← Назад
Решение #2801484 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 297 | — | law | |
| ИПК | 171 | — | law | |
| суд мажлисига келмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди ИПК | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| банди ва | 303 | — | law |
Текст решения
14 773 символов
4-1001-2614/2437-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Й.Норбеков
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья М.Эргашев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2026 йил апрель ойининг 7 куни Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати:
раислик қилувчи – судья М.Эргашев,
ҳайъат аъзолари – судьялар У.Алиев ва Ж.Хусаиновдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Ф.Умаралиева котиблигида,
“Asakabank” АЖ вакили У.Шодиев иштирокида “Kapital Sug’urta” АЖнинг
кассация шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2026 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва
асослилигини иш ҳужжатлари билан бирга Тошкент шаҳар судининг
биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Asakabank” АЖ (даъвогар)нинг Пойтахт банк хизматлари маркази
томонидан фуқаро Худоберганов Шохрухбек Шохоббос ўғли (қарздор)га
2023 йил 14 июндаги 2023293-сонли кредит шартномасига асосан
автотранспорт воситасини сотиб олиш учун 60 ой муддатга йиллик 27%
устама ҳақ тўлаш шарти билан 340.840.000 сўм миқдорида кредит
маблағлари ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2023 йил 14 июнда расмийлаштирилган 2023293-сонли гаров шартномасига асосан қарздорга тегишли
кредит ҳисобига сотиб олинган “Jetour” русумли, ранги қора бўлган
автотранспорт воситаси гаровга олинган.
Даъвогар ва “Kapital Sug’urta” АЖ (жавобгар) ўртасида 2022 йил
5 сентябрда 0105/814/1/2202284-сонли кредит қайтармаслик хатарини
суғурталаш бўйича суғурта шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан
жавобгар даъвогарга кредит шартномасига асосан ажратилган кредит
маблағлари ва фоизларни қарздор даъвогарга қопламаганлиги
натижасида суғурта пули доирасида суғурта полисига асосан тўлиқ ёки
қисман қайтармаслиги бўйича даъвогарнинг зарар кўрганлиги ҳолати
юзасидан суғурта ҳимоясини тақдим этган ва суғурта шартномасида
белгиланган тартибда даъвогарга унинг биринчи талабига мувофиқ
суғурта товонини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
2
Мазкур суғурта шартномасига асосан жавобгар томонидан 2023 йил
14 июнда кредит таъминоти сифатида жисмоний шахсга берилаётган
кредитнинг қайтармаслик хатарини суғурталаш бўйича KSAS 0003090сонли суғурта полиси расмийлаштирилган. Мазкур суғурта полисида
суғурта пули 426.050.000 сўм этиб, суғурта муддати 2023 йил
14 июндан 2028 йил 13 июнга қадар этиб белгиланган.
Суғурта шартномасининг 3.1-бандида суғурта шартномаси
шартлари ва суғурта полисларига асосан жавобгар ва қарздор даъвогар
олдида қарздорнинг кредит шартномаси юзасидан барча молиявий
мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар ҳисобланишлари белгиланган.
2025 йил 6 ноябрь ҳолатига қарздорнинг муддати келмаган асосий
қарздан 238.983.030,29 сўм, муддат ўтган асосий қарздан
39.488.474,89 сўм, жами 278.471.505,18 сўм қарздорлиги вужудга
келганлиги, ушбу қарздорлик қарздор томонидан тўланмаганлиги
сабабли жавобгардан суғурта полисига асосан ундирилиши лозимлиги
важлари билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 278.471.505,18 сўм суғурта
товонини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 3 февралдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Kapital Sug’urta” АЖ
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда жавобгар суд мажлиси
тўғрисида
тегишли
тарзда
хабардор
қилинмаганлиги,
иш
ҳужжатларидаги гибрид почта тизимининг маълумотномасида
хабарнома ким томонидан қабул қилинганлиги аниқ кўрсатилмаганлиги,
қабул қилувчи шахснинг имзоси ёки шахсий маълумотлари йўқлиги,
хабарнома жавобгарнинг юридик манзилида айнан ваколатли шахсга
берилганлиги исботланмаганлиги, ушбу ҳолатда жавобгар суд
мажлисида иштирок этиш имкониятидан маҳрум этилганлиги ва ўз
позициясини баён этиш, янги далиллар келтириш имконияти
берилмаганлиги, суғурта ҳодисасининг вужудга келганлиги тўғри
баҳоланмаганлиги,
суғурта
шартномасининг
6.1-бандида
кредит/автокредит олувчи томонидан тўловларни ўз вақтида амалга
оширмаслик суғурта ҳодисаси сифатида белгиланган бўлса-да, суғурта
ҳодисасини тан олиш учун қарздорнинг тўловларни амалга оширмаслик
сабаблари (ишсизлик, банк томонидан график ўзгартирилиши ва ҳ.к.)
текширилиши, суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига тўлов
кечикиши ҳақида ўз вақтида маълумот берилганлиги тасдиқланиши
каби шартлар мажбурий бўлганлигини маълум қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни қайтадан
кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган.
3
Бугунги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
“Kapital Sug’urta” АЖ гибрид почта тизими орқали тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг
297-моддасига мувофиқ, ишни жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, суғурта шартномасининг 7.6-бандига асосан даъвогар
томонидан барча ҳужжатлар жавобгарга тақдим этилганлиги,
жавобгарга суғурта ҳодисаси бўйича суғурта товонини тўлаш ҳақида
талабномалар юборилган бўлса-да, ушбу талабномалар эътиборсиз
қолдирилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан қонуний ва
асосли қарор қабул қилинганлигини маълум қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогарнинг Пойтахт банк хизматлари маркази
томонидан қарздорга 2023 йил 14 июндаги 2023293-сонли кредит
шартномасига асосан автотранспорт воситасини сотиб олиш учун 60 ой
муддатга йиллик 27% устама ҳақ тўлаш шарти билан 340.840.000 сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Даъвогар ва “Kapital Sug’urta” АЖ (жавобгар) ўртасида 2022 йил
5 сентябрда 0105/814/1/2202284-сонли кредит қайтармаслик хатарини
суғурталаш бўйича суғурта шартномаси тузилган ва унга асосан
жавобгар томонидан 2023 йил 14 июнда кредит таъминоти сифатида
жисмоний шахсга берилаётган кредитнинг қайтармаслик хатарини
суғурталаш
бўйича
KSAS
0003090-сонли
суғурта
полиси
расмийлаштирилган. Мазкур суғурта полисида суғурта пули
426.050.000 сўм этиб белгиланган.
Суғурта шартномасининг 3.1-бандида суғурта шартномаси
шартлари ва суғурта полисларига асосан жавобгар ва қарздор даъвогар
олдида қарздорнинг кредит шартномаси юзасидан барча молиявий
мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар ҳисобланишлари белгиланган.
2025 йил 6 ноябрь ҳолатига қарздорнинг муддати келмаган асосий
қарздан 238.983.030,29 сўм, муддат ўтган асосий қарздан
39.488.474,89 сўм, жами 278.471.505,18 сўм қарздорлиги вужудга
келганлиги, ушбу қарздорлик қарздор томонидан тўланмаганлиги
сабабли даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 278.471.505,18 сўм суғурта
товонини ундириш сўралган.
4
Суғурта шартномасининг 6.1-бандида кредит/автокредит олувчи
томонидан кредит/автокредит шартномасининг тўлов жадвалида
белгиланган тўловларни суғурта қилдирувчига белгиланган муддатда ва
миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) суғурта ҳодисаси
ҳисобланиши қайд этилиб, мазкур шартноманинг 6.1.1-бандига мувофиқ,
кредит/автокредит
олувчи
томонидан
кредит/автокредит
шартномасининг тўлов жадвалида белгиланган тўловларни белгиланган
муддатда ва миқдорда тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) 60 календарь
кунидан ошса (шартноманинг кутиш даврида “а)” кичик бандида назарда
тутилган муддатда) (биринчи суғурта ҳодисаси) суғурталовчи суғурта
қилдирувчининг биринчи талабига биноан суғурта қилдирувчига
суғурта
товонини,
яъни
кредит/автокредит
олувчининг
кредит/автокредит шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарзи,
муддати ўтган фоиз қарздорлиги ҳамда муддати ўтган асосий
қарздорлик учун ҳисобланадиган барча фоизларини тўлаб бериш
мажбуриятини олади.
Суғурта шартномасининг 6.1.2-бандига асосан, кредит/автокредит
олувчи томонидан кредит/автокредит шартномасининг тўлов
жадвалида белгиланган тўловларни белгиланган муддатда ва миқдорда
тўланмаганлиги (қопланмаганлиги) 90 календарь кунидан ошса
((шартноманинг кутиш даврида “б)” кичик бандида назарда тутилган
муддатда) ушбу муддат ичида биринчи суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобга
олинган 60 кунлик муддат қўшилган ҳолда ҳисобланади) (иккинчи
суғурта ҳодисаси) суғурталовчи суғурта қилдирувчининг биринчи
талабига биноан суғурта қилдирувчига суғурта товонини, яъни
кредит/автокредит олувчининг кредит/автокредит шартномаси бўйича
суғурта қилдирувчи олдидаги барча қарздорлиги (кредит асосий қарзи,
шу
жумладан
муддати
ўтган
асосий
қарз,
ажратилган
кредит/автокредитга ҳисобланадиган фоизлар, муддати ўтган фоиз
қарздорлиги ҳамда муддати ўтган асосий қарздорлик учун
ҳисобланадиган барча фоизлар)ни тўлаб бериш (муддатидан олдин
тўлаш) мажбуриятини олади.
Суғурта шартномасининг 6.2-бандига кўра, суғурталовчи қуйидаги
ҳолларда суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга:
а) кредит/автокредит олувчи томонидан суғурта мукофоти умуман
тўланмаганда;
б) суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси амал қилган даврда
кредит/автокредит шартномаси муддатини узайтириш (шу жумладан
бир
томонлама)
бўйича
суғурталовчини
30
кун
ичида
огоҳлантирмаганда;
в) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ёки бошқа
қонунчиликда назарда тутилган асосларга кўра суд томонидан ҳақиқий
эмас деб топилганда.
5
Суғурта шартномасининг 9.2-бандига кўра, суғурталовчи ушбу
суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига суғурта пулини тўлаш
ва
кредит/автокредит
олувчиларнинг
кредит/автокредет
шартномалари юзасидан барча молиявий мажбуриятлари бўйича суғурта
қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлиш мажбуриятини олган.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди суғурта ҳодисаси
мавжудлиги сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
278.471.505,18 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Кассация шикоятида жавобгар суд мажлиси тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинмаганлиги, иш ҳужжатларидаги гибрид почта
тизимининг маълумотномасида хабарнома ким томонидан қабул
қилинганлиги аниқ кўрсатилмаганлиги, қабул қилувчи шахснинг имзоси
ёки шахсий маълумотлари йўқлиги, хабарнома жавобгарнинг юридик
манзилида айнан ваколатли шахсга берилганлиги исботланмаганлиги,
ушбу ҳолатда жавобгар суд мажлисида иштирок этиш имкониятидан
маҳрум этилганлиги ва ўз позициясини баён этиш, янги далиллар
келтириш имконияти берилмаганлиги ҳақида важ келтирилган.
Иш ҳужжатларига кўра, биринчи инстанция судининг 2026 йил
27 январдаги суд мажлиси ҳал қилув қарори қабул қилинган 2026 йил
3 февраль куни соат 15-05 га қолдирилган бўлиб, 2026 йил 27 январдаги
суд мажлисида жавобгар вакили И.Дуйсенбаев иштирок этган ва ундан
суд мажлиси 2026 йил 3 февралга қолдирилганлиги тўғрисида
огоҳлантирилганлиги ҳақида тилхат олинган.
ИПК 171-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суд мажлисига келган
ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган
тилхат орқали хабардор қилинади.
Мазкур ҳолатда жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тилхатга имзо қўйдириш орқали хабардор қилинган бўлса-да,
суд мажлисига келмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди ИПК
170-моддасининг учинчи қисмига асосан ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиққан.
Шунингдек, кассация шикоятида суғурта ҳодисасининг вужудга
келганлиги тўғри баҳоланмаганлиги, суғурта шартномасининг
6.1-бандида кредит/автокредит олувчи томонидан тўловларни ўз
вақтида амалга оширмаслик суғурта ҳодисаси сифатида белгиланган
бўлса-да, суғурта ҳодисасини тан олиш учун қарздорнинг тўловларни
амалга оширмаслик сабаблари (ишсизлик, банк томонидан график
ўзгартирилиши ва ҳ.к.) текширилиши, суғурта қилдирувчи томонидан
суғурталовчига тўлов кечикиши ҳақида ўз вақтида маълумот
берилганлиги тасдиқланиши каби шартлар мажбурий бўлганлиги
ҳақида важлар келтирилган.
6
Бироқ, 2022 йил 5 сентябрдаги 0105/814/1/2202284-сонли кредит
қайтармаслик хатарини суғурталаш бўйича суғурта шартномасида
суғурта ҳодисасини тан олиш учун қарздорнинг тўловларни амалга
оширмаслик сабаблари (ишсизлик, банк томонидан график
ўзгартирилиши ва ҳ.к.) текширилиши лозимлиги белгиланмаган.
Шу билан бирга, суғурта шартномасининг 7.6-бандига асосан,
суғурта қилдирувчи суғурталовчига тақдим этадиган хабарномага
суғурта ҳодисаси юз берганлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларни
илова қилади:
- суғурта қопламасини тўлаб бериш бўйича мурожаат ариза
(маълумот);
- суғура полиси (асл нусха);
- кредит/автокредит олувчининг паспорти/шахсини тасдиқловчи
ҳужжат нусхаси;
- кредит/автокредит олувчининг кредит/автокредит шартномаси
бўйича қарздорлиги борлиги тўғрисида суғурта қилдирувчи томонидан
тасдиқланган маълумот;
- суғурта қилдирувчи билан кредит/автокредит олувчи ўртасида
тузилган кредит/автокредит ажратиш тўғрисидаги шартнома ёки
оферта шартномаси.
Даъвогар томонидан судга жавобгарга юборилган 2024 йил
27 июндаги 09/873-410951-сонли, 2024 йил 3 июлдаги 09/873-413698сонли, 2025 йил 25 апрелдаги 09/873-374013-сонли, 2025 йил
28 апрелдаги 09/873-632956-сонли, 2025 йил 5 сентябрдаги
09/873-737545-сонли, 2025 йил 30 октябрдаги 0209-21/2724-сонли
суғурта ҳодисаси бўйича суғурта товонини тўлаш ҳақида талабномалар
нусхалари тақдим этилган.
Юқоридагиларга асосан, биринчи инстанция суди томонидан ишни
кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, суд
ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун олдиндан
тўланган 2.784.716 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 301-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ва 303-моддасига
асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 3 февралдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
7
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2026 йил 17 мартдаги ажрими билан қўлланилган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2026 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарорининг
ижросини тўхтатиб туриш чораси бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради
ва мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибидаги шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Эргашев
ҳайъат аъзолари
У.Алиев
Ж.Хусаинов