← Назад
Решение #2801487 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 296 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 104 символов
4-1701-2501/911-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья: Р.Асқаров
кассация инстанция судида
маърузачи судья А.Мадаминов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
( кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида)
Андижон шаҳри
2026 йил 7 апрель
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
А.Мадаминовнинг раислигида, судьялар У.Холиков, О.Садиковлардан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, Андижон вилоят
прокурорининг ёрдамчиси Ж.Рашидовнинг қатнашувида, Андижон шаҳар
прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти манфаатида, жавобгар “T rm s rvis- nd” масъулияти чекланган
жамиятидан 137 662 944 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Андижон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 28 мартдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб
жавобгар “T rm s rvis- nd” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган касс ция шикояти асосида ишни даъвогар вакили Ф.Салиев (09.01.2026
йил кунги 06-52-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Р.Хабибов
(24.03.2026 йил кунги 11-сонли ордер асосида)ларнинг иштирокида Андижон
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон шаҳар прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти (матнда кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “T rm s rvis- nd”
масъулияти чекланган жамияти (матнда кейинги ўринларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 137 662 944 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
“T rm s rvis- nd” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
фойдасига 124 162 944 сўм асосий қарз, 270 000 сўм давлат божи, 37 500 сўм
почта харажати ва республика бюджетига 2 483 258,88 сўм давлат божи
ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар касс ция шикояти
билан мурожаат қилган.
2
Кассация суд мажлисида жавобгар вакили биринчи инстанция судига
жавобгар вакили чақиртирилмасдан уни иштирокисиз ишни кўриб қарор қабул
қилганлиги, қарздорлик 4,4 млн.сўмни ташкил этишини, мажбурий ижро бюроси
суд ҳужжатини ижро қилаётган вақтда ушбу ҳал қилув қарори қабул
қилинганидан хабар топганликларини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятга эътироз билдириб, муддати
ўтган қарздорликни жавобгар тўламаганлигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Прокурор суд мажлисида шикоят бўйича қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан
кассация шикояти бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 285-моддасига кўра, кассация
шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати
шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси
суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш
муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан
узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Мазкур иш бўйича ҳал қилув қарори 2025 йил 28 март куни қабул қилинган
бўлиб, 2025 йил 29 апрелда қонуний кучга кирган.
ИПКнинг 296-моддаси биринчи қисми биринчи бандида кассация шикояти
(протести) ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган
(протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация
инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган
бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатиши белгиланган.
Суд ҳужжати устидан жавобгар 2026 йил 26 февралда кассация шикояти
билан мурожаат қилган, шикоят Андижон туманлараро иқтисодий судига
2026 йил 27 февралда кирим қилинган, қонунда белгиланган шикоят тақдим
этиш муддати ўтказилиб шикоят берилган.
ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмида ишда иштирок этишга жалб
қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори
қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу
модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган апелляция
шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум
бўлган кундан эътиборан ҳисобланади деб белнилаган бўлса-да, кассация
инстанциясида шикоят қилиш муддати қатъий белгиланган.
3
ИПКнинг 118-моддаси биринчи, тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Кассация судлов судлов ҳайъати, шикоят кассация инстанцияси суди
томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли
кассация инстанциясида иш юритишни тугатиш, жавобгар тўлаган 41 200 сўм
почта харажатини унинг зиммасида қолдириш, жавобгар тўлаган 1 254 420 сўм
давлат божини қайтариш бўйича маълумотнома беришни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 195, 296-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
“T rm s rvis- nd” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
бўйича кассация инстанциясида иш юритиш тугатилсин.
Кассация шикояти инстанцияси учун “T rm s rvis- nd” масъулияти
чекланган жамияти тўлаган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
“T rm s rvis- nd” масъулияти чекланган жамияти тўлаган 1 254 420 сўм
давлат божини қайтариш бўйича маълумотнома берилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат
ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш
мумкин.
Раислик қилувчи:
А.Мадаминов
ҳайъат аъзолари:
У.Холиков
О.Садиков