Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2201/3961 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Долиева Шахноза Рахмонбековна Ответчик / Подсудимый "CHOTQOL REABILITASIYA MARKAZI" MAS`ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT
Source ID 63cff080bcadf41e4532cf1c Claim ID 3908497 PDF Hash d28ff8989d5c075b... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нат кодексининг 97-моддаси нат кодекси 97 code_article
оланки ФПК 72-моддаси оланки ФПК 72 law
ФПК 419-моддаси ФПК 419 law
аролик процессуал кодексининг 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
банди ва 4191-моддаси банди ва 4191 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-1102-2201/3961 Кассация иши № 6-4269-22 Судья: И.Мирзаева ТВС судьяси: Н.Махкамова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, адвокат Д.Долиев, даъвогар ЖЖ, жавобгар ташкилотнинг ишончли вакили - адвокат А.Мусохоний иштирокида, даъвогар ЖЖнинг жавобгар ташкилотга нисбатан буйруқни бекор қилиб ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажримига нисбатан жавобгар ташкилот томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ЖЖ жавобгар ташкилотга нисбатан 2022 йил 22 мартдаги 66-сонли у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиб, аввалги парҳез ҳамшираси лавозимига ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ЖЖнинг даъво талаблари рад этилган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогар ЖЖнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган ҳамда ташкилотнинг 2022 йил 22 мартдаги 66-к-сонли буйруғи бекор қилинган, ЖЖ парҳез ҳамшираси лавозимига тикланган. Жавобгар ташкилотдан давлат фойдасига 600.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу суд ҳужжатига нисбатан ташкилот кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уни бекор қилишни, биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокатлар фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, даъвогар ЖЖ 2008 йил 2 мартдаги меҳнат шартномаси ва раҳбарининг шу кундаги 14-к-сонли буйруғига асосан “Чотқол” сиҳатгоҳи акушеркаси лавозимига ишга қабул қилиниб, ташкилот директори 1 в.в.б. нинг 2016 йил 7 декабрдаги 140-к-сонли буйруғига асосан парҳез ҳамшираси лавозимига ўтказилган. Даъвогар ЖЖ 2022 йил 19 март куни Жамият директори номига ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил 22 март кунидан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишни сўраган. ташкилот директори нинг 2022 йил 22 мартдаги 66-к-сонли буйруғига асосан даъвогар ЖЖ билан тузилган меҳнат шартномаси МК 97моддаси 1-банди асосида (тарафларнинг келишувига кўра) бекор қилинган. Даъвогар ЖЖ ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини ўз хоҳишига кўра ёзмаганлиги, кадрлар бўлими ходимининг рахбар талаби билан ёзиб бериши лозимлиги ҳақидаги гапига асосан ёзиб берганлиги, 2022 йил 20-21 март кунлари дам олиш куни бўлганлиги, 22 март куни ҳам Президент Фармони асосида дам олиш куни бўлишига қарамай ишга чиққанлиги ва раҳбар олдига кириб ишдан бўшатиш ҳақидаги аризасини ижросиз қолдиришни сўраганлиги, бироқ унинг аризаси қабул қилинмаганлиги сабабли 2022 йил 24 март куни алоқа бўлими орқали жўнатганлиги, 2022 йил 26 март куни эса уйига у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида билдиришнома келганлигини асос қилиб, мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ташкилотнинг 2022 йил 7 мартдаги 54-к-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-35-сонли Фармони билан белгиланган 2022 йилнинг байрам ва дам олиш кунлари да иш куни деб эълон қилинган. Даъвогар ЖЖ буйруқ чиқарилгунга қадар аризасини қайтариб олиш ҳақида мурожаат қилганлиги исботланмаганлиги, МК 97-моддаси 1-бандига кўра меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувчига кўра бекор қилинганлиги ва иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги бузилмаганлиги боис, биринчи инстанция суди даъво аризани рад қилишни лозим топган. Апелляция инстанцияси 2022 йил 22 март куни даъвогар ЖЖ иш берувчининг номига ариза билан мурожаат қилиб дастлабки аризасини ижросиз қолдиришни сўраганлиги, бироқ ушбу аризаси қабул қилинмаганлиги, 23 март куни эса дам олиш куни бўлганлиги сабабли даъвогар ушбу аризасини 24 март куни почта орқали юборганлиги, бу ҳолат тарафлар ўртасида меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисида келишув бўлмаганлигидан далолат бериши, бундан ташқари, даъвогар иш берувчининг қистови билан лавозимидан озод қилиш ҳақида ариза ёзиб берганлигини инобатга олиб, даъво аризани қаноатлантириш тўғрисида тўхтамга келган. Судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ушбу хулосаси билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига кўра, меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. 2 Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин. Даъвогар ЖЖнинг 2022 йил 22 мартдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш ҳақидаги 2022 йил 19 мартдаги аризаси иш берувчи томонидан қабул қилиниб, унга устхат қўйилган ва шу асосида ходим билан меҳнат шартномаси тарафлар келишувига кўра аризада кўрсатилган кундан бекор қилинган. Юқоридаги қонун диспозицияси тарафларнинг келишуви иккала тарафнинг хоҳишини ифодалаши лозимлигини назарда тутганлиги боис, судлов ҳайъати ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси ва унинг устига қўйилган иш берувчининг ёзма кўрсатмаси (имзоси) тарафлар келишувга эришганлигини билдиради деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, 2022 йил 22 март куни иш куни деб эълон қилинганлиги нафақат ташкилотнинг 2022 йил 7 мартдаги 54-к-сонли буйруғи билан, балки шу кундаги меҳнат жамоаси кенгашининг 2-сонли баённомаси ҳамда 2022 йил 24 январда тасдиқланган “Ички меҳнат тартиби қоидалари”нинг 4.12-банди билан ҳам белгиланган. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида”ги 12-сонли қарорининг 15-бандига кўра, меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу корхонадаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади. Судлар даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида берганлиги тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширмоқлари лозим. Даъвогар ЖЖ иш берувчининг қистови натижасида ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзганлигини баён қилган бўлса-да, бу важини тасдиқловчи далилларни судга тақдим қилмаган, ваҳоланки ФПК 72-моддаси тартибида ушбу ҳолатни исботлаш даъвогарга юкланади. Зеро, ариза қистов натижасида ёзилганлиги сабаблари турли бўлиб, буларга ходимнинг ҳуқуқларини очиқдан очиқ бузувчи раҳбариятнинг қандайдир ҳаракати (куч ишлатиш, таҳдид ва ҳ.к.) ёки ҳаракатсизлиги (масалан ходимнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолларда раҳбариятнинг буни маъқуллаши) кириши мумкин, бироқ бундай ҳолатлар судда аниқланмаган. Судлов ҳайъати мажлисида даъвогар ЖЖ 2022 йил 22 март куни МЧЖ директори ва кадрлар бўлими мутахассиси билан бўлган суҳбатни телефоннинг диктофони орқали ёзиб олган аудио ёзувини тақдим этди ва бу суҳбат суд мажлисида тарафларнинг иштирокида тингланиб, унда даъвогар ўз хоҳиши билан ариза ёзиб берганлиги, бироқ ишини давом эттириш истагида эканлигини баён қилган, унинг суҳбатдошлари эса у бундай аризани ўз хоҳиша кўра ёзиб берганлиги, буйруқ чиқариб бўлинганлигини баён қилишган, бунда даъвогар аризасини қайтариб 3 олиши тўғрисида ариза тақдим қилганлиги ёки тақдим қилаётганлиги, унинг аризасини қабул қилиш рад этилаётганлиги ҳолатлари акс эттирилмаган. Судлов ҳайъати бу аудиоёзувга баҳо берар экан ЖЖнинг ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини мажбурлов сифатида тан олмайди, аризасини қайтариб олиши тўғрисидаги мурожаати қабул қилинмаганлиги эса ўз тасдиғини топмаган, 2022 йил 24 март куни юборилган бундай мазмундаги ариза эса у билан музилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқарилгандан сўнг корхонага келиб тушган. Бундай ҳолатда, даъвогарнинг барча важлари асоссиз ҳисобланиб, иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги аниқланмади, шу сабабли биринчи инстанция суди ҳам даъво аризани рад қилиб қонуний тўхтамга келган, зеро даъвогарда ишдан бўшаш ҳақида хоҳиш бўлмаганлиги ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризаси иш берувчининг қистови оқибатида ёзилганлиги ўз тасдиғини топмади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФПК 419-моддаси 6-бандига асосланиб, судлов ҳайъати вилоят суди ажримини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикоятини асосли деб қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Фуқаролик процессуал кодексининг 419-моддаси 6-банди ва 4191-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин. Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 26 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья 4