← Назад
Решение #19849 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| аровий даъвогар Жиноят кодекси | 661 | — | code_article | |
| да назарда тутилган жиноятни ЖК | 661 | — | law | |
| илинувчи Жамолдинов Асриддин Шатофитдинович томонларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖК | 661 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан юритилган жиноят иши ЖПК | 84 | 4 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
А Ж Р И М
(Ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2026 йил январь ойининг 5 куни жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди, Олтинкўл тумани ИИБ ЙХҲГ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сатвалдиев, судья ёрдамчиси И.Турдиалиевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Олтинкўл туман прокурори ёрдамчис И.Мўйдинов, гумон қилинувчи А.Жамолдинов ва унинг ҳимоячиси И.Йўлчибоевнинг иштирокида, жабрланувчи Б.Жамолдиновнинг қатнашувида, Ўзбекистон Республикаси ЖК
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок эштирок этишга жалб қилиниб, ярашув тўғрисидаги қарор билан судга юборилган А.Жамолдиновга оид
1-1711-2601/1-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра,
Жамолдинов Асриддин Шатофитдинович
1979 йил 28 октябрда Олтинкўл туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 2 нафар фарзанди бор, судланмаган, хайдовчи, Олтинкўл тумани, Далварзин МФЙ, Янгичек кўчаси, 8-уйда яшайди, ярашув қарори нусхасини 2025 йил 30 декабрь куни олган.
Суд гумон қилинувчи ва жабрланувчини кўрсатувларини эшитиб, тарафларнинг фикрларини тинглаб, жиноят иши хужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и
Суриштирув органи ҳужжатларига кўра, А.Жамолдинов 2025 йил 28 декабрь куни, соат 20:40ларда “Ласетти” русумли 60 В 007 UA давлат рақамли автомашинани Олтинкўл тумани, Даварзин МФЙ худудидан ўтган D-130 Андижон шаҳрига кириш айланма йўлида бошқариб келаётиб, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 12.1. банди “хайдовчиларга қуйидагилар таъқиқланади “транспорт воситасини мастлик холатида (алкогол, гиёхванд моддалар истеъмол қилган ва х.к) сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл харакати хавфсизлигига тахдид соладиган даражада чарчоқлик ва бетоблик холатида бошқариши керак” 77.2. банди “хайдовчи харакатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти хамда холатини, йўл ва об-хаво шароитини, шунингдек харакатланиш йўналишидаги кўринишни хисобга олган холда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак” 77.3. банди “ҳаракатланиш вақтида хайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа харакат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган холда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деб кўрсатилган талабларига амал қилмасдан, транспорт воситасини маст холатда бошқариб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги дарахтга бориб урилиб, йўл транспорт ходисаси содир этган ва бунинг натижасида автомашинада бўлган йўловчи Жамолдинов Бурхониддин Жалолитдинович тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган хамда судга оид тиббий экспертизасининг 10446-сонли хулосасига кўра Б.Жамолдинов “ўнг қўл тирсак суягини кўплаб ёпиқ синиб силжиши” каби “ўртача оғир” тан жарохати олганлиги аниқланган.
Суриштирув даврида, гумон қилинувчи А.Жамолдинов ва жабрланувчи Б.Жамолдинов ариза билан мурожаат қилишиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган.
Суд муҳокамаси даврида, гумон қилинувчи А.Жамолдинов суриштирув давридаги ярашув тўғрисидаги аризасини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, судга ҳам ярашув тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида айбига тўлиқ иқрор ва қилган ишларидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жабрланувчига моддий ва маънавий зарарларни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаганлигини, жабрланувчи билан ҳеч кимни тазйиқисиз ихтиёрий равишда ярашиб олганлигини, ярашувга розилигини, ярашув оқибатлари унга тушунтирилганини билдириб, ўзига оид жиноят ишини томонларнинг ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатиш сўради.
Суд муҳокамаси даврида, жабрланувчи Б.Жамолдинов суриштирув давридаги ярашув тўғрисидаги аризасини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, судга ҳам ярашув тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида гумон қилинувчи А.Жамолдинов айбига тўлиқ иқрор ва қилган ишларидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, иш бўйича етказилган моддий ва маънавий зарарларни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплаганлигини, А.Жамолдиновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, у билан ҳеч кимни тазйиқисиз ихтиёрий равишда ярашиб олганлигини, ярашувга розилигини, агар суд ушбу ярашувни тасдиқласа, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддасига асосан мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотиши унга тушунтирилганини билдириб, А.Жамолдиновга оид жиноят ишини ярашганлиги муносабати билан иш юритилишини тугатиб, уни жиноий жавобгарликдан озод қилишни сўради.
Суд, гумон қилинувчи А.Жамолдинов ва жабрланувчи Б.Жамолдиновнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, давлат айбловчиси ва ҳимоячининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрларини эшитиб, ярашув тўғрисидаги аризаларни алоҳида хонада муҳокама қилиб, уларни бу ҳақидаги аризаларини қуйидаги асосларга кўра қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига кўра, ЖК
266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги;
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасининг 4-қисмида, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, юқорида қайд этиб ўтилган Қонун талабидан келиб чиқиб, гумон қилинувчи А.Жамолдиновнинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг оқибатларини тўлиқ англаб етганлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларнинг ўрнини тўлиқ бартараф қилганлигини, жабрланувчини унга нисбатан даъвоси йўқлигини, бир-бирлари билан бирон бир тазйиқисиз ихтиёрий равишда ярашиб олишганлигини, шунингдек А.Жамолдинов томонидан содир этилган Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни ЖКнинг 661-моддаси таъсир доирасига тушишини инобатга олиб, унга оид жиноят ишини томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатиш;
жабрланувчи Б.Жамолдиновга Ўзбекистон Республикаси ЖПК
583-моддаси 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
84-моддасининг 4-қисми, 585-586 моддаларига риоя қилган ҳолда
А Ж Р И М Қ И Л Д И
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи Жамолдинов Асриддин Шатофитдинович томонларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖКнинг 661-моддасига асосан жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан юритилган жиноят иши ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан унинг айблилик масаласи ҳал қилинмай туриб тугатилсин.
Жабрланувчи Б.Жамолдиновга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар, ўн кун ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга, ажрим қонуний кучга киргач агар иш апеллatsiя тартибида кўрилмаган бўлса, кассатсия тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга хақлидирлар.
Раислик қилувчи И.Сатвалдиев