Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1001-2529/141317 Дата решения 02.04.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Тошкент туманлараро иқтисодий суди Судья RAXIMOV ABDULLA SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Отказано в принятии Ответчик / Подсудимый
Source ID 0bed4ae3-3b67-4f61-97ed-bd0c18ff0da0 Claim ID PDF Hash f5a140366a9e1fc9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 171-моддаси тисодий процессуал кодекси 171 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
банди ва 280-моддаси банди ва 280 law
Текст решения 13 943 символов
4-1001-2529/141317-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Рахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Эргашев ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2026 йил апрель ойининг 2 куни Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати: раислик қилувчи – судья М.Эргашев, ҳайъат аъзолари – судьялар У.Алиев ва Ж.Хусаиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Нуралиева котиблигида, “Go’zal Tabiat” МЧЖ вакиллари С.Алимов, С.Бекитаев иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг “Yangiariq Export end Import” МЧЖ манфаатида берган апелляция шикоятига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 29 январдаги ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини иш ҳужжатлари билан бирга Тошкент шаҳар судининг биносида очиқ суд мажлисида текшириб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Go’zal Tabiat” МЧЖ (даъвогар) ва “Yangiariq Export end Import” МЧЖ (жавобгар) ўртасида 2023 йил 27 июлда 70-сонли қиймати 1.053.900.000 сўмлик, 2023 йил 25 августда 90-сонли қиймати 1.631.137.500 сўмлик, 2023 йил 14 ноябрда 127-сонли қиймати 355.062.500 сўмлик ва 2023 йил 28 ноябрда 131-сонли қиймати 790.937.800 сўмлик маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалари тузилган бўлиб, уларга кўра даъвогар жавобгарга шартномада келтириб ўтилган маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. 2023 йил 27 июлдаги 70-сонли ва 2023 йил 25 августдаги 90-сонли шартномаларнинг 2.2-бандида шартнома имзоланганидан сўнг 7 банк куни ичида жавобгар томонидан 100 фоизлик олдиндан тўлов амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. 2023 йил 14 ноябрдаги 127-сонли шартноманинг 2.2-бандида тўлов икки ойга кечиктирилиши, энг охирги тўлов муддати 2024 йил 14 январдан кечикмаслиги лозимлиги қайд этилган. 2023 йил 28 ноябрда 131-сонли шартноманинг 2.2-бандида тўлов бир ойга кечиктирилиши, энг охирги тўлов муддати 2023 йил 28 декабрдан кечикмаслиги лозимлиги қайд этилган. Шартномаларнинг 4.2-бандида маҳсулотлар жавобгар томонидан 2 даъвогардан олиб кетиши лозимлиги белгиланган. Даъвогар 2023 йил 27 июлдаги 70-сонли шартномага асосан 2023 йил 27 июлдаги 07/04-сонли ҳисобварақ-фактурага кўра 1.053.900.000 сўмлик, 2023 йил 25 августдаги 90-сонли шартномага асосан 2023 йил 14 ноябрдаги 09/11-сонли ҳисобварақ-фактурага кўра 1.631.137.500 сўмлик, 2023 йил 14 ноябрдаги 127-сонли шартномага асосан 2023 йил 14 ноябрдаги 10/11-сонли ҳисобварақ-фактурага кўра 355.062.500 сўмлик, 2023 йил 28 ноябрдаги 131-сонли шартномага асосан 2023 йил 28 ноябрдаги 16/11-сонли ҳисобварақ-фактурага кўра 790.937.800 сўмлик, жами 3.831.037.800 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга топширган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларидаги электрон ҳисобварақ-фактуралар ва товар-транспорт юк хатлари билан тасдиқланган. Бироқ жавобгар даъвогардан олинган маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида жами 4 та шартнома бўйича 3.831.037.800 сўм қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида электрон шаклда тасдиқланган 2025 йил 14 августдаги 7-сонли ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги жавобгарга юборилган даъвогар вакилининг 2025 йил 15 августдаги 01-19-210-25-сонли талабномаси эътиборсиз қолдирилганлиги важлари билан даъвогар даъво аризаси билан Тошкент туманлараро иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 3.831.037.800 сўм асосий қарз ва 1.126.580.636,84 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 29 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3.831.037.800 сўм асосий қарз, 500.000.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 99.152.368,73 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарорининг 500.000.000 сўм пеня ундириш қисми устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар “Yangiariq Export end Import” МЧЖ манфаатида апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда ҳозирги кунда жавобгар иқтисодий танг аҳволда эканлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома қийматини тўлаш учун имконияти етмаслиги, бундан ташқари, солиқлар ва бошқа тўловларни тўлашнинг имконияти бўлмаётганлиги сабабли биринчи инстанция суди 500.000.000 сўм пеня ундириш ҳақида нотўғри хулосага келганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд алоҳида ҳолларда қарздор ва 3 кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, даъвогарнинг пеня ундириш талабини рад қилишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида гибрид почта тизими орқали хабардор қилинган жавобгар “Yangiariq Export end Import” МЧЖ вакили суд мажлисига келмади. Бироқ жавобгар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд мажлиси ўтадиган вақтда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судидаги суд мажлисига қатнашиши сабабли суд мажлисига кела олмаслиги ҳамда даъвогар билан келишув битимини тузиш учун 15 кунлик муддат беришни ва суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Даъвогар вакили жавобгар вакилининг илтимосномасига ва апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар ўзаро келишувга эришиш учун даъвогарга мурожаат қилмаганлиги, қарздорлик бугунги кунга қадар ҳам тўланмаганлиги, биринчи инстанция суди талаб қилинган пеня суммасини камайтириб берганлигини маълум қилиб, илтимоснома ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати маърузачи судьяни, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси ва апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 171-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд тарафнинг илтимосномаси бўйича, у низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида суддан кўмаклашишни сўраб мурожаат қилган тақдирда, шунингдек, агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг бундан аввалги суд мажлислари жавобгар вакилининг илтимосномаси бўйича ҳамда жавобгар суд мажлисига келмаганлиги сабабли қолдирилганлиги, бироқ бугунги суд мажлисига ҳам жавобгар келмаганлиги, суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар ўзаро келишувга эришиш учун даъвогарга мурожаат қилмаганлигини маълум қилганлиги, тарафлар иқтисодий суд 4 ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида ҳам келишув битимини тузишлари мумкинлиги, шунингдек, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблаб, жавобгар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 449-моддасининг учинчи қисмига асосан, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 27 июлдаги 70-сонли ва 2023 йил 25 августдаги 90-сонли шартномаларнинг 2.2-бандида шартнома имзоланганидан сўнг 7 банк куни ичида жавобгар томонидан 100 фоизлик олдиндан тўлов амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. 2023 йил 14 ноябрдаги 127-сонли шартноманинг 2.2-бандида тўлов икки ойга кечиктирилиши, энг охирги тўлов муддати 2024 йил 14 январдан кечикмаслиги лозимлиги қайд этилган. 2023 йил 28 ноябрда 131-сонли шартноманинг 2.2-бандида тўлов бир ойга кечиктирилиши, энг охирги тўлов муддати 2023 йил 28 декабрдан кечикмаслиги лозимлиги қайд этилган. Даъвогар шартномалар шартларига мувофиқ жавобгарга тегишли ҳисобварақ-фактуралар билан жами 3.831.037.800 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга топширган. Бироқ жавобгар етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 3.831.037.800 сўм қарздорлиги вужудга келган. Биринчи инстанция суди жавобгарнинг қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартномалар, электрон ҳисобварақ-фактуралар ва товар-транспорт юк хатлари билан тасдиқланганлиги, бироқ қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3.831.037.800 сўм асосий қарз ундириш талабин қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.1-бандига асосан жавобгар ҳисобидан 1.126.580.636,84 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. 5 Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 5.1-бандида тўловлар амалга ошириш кечиктирилганлиги учун жавобгар даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлаши белгиланган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида батафсил тушунтириш берилган. Жавобгар шартномалар шартларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли даъвонинг мазкур талаби ҳам биринчи инстанция суди томонидан асосли деб ҳисобланиб, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиниб, ФКнинг 326-моддасини қўллаган ҳолда 1.126.580.636,84 сўм пеня миқдорини 500.000.000 сўмга қадар камайтириш ҳақида асосли хулосага келган. Апелляция шикоятидаги ҳозирги кунда жавобгар иқтисодий танг аҳволда эканлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома қийматини тўлаш учун имконияти етмаслиги, бундан ташқари, солиқлар ва бошқа тўловларни тўлашнинг имконияти бўлмаётганлиги сабабли биринчи инстанция суди 500.000.000 сўм пеня ундириш ҳақида нотўғри хулосага келганлиги ҳақидаги важлар билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, биринчи инстанция суди томонидан неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиниб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдори белгиланган. Бунда жавобгар иқтисодий танг аҳволда эканлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома қийматини тўлаш учун имконияти етмаслиги, солиқлар ва бошқа тўловларни тўлашнинг имконияти бўлмаётганлиги ҳам инобатга олиниб, пеня миқдори камайтирилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш вақтида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. 6 Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 36-сонли қарори 20-бандининг учинчи хатбошисида апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари суд ҳужжатининг бир қисмига нисбатан берилганда давлат божи суд ҳужжатининг низолашилаётган қисмидан келиб чиқиб ҳисобланиши кўрсатилганлиги, апелляция шикоятида ҳал қилув қарорининг фақатгина 500.000.000 сўм пеня ундириш қисми устидан норозилик баён этилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 5.000.000 сўм давлат божи ундиришни, апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддаси биринчи қисмининг 1-банди ва 280-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Yangiariq Export end Import” МЧЖ вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 29 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Yangiariq Export end Import” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 5.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи М.Эргашев ҳайъат аъзолари У.Алиев Ж.Хусаинов