Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2514/70019 Дата решения 06.04.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья NORBEKOV YO‘LDOSH TIRKASHEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Удовлетворено Ответчик / Подсудимый
Source ID 006dc1b8-54f8-4955-a3f2-4b6ce5595267 Claim ID PDF Hash 92cc3091ce46c01c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 101-моддаси збекистон Республикаси ИПК 101 law
ушбу кодекснинг 103-моддаси ушбу кодекс 103 code_article
ушбу Кодекс 101-моддаси ушбу Кодекс 101 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 101-моддаси збекистон Республикаси ИПК 101 law
Текст решения 3 789 символов
4-1001-2514/70019-сонли иқтисодий иш tel (+99855)501-05-04 (02946), E-mail; is/tt/st@sud/uz O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT TUMANLARARO IQTISODIY SUDI АЖРИМИ (Иш юритишин тухтатиш тўғрисида) Тошкент шаҳри 2026 йил 03 март Тошкент туманлараро иқтисодий суди, судья Й.Т.Норбековнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Абдувохобованинг суд мажлиси котибдигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар «*********» АТБ манфаатида жавобгар «*********» МЧЖга нисбатан жами 113 318,08 АҚШ доллари ҳамда 2 740 392.53 сўм пеня ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Тошкент туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, жавобгар вакили М.Б.Баҳрамова (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И: Тошкент туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъвогар «*********» АТБ манфаатида жавобгар «*********» МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво талабида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 113 318,08 АҚШ доллари ҳамда 2 740 392.53 сўм пеня ундиришни, ундирувни жавобгар «*********» МЧЖга тегишли бўлган: 1. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хумсон МФЙ, Янгиқўрғон кўчаси, 140 а уй (давлат руйхатидан ўтган умумий майдони 452 кв.метр, умумий фойдали майдони 69.7 кв.метр, яшаш майдони 69.70 кв.метр, кадастр рақами : 11:03:18:01:01:4996), тарафлар ўртасида 46 200 АҚШ долларига баҳоланган гаров мулкига қаратишни; 2. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Темур Малик кўчаси, 1 уй (давлат руйхатидан ўтган умумий майдони 574 кв.метр, умумий фойдали майдони 258.3 кв.метр, яшаш майдони 167.8 кв.метр, кадастр рақами: 11:03:18:06:01:6932) тарафлар ўртасида 71 500 АҚШ доларига баҳоланган гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, судга илтимоснома тақдим қилиб, ушбу ишга алоқаси бўлган бошқа иш ФИБ Чирчиқ туманлараро судида кўрилаётгани сабабли, фуқаролик иши якунига қадар иш юритишни тўхтатишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб қуйидаги асослар бўйича иш юритишни тухтатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ушбу даъво аризада ундирив гаров мулкига қаратиш сўралган мулкни, гаровга қўювчига ўитиши билан боғлиқ битимни ҳақиқий эмаслиги тўғрисида 2-1102-2506/39548-сонли фуқаролик иши, ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг иш юритувида кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 101-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида, мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда, судья иш юритишни тухтатади деб белгиланган. Шунингдек, ушбу кодекснинг 103-моддаси 1-қисмининг биринчи бандида, ушбу Кодекс 101-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар, иш юритиш тухтатиб тўрилиши кўрсатилган. Юқоридагиларга асосан суд, ушбу низо бўйича ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг иш юритувидаги 2-1102-2506/39548-сонли фуқаролик иши якунига қадар иш юритишни тухтатишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 101-моддаси, 195-моддасига асосан суд, АЖРИМ ҚИЛДИ: Суднинг иш юритувидаги 4-1001-2514/70019-сонли иқтисодий иш, ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг иш юритувидаги 2-1102-2506/39548-сонли фуқаролик иши якунига қадар, иш юритиш тухтатилсин. Тарафлар ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг иш юритувидаги 2-1102-2506/39548сонли фуқаролик иши бўйича қабул қилган суд ҳужжатини судга тақдим қилсин. Судья Й.Т.Норбеков