Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2208/1038 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Икромов Азамат Шодмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадирова Мукаддас Хайдаралиевна Ответчик / Подсудимый Кадиров Улуғбек Фуркатович
Source ID 63d52ab3bcadf41e4532dc83 Claim ID 3918538 PDF Hash e34371413b602d0a... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Реснубликаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Реснубликаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2208/1038 Кассация иши № 12-3611-22 судья: Х.Маткаримов маърузачи: Н.Акбарова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил январь ойининг 20 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: А.Икромов, ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва Ф.Турсуновлардан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокатлар Ш.Машарипов ва С.Камилов ҳамда даъвогар ААларнинг иштирокида, даъвогар ААнанинг жавобгар ББга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогар АА келтирган кассация шикоятини фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ББ билан ўртасидаги қайд қилинган никоҳидан ажратишни сўраган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар ААнинг даъво талаби рад этилган. Даъвогар АА келтирган кассация шикоятида, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, даъвогар ва адвокатларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3-бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган, зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, ББ АА билан 2001 йил 18 августда қонуний никоҳдан ўтиб, 2002 йил 1 июнда АБ, 2004 йил 3 апрелда ДБ, 2005 йил 25 сентябрда СД, 2011 йил 8 февралда ДЛ исмли фарзандли бўлган. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабабли 2020 йилнинг апрель ойидан буён алоҳида яшашади. Қибрай тумани “” МФЙ раиси ва бошқалар томонидан 2022 йил 19 сентябрда тузилган далолатномада, тарафлар оилавий келишмовчилик бирга яшамаслиги, ББ турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳдан ажрашишни истамаслиги ҳамда оилани яраштиришга ҳаракат қилинганлигига қарамасдан, тарафлар ярашмаганликлари қайд этилган. Ўзбекистон Реснубликаси Оила кодексининг 41-моддасига биноан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани саклаб колишга имконият йук деб топса, уларни никохдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Судлов ҳайъатига тақдим қилинган ББнинг аризасида ҳамда унинг судда берган тушунтиришларида, у турмуш ўртоғи АА билан қонуний никоҳидан ажрашишга қарши эканлигини ва оиласи тикланишига ҳаракат қилишини, келишмовчилик қайниакаси билан келиб чиққанлигини, оиласи тикланишига ишонишини билдириб келган. Аниқланишича, даъвогар жавобгар билан 2020 йилнинг апрель ойидан буён алоҳида яшаши асосида никоҳдан ажратишни сўраб судга мурожаат қилган. Бироқ, тарафлар оила қуриб, бир неча йил биргаликда яшаб, 4 нафар фарзандли бўлишган. Тарафларнинг вояга етмаган фарзандлари отаонасининг қармоғида бўлиб, улар ота-онасининг тарбиясини олиб, вояга етиши лозим. Судда иш кўрилган вақида тарафларнинг никоҳдан ажратиш учун жиддий асослар мавжуд бўлмаган. Судлар, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини ва вақтинчалик характерга эга эканлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, даъвогарнинг оилани сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги важлари даъвони қаноатлантириш учун асос бўла олмаслигини, уларнинг вояга етмаган фарзандлари борлигини ҳамда улар тўлиқ оила даврасида камол топиши лозимлигини, шу билан бирга жавобгар никоҳдан ажратишга норози эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этиш ҳақида қонуний ва асосли хулосага келган. Ҳозирда жавобгар суднинг 2022 йил 04 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 228,168,19211-моддалари билан айбдор деб топилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Даъвогар ушбу ҳолатни шикоятида важ қилиб келтирган. Шунга кўра, даъвогар ушбу важи асосида ФҲДЁ органига жавобгар билан ўртасидаги никоҳидан ажратишни сўраб, мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати юқоридаги қонун ва ҳолатларга асосан даъвогар ва адвокати келтирган важларни инкор қилиб, қуйи инстанция судларининг ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419моддасини қўллаб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Мазкур иш юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова Ф.Турсунов