Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1107-2204/7289 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шахонов Нишан Хунусубович Ответчик / Подсудимый Култимирова Шарафат ХХХ
Source ID 63d52c85bcadf41e4532dc8f Claim ID 3918059 PDF Hash bd7aab0847c64bdb... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси оридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419 law
збекистон Республикаси ФПК 419-моддаси збекистон Республикаси ФПК 419 law
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1107-2204/7289 Кассация иши № 6-301-23 Судья: У.Мирзаев ТВС судьяси: З.Худойқулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгарлар ББЛАр Давлат нотариал идорасига нисбатан хонадон ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажримига нисбатан даъвогар АА томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА жавобгарлар ББ ва бошқаларга нисбатан Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, “Истиқлол” хонадон ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ААнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, ва ўртасида 2020 йил 18 февралда тузилган Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, хонадон ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. ва даъвогар ААнинг фойдасига 2.038.070 сўм суд харажати ундирилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажримига асосан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ААнинг даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқарилган ҳамда даъво ариза тақдим қилиш чоғида тўланган 2.017.070 сўм давлат божи ва 21.000 сўм почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдирилиб, ААдан жавобгар ББнинг фойдасига апелляция шикояти беришда тўланган давлат божи ва почта харажати, жами 1.029.535 сўм ундирилган. Ушбу суд ҳужжатидан норози бўлган даъвогар АА кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. 1 Жавобгарлар ва нотариус Т.Утепбергенов суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмади келмаганлик сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида келмаган тарафларнинг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, “Истиқлол” м.ф.й., 5-даҳа, 1991 йил 11 октябрдаги хадя шартномасига асосан фуқаро га тегишли бўлган. Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2007 йил 8 июндаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар ББ билан ўртасида тузилган Ангрен шаҳар, “Истиқлол” м.ф.й., олди-сотди шартномаси ҳақиқий деб топилган. Суднинг ушбу ҳал қилув қарори ААнинг аризасига асосан янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиниб, иш янгидан кўрилган ва шу суднинг 2019 йил 19 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ББнинг хонадон олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш ҳақидаги даъвоси рад этилган. Бироқ, ББ унинг даъвоси рад қилиниши оқибатида низоли хонадонга бўлган мулк ҳуқуқи бекор бўлганлигини билган бўлса-да, у 2020 йил 18 февралдаги ҳадя шартномаси асосида низоли хонадонни ўғли Б.Култимировга хадя қилган. Кейинчалик, Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 17 мартдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Оҳангарон туманлараро судининг 2020 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори асосида ААнинг даъвоси қаноатлантирилиб, у ва га ўртасида низоли хонадон юзасидан 2001 йил 17 январда тузилган хонаки олди-сотди шартномаси ҳақиқий деб топилган. Бироқ, ушбу суд ҳужжатлари Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 апрелдаги ажрими билан бекор қилинган ва ААнинг ҳам бу талаби рад этилган. Шундай қилиб, ААнинг ушбу низоли хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқи мавжуд эмас, бироқ, биринчи инстанция суди даъвогар АА низоли хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги эътиборга олмасдан унинг даъвосини қаноатлантириб нотўғри хулосага келган, шу сабабли апелляция инстанцияси суднинг ушбу хулосасини бекор қилиб тўғри тўхтамга келган. Хусусан, ФК 113-моддаси иккинчи қисмига кўра, низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. 2 Олий суд Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Суд амалиётида битимларни тартибга солувчи қонунчилик нормаларини татбиқ қилишда вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги Пленум қарорининг 17-бандига кўра, олди-сотди шартномаси унинг иштирокчилари учун ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтириши боис мазкур шартноманинг ҳақиқийлигини қонунда белгиланган асослар бўйича фақатгина шартнома иштирокчилари ҳамда шартнома объектининг мулкдорлари низолашишга ҳақлидирлар. Қайд этилган ҳолатлардан аниқланишича, даъвогар АА шартнома иштирокчиси ёки шартнома объекти мулкдори ҳисобланмайди ва низоли битим юзасидан низолашишга манфаатдор ҳам эмас. Юқоридагиларни инобатга олиб ва ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб уни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПК 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 3