Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1104-2102/4345 Дата решения 17.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Чақирув қоғозига илова; Ажрим (кассация); Чақирув қоғози ва илова ҳужжатлар; Почта хабарномаси Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исраилова Дилбар Келдиёровна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Батиров Махмуджон Сатибалдиевич Ответчик / Подсудимый Искандарова Санобар Туракуловна
Source ID 63cfef5bbcadf41e4532cf07 Claim ID 3908495 PDF Hash df4d3e451cc78c5e... Загружено 09.04.2026 19:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 91-моддаси Ер кодекси 91 code_article
чунки улар томонидан ФПК 15-моддаси чунки улар томонидан ФПК 15 law
Ер кодексининг 31-моддаси Ер кодекси 31 code_article
амда ФПК 419-моддаси амда ФПК 419 law
аролик процессуал кодекси 419-моддаси аролик процессуал кодекси 419 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Асосий иш № 2-110445 Кассация иши № 6-4271-22 Судья: А.Турдибеков ТВС судьяси: З.Абдурахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: Д.Исраилова, ҳайъат аъзолари, судьялар: А.Икромов ва А.Касимовдан иборат таркибда, Н.Хамраевнинг котиблигида, даъвогар ААнинг ишончли вакили - адвокат М.Хайитов ва жавобгарларнинг иштирокида, даъвогар ААнинг жавобгарлар ББга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш ва ер майдонини олдинги ҳолатига келтириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 14 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 апрелдаги ажримига нисбатан жавобгар БС томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар АА жавобгар ББга нисбатан Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчасидаги рақамсиз нотурар жой биноиншоотига тегишли ер майдонининг 17,40 кв.м. қисмида ноқонуний қурилган қурилмани буздириб олиб чиқиб кетиш ва ер майдонини олдинги ҳолатига келтириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 22 декабрдаги ажрими билан ББ иш бўйича қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 апрелдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 14 январдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар ББ ва БС томонидан Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчасидаги рақамсиз нотурар жой бино-иншоотига тегишли ер майдонида қурилган ноқонуний қурилма (контейнер) буздирилиши ва ер майдони асл ҳолатига қайтарилиши белгиланган. 1 Суд ҳужжатларига нисбатан жавобгар БС кассация шикояти билан мурожаат қилиб, уларни бекор қилишни ва даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришлари ва адвокат фикрини тинглаб, шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 25 июлдаги -сонли қарорига асосан Ўртачирчиқ тумани, Тўйтепа шаҳри, Тошкент йўли кўчасида жойлашган фуқаро га тегишли 290,0 кв.м. дўкон биноси ўрнида АА томонидан замонавий типда уч қаватли маиший хизмат кўрсатиш ва дўкон биноларини лойиҳалаштириб қуришга рухсат бериш тўғрисидаги туман комиссиясининг 2016 йил 25 июлдаги далолатномаси тасдиқланган ва қурилишга рухсат берилган. Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Нурафшон шаҳар филиалининг 2021 йил 4 августдаги 270/3-сонли маълумотига кўра, Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 25 июлдаги 473-сонли қарорига асосан 0,0290 га ер майдони маиший хизмат кўрсатиш биносини қуриш учун фуқаро ААга ажратиб берилганлиги, фуқаро томонидан қуриб битказилган уч қаватли маиший хизмат кўрсатиш биноси ва унга тегишли бўлган ҳудуднинг 0,0185 га қисмига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги, бугунги кунда ААга тегишли ер майдони қисмида фуқаро ББ томонидан 2.90 х 6 м. (17.40 кв.м.) ўлчамда кўчма савдо шаҳобчаси (контейнер) ўрнатиб олинганлиги ва фойдаланиб келинаётганлиги кўрсатилган (и.в.52). Шунингдек, Давлат кадастрлар палатаси Нурафшон шаҳар филиалининг 2021 йил 29 декабрдаги /2-сонли маълумотида ААга тегишли ер майдонидаги нотурар жой биноси жойлашган ҳудудга фуқаро БС томонидан 2,40 х 6,00 ўлчамли кўчма дўкон, яъни қурилиш ости 14,40 кв.м. контейнер рухсатсиз ўрнатилиб, фойдаланиб келинаётганлиги маълум қилинган (и.в.110). Суд муҳокамаси давомида аниқланишича, БС ББнинг қизи ҳисобланади ва кўчма дўкондан нон сотиш дўкони сифатида жавобгар БС фойдаланиб келади. Биринчи инстанция суди жавобгарлар мазкур кўчма дўконни кўчириш ва бузиш тўғрисида огоҳлантирилганлиги, бироқ улар томонидан қурилма бузилмаганлиги, ФК 212-моддаси асосида бу қурилма ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланишини инобатга олиб, Ер кодексининг 91-моддаси ва Олий суди Пленумининг “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 18-бандига асосланиб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанцияси суднинг ушбу хулосаси билан келишиб, Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Нурафшон 2 шаҳар филиалининг 2021 йил 29 декабрдаги 372/2-сонли БС томонидан қурилган кўчма дўкон (контейнер) ўрни АА номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатининг топосъёмка қисмида чегаралари белгиланган ҳудуд ичида ўрнатилганлиги тўғрисидаги қўшимча маълумотини инобатга олган ва суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Судлов ҳайъати судларнинг ушбу хулосалари билан келишмайди, чунки улар томонидан ФПК 15-моддаси асосида ишнинг ҳақиқий ҳолатларини тўлиқ ва холисона аниқлаш чоралари кўрилмаган. Хусусан, ишда мавжуд 2021 йил 22 июндаги 32407108-сонли “Қурилиши (реконструкцияси) тугаланган нотурар бино ва иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси”дан кўринишича, Ўртачирчиқ тумани, Тўйтепа шаҳри, Тошкент йўли кўчасида жойлашган рақамсиз уйнинг ер участкаси майдони 185,0 кв.м.дан иборат, умумий майдони 124,38 кв.м., фойдали майдони 341,70 кв.м., бино ва иншоотлар хажми 1.269 кв.м. уч қаватли маиший хизмат кўрсатиш биноси фойдаланишга қабул қилинган ва Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 25 июлдаги 473-сонли қарорига асосан АА номига рўйхатдан ўтказилган. Мазкур маълумотлар АА томонидан тақдим қилинган маиший хизмат кўрсатиш биносининг кадастр йиғма жилдида ҳам қайд этилган, ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш ҳақидаги 2018 йилдаги далолатномада доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган ер участкасининг майдони 0,0185 гани ташкил қилиши кўрсатилган. Судлов ҳайъати мажлисида сўралган Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилоят бошқармаси Нурафшон шаҳар филиали мутахассиси Д.Ахматов Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 25 июлдаги 473-сонли қарорида ААга берилган ер майдонига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, фақатгина қурилмалар фойдаланишга қабул қилиниб, унда қурилмалар жойлашган ер майдони 185,0 кв.м.дан иборатлиги кўрсатилганлиги, жавобгар БС томонидан ўрнатилган кўчма дўкон ҳоким қарорида кўрсатилган 290,0 кв.м. ер майдони ичида жойлашганлиги, бироқ даъвогарга ҳуқуқ асосида тегишли 185,0 кв.м. ер майдони ичида эмаслиги, чунки ернинг дўкон жойлашган қисмига бўлган ҳуқуқ ААнинг номига рўйхатланмаганлиги ҳақида тушунтириш берди. Судлов ҳайъати мажлисида сўралган Нурафшон шаҳар ҳокимлиги вакили А.Муқимов ҳам мутахассиснинг ушбу кўрсатмларини қувватлаб, БСга шаҳар ҳокимлиги ишчи комиссияси томонидан дислокация асосида кўчма дўконни ўрнатишга рухсат берилганлиги, бироқ дўконни дислокация асосида жойлаштириш вазифаси ҳокимлик томонидан амалга оширилмаслиги, бу вазифа кадастр ва архитектура бўлимлари зиммасида эканлигини, ҳозирда низоли дўкон жойлашуви тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлаш имкони йўқлиги ҳақида кўрсатма берди. 3 Ишда мавжуд Нурафшон шаҳар ҳокимиятининг 2021 йил 28 январдаги Ж-36-сонли хатидан кўринишича, БСга шаҳар ҳокимлиги ишчи комиссияси томонидан 2020 йил 25 январда тасдиқланган Дислокацияга асосан кўчма дўконни ўрнатишга рухсат берилган, дўконни ташқи кўриниши ва фаолият турини ҳокимлик билан келишилган ҳолда ўрнатиш лозимлиги қайд этилиб, дислокация илова қилинган. Нурафшон шаҳар ҳокимиятининг 2021 йил 16 апрелдаги Ж-146-сонли хатида БСга Нурафшон ҳудудида ишлаб чиқилган Дислокация асосида кўчма дўкон ўрнатиш мумкинлиги маълум қилинган. Жавобгар БС ушбу кўчма дўконни шаҳар ҳокимлигининг мазкур рухсат берувчи хатлари ва тақдим қилинган дислокацияси бўйича архитектура ва кадастр бўлимлари ходимлари кўрсатган ҳудудга ўрнатганлигини маълум қилди. Юқоридаги ҳолатлардан кўринишича, БС рухсат берувчи ҳужжатлар асосида мазкур кўчар савдо дўконни тегишли мутахассислар кўрсатган ҳудудга ўрнатган, лекин бу ҳудуд даъвогар ААга дўкон қуришга рухсат берилган 290,0 кв.м. ер участкаси ичига ўрнатилганлиги аниқланди. Шундай экан, даъвогар АА унга дўкон қуриш учун рухсат берилган ер майдони ичидаги дўконни бузиш талабини қўйган бўлса-да, дўкон жойлашган ер майдонининг қисмига унинг ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилмаган ва у бундай талабни қўйиш ҳуқуқига эга эмас, зеро, Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Бундан ташқари, судлов ҳайъати Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2016 йил 25 июлдаги 473-сонли қарори билан ААга 290,0 кв.м. ер участкаси ҳудудида дўкон биноси қуришга рухсат берилган бўлса-да, бу ер участкасини унга ажратилмаганлигига ҳам эътибор қаратади. Юқорида аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, қуйи турувчи судларнинг хулосаларини қонуний ва асосли деб бўлмайди ҳамда ФПК 419-моддаси 2-бандига асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъво аризани рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишни, даъвогарга низоли дўкон жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганидан сўнгина янгидан даъво ариза бериш ҳуқуқига эга бўлишини тушунтиришни лозим топади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати жавобгар БСга низоли кўчар дўконни белгиланган дислокацияси бўйича ўрнатиш масаласида Нурафшон шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. 4 Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 419-моддаси 2-банди, 4191-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Мазкур фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 14 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 апрелдаги ажрими бекор қилинсин, иш бўйича янги ҳал қилув қарори қабул қилинсин. Даъвогар ААнинг жавобгарлар БСна ва ББларга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш ва ер майдонини олдинги ҳолатига келтириш ҳақидаги даъво аризаси рад қилинсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Раислик қилувчи: /имзо/ Д.Исраилова ҳайъат аъзолари: /имзо/ А.Икромов /имзо/ А.Касимов Аслига тўғри, судья: 5