← Назад
Решение #1624528 Гражданские
Ижро варақаси; Чақирув қоғозига илова; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 234 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 279 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 744 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФПК | 419 | — | law | |
| збекистон | 419 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Асосий иш №2-1107-2104/4203
Кассация иши № 12-1348-22
судья: Д.Шоматова
маърузачи: Н.Қурбонов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЖРИМИ
2023 йил январь ойининг 17 куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: А.Икромов,
ҳайъат аъзолари: Д.Исраилова ва А.Касимовлардан иборат таркибда,
Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Ё.Хайдаров ва тарафларнинг
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
худудий бошқармасининг “Ипотекабанк” АТИБ Оҳангарон филиали
манфаатида жавобгарлар ташкилот ва ААларга нисбатан кредит қарзини
ундириш, ундирувни гаров объектига қаратиш ва гаров объектини
бошланғич баҳосини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг
2021 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 02 февралдаги ажримига
нисбатан жавобгар ташкилот раҳбари АА келтирган кассация шикоятини
фуқаролик иши асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят худудий
бошқармаси “Ипотекабанк” АТИБ Оҳангарон филиали манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 09 апрель ҳолатида
жавобгар ташкилот ва ААлардан “Ипотекабанк” АТИБ фойдасига асосий
қарз 651.937,54 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги.268.000 сўм, ойлик
ҳисобланган фоиз қарздорлиги.796.500 сўм, пеня 451.500 сўм, жами
814.168.000 сўмни ундиришни, ундирувни гаров мулки бўлган ААга
тегишли Манзил(собиқ Холмухамедов) кўчасида жойлашган, нотурар жой
биносига қаратишни сўраган.
Даъвогар “Ипотекабанк” АТИБ Оҳангарон филиали судга даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилиб,
2021 йил 26 июль ҳолатида жавобгар ташкилот ва ААлардан “Ипотекабанк”
АТИБ Оҳангарон филиали фойдасига асосий қарз 625.000.000 сўм, муддати
ўтган кредит қарздорлиги 355.651.938 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
513.717.988 сўм, карантин давридаги фоиз қарздорлиги 450.088.698 сўм,
ойлик ҳисобланган фоиз қарздорлиги 14.537.625 сўм, жами 3.958.996.259
сўмни ундиришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2021 йил
26 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво талаблари қаноатлантирилиб,
1
жавобгар ташкилот ва ААлардан “Ипотекабанк” АТИБ Оҳангарон филиали
фойдасига муддатидан олдин 3.958.966.259 сўм миқдорида кредит қарзи
ундирилган.
Кредит қарзи ундируви жавобгар ААга мулк ва доимий фойдаланиш
ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган Манзилкўчасида жойлашган, қурилиши
ости майдони 1008,00 кв.м. ва 4400,0 кв.м. иборат ер участкасида
жойлашган қурилиши тугалланмаган умумий овқатланиш мажмуаси ва
тўйхонадан иборат бўлган нотурар жой биносига қаратилган.
Кредит қарзи ундируви қаратилган жавобгар ААга мулк ва доимий
фойдаланиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган Манзил(собиқ
Холмухамедов) кўчасида жойлашган, қурилиши ости майдони 1008,00 кв.м.
ва 4400,0 кв.м. иборат ер участкасида жойлашган қурилиши тугалланмаган
умумий овқатланиш мажмуаси ва тўйхонанинг бошланғич баҳоси 3000 сўм
деб белгиланган.
Жавобгар ташкилотдан “Ипотекабанк” АТИБ Оҳангарон филиали
фойдасига 17.150 сўм суд харажати ундирилган.
Жавобгар ташкилотдан давлат фойдасига 158.849.851 сўм давлат божи
ундирилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 02 февралдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарорини иккинчи
хатбошиси ўзгартирилиб, жавобгар ташкилотдан Ипотекабанк” АИТБ
Оҳангарон филиали фойдасига муддатидан олдин 3.958.966.259 сўм кредит
қарзи ундирилиши белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарорини хулоса қисмидаги тўртинчи
хатбошисидаги хулосаси чиқарилган.
Суднинг ҳал қилув қарорини қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар ташкилот раҳбари АА келтирган кассация шикоятида, суд
ҳужжатларини бекор қилиб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиб,
даъвогарга Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтиришни сўраган.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафлар ва адвокатнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларини иш ҳужжатлари
асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24
майдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 3бандига биноан ҳал қилув қарори, у процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий
риоя қилинган ҳолда ва ушбу ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши
лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига мос равишда қабул қилинган,
зарур ҳолларда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлигини қўллашга
асосланган бўлсагина, қонуний ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2019 йил 13 майда тузилган 570-сонли кредит
шартномасига кўра, “Ипотекабанк” АИТБ Оҳангарон филиали (кейинги
ўринларда Банк деб юритилади) ташкилотга (кейинги ўринларда жамият
деб юритилади) умумий овқатланиш фаолиятини ривожлантириш ва
тўйхона учун асосий воситаларни сотиб олиш мақсадида 48 ой муддатга
2
(шундан 6 ой имтиёзли давр билан), йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти
билан000.000.000 сўм кредит ажратган.
Тарафлар ўртасида тузилган 02-қўшимча келишувнинг 1.1 ва 1.2
бандларига биноан, коронавирус пандемияси оқибатида таъсирини
юмшатиш мақсадида 2020 йилнинг март ойидан сентябрь ойигача бўлган
450.088.697,62 сўм фоизларни тўлаш жадвали (шартноманинг 1-ловаси)
мазкур келишувнинг иловасига асосан янги таҳрирда баён этилиши ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ушбу шартноманинг 3-иловасига
мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.
Яъни кредит ва унга ҳисобланган фоизлар 2023 йил 12 майда эмас,
балки 2023 йил 17 ноябрда қайтарилишига ҳамда юқоридаги.088.697,62 сўм
фоизлар 2021 йилда сўндирилишига келишилган.
Мазкур кредитнинг таъминоти сифатида Оҳангарон шаҳар 3-сонли
давлат нотариал идорасида 2019 йил 20 майда тасдиқланган гаров
шартномасига кўра, ААга мулк ва доимий фойдаланиш ҳуқуқлари асосида
тегишли бўлган Оҳангарон шаҳри, “Холмухамедов) кўчасида жойлашган,
қурилиш ости майдони 1008,00 кв.м. ва 4400,0 кв.м. иборат ер участкасида
жойлашган қурилиши тугалланмаган умумий овқатланиш мажмуаси ва
тўйхонадан иборат бўлган (тарафлар ўртасида 2019 йил 2 майда тузилган
келишув далолатномасига асосан 3.750.000.000 сўмга баҳоланган) нотурар
жой биноси гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул
тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Юқоридаги
кредит
шартномасининг
9-бандида,
қарздор
мажбуриятларини бажармаслик ҳолати вужудга келганда Банк муддатидан
олдин ёки дарҳол кредитни тўлиқ ёхуд қисман қайтаришни талаб қилиш,
кредит фоизи ставкасини кўтариш ҳамда ушбу шартноманинг 7-бўлимида
назарда тутилган гаров таъминотни реализация қилиш бўйича ҳуқуқларидан
фойдаланиш чораларини қўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 279-моддасига биноан, гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорининг 233
бандида, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган
вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори белгиланмаслиги шунга кўра,
агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси
бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб
мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу
мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 744-моддасига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Анқиланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига
асосан ўз зиммасига олган мажбуриятни бажарган бўлса-да, лекин жавобгар
жамият кредит шартномасидаги шартларини бузиб, кредит мажбуриятини
белгиланган муддатда бажармаганлиги оқибатида, банк олдида 2021 йил 26
июль ҳолатида асосий қарздан сўм, муддати ўтган кредитдан 355.651.938
сўм, муддати ўтган фоиздан 513.717.988 сўм, карантин давридаги фоиздан
450.088.698 сўм, ойлик ҳисобланган фоиздан 14.537.625 сўм, жами
3.958.996.259 сўм қарздорлиги вужудга келган. Жавобгар жамиятга банк
томонидан кредит бўйича қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган
огоҳлантиришлар натижа бермаган. Шунга кўра, банк кредит
шартномасидаги шартлардан келиб чиқиб, мазкур даъво билан судга
мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди, жамият банк олдидаги ўз мажбуриятларини
бажармаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри
хулосага келган бўлса-да, жами 3.259 сўм кредит қарздорликни кредит
шартномасига асосан жамият қайтариш мажбуриятини олган бўлса-да,
асоссиз жамият раҳбари ААдан мазкур кредит қарздорликни ундирган
ҳамда юқоридаги Пленум қарорининг тушунтиришига кўра, гаровга
қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги
бошланғич сотиш баҳоси суд қарори белгиланмаслигига ҳамда бундай
даъво талаби талаб мавжуд бўлмасада, бунга эътибор бермасдан, гаровга
қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги
бошланғич сотиш баҳосини белгилаб хатоликка йўл қўйган.
Апелляция судлов ҳайъати юқоридаги асосларга биноан биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгартириб, жами 3.958.966.259 сўм
кредит қарздорлигини жамият раҳбари АА билан биргаликда эмас, фақат
жамиятдан ундириш ҳақида тўхтамга келиб ҳамда ҳал қилув қарорини
асослантирувчи ва хулоса қисмларидан гаров мулкни бошланғич баҳосини
белгилаш хулосасини чиқариб, суднинг ҳал қилув қарорини қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдириб, қонуний ва асосли хулосага келган.
4
Судлов ҳайъати шикоятдаги жавобгарлар сафидан АА чиқарилганлиги
сабабли мазкур фуқаролик ишини иш юритишдан тугатиб, даъвогарга
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини
тушунтирилиши лозим деб келтирган важи асоссиз бўлиб, чунки жами
кредит қарздорлиги жамият раҳбари ААдан эмас, фақат жамиятдан
ундириш ҳақида тўхтамга келинган бўлса-да, мазкур кредит қарздорлигини
ундируви ААга тегишли гаров мулки, нотурар бино-иншоотларга
қаратилган. Бундай ҳолатда, судда АА тараф бўлиб ҳисобланади, шунга
кўра мазкур иш фуқаролик судининг судловига тааллуқли бўлиб
ҳисобланади.
Гарчанд, шикоятда низоли кредитнинг фоиз нотўғри ҳисобланган деб
важ келтирилган бўлса-да, буни тасдиқловчи мақбул далил мавжуд эмас.
Бундан ташқари, жамиятнинг 2023 йил 16 январь ойи ҳолатида, жами
қарздорлиги, 4.173.524.730 сўмни, шундан, муддати ўтган кредит
қарздорлиги 2.065.291.345,76 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлиги
2.125.170.971,01 сўмни (суднинг ҳал қилув қарорига асосан 915.360.000 сўм
сўндирилган) ташкил қилади.
Низоли гаров мулки низоли кредитнинг таъминоти сифатида гаров
қўйилган вақтда тўлиқ қуриб битказилмаган бўлган ҳамда ҳозирда гаров
мулк тўлиқ қуриб битказилиб, баҳоси анча ошган деб келтирилган важ ҳам
асоссиз, чунки амалдаги қонунчиликка кўра, гаров мулкининг баҳоси қайта
баҳоланмайди, гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилиниши белгиланган. Судлов ҳайъати гаровга
қўйилган мол-мулк ким ошди савдосида сотилишини ҳам эътиборга олади.
Шунингдек, низоли гаров мулкининг кадастр коди гаров шартномада
бошқа код билан, ҳозирда бошқа код билан қайд этилган деб ҳамда ушбу
гаров мулки ҳудудида қўшимча ер майдони қўшилган деб келтирилган
важлар ҳам асоссиз, гаров шартномасида гаров объектининг манзили ва
бошқа тавсифлари аниқ қилиб кўрсатилган. Шунга кўра, мазкур ҳолатлар
низоли кредит қарздорлигини ундирувини низоли гаров мулкига қаратишга
тўсқинлик қилувчи ҳолат бўлиб ҳисобланмайди. Қолаверса гаров
шартномаси кучда.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-моддаси, 1-бандига асосан
кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати юқорида баён қилинган қонун ва ҳолатларга биноан
жавобгар ва адвокати келтирган важларини инкор қилиб, апеляция
инстанцияси суди ҳужжатини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати кассация шикояти келтиришда кечиктирилган давлат
божини муҳокама қилиб, жавобгарнинг шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилганлиги сабабли жавобгардан давлат фойдасига 79.124.925 сўм
давлат божи ундиришни лозим деб топди.
5
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон
419-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати
Республикаси
ФПКнинг
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Мазкур иш юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 02 февралдаги ажрими
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар ташкилотдан давлат фойдасига 79.124.925 сўм давлат божи
ундирилсин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
Ҳайъат аъзолари:
Д.Исраилова
А.Касимов
6