Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2003/6548 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Курбанова Анжелика Загабудтиновна Ответчик / Подсудимый Сулайманов Баходир Патхиллаевич
Source ID 63d52bcabcadf41e4532dc8a Claim ID 3956347 PDF Hash 7426450b70a74dbd... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
лими томонидан га нисбатан ЖК 168-моддаси лими томонидан га нисбатан ЖК 168 law
иш ФПК 4077-моддаси иш ФПК 4077 law
ФПК 454-моддаси ФПК 454 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1101-2003/6548 Кассация иши № 6-4294-22 Судья: М.Исмаилов ТВС судьяси: Н.Акбарова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Б.Абдуллаев, жавобгарлар нинг иштирокида, аризачи ББнинг ҳал қилув қарори ижросини кечиктириш ҳақидаги аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги ажримига нисбатан аризачи ББ томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2022 йил 25 октябрь куни жавобгар ББ судга ариза блан мурожаат қилиб, 2021 йил 24 февралдаги суднинг ҳал қилув қарорига кўра у ва оила аъзолари уйдан кўчирилганлиги, 2021 йил 2 август куни Тошкент вилояти Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан га нисбатан ЖК 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлиги, тергов ишлари тўлиқ ва холисона олиб борилиши учун тергов ишини Тошкент шаҳрига олиб берилиши бўйича Бош прокурорга мурожаат қилганлиги, тергов иши 2022 йил июль ойида Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБ ТБга юборилганлиги ҳамда қиш мавсуми бошланганлиги сабабли яшаш учун борадиган жойи йўқлигини кўрсатиб, ҳал қилув қарорининг ижросини уч ой муддатга кечиктиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажримибилан ББнинг аризаси рад этилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги ажримига асосан суд ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатидан норози бўлган аризачи ББ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва ҳал қилув қарори ижросини кечиктиришни сўраган. Даъвогар АА ва жавобгарлар ББББ суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмадилар, келмаганлик сабабларини маълум қилмадилар. Шунга кўра 1 иш ФПК 4077-моддаси асосида келмаган тарафларнинг иштирокисиз кўрилди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, адвокат фикри ва жавобгарларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ААнинг жавобгар ББга нисбатан уй-жойдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, ББ оила аъзолари билан биргаликда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Хонобод” ҚФЙ, мажбурий тартибда кўчирилиши белгиланган. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 28 апрелдаги ажрими билан ҳал қилув қарори жавобгар ББни оила аъзолари ББББ билан кўчириш ҳақидаги хулоса билан тўлдирилган ҳолда ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 17 августдаги ажрими билан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган. ФПК 454-моддаси 1-қисмига кўра, суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштирадиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суд ундирувчининг, қарздорнинг ёки давлат ижрочисининг аризасига биноан ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришга ёхуд унинг бўлиб-бўлиб ижро этилишига йўл қўйишга, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли. Биринчи инстанция суди юқоридагилардан келиб чиқиб, аризада кўрсатилган важлар ижрони кечиктириш учун асос бўлиб ҳисобланмаслигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида хулосага келган ва бу хулоса билан апелляция инстанцияси ҳам келишган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосаси билан келишар экан, суд хулосаларини фуқаро га нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги ва тергов ишлари олиб борилаётганлиги уйдан кўчириш тўғрисидаги низога алоқаси йўқлиги, чунки мазкур иш тарафи ҳисобланмаслиги ва мазкур фуқаролик иши доирасида тарафлар низоли уй-жой олди-сотди шартномаси юзасидан низолашмаганлиги, 2022 йил октябрь-ноябрь ойлари эса қиш мавсуми бўлмаганлиги асоси билан тўлдиришни лозим топади. Шу ўринда, қиш мавсуми сабабли уйдан кўчириш ҳақидаги суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ҳақида жавобгарлар алоҳида тартибда янги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилади. 2 Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 1-бандига асосланиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ажрими ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 3