← Назад
Решение #25064 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 1261 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| ЖКнинг | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 1261 | — | code_article | |
| исмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖК | 70 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил декабрь ойининг 9 кунида, жиноят ишлари бўйича Қибрай
туман суди, Зебунисо маҳалласи ҳудудида, очиқ сайёр суд мажлисида,
Раислик қилувчи, судья Ч.Чоршамиев,
судья ёрдамчиси Б.Улуғовнинг котиблигида, тарафлардан Қибрай
туман прокурори ёрдамчиси С.Самиғов, судланувчи И.Халимова ва унинг
ҳимоячиси Р.Мирзаевнинг иштирокида, Халимова Ирода Рахимжон қизига
нисбатан 1-1107-2501/394-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларга кўра,
Халимова Ирода Рахимжон қизи /Xalimova Iroda Raximjon qizi/ 1994 йил 18
августда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган, оилали, 3 нафар фарзанди
бор, уй бекаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Тикланиш М.Ф.Й 6-тор
кўчаси, 14-А-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси
нусхасини 2025 йил 2 декабрда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 3-қисми билан
айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи, жабрланувчининг қонуний вакили ва
гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишдаги мавжуд бўлган даллилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ :
Судланувчи Халимова Ирода Рахимжон қизи қасддан баданга енгил
шикаст етказиш мақсадида, 2025 йил 21 сентябрь куни яшаш хонадони
ҳисобланган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тараққий маҳалласи, Хиёбон
3-тор кўчаси 65-уйда бўла туриб, ўз фарзанди вояга етмаган Абдурахмонов
Исмоил Абдурахим ўғлини гап қайтарганлиги сабабли, танасининг турли
қисимларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Натижада И.А.Абдурахмонов олган тан жароҳати билан Қибрай туман
тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 2025 йил 30 сентябрдаги
782-Т-сонли хулосасига кўра, И.Абдурахмоновда бош мия ёпиқ жароҳати,
бош мия чайқалиши, юз ўнг томон қонталаши, чап курак соҳаси юмшоқ
тўқималари лат ейиши кўринишларидаги тан жароҳатлари аниқланганлиги,
жароҳатлар қаттиқ, ўтмас жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкинлиги, у
тан жарохатлари кўрикдан ўтувчининг соғлиғини асоратсиз кечганда
6 кундан кўп 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига сабабчи бўлган
енгил тан жароҳатлари тофасига кириши кўрсатилган.
Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчри Халимова Ирода
Рахимжон қизи, унга нисбатан эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлик
билдириб, ҳақиқатдан ҳам у Халимов Абдурахим Абдурахмонович билан
турмуш қуриб уч нафар фарзандли бўлганлигини, турмушларида кўплаб
оилавий жанжаллар бўлиб турганлигини, шу сабабли у ота-онасининг уйида
ҳам яшаганлигини, у қизлик уйида яшаган вақтида кичик ўғли Абдурахмонов
Исмоил Абдурахим ўғли асосан қайнионаси ва қайниотаси билан бирга
яшаганлигини, сўнг 2025 йилда турмуш ўртоғи билан ярашиб бирга яшашни
бошлашгани, 2025 йил сентябрь ойида ўғли И.Абдурахмонов мактабнинг
1-синфига чиққани, 2025 йил 21 сентябрь куни у тонггача фарзандларининг
дарслари билан шуғулланиб, тонгда ўғли Мухаммад Айюбга шерини
ётлатиб, туни билан ухламаганлиги сабабли соат таҳминан 06:00ларда чарчаб
ухлаганлигини, шу орада турмуш ўртоғининг баланд овозидан уйғониб
кетгани, сўнг ўрнидан туриб, ювиниб чиққан вақтида турмуш ўртоғи ишга
кетган бўлгани, шунда ўғли И.Абдурахмоновни хонасига чақириб унга
дарсларини тайёрлашини айтган вақтида, у унга бўйсунмай, унинг гапларига
қулоқ солмасдан, унга ҳақоратли сўкиниш сўзини айтгани, шунда у ўз
фарзанди унга ҳақоратли сўзни айтганлигидан жахли чиқиб, шок ҳолатида
ўғли И.Абдурахмоновнинг турли жойларига урганлигини, натижада ўғли тан
жароҳати олганлигини, ўша куни ўғли ўз ётоғида ётганлигини, у унга доридармон берганлигини, эртаси куни 2025 йил 22 сентябрь куни турмуш ўртоғи
билан бирга фарзандларини мактабга олиб кетгани, ўғли И.Абдурахмонов эса
уйда қолганлигини, сўнг бувисининг олдига чиқиб борганлигини, бувиси уни
шифохонага олиб борган эканлигини, кейин фарзандларини уйига олиб
келган вақтида қайнота ва қайнонаси уларни уйига киргазишмаганлигини,
шундан кейин қизлик уйига кетганлигини, ҳозирда қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймондалигини, ўзининг хатосини тушуниб етганлигини
билдириб, суддан оилавий яшаш шароитини, касалмандлигини, қарамоғида
вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, уни кечиришни сўради.
Суд мажлисида қонуний вакили иштирокида сўроқ қилинган
жабрланувчи Абдурахмонов Исмоил Абдурахим ўғли, ҳақиқатдан ҳам асосан
бувиси Х.Халимова билан катта бўлганлигини, ҳозирги кунда ҳам бувиси
билан бирга яшаб келаётганлигини, 2025 йил 21 сентябрь куни тонгда отаси
Халимов Абдурахим ишга кетаётган бўлганлигини, у опаси билан бирга у
билан хайрлашишга чиққанлигини, шунда отаси опасига унга Алифбе
китобини олиб беришини, у бувисининг ёнида китобини ўқиб ўтиришини
айтгани, шунда у опасига китобини олиб беришини, бувисининг ёнида
китобини ўқиб ўтиришини айтгани, шунда опаси бувисининг ёнида
ўқимаслигини у билан бирга ўқишини айтгани, шунда у бунга рози
бўлмагани ва опаси унинг бош қисмига ургани натижасида улар ўзаро
тортишиб қолишгани, шунда отаси уларга тинчланишини билдирган ҳолда
бақириб ишига кетгани, опаси онасининг ёнига кириб кетгани, у эса бобосига
ёрдамлашишга боргани, шу орада уни онаси чақириб олиб, ўзининг ётоқ
хонасига олиб кириб, у ерда ёғоч қашлагични олиб, унинг орқа қисмларига
ура бошлагани, юз қисмига ҳам урганлигини, шунда у тан жароҳати
олганлигини, бироқ, у онасига ҳақоратли сўзларни айтмаганлигини, онасига
опаси шундай айтганлигини билдирганлигини, ўша куни онаси уни ётоғидан
чиқармаганлигини, эртаси куни ота-онаси акаси ва опасини мактабга олиб
кетган вақтида у бувисининг олдига чиқиб борганлигини, бувисига онаси
урганлигини айтгани, шунда бувиси унинг ҳолатини кўриб, уни шифохонага
олиб борганлигини, у онасини яхши кўришини, уни ургани бўйича онасини
кечиришини билдириб кўрсатув берди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчининг қонуний вакили
Халимова Хадича Касимовна, судланувчи келини бўлишини, жабрланувчи
набираси бўлишини, ўғли келини билан турмуш қуришганидан буён уч
нафар фарзандли бўлишгани, улар ўртасида оилавий можаролар бўлганлиги
сабабли келини бир қанча вақт ўзининг қизлик уйида яшаганлигини, шу
вақтда кичик набираси И.Абдурахмоновни унга бериб юборганлигини, шу
сабабли И.Абдурахмонов уларнинг тарбияси асосида катта бўлганлигини,
2025 йилда келини билан ўғли ярашиб олиб бирга яшай бошлашгани,
2025 йил 21 сентябрь куни у уйида бўлган вақтида набиралари ўғлини ишга
кузатиб юборишганлигини, у ўз ишлари билан машғул бўлганлигини, ўша
куни кун бўйи набираси И.Абдурахмоновни кўрмаганлигини, эртаси куни
ўғли келини билан бирга набираларини мактабга олиб кетган вақтида
набираси И.Абдурахмонов унинг ёнига чиқиб келгани, шунда набираси
И.Абдурахмоновнинг лаблари кўкариб, ишиб турган ҳолатда бўлганлигини
кўриб, ундан ҳолатни суриштирган вақтида, И.Абдурахмонов унга онаси ўз
хонасига олиб кириб, ёғоч қашлагич билан урганлигини айтгани, сўнг уни
шифохонага олиб борганлигини, сўнг у ерда бўлган ҳолатни
сўрашганлигини, сўнг ИИБга мурожаат қилишганлигини, унинг
судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, фақатгина набираси
И.Абдурахмоновнинг улар билан бирга қолишини таъминлаб беришни
билдириб, суддан судланувчига нисбатан жазо тайинламасликни сўради.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Халимов Абдурахмон
Турапович, судланувчи келини эканлигини, жабрланувчи И.Абдурахмонов
эса набираси эканлигини, 2025 йил 21 сентябрь куни уйида уй ишлари билан
банд бўлганлигини, набираси И.Абдурахмонов унинг ёнида унга ёрдамлашиб
юрганлигини, шу орада набирасини келини И.Халимова чақириб
олганлигини, шу куни набираси И.Абдурахмоновни бошқа кўрмаганлигини,
эртаси куни 2025 йил 22 сентябрь куни соат таҳминан 17:00 ларда уйга
келган вақтида набираси И.Абдурахмоновни лаблари кўкариб, шишиб
турганлигини кўргани, ундан ҳолатни сўраган вақтида онаси И.Халимова уни
ёғоч қашлагич билан урганлигини айтгани, сўнг улар ИИБга мурожаат
қилишганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Халимов Абдурахим
Абдурахмонович, судланувчи турмуш ўртоғи эканлигини, жабрланувчи
И.Абдурахмонов эса ўғли эканлигини, улар турмуши давомида уч нафар
фарзандли бўлишганлигини, турмушлари давомида кўплаб оилавий
келишмовчилик бўлиб келганлигини, шу сабабли турмуш ўртоғи бир қанча
вақт қизлик уйида яшаганлигини, бу вақтда ўғли И.Абдурахмонов у ва отаонаси билан яшагани, қолган икки фарзанди эса турмуш ўртоғи билан бирга
бўлгани, 2025 йил улар ўзаро ярашиб олиб, бирга яшай бошлашгани,
2025 йил 21 сентябрь куни тонгда ишга кетаётган вақтида турмуш ўртоғи
тонгга қадар фарзандларини дарсларини қилиб чиққанлиги сабабли дам
олишини айтгани, у бунга розилик билдириб ишга кетаётган вақтида ўғли
И.Абдурахмонов ва қизи уни кузатишга чиқишгани, шунда у қизига
укасининг Алифбе китобини олиб беришини, ўғли И.Абдурахмонов
бувисининг ёнида китобини ўқиб ўтиришини айтгани, шунда қизи билан
ўғли ўзаро тортишиб қолишганлигини, шунда унинг жахли чиқиб ишга
кетганлигини, ишдан уйига келган вақтида ўғли И.Абдурахмоновнинг
ҳолатини кўргани, шунда турмуш ўртоғи унга ўғлини урганлигини айтгани,
эртаси куни турмуш ўртоғи билан бирга фарзандларини мактабга олиб
кетгани, ўғли И.Абдурахмонов эса уйда қолгани ва унинг ҳолидан онаси
хабар топгани ва ИИБга мурожаат қилишгани, шу куни турмуш ўртоғи ҳам
икки фарзанди билан қизлик уйига кетиб қолганлигини билдириб кўрсатув
бериб ўтди.
Судланувчи И.Халимова судда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, кўрсатув
берган бўлса-да, унинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир
қилганликдаги айби, судда сўралган жабрланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувлари, судга оид тиббий экспертизасининг 2025 йил 30 сентябрдаги
782-Т-сонли хулосаси, фото суратлар ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
далиллар билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи И.Халимова томонидан содир этилган жиноятнинг
юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи
томонидан
унинг
оилавий
(маиший)
зўравонлик
яъни,
ўғли
И.Абдурахмоновни уриб, уни соғлигини қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ,
аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб
бўлган қасдан баданга енгил шикаст етказишда ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 3-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда
айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг
ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги;
54-моддаси 2-қисмида, суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини,
етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши
лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасига мувофиқ, жиноят
содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки
шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини
кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни
жазодан озод қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан
жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 2006 йил 3 февралдаги
Қарорининг 2-бандида, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган
жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши
шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта
бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин
кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган,
етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига
мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама
қилишлари лозимлиги, 7-бандида, қонун (ЖКнинг 55-моддаси) жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар доирасини чекламаслиги сабабли, жазо тайинлаш
пайтида ушбу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳам жазони
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкинлиги (масалан,
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятнинг биринчи марта содир этилиши,
жиноятни бировга раҳмдиллик кўрсатилиши сабабли содир этилиши ва ҳ.к.);
назарда тутилган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7, 8-моддаларида назарда
тутилган инсонпарварлик ва одиллик принципларига, Олий суд
Пленумининг ушбу қарори тушунтиришларига амал қилиб, И.Халимова
томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини, ушбу жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар
туркумига киришини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини, аёл кишилигини, муқаддам
судланмаганлигини, гарчанд жабрланувчининг қонуний вакили Х.Халимова
қонуний жазо тайинлашни сўраган бўлса-да, иш бўйича жабрланувчи
ҳисобланган судланувчининг вояга етмаган ўғли И.Абдурахмонов судда
онасига нисбатан даъвоси йўқлигини, уни кечирганини, онасига жазо
тайинламасликни сўраганини, оилавий ва моддий шароитини, уч нафар
фарзанди борлигини ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб,
жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриш вақтига келиб, шароит
ўзгарганлигини, унинг шахси ижтимоий хавфлилик даражасини йўқотган
деган қатьий хулосага келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 70-моддасини қўллаб, жазодан озод қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460, 463, 465-468, 471,472-моддаларига асосланиб,
ҲУКМ
ҚИЛДИ:
Халимова Ирода Рахимжон қизи Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 1261-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилсин ва ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан
озод қилинсин.
И.Халимовага нисбатан қўлланилган “Муносиб ҳулқ атворда бўлиш
ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
Жабрланувчининг қонуний вакилига келгусида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш борасида фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилсин.
6
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн
сутка ичида, судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан
бошлаб шу муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция
тартибида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида
шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидирлар.
/имзо/
Ч.Чоршамиев
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
Маъсул судья: Чоршамиев Чори Пардаевич