Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1602-2501/773 Дата решения 08.04.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Отказано в принятии Ответчик / Подсудимый
Source ID b6178c32-2770-4eb8-94b4-dca35a6df0ae Claim ID PDF Hash ed7dd1d4bd0a5604... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
ФКнинг 171-моддаси ФКнинг 171 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
онуни 13-моддаси онуни 13 law
ФКнинг 231-моддаси ФКнинг 231 law
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 26 443 символов
4-1602-2501/773-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Садиков Кассация инстанциясида маърузачи судья Ш.Тўхтабоев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2026 йил 8 апрель Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Иномов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Қ.Ходжаев ва Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Норин тумани Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан Норин тумани, Хаққулобод шаҳарчаси, Беруний кўчасида 920 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш ости майдони 300 кв.метр бўлган бино-иншоотни қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори устидан “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини даъвогар вакили Ш.Ботиров (ордер ва ишончномага асосан), О.Бахриддинов (ишончномага асосан), Д.Умурзаков (ишончномага асосан), жавобгар вакили Н.Назаров (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Наманган вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори А.Мамаджановнинг қатнашувида, судлов ҳайъати биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки жамият деб юритилади) Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, Норин тумани Ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар ёки бошқарма деб юритилади)га нисбатан Норин тумани, Хаққулобод шаҳарчаси, Беруний кўчасида 920 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш ости майдони 300 кв.метр бўлган бино-иншоотни қайтаришни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 февралдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси, Норин туман ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси жалб этилган. Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган бўлиб, даъвогар томонидан тўланган давлат божи ва почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилган. Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган. Даъвогар судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Бунга асос сифатида, Наманган вилояти Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 1995 йил 8Ф-М-сонли фармойиши ва 1998 йил 28 майдаги 346/ОП-буйруғига асосан 1999 йил 13 августда берилган 1771-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери билан Норин тумани умумий овқатланиш корхонасининг мулкларга эгалик ҳуқуқи белгиланганлиги, ушбу ордерга илова қилинган мулкларни баҳолаш далолатномасига асосан “столовая швейной фабрики” номи билан ҳозирги даъво юзасидан низолашаётган “Ошхона биноси” киритилганлиги, “Норин туман умумий овқатланиш” ОАЖ мулк шаклини ўзгартириб, Норин туман “ kt b sh n l ri” МЧЖ (даъвогар)га айлантирилганлиги муносабати билан мазкур ордерга 2005 йил 18 мартда тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги, 2005 йил 18 мартдаги 1771-сонли давлат ордери билан даъвогарнинг мулки ҳисобланган ошхона биноси Норин туман ҳокими томонидан ваколати бўлмаса-да, ҳеч қандай тўловларсиз, жамиятнинг мулк ҳуқуқи бекор қилинмасдан туриб, шунингдек туман ҳокимлиги захирасига қайтарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз 2010 йил 24 ноябрда 608-сонли қарор билан жавобгарга бепул фойдаланишга бериб юборилганлиги, Давлат мулкини бошқариш Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг 2011 йил 26 январдаги 02-02/174-сонли маълумотига кўра, давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида бошқарманинг 1995 йил 5 майдаги 8Ф/М-сонли фармойишга ва 1998 йил 28 майдаги 346/ОП-буйруғига асосан “Норин туман умумий овқатланиш” ОАЖга қарашли бўлган тикувчилик фабрикаси ҳудудидаги “Ошхона” биноси жамиятнинг устав жамғармасига киритилган деб қайд этилиб, бу бинонинг жамият эгалигида эканлигини тасдиқлаши, Норин туман Ер тузиш кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан берилган 2011 йил 29 январдаги 53-сонли хатида Хаққулобод шаҳар, Навоий МФЙ, Беруний кўчасидаги туман ХДП ховлисида жойлашган ошхона биноси архив ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар ўрганиб чиқилганда 1998 йил 28 майдаги 1771-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига асосан жамиятга тегишли эканлиги тан олинганлиги, 2011 йил 2 апрелдаги 3/38-209-сонли Норин туман ҳокимлигининг хатига асосан низодаги мулк туман ҳокимлиги балансида мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилганлиги, давлат ордерига асосан даъвогарга эгалик ҳуқуқи белгиланган кўчмас мулк объекти бошқа бировнинг фойдаланувидан қайтарилиши кераклиги ҳақида важларни келтирган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси, Норин туман ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмида, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгилаб қўйилганлигидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ўз ўрнида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, маъмурий суд томонидан кўп ҳолатлар аниқланганлиги боис, прокуратурага хабарнома чиқарилганлигини, бугунги кунда хабарномани натижасини кутаётганлигини, “Ер тузиш кўчмас мулк кадастр хизмати” раҳбари хўжалик судига даъвогарнинг 2010 йил 22 декабрдаги мурожаатига асосан кадастр ҳужжатлари тайёрланганлиги тўғрисида хабар берганлигини, 6 ой вақт ўтиб, ушбу бино-иншоотни жавобгарга фойдаланиш учун ажратилган қарорга асосан, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлигини, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Кадастр идораларига бино-иншоот даъвогарга тегишли эканлиги ҳақида хат берганлигини, битта кўчмас мулкка нисбатан 2 марта кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги юзасидан прокуратура органига хабарнома чиқариш ҳақидаги илтимоснома маъмурий суд томонидан қаноатлантирилганлигини, хўжалик судининг ҳал қилув қарорларида давлат рўйҳатидан ўтказилмаганлиги тўғрисидаги асосларга таянилган бўлса-да, лекин Норин тумани “Умумий овқатланиш” ОАЖга берилган давлат ордери асосида давлат рўйҳатидан ўтказишга талаб бўлмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили кассация шикояти юзасидан ўз эътирозларини билдириб, маъмурий судининг суд мажлисида Давлат кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Давлат Мулк Қўмитаси Наманган вилоят бошқармаси вакилларининг тушунтиришлари эшитилганлигини, суд мажлисида даъвогардан кўчмас мулкни уларга ажратилганлиги ҳақидаги туман ҳокимининг қарори мавжудлиги ҳақида сўралган бўлса-да бироқ улар томонидан қарор тақдим этилмаганлигини инобатга олиниб маъмурий суд даъвогарнинг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топганлигини, шу боис кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Прокурор кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 164-моддасига асосан, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган вилоят давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бошқармасининг 1995 йил 5 майдаги 8Ф-М-сонли фармойиши ва 1998 йил 28 майдаги 346/ОП-буйруғига асосан 1999 йил 13 августда берилган 1771-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига асосан Норин туман “Умумий овқатланиш” очиқ акциядорлик жамиятига умумий қиймати 2 000 357 сўмлик мулклар берилганлиги қайд этилган. Ушбу ордерга илова қилинган мулкларни баҳолаш далолатномасига “Столовая швейной фабрики” номи киритилган. Норин тумани ҳокимининг 2024 йил 16 январдаги 7-сонли қарорига асосан Норин туман “Умумий овқатланиш” ОАЖ мулк шаклини ўзгартириб, Норин туман “ kt b sh n l ri” МЧЖ (даъвогар)га айлантирилган. Шундан сўнг юқорида қайд этилган ордерга Наманган вилоят давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан ҚҚБФМ ва назорат қилиш марказининг 2003 йил 23 декабрдаги 194/248-сонли ва Норин тумани ҳокимининг 2004 йил 16 январдаги 7-сонли қарорларига асосан 2005 йил 18 мартда ўзгартириш киритилган. Норин туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимлиги қурилиш коммуникация масалалари бўйича бош мутахассис, туман Кўчмас мулк кадастр хизмати бошлиғи, туман Ер ресурслари хизмати бошлиғи, туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси, Халқ Демократик партияси туман кенгаши раиси, бошқарма бошлиғи, бош ҳисобчилари томонидан 2010 йил 22 ноябрда Хаққулобод шаҳри, Беруний кўчасидаги Наманган шойи ишлаб чиқариш чиқариш бирлашмасига қарашли банкрот бўлган туман тикувчилик фабрикаси фойдаланиб келган хашар йўли билан қурилган бўш, қаровсиз ҳолда ташландиқ бўлиб қолган умумий ер майдони 920 м2, қурилиш ости майдони 300 м2 бўлган бино-иншоот бошқарма тасарруфига бепул ўтказиб берилиши бўйича далолатнома тузилиб, уни туман ҳокимлигидан тасдиқдан ўтказиш сўралган. Хаққулобод шаҳри, Беруний кўчасида жойлашган хашар йўли билан қурилган бинони бошқармага маъмурий бино сифатида фойдаланишга бепул ўтказиб бериш тўғрисидаги туман комиссиясининг далолатномаси ва тумандаги “4-хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна”нинг 2010 йил 18 ноябрдаги 64-сонли хати билан танишиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 24 ва 25-моддаларига асосан Норин туман ҳокимининг 2010 йил 24 ноябрдаги 608-сонли қарори билан туман комиссиясининг далолатномаси тасдиқланиб, Хаққулобод шаҳри, Беруний кўчасидаги Наманган шойи ишлаб чиқариш чиқариш бирлашмасига қарашли банкрот бўлган туман тикувчилик фабрикаси фойдаланиб келган хашар йўли билан қурилган бўш, қаровсиз ҳолда ташландиқ бўлиб қолган умумий ер майдони 920 м2, қурилиш ости майдони 300 м2 бўлган бино-иншоот туман комиссиясининг далолатномасига биноан бошқармага маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бепул ўтказиб берилган. ФК 165-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида, ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи мулк ҳуқуқи билан бир қаторда ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 171-моддасига кўра, уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш хусусиятлари ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар қонунчилик билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисмида, халқ депутатлари Кенгаши, ҳоким вилоят, туман, шаҳар мулки объектларини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган доирада бошқариши; иккинчи қисмида, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими тегишли вилоят, туман, шаҳар мулкида бўлган объектларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва доирада вақтинча ёки доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш учун беришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасининг биринчи қисмида, кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги; иккинчи қисмида, кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда тасдиқланишининг юридик ҳужжатидир; тўртинчи қисмида, кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийлиги белгиланган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, Норин тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри хизмати томонидан туман ҳокимининг 2010 йил 24 ноябрдаги 608-сонли қарорига асосан бошқармага 2011 йил 8 февралда кўчмас мулк объектига 551-сонли кадастр иши шакллантирилган. Норин тумани ҳокимлигининг даъвогарга 2011 йил 2 апрелда 3/38-209-сонли йўлланган алоқа хатида, туман ҳокимининг 2010 йил 24 ноябрдаги 608-сонли қарорига биноан маъмурий бино жавобгарга бепул фойдаланишга берилганлиги маълум қилинган. Наманган вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 декабрдаги 16-1106/14175-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг жавобгар, кадастр туман бўлими ва Норин туман хокимлигига нисбатан Норин туман хокимининг 2010 йил 24 ноябрдаги 608-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, мулкни эгасига қайтариш, кадастр бўлимини давлат рўйхатига олишни рад этганлиги ҳаракатларини ноқонуний деб топиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарори Наманган вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг 2012 йил 26 январдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Туман комиссияси 2012 йил 25 февралда туман комиссияси далолатнома тузиб, юқорида қайд этилган бино-иншоотга бошқармани эгалик ҳуқуқини белгилашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаб, туман ҳокимидан тасдиқдан ўтказиш сўралган. Норин тумани ҳокимининг 2012 йил 24 мартдаги 154-сонли қарорига мувофиқ, туман комиссиясининг далолатномаси тасдиқланиб, бошқарма томонидан маъмурий бино сифатида фойдаланиб келаётган бино-иншоот нисбатан унга эгалик ҳуқуқи эътироф этилган. Бундан ташқари, Наманган вилоят хўжалик судининг 2012 йил 30 мартдаги 16-1202/1792-сонли ҳал қилув қарорига билан даъвогарнинг жавобгарлар бошқарма ва туман кадастр бўлимига нисбатан Хаққулобод шаҳри, Беруний кўчасида жойлашган бино (ошхона биноси)га мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш ҳам рад этилган. ФКнинг 231-моддасига мувофиқ ,мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво). ФК 229-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўламасдан олинган бўлса, мулкдор мол-мулкни барча ҳолларда ҳам талаб қилиб олишга ҳақли. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасининг учинчи қисмида, кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида” қонунининг 6-моддасига мувофиқ, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқлар юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Мазкур Қонуннинг 7-моддасида, давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш бўйича органда биринчи бўлиб давлат рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқи устуворлиги белгиланган. Кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси Норин туман филиалининг 2025 йил 14 февралдаги “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида” Давлат реетридан кўчирмасига биноан, Норин тумани, Навоий МФЙ, Беруний кўчаси, 91-уйда жойлашган низодаги объект жавобгар номига давлат рўйхатидан ўтказилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Бироқ, даъвогар ўзининг даъво талаби бўйича қайтариш сўралаётган мулк объектини ўзига тегишли эканлигини исботлаб бермаган ҳамда асословчи ҳужжатларини судга тақдим этмаган. ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига биноан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқорида қайд этилганларга асосан Наманган вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорлари ва Норин тумани ҳокимининг 2012 йил 24 мартдаги 154-сонли қарори ўз кучида эканлиги ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятида ва суд муҳокамасида келтирган важлари билан келишмайди ҳамда қуйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди: - гарчи ордер даъвогарда бўлса-да, Норин туман ҳокимининг 2010 йил 24 ноябрдаги 608-сонли қарори билан Хаққулобод шаҳри, Беруний кўчасидаги Наманган шойи ишлаб чиқариш чиқариш бирлашмасига қарашли банкрот бўлган туман тикувчилик фабрикаси фойдаланиб келган хашар йўли билан қурилган бўш, қаровсиз ҳолда ташландиқ бўлиб қолган умумий ер майдони 920 м2, қурилиш ости майдони 300 м2 бўлган бино-иншоот туман комиссиясининг далолатномасига биноан бошқармага маъмурий бино сифатида фойдаланиш учун бепул ўтказиб берилган. Бундан ташқари, Норин тумани ҳокимининг 2012 йил 24 мартдаги 154-сонли қарорига мувофиқ, бошқарма томонидан маъмурий бино сифатида фойдаланиб келаётган биноиншоот унга эгалик ҳуқуқи эътироф этилган; - шунингдек, Наманган вилоят хўжалик судининг 2011 йил 5 декабрдаги 16-1106/14175-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг жавобгар, кадастр туман бўлими ва Норин туман хокимлигига нисбатан Норин туман хокимининг 2010 йил 24 ноябрдаги 608-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, мулкни эгасига қайтариш, кадастр бўлимини давлат рўйхатига олишни рад этганлиги ҳаракатларини ноқонуний деб топиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган бўлиб, мазкур ҳал қилув қарори Наманган вилоят хўжалик суди апелляция инстанциясининг 2012 йил 26 январдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Бундан ташқари, Наманган вилоят хўжалик судининг 2012 йил 30 мартдаги 16-1202/1792-сонли ҳал қилув қарорига билан даъвогарнинг жавобгарлар бошқарма ва туман кадастр бўлимига нисбатан Хаққулобод шаҳри, Беруний кўчасида жойлашган бино (яъни низолашилаётган ошхона биноси)га мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш ҳам рад этилган. Ушбу ҳал қилув қарори юзасидан шикоят келтирилмаган. Бугунги кунда ҳал қилув қарорлари қонуний ўз кучида; - шунинг билан бирга, низолашилаётган кўчмас мулк иқтисодий суд томонидан кўрилаётганда Кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармаси Норин туман филиали томонидан ноқонуний 2025 йил 14 февралда давлат рўйхатидан ўтказиб берилганлиги таъкидланса-да, бироқ даъвогарнинг Кадастрлар палатаси Наманган вилоят бошқармасига нисбатан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси Наманган туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг арз талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарори Наманган вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 26 февралдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Бугунги кунда ҳал қилув қарори қонуний кучда. - бундан ташқари, даъвогар вакили суд мажлисида “Ер тузиш кўчмас мулк кадастр хизмати” раҳбари хўжалик судига даъвогарнинг 2010 йил 22 декабрдаги мурожаатига асосан кадастр ҳужжатлари тайёрланганлиги тўғрисида хабар берганлигини маълум қилса-да, бироқ суд муҳокамасида мулкни ўзининг номида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида асослантирилган ҳужжатлар тақдим этмади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, у томонидан тўланган 937 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати ҳужжатларни расмийлаштиришда қонун талабларига амал қилмаганлик ҳолатлари ҳамда Кадастрлар палатаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш зарур деб ҳисоблаб, хусусий ажрим чиқаришни ва Наманган вилоят прокуратурасига юборишни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 66, 68, 72, 118, 297, 299, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 937 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси А.Иномов Ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев Ш.Тўхтабоев 4-1602-2501/773-сонли иқтисодий иш НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри (хулоса қисми) 2026 йил 8 апрель Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Иномов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Қ.Ходжаев ва Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Норин тумани Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан Норин тумани, Хаққулобод шаҳарчаси, Беруний кўчасида 920 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиш ости майдони 300 кв.метр бўлган бино-иншоотни қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори устидан “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини даъвогар вакили Ш.Ботиров (ордер ва ишончномага асосан), О.Бахриддинов (ишончномага асосан), Д.Умурзаков (ишончномага асосан), жавобгар вакили Н.Назаров (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Наманган вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори А.Мамаджановнинг қатнашувида, судлов ҳайъати биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 297, 299, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. “ kt b sh n l ri” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 937 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси А.Иномов Ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев Ш.Тўхтабоев