Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-17-2502/45 Дата решения 06.04.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижон вилоят суди (Иқтисодий) Судья XOLIKOV UMIDJON ABDUMAJITOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Отказано в принятии Ответчик / Подсудимый
Source ID 0382fa01-ca9c-4a04-9536-9cc0193df05d Claim ID PDF Hash a2aa593c248cbae5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 11 823 символов
4-17-2502/45-сонли иқтисодий иш Андижон шаҳри Судья: У.Холиков Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори 2026 йил 6 апрель Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси У.Холиков раислигида, судья катта ёрдамчиси И.Ахмаджонованинг котибалигида, даъвогар - “Жасур Комур” ОсООнинг (Қирғизистон Республикаси) жавобгар “RE BREND SEMENT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 50 400 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 25 200 АҚШ доллари миқдорида пеня жами 75 600 АҚШ долларини ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида ишни даъвогар вакили С.Аҳмаджонов (ордер ва ишончнома асосида) жавобгар вакиллари Э.Валиев, А.Ахадов (ишончнома асосида), “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси вакили А.Ахадов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Андижон вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Жасур Комур” ОсОО (Қирғизистон Республикаси) (бундан буён матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “RE BREND SEMENT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 50 400 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 25 200 АҚШ доллари миқдорида пеня жами 75 600 АҚШ долларини ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2026 йил 26 январдаги ажрими билан даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд хатшунослик ҳамда ҳужжатларнинг техник экспертизаси тайинланган. Суд экспертизасини ўтказиш ва хулосасини тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Фарғона вилоят бўлимига юклатилган ҳамда экспертиза хулосаси олинган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар билан кўмир маҳсулоти етказиб бериш тўғрисида 2025 йил 4 февралда 02/25-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга 50 400 АҚШ доллари миқдорида кўмир маҳсулоти етказиб берилганлигини, шунга асосан судга жавобгардан 50 400 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 25 200 АҚШ доллари миқдорида пеня жами 75 600 АҚШ долларини ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисида даъво аризаси киритганлигини, ҳақиқаттан ҳам жавобгар томонидан 10 000 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилганлигини, қолган 40 400 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик тўланмаганлигини, экспертиза жавобгар вакили томонидан судга тақдим 2 қилинган 2025 йил 1 апрель кунги 1- сонли даъвогар, жавобгар ва “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси иштирокида тузилган талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишувдаги даъвогар раҳбари И.Мамадалиев томонидан қўйилган имзо ким томонидан амалга оширилганлигини аниқлашнинг имкони йўқлиги ва қўшимча келишувдаги муҳр билан корхонанинг муҳри ўртасида фарқ мавжудлиги тўғрисида хулоса берганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари тушунтириш беришиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогардан кўмир маҳсулотларини олганлигини, олинган кўмир маҳсулотлари учун даъвогарга 10 000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағини ўтказиб бериб қолган 40 400 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлиги бўйича 2025 йил 1 апрель кунги 1-сонли даъвогар, жавобгар ва “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси иштирокида тузилган талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишув тузилганлигини, қўшимча келишвуга асосан 40 400 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонасига ўтказиб берилганлигини, даъвогарнинг қўшимча келишувдаги муҳр ва имзодан хабари йўқлиги тўғрисидаги важлари судни чалғитиш учун қилинаётган харакатлар деб ҳисоблашини, чунки даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномадан бошлаб ҳисобварақ-фактура, қўшимча келишувда битта муҳрдан фойдаланганлигини, бироқ даъво аризасини киритишда бошқа муҳрдан фойдаланганлигини билдиришиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўрашди. Суд мажлисида “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси вакили ўз тушунтириш бериб тарафлар ўртасида 2025 йил 1 апрелда 1-сонли даъвогар, жавобгар ва “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси иштирокида талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишув тузилганлигини, жавобгар қўшимча келишувга асосан 40 400 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини тўлаб берганлигини билдирди. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнларда “ИПК” деб юритилади) 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси норезиденти — чет эл шахси бўлган ишларни кўради. Даъво аризада баён қилинишича даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2025 йил 4 февралда 02/25-сонли кўмир маҳсулоти етказиб бериш тўғрисида шартнома (бундан буён матнларда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати 600 000 АҚШ долларини ташкил қилади. 3 Шартноманинг 3.1-бандига кўра, маҳсулотни етказиб бериш тўлов амалга оширилганидан ёки товар келиб тушганидан кейин 180 кун ичида амалга оширилади ва шу муддат ичида тўланади. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, харидор маҳсулот қийматининг 100 фоизни сотувчининг ҳисоб-рақамига олдиндан тўлов қилади. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 50 400 АҚШ доллари миқдоридаги 1 680 тонна кўмир маҳсулотини етказиб берган. Етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга ошириш юзасидан даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Юқоридаги асосга кўра даъвогар жавобгардан 50 400 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 25 200 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-модаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Бироқ, даъвогар томонидан судга ўзида мавжуд ҳужжатлар ҳамда бухгалтерия ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмасдан мурожаат қилинган. Чунки, суд мажлисида жавобгар томонидан 50 400 АҚШ долларидан 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари даъвогарга тўлаб берилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси тақдим этилганидан сўнг даъвогар вакили 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари тўланганлигини тан олди. Жавобгарнинг даъвогардан қолган 40 400 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлиги бўйича 2025 йил 1 апрель кунги 1-сонли даъвогар, жавобгар ва “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси иштирокида тузилган талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишув тузилган. Гарчанд, суд мажлисида даъвогар вакили 2025 йил 1 апрель кунги 1-сонли даъвогар, жавобгар ва “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси иштирокида тузилган талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишувдаги муҳр даъвогар жамиятнинг муҳри 4 эмаслигини билдирсада, даъвогарнинг ўзи даъво аризасига асос қилиб келтирган 2025 йил 4 февралдаги 02/25-сонли шартномадаги даъвогар томонидан қўйилган муҳр айнан бир хилда эканлиги аниқланди. Шартнома ва қўшимча келишувдаги муҳрга эътибор бериб қаралса муҳрга рус тилида ёзилган “КИРГЫЗСКАЯ РЕСПУБЛИКА ДЖАЛАЛ-АБАДСКАЯ ОБЛАСТЬ ОБЩЕСТВО С ОРГАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ “ЖАСУР КОМУР”” эканлиги кўринади. Даъвогар жавобгар билан шартнома тузишда айнан ушбу муҳрдан фойдаланган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга тақдим қилган ҳисобварақ-фактураларга ҳам айнан юқоридаги муҳр босилган. Даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилишда рус тилида “КИРГЫЗСКАЯ РЕСПУБЛИКА ЖАЛАЛ-АБАДСКАЯ ОБЛАСТЬ ОБЩЕСТВО С ОРГАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ “ЖАСУР КОМУР”” деб ёзилган муҳрдан фойдаланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Фарғона вилоят бўлими томонидан тақдим қилинган хулосаларда қўшимча келишувдаги муҳр намуна учун берилган муҳрга мос эмаслиги шунингдек муҳр қўшимча ёзиш, ўчириш, қириб ташлаш, қайта ишлаш каби ўзгаришларга учрамаганлиги қайд қилинган. Қўшимча келишувдаги имзо эса И.Мамадалиев томонидан қўйилмаганлиги тўғрисида хулоса берилган. Даъвогар даъво аризасига ишлатган муҳр билан шартнома, қўшимча келишувдаги ҳамда жавобгарга тақдим қилган ҳисобварақ-фактураларга ишлатган муҳрларнинг фақатгина “ДЖАЛАЛ-АБАДСКАЯ ОБЛАСТЬ” сўзининг бошланишидаги “Д” ҳарфи билан фарқланади. Яъни тарафлар ўртасида тузилган шартнома, қўшимча келишув, жавобгарга тақдим қилган ҳисобварақ-фактураларда рус тилида “КИРГЫЗСКАЯ РЕСПУБЛИКА ДЖАЛАЛ-АБАДСКАЯ ОБЛАСТЬ ОБЩЕСТВО С ОРГАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ “ЖАСУР КОМУР”” деб ёзилган муҳрдан фойдаланган. Даъво аризасига эса рус тилида “КИРГЫЗСКАЯ РЕСПУБЛИКА ЖАЛАЛАБАДСКАЯ ОБЛАСТЬ ОБЩЕСТВО С ОРГАНИЧЕННОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТЬЮ “ЖАСУР КОМУР”” деб ёзилган муҳрдан фойдаланган. Даъвогар даъво аризасига асос қилиб келтирган шартномани, жавобгарга тақдим қилган ҳисобварақ-фактураларни тан олган. Демак, 2025 йил 1 апрель кунги 1-сонли даъвогар, жавобгар ва “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонаси иштирокида талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қўшимча келишувдаги муҳр ҳам даъвогарга тегишли. Шунингдек жавобгар “ B GL B L FZE LL ” хорижий корхонасига қўшимча келишувда кўрсатилган 40 400 АҚШ долларини тўлаб берган. 5 ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни, олдиндан тўланган 18 292 164 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 74, 118, 176-179-моддаларини қўллаб қарор қ и л а д и: “Жасур Комур” ОсООнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. “Жасур Комур” ОсОО (Қирғизистон Республикаси) томонидан олдиндан тўланган 18 292 164 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Судья У.Холиков