Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-2001-2501/983 Дата решения 24.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Бухарский городской суд по уголовным делам Судья Жўраев Улуғбек Тўраевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 432699 Claim ID 3003921 PDF Hash 7dd015b77e8c6357... Загружено 09.04.2026 05:35 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 7 code_article
Шу Кодекснинг 8-моддаси Шу Кодекс 8 code_article
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
банди билан ЖКнинг 45-моддаси банди билан ЖК 45 law
Тайинланган жазолар ЖКнинг 61-моддаси Тайинланган жазолар ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил декабрь ойининг 24 куни жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи - шаҳар судининг раиси У.Жўраев, судья ёрдамчиси М.Бобоевни котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси А.Асадов, судланувчи С.Исмойилов ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Намозовнинг иштирокида, судланувчи Исмойилов Санжар Сафаровичга оид 1-2001-2501/983-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Исмойилов Санжар Сафарович (Ismoyilov Sanjar Safarovich), 1983 йил 11 июль куни Шофиркон туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, қарамоғида икки нафар фарзандлари бор, судланмаган, ҳозирги кунда Бухоро вилоят спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби мураббийи лавозимида ишлайди, жиноят ишини қизиқтирган даврда Бухоро вилоят спорт бошқармасининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлаган, Бухоро шаҳар, Алпомиш кўчаси 6-уй, 26-хонадонда яшайди, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини қонуний муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 28,211-моддасининг 1-қисми билан айбланган, Суд судланувчи ва гувоҳларни кўрсатувларини эшитиб, дастлабки тергов жараёнида ва судда тўпланган далилларни текшириб, муҳокама қилиб ва уларга холисона баҳо бериб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафлар фикрини тинглаб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: С.Исмойилов 2023 йил 1 февралдан бошлаб Бухоро вилоят спорт бошқармасининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбаси (кадрлар бўлими) бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзининг эгаллаб турган хизмат мавқеидан фойдаланиб А.Примовни алдаб, ишончига кириб унга ваколатли танишлари орқали жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Нукус филиалида “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббий бўлиш учун ўқиб келганлиги ҳақидаги сертификат ва разряд олиб беришни ҳамда Ромитан туман спорт мактаби директори орқали ушбу мактабга “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббий сифатида ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилиб, бунинг учун 1500 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни қонунга хилоф эканлигини била туриб, пора беришга далолат қилиб, бу борада унинг розилигини олишга эришиб, фирибгарлик жиноятини содир қилишга суиқасд қилган. Шундан сўнг С.Исмойилов ўзининг жиноий режаси бўйича фаол ҳаракат қилиб, А.Примовдан унга ваколатли танишлари орқали “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббийлик сертификати ва разряд олиб бериш ҳамда уни Ромитан туман спорт мактабига мураббий лавозимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2025 йил 18 сентябрь куни соат 23:21 да Бухоро шаҳар “Мустақиллик” кўчасидаги кўп қаватли уйлар олдида Р.Шаропов орқали фирибгарлик йўли билан талаб қилган 1500 АҚШ (бир минг беш юз) АҚШ доллари (Марказий банк курси бўйича 1 АҚШ доллари 12254,27 сўм жами 18 млн. 381,4 минг сўм)ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. У ўзининг ушбу ҳаракатлари билан ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 28,211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган. Судланувчи С.Исмойилов судда, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам 2023 йил 1 февралдан бошлаб Бухоро вилоят спорт бошқармасининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбаси (кадрлар бўлими) бошлиғи лавозимида ишлаб келганини, пулга муҳтож бўлганлиги учун А.Примовга уни танишлари орқали жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Нукус филиалида “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббий бўлиш учун ўқиб келганлиги ҳақидаги сертификат ва разряд олиб беришни ҳамда Ромитан туман спорт мактаби директори орқали ушбу мактабга “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббий сифатида ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилганини, бунинг эвазига А.Примовдан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилганини, ўзи Буҳоро шаҳрида бўлмаганлиги сабабли А.Примовдан 1500 АҚШ доллари пулларни олиб қолишни Р.Шароповдан илтимос қилганлигини, Р.Шаропов А.Примовдан пулларни олганини, Р.Шароповдан А.Примов берган пулларни 2025 йил 18 сентябрь куни соат 23:21да олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланганини, қилган ишидан пушаймонлигини, оиласини ёлғиз боқувчиси эканлигини, ўзи қандли диабет билан анча йиллардан берин даволаниб келишини, қарамоғида икки нафар фарзандлари борлигини инобатга олиб қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди. Судланувчи С.Исмойиловнинг айби, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, қуйидаги инкор этиб бўлмайдиган далиллар йиғиндиси билан, жумладан, Гувоҳ М.Мустафоев судда, 2025 йил 18 сентябрь соат 14:30да ўз ишлари билан Бухоро туман Галаосиё шаҳри Ф.Хўжаев кўчасидан ўтиб кетаётган вақтида уни олдига икки нафар фуқаро келиб ўзларини Департаментнинг Бухоро туман бўлими ходимлари деб таништириб хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб бўлиб ўтадиган тезкор тадбирда холис сифатида иштирок этишларини сўраганликлари, уларнинг таклифига рози бўлиб улар билан биргаликда Департаментнинг Бухоро туман бўлимига келганлигини, у ерда ундан ташқари тадбирда холис сифатида иштирок этиш учун Ф.Саноқулов ҳам бўлганини, Департаментнинг Бухоро туман бўлимида А.Примов ариза билан мурожаат қилиб ўз аризасида Бухоро вилоят спорт бошқармаси кадрлар тармоғи бошлиғи лавозимида кейинчалик таниган С.Исмойилов унга мураббийлик бўйича сертификат олиб бериш ва уни спорт мактабига мураббийлик лавозимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраганлиги ўтказиладиган тадбирда ўз ёрдамини таклиф қилганлигини, тезкор тадбирда фойдаланиш учун Департаментнинг вилоят бошқармаси махсус фондидан 15 дона 100 купюрали жами 1500 АҚШ доллар миқдоридаги пуллар олиниб уларга махсус кукун ёрдамида ишлов берилганлиги, уларнинг икки донасига махсус қалам билан “Пора 2025” ёзуви ёзилганлиги, махсус кукун ва қалам билан пулларга ишлов берилганидан сўнг улар холисларга ва тадбир иштирокчиларига махсус лампа ёруғлигида кўрсатилганлиги, бундан ташқари махсус қалам ва кукундан намуналар олиниб тоза конвертларга солиб қўйилганлиги, аризачи А.Примовга аризаси юзасидан ўтказиладиган тезкор тадбирда фойдаланиш учун 1 (бир) дона овоз ёзиб олиш мосламаси (диктофон) холислар иштирокида тақдим қилинганлиги ва ишлатиш тартиби тушунтириб ўтилганлиги, шу кун соат 22:00да А.Примовнинг қўрсатмасига асосан барча тадбир иштирокчилари холислар иштирокида тезкор-тадбирни ўтказиш учун Бухоро шаҳри “Алпомиш” кўчасидаги Балиқхона кафесининг қарама-қарши томонига борилганлиги, сабаби С.Исмойилов А.Примовга пулларни ўзи олиб билмаслигини, ҳозирда шаҳарда эмаслигини, шу учун пулларни унинг танишига бериб қўйишини айтганлиги, кейин А.Примов С.Исмойилов берган рақамга қўнғироқ қилиб бир оздан сўнг кейинчалик таниган Р.Шароповга пулларни берганини, Р.Шаропов ушланганидан сўнг тадбир давом эттирилганини, Р.Шароповдан С.Исмойилов айтилган 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланганини, шундан сўнг ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилганини баён этиб, кўрсатув берди. Гувоҳ Р.Шарипов судда, 2010 йил апрель ойидан бошлаб Ромитан туман спорт мактабида турли лавозимларда ишлаб 2024 йил ноябрь ойидан бошлаб эса директор лавозимида ишлаб келмоқдалигини, Исмойилов Санжар Сафаровични 2024 йил ноябрь ойидан бошлаб таниши, яъни Ромитан спорт мактабида директори лавозимига тайинланганидан сўнг уни таниганлигини, Ромитан туман спорт мактабига мураббий ва техник ходимларни ўзи буйруқ чиқарган ҳолда ишга қабул қилишини, мураббийлик лавозимига ишга қабул қилинадиган шахсларни мураббийлик қилиши учун берилган сертификати мавжуд бўлган тақдирда ишга қабул қилишини, шунингдек унинг маълумоти спорт соҳасига дахлдор бўлиши лозимлигини, С.Исмойилов жорий йилнинг сентябрь ойи бошида қўнғироқ қилиб мактабида “Таэквандо ITF” спорт тури бор ёки йўқлигини сўраганлигини, унга “Таэквандо ITF” эмас “Таэквандо WTF” спорт тури борлигини, “Таэквандо ITF” спорт тури олимпияда спорт турларига кирмаслиги сабабли мактабда бундай спорт тури йўқлигини айтганлигини, “Таэквандо WTF” спорт тури бўйича мураббийликка ваканция бор ёки йўқлигини сўраганлигини, унга ушбу спорт тури бўйича мураббий учун ваканция борлигини айтганлигини, кейин у ўзининг яхши бир танишини укаси борлигини Ромитан туманидан эканлигини, шу спорт тури бўйича мураббийликка ишга кирмоқчилигини айтганлигини, Ромитан туманидан деганига танийманми йўқми деб ишга кирмоқчи бўлган шахсни кимлигини сўраганлигини, Анвар исмли йигит деб айтганлигини, лекин уни танимаганлиги, шу билан суҳбати якунланганлигини, бундан бошқа у спорт мураббийлари бўйича ваканция бор ёки йўқлиги ҳақида сўрамаганлигини, бугунги кунга қадар С.Исмойилов айтган “Анвар” исмли шахс уни олдига келмаганлигини, С.Исмойилов А.Примовдан “Таэквандо WTF” спорт тури бўйича раҳбарлик қилиб келаётган спорт мактабига мураббийлик лавозимига ишга жойлаштириш ва сертификат олиб бериш учун 18.09.2025 йилда 1500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушганлигидан хабар топганлигини, С.Исмойилов А.Примовдан 1500 АҚШ доллари олиб уни мактабига мураббий лавозимига ишга жойлаштирмоқчи бўлганлиги ҳақида унга айтмаганлигини баён этиб кўрсатув берди. Гувоҳ А.Примов судда, 2019-2020 йилларда икки маротаба “Таэквандо ITF” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлганлигини, ишсиз бўлганлиги сабабли ушбу спорт туридан бирон-бир мактабда мураббий бўлиб ишга кирмоқчи бўлганлигини, шу сабабли 2025 йил сентябрь ойида С.Исмойилов билан танишиб қолганини, С.Исмойилов Бухоро вилоят спорт бошқармасининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлашини унга айтганини, С.Исмойилов уни 1500 АҚШ доллари эвазига жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Нукус филиалида “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббий бўлиш учун ўқиб келганлиги ҳақидаги сертификат ва разряд олиб беришни ҳамда Ромитан туман спорт мактаби директори орқали ушбу мактабга “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббий сифатида ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилганини, шундан сўнг С.Исмойиловнинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билиб, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилганини, унинг аризаси юзасидан тадбир ўтказилганини, тадбирда С.Исмойилов ўзи талаб қилган пулларни олган вақтида тадбир ташаббускорлари томонидан ушланганини баён этиб, кўрсатув берди. Шунингдек, судланувчи С.Исмойиловнинг айби, жиноят ишида тўпланган ва суд муҳокамасида текширилган қуйидаги далиллар, яъни ўзининг ва гувоҳларнинг кўрсатувлари билан, нарсани кўздан кечириш ва олиб қўйиш баённомаси, гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда иш юзасидан тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. 11 октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35- қарорининг 21-бандида «хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168-моддаси учинчи қисми “в” банди) учун жавобгарлик шахс ўз хизмат мавқеидан фақат алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун фойдаланиб, ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш мақсадида ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширган ҳоллардагина вужудга келиши тўғрисида раҳбарий тушунтиришлар берилган. С.Исмойилов Бухоро вилоят спорт бошқармасининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Нукус филиалида “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббий бўлиш учун ўқиб келганлиги ҳақидаги сертификат ва разряд олиб беришни ҳамда Ромитан туман спорт мактаби директори орқали ушбу мактабга “WTF Taekwando” спорт тури бўйича мураббий сифатида ишга жойлаштириб унинг ваколатига кирмайди, ушбу ишларни бажара олмаса-да, Бухоро вилоят спорт бошқармасининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбаси бошлиғи фаолиятидан фойдаланиб, пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан А.Примовни алдаб унинг пул маблағларини қўлга киритмоқчи бўлган, шу боис, С.Исмойилов хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир этишга суиқасд қилиб, пора беришга далолат қилган ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,168-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 28,211моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчига нисбатан жазо тайинлашда амалдаги Қонун талабларига ва Олий суди Пленуми томонидан берилган тушунтиришларга қатъий амал қилиб; Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси тўртинчи қисмида “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак”лиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7-моддасига кўра, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак. Шу Кодекснинг 8-моддасига биноан, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 1, 3, 37-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин”, “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, судланувчи С.Исмойиловга жазо тайинлашда содир этган жинояти хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар туркумига киришини эътиборга олиб, ушбу жиноятни ғаразли ва бошқача паст ниятларда содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, оиласини ёлғиз ўзи боқиб келаётганлиги, жиноят оқибатида етказилган зарарни ўзи йўқлиги, ушбу жиноят ортидан оғир оқибатлар келиб чиқмаганлиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, у айбланаётган 28,168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан санкция доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 28,211-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, санкция доирасида назарда тутилмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, ушбу жиноятни бевосита иш фаолияти билан боғлиқ ҳолда содир этганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 45-моддаси тартибида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган қўшимча жазо тайинлашни; Ашёвий далил масаласини муҳокама қилиб, 2025 йил 25 ноябрдаги нарсаларни ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўйшиб қўйиш тўғрисидаги қарорнинг баён қисмида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва нарсаларни ашёвий далил деб эътироф этилганлигини, жиноят иши материалларига қўшиб қўйилганлигини ва 1500 АҚШ доллари АТИБ “Ипотекабанк” Бухоро вилоят филиалига топширилганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Исмойилов Санжар Сафарович (Ismoyilov Sanjar Safarovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг «в» банди, 28,211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. С.Исмойиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168моддаси 3-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. С.Исмойиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. С.Исмойиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 45,59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил 1 (бир) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Мазкур жазони ўз иш жойида ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати ҳукм ижрога қаратилиб, С.Исмойилов ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. Тайинланган жазолар ЖКнинг 61-моддаси тартибида алоҳида-алоҳида ижро қилинсин. С.Исмойиловга нисбатан қўлланилган «гаров» эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кириши билан бекор қилинсин, гаровга қўйилган 75.000.000 сўм пул маблағлари гаровга қўйювчига қайтарилсин. 2025 йил 25 ноябрдаги нарсаларни ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўйшиб қўйиш тўғрисидаги қарорнинг баён қисмида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва нарсаларни ашёвий далил деб эътироф этилганлиги, жиноят иши материалларига қўшиб қўйилганлигини ва 1500 АҚШ доллари АТИБ “Ипотекабанк” Бухоро вилоят филиалига топширилганлиги инобатга олинсин. Ҳукм устидан тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, судланувчи эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья Нусхаси аслига тўғри. Раислик қилувчи судья (имзо) У.Жўраев У.Жўраев