Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2104/5313 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шайбутаев Мухиддин Абдукахарович Ответчик / Подсудимый УВД ТАШ ОБЛ ХОКИМИЯТА
Source ID 63d52d01bcadf41e4532dc92 Claim ID 3908491 PDF Hash 393d2f937266e56f... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра иш ФПК 4077-моддаси ра иш ФПК 4077 law
нат кодексининг 18-моддаси нат кодекси 18 code_article
Мазкур Кодекснинг 276-моддаси Мазкур Кодекс 276 code_article
онуннинг 34-моддаси онуннинг 34 law
илишга асос мавжуд эмас деб ФПК 419-моддаси илишга асос мавжуд эмас деб ФПК 419 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1104-2104/5313 Кассация иши № 6-4292-22 Судья: О.Расулов ТВС судьяси: С.Зайниева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва Ф.Турсуновдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогарнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгар Тошкент вилояти Ички ишлар Бош Бошқармасига (ИИББ) нисбатан буйруқни ноқонуний деб топиб бекор қилиш, буйруқ таърифини ўзгартириш, ишга тиклаш, мажбурий прогул вақти учун ҳақ ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 декабрдаги ажримига нисбатан даъвогар АА томонидан берилган кассация шикоятини фуқаролик иши ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар АА жавобгар Тошкент вилояти ИИББга нисбатан 2020 йил 9 майдаги -сонли хизматдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни ноқонуний деб топиб бекор қилиш, буйруқнинг тарифини МК 272, 276-моддаларига ўзгартириш, Тошкент вилояти ИИББнинг офицерлик бўш лавозимларининг бирига тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун 2020 йил май ойидан 2021 йил октябрь ойига қадар белгиланган иш ҳақларини ва 15.000.000 сўм маънавий зарарни ундиришни ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори асосида даъво ариза рад этилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлган даъвогар АА кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва даъво аризасини қанаотлантиришни сўраган. Жавобгар Тошкент вилояти ИИББ вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, судга келмади, келмаганлик сабабларини маълум қилмади, шунга кўра иш ФПК 4077-моддаси асосида жавобгар вакилининг иштирокисиз кўрилди. 1 Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Тошкент вилояти ИИБнинг 2004 йил 2 июлдаги шахсий таркиб бўйича 46-сонли буйруғи билан АА Бекобод шаҳар ИИБ ТБ Босқинчилик, товламачилик ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўйича бўлинмасининг терговчиси лавозимига қабул қилинган ва шу даврдан турли лавозимларда хизмат қилиб келган. Тошкент вилояти ИИББнинг 2019 йил 12 январдаги шахсий таркиб бўйича 3-сонли буйруғи билан АА Пискент тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори лавозимига тайинланган (интизомий жазо тариқасида аввалги лавозимидан озод этилган). Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи томонидан 2020 йил 5 майда тасдиқланган хизмат текшируви хулосасига кўра, АА ўзининг хизмат вазифасига масъулиятсизлик ва бепарволик билан ёндашиб, ҳаракатдаги интизомий жазосидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 26.04.2020 йилда хонадон шароитидаги карантинга олинган Пискент тумани, Намуна м.ф.й., Хонобод кўчаси, хонадонини тунги пайтда қўриқлашга жалб қилинган бўлса-да, хизмат жойини рухсатсиз ташлаб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, алкогол маст ҳолда туман ИИБ биносига келиб, бинонинг 2-қаватида вилоят ИИББ бошлиғининг видео селекторига уланган ва туман ИИБ раҳбари мажлисда иштирок этаётган хонага кириб келиб, Пискент тумани ИИБ бошлиғининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Э.Эламонов билан гўёки унга карантин вақтида рағбатлантириш пулини берилишида рўйхатга қўшмаганлиги ҳамда у бошқа хизматга ўтиб кетмоқчи бўлганида ёмонлаганлигини рўкач қилиб жанжал кўтариб, Э.Эламоновни уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, ёнида олиб келган ошхона пичоғи билан унга ташланиб, ўлдириш билан қўрқитган хатти-ҳаракатлари билан Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 15-банди ҳамда ИИВнинг 30.06.2016 йилдаги “Ички ишлар органлари ходимларининг одоб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 82-сонли буйруғининг 2-боб 9-11-бандлари, 4-боб 21-бандлари ва 6-боб 33-банди талабларини қўпол равишда бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.11.2017 йилдаги ПҚ-3413 сонли қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом”нинг 144-банди “м” кичик бандига (ходимда интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда мунтазам равишда хизмат интизомини бузганлиги) мувофиқ ички ишлар органлари 2 хизматидан бўшатилиши лозимлиги ҳамда тўпланган барча ҳужжатлар қонун доирасида кўриб чиқилиши учун вилоят прокуратурасига юборилиши ҳақида хулоса қилинган. Мазкур хизмат текшируви асосида Тошкент вилояти ИИББнинг 2020 йил 9 майдаги шахсий таркиб бўйича 66-сонли буйруғи билан АА “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом”нинг 144-банди “м” кичик бандига мувофиқ Қуролли кучлар резервига бўшатилган. Пискент туман прокурори ўринбосарининг 2020 йил 20 майдаги “Жиноят ишни қўзғатишни рад этиш ҳақида”ги қарори билан ЖПК 83-модддаси 2-бандига асосан Пискент туман ИИБ ҲПБ собиқ профилактика инспектори ААнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Даъвогар АА даъво талабларига асос сифатида хизмат текшируви ноқонуний шошма-шошарлик билан ўтказилганлиги, аввалги интизомий жазолар ҳам ноўрин берилганлиги, раҳбар ўринбосари Э.Эламонов томонидан унга доимий тазийқ ўтказилиб унинг низом талабларига риоя қилмаганлик ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, оқибатда у хизматдан ғайриқонуний равишда бўшатилганлигини кўрсатган. Меҳнат кодексининг 18-моддасига кўра, айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин. Давлат хизматичиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади. Мазкур Кодекснинг 276-моддасига кўра, айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтказиш ёки меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига тааллуқли меҳнат низолари қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Хусусан, ички ишлар органлари ходимларига доир меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом” ва “Ички ишлар органларининг Интизом устави” ҳамда ички ишлар органларининг бошқа локал ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг Интизом устави”нинг 3, 6-бандларига кўра, ходимлар ўртасида ўзаро муносабатлар қоидаларига амал қилиш, бошлиқлар ва ҳамкасбларни ҳурмат қилиш; доимий равишда ўз билим ва касбий кўникмаларини такомиллаштириб бориш, малака ва ҳуқуқий маданиятини ошириш; 3 хизматдан ташқари ҳолатларда ўзини муносиб равишда тутиш, жамоат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишда намуна бўлиш каби хизмат интизоми ҳар бир ходим учун мажбурийдир. Ички ишлар органлари сафига қабул қилинган кундан эътиборан ҳар бир ходим одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишга мажбур. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ходимнинг касбий фаолияти самарадорлиги ва хизматда ўзини тутишини баҳолашнинг мезонларидан бири ҳисобланади. Интизом уставининг 47, 48-бандларига кўра, амалдаги интизомий жазо бор-йўқлигидан қатъи назар, хизмат интизомини қўпол равишда бузган ходимга нисбатан ички ишлар органлари хизматидан бўшатишгача бўлган ҳар қандай интизомий жазо қўлланилиши мумкин. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини бузишга, одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига хавф туғдиришга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш (агар бу жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаса) хизмат интизомини қўпол равишда бузиш сирасига киради. Одоб-ахлоқ қоидаларини, шунингдек бошлиқ ва ходимлар ўртасидаги муносабат қоидаларини қўпол равишда бузиш ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этиш ҳисобланади. Ишда мавжуд ААга нисбатан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси билан у касб одоби ва хизматда ўзини тутишнинг асосий қоидаларига риоя қилмасдан, ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этганлиги ўз тасдиғини топган, бунда ААга нисбатан жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилмаган бўлса-да, даъвогар ушбу ҳаракати билан Интизом уставини қўпол равишда бузган ҳисобланади. Шу сабабли, даъвогарнинг унга нисбатан жиноят иши қўзғатилмаганлиги ҳақидаги важи интизомий жазо қўлламасликка асос бўлмайди, чунки унинг ҳаракати Интизом уставига риоя қилмаганлигидан далолат беради. Шу билан бирга, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорда АА томонидан содир қилинган ҳаракатларга умуман баҳо берилмасдан унинг ИИБ раҳбарияти ҳаракатларидан норозилигига оид кўрсатмаларига баҳо берилиб, бу ҳолатлар ўз исботини топмаганлиги ва ходим хизматдан бўшатилганлиги қайд этилган холос. Интизом уставининг 27-бандига ходимларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий жазо чоралари сифатида ходимни ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш каби чора ҳам киритилган. Уставнинг 46, 49-бандларига кўра, интизомий жазо чораси сифатида ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш - хизмат 4 интизомини қўпол равишда бузган, ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этган, интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузган, қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган ходимларга нисбатан қўлланилади. Интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузиш деганда буйруқ асосида эълон қилинган амалдаги интизомий жазоси бўлган ҳолда ходим томонидан хизмат интизомини бир неча бор бузиш тушунилади. Аниқланишича, Тошкент вилояти ИИББнинг бир қатор буйруқлари асосида АА мунтазам интизомий жавобгарликка тортилиб келинган, хусусан, охирги бир йил ичида икки маротаба интизомий жазога тортилиб “хайфсан” ва “қаттиқ хайфсан” (2019 йил 28 майдаги 35-сонли ва 2019 йил 8) каби жазолар қўлланилган. Мазкур ҳолатлар эса даъвогар АА томонидан мунтазам равишда хизмат интизомини бузишга йўл қўйилганлигидан далолат беради. Бундай ҳолда, судлов ҳайъати даъвогарга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида ички ишлар органлари хизматидан бўшатиш каби чора кўрилганлиги Интизом устави асосида амалга оширилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, ички ишлар органларининг ходимлари ўзига нисбатан қабул қилинган қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан юқори турувчи мансабдор шахсларга, прокурорга ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Интизом уставининг 56, 58-бандларига кўра, қўлланилган интизомий жазо чораси буйруқ билан эълон қилинади. Интизомий жазо чораси қўлланилганлиги ҳақида ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган йиғилиш (мажлис)да эълон қилинади. Шикоят билан арз қилинган ҳолларда тайинланган интизомий жазони ижро этиш тўхтатилмайди. Ходим интизомий жазо эълон қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида юқори турувчи бошлиққа ёки хизматни ўташ жойидаги ўз хавфсизлиги бўлинмасига шикоят билан мурожаат этиши мумкин. Аниқланишича, ААни хизматдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ тегишли тартибда эълон қилинган, бундан ташқари даъвогар суд мажлисларида буйруқ нусхасини 2020 йил август ойида олганлигини баён қилган, бироқ судга 2021 йил 17 сентябрда, яъни бир йилдан сўнг мурожаат қилган. Биринчи инстанция судида жавобгар вакили Б.Пулатов даъво муддатини қўллаб даъво аризани рад қилиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган ва суд меҳнат қонунчилиги асосида махсус даъво 5 муддатини қўллаб даъво аризани рад қилишни лозим топган ҳамда бу хулоса билан апелляция инстанцияси ҳам келишган. Судлар ушбу илтимоснома асосида даъво муддатини қўллаб даъво аризани рад қилганлиги билан судлов ҳайъати келишса-да, қўлланилган меҳнат қонуни нормаларини нотўғри қўллаган деб ҳисоблайди ва даъво муддатини юқоридаги алоҳида белгиланган ички ишлар органларига доир қонунларни қўллашни лозим топиб, даъвогар мазкур даъво билан бир ойлик муддатни ўтказиб мурожаат қилган деган хулосага келади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати даъвогарни хизматдан бўшатиш ҳам ғайриқонуний равишда амалга оширилганлиги ўз тасдиғини топмаганлигини ҳам инобатга олади. Судлов ҳайъати юқорида келтирилган ҳолатларни инобатга олиб, судларнинг хулосаси билан келишади ва суд ҳужжатларини қонуний ва асосли деб ҳисоблаб, уларни бекор қилишга асос мавжуд эмас деб ФПК 419-моддаси 1-бандини қўллаган ҳолда ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ФПК 419-моддаси 1-банди 1 ва 419 -моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 22 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ Ф.Турсунов Аслига тўғри, судья: 6