ қилинади.
Ушбу Пленум қарорининг 3-бандига кўра, агар суд ишдаги
ҳужжатларни ҳар томонлама текшириб, судга мурожаат қилиш муддати
узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлигини аниқласа, даъвони рад
этади.
Жавобгар корхонанинг ишончли вакили даъвогарнинг даъво талабига
даъво муддатини қўллаган ҳолда даъво аризасини рад этишни сўраб, судга
ариза билан мурожаат қилган.
4
Қолаверса, АА юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, у билан
тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини 2021 йил 12 ноябрда
билган ҳамда АА 2021 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, турли идора ва
тошкилотларга мурожаат қилиб келган бўлса-да, бироқ, даъвогар судга 2022
йил 15 мартда узрсиз сабабларга кўра даъво муддатини ўтказиб мурожаат
қилган.
Даъвогар ААнинг турли идора ва тошкилотларга мурожаат қилиб
келганлиги ва даъвогар ташкилот томонидан жавобгар корхонага
тақдимнома киритганлиги даъво муддатини узрли деб топиш учун асос
бўлмайди. Чунки даъвогар мазкур даъво талаби билан белгиланган муддат
ичида бевосита судга мурожаат қилиши лозим эди. Даъвогарнинг бевосита
судга мурожаат қилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бўлмаган.
Судлар юқоридаги қонун ва ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг
даъво талабини рад қилиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан
даъвогар ва унинг вакили келтирган важларни инкор қилиб, қуйи
судларининг
ҳужжатларини
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича
Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича ҳайъатининг 2022 йил 22
июндаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
Ф.Турсунов
5