← Назад
Решение #2801508 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 71 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 518 символов
4-1601-2504/19455-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Х.Умаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Р.Мамажонова
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2026 йил 2 апрель
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “J h n vr s rvis” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар Наманган вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш соҳасида буюртмачи
хизмати давлат унитар корхонаси ҳисобидан 21 090 900 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан Наманган
вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан келтирилган кассация протестини,
Наманган вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджанов, даъвогар
вакили адвокат Ғ.Ғаниев (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар вакили
Р.Ботиров (ишончнома асосида)лар иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“J h n vr s rvis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Наманган
вилоят ҳокимлигининг капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати давлат
унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
14 060 600 сўм асосий қарз, 7 030 300 сўм пеня жами 21 090 900 сўмни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 07 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари
қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
14 060 600 сўм асосий қарз, 1 969 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган, даъво талабларининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Наманган вилоят прокурорининг ўринбосари судлов ҳайъатига кассация
протести билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони
рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Протестга асос қилиб, суд томонидан аниқланиши лозим бўлган муҳим
ҳолатлар аниқланмаганлиги, иш ҳужжатларида объектнинг белгиланган тартибда
фойдаланишга топширилганлиги тўғрисида давлат қабул комиссиясининг
далолатномаси, фойдаланишга қабул қилинганлиги ҳақида қарор мавжуд эмаслиги,
жавобгарнинг 2026 йил 25 февралда вилоят прокуратурасига тақдим этган
01/04-193-сонли маълумотномасига кўра тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда
тузилган
249/55760-сонли
шартнома
бўйича
даъвогар
томонидан
281 210 600 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, жавобгар томонидан жами
267 150 000 сўм маблағ молиялаштириб берилганлиги, жами қарздорлик
14 060 600 сўмни ташкил этиб, ушбу сумма шартнома бўйича 5 фоизлик кафолат
маблағи эканлиги, бажарилган ишлар давлат қабул комиссияси томонидан қабул
қилинмаганлиги, суд жавобгардан 1 969 000 сўм пеня ундириш ҳақида асоссиз
хулосага келганлиги, чунки шартнома бўйича 5 фоизлик кафолат маблағларини
жавобгар молиялаштириб бериши учун бажарилган ишлар белгиланган тартибда
топширилиши ва давлат қабул комиссияси уни қабул қилиши зарурлиги ҳақида
важлар келтирилган.
Суд мажлисида прокурор протестдаги важларни такрорлаб, уни
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад қилиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили ишлар бажарилганлигини, лекин жавобгар
ишларни қабул қилиб олмаганлигини, мазкур ҳолат юзасидан молиявий назорат
органи томонидан текшириш ўтказилганлигини, 317 000 000 сўмлик ишлар
бажарилганлиги далолатномада акс эттирилганлигини, биринчи иннстанция
судида иш кўрилгандан сўнг 4 ноябрь ҳолатига 281 000 000 сўмлик ишлар
бажарилганлигини, буюртмачи ишларни қабул қилишдан бош тортганлигини, бу
ҳолат юзасидан прокуратурага мурожаат этилганлигини баён қилиб, прокурор
протестини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили прокурор протестини қўллаб-қувватлаб,
протестни қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини судлов
ҳайъатига тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан ўрганиб, қуйидагиларга кўра
кассация протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни, даъвони рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасига кўра, суд ишни кассация тартибида
кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва
асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни
аниқлаши мумкин.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар
кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарори 4-бандининг
учинчи хатбошисида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига
объектларни қуриш - Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Автойўлинвест”
агентлиги буюртмаси асосида амалга оширилиши, бошқа объектлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ДУКлар буюртмачи
этиб белгиланиши, олтинчи хатбошисида 2022 йилда кластер усулида цементбетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари бўйича кластер усулида ички
йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва
Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали
аниқланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Наманган вилояти
Кенгашининг 2022 йил 22 августдаги “Вилоятда 2022 йилда Республика бюджети
маблағлари ҳисобидан цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш дастурининг
манзилли рўйхати параметрларига ўзгартириш киритиш ҳамда объектларда
кластер усулида бажариладиган ишлар учун пудрат ташкилотларини танлаш
тўғрисида”ги VI-32-87-6-0-К/22-сонли қарори билан тасдиқланган Наманган
вилоятида 2022 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан цемент-бетон
қопламали ички йўллар қуриш бўйича бириктирилган буюртмачи ва кластер
усулида пудрат ишларини бажариш учун танланган бош пудрат ташкилотлари
рўйхатида даъвогар Уйчи туманида цемент-бетон қопламали ички йўл қуриш
ишларини бажариши белгиланган.
Юқоридаги қарорлар асосида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда
тузилган 249/55760-сонли пудрат шартномасига кўра даъвогар Уйчи туман,
“Қашқар” МФЙ, Боғ кўчасига цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси қуриш
ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган таъмирлаш ишларини қабул қилиш
ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул
қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома асосида жами 281 210 600 сўмлик цемент-бетон
қопламали йўл тўшамаси қуриш ишларини бажарган ва тарафлар томонидан
2022 йил 30 сентябрда, 14 ноябрда тасдиқланган бажарилган ишлар
далолатномалари (Ф-3) асосида жавобгар ишларни қабул қилиб олган.
Ўзаро тузилган шартноманинг 2-бандида жавобгар бажарилган ишларни
қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар бажарилган ишларни 95 фоизини молиялаштириб, ишлар ҳақини
5 фоизини тўламаган ва натижада 14 060 600 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномалари
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармасининг судга тақдим этган 2025 йил 5 ноябрдаги 01/09-35/899сонли хатида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда тузилган 249/55760-сонли
шартнома ғазначилик хизмати орқали рўйхатдан ўтганлигини маълум қилган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасидаги шартнома Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали
автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-249-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Наманган
вилояти Кенгашининг 2022 йил 22 августдаги VI-32-87-6-0-К/22-сонли қарори
асосида тузилганлиги сабабли давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
талабларига амал қилинган деб ҳисоблаган.
Боиси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
71-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
давлат харидлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди амалга оширилиши мумкинлиги
назарда тутилган.
Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжуд эканлиги ва уни тўланмаганлиги
тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, ишдаги тарафлар
ўртасида тузилган шартнома, бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3),
солиштирма далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги
асоси билан биринчи инстанция суди даъво талабининг 14 060 600 сўм асосий қарз
ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвонинг асосий
қарзни ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб
ҳисоблайди.
Зеро, жавобгарнинг Наманган вилояти прокуратурасига тақдим этган
2026 йил 25 февралдаги 01/04-193-сонли маълумотномасида тарафлар ўртасида
тузилган шартнома бўйича даъвогар томонидан 281 210 600 сўмлик ишлар
бажарилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 267 150 000 сўм маблағ
молиялаштириб берилганлиги, шунингдек жами қарздорлик 14 060 600 сўмни
ташкил этиб, шундан 267 150 070 сўми
бажарилган ишлар қийматининг
95 фоизини ташкил этиши, 14 060 530 сўми эса 5 фоизлик кафолат маблағи
эканлиги, бажарилган ишлар давлат қабул комиссияси томонидан қабул
қилинмаганлиги баён этилган.
Дарҳақиқат, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 16-бандида, жорий
молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин қурилиш
даврига берилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолган ҳолда, ишларни
бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ, инвестор томонидан маблағ
билан таъминлагандан сўнг объектнинг умумий шартномавий – жорий
қийматининг 95 фоизи доирасида амалга оширилиши кўзда тутилиб, шундан
5 фоизи объектни белгиланган тартибда фойдаланишга топширилганлиги
тўғрисидаги давлат қабул комиссиясининг далолатномаси, фойдаланишга қабул
қилинганлиги ҳақидаги қарор ва авизо тақдим этилганидан сўнг амалга
оширилиши кўрсатилган.
Бироқ Уйчи туман, “Соку” МФЙ, Пахтакор кўчасида цемент-бетон
қопламали йўл тўшамасини қуриш ишлари давлат қабул комиссиясининг
далолатномаси орқали қабул қилиб олинмаган, объектни фойдаланишга қабул
қилинганлиги ҳақидаги давлат қабул комиссиясининг қарори қабул қилинмаган.
Ушбу ҳолат суд муҳокамасидаги тарафлар вакилларининг тушунтиришлари
ва судлов ҳайъатига тақдим этилган ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини топди.
Даъвогар суд мажлисида ишлар бажарилганлиги тўғрисида эътироз
билдирса-да, бироқ шартномада белгиланган тартибда топширилганлигини
тасдиқловчи далилларни тақдим қилмади.
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати даъвогарнинг 14 060 600 сўм асосий
қарз ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
Шунингдек даъво аризасида жавобгар бажарилган ишлар ҳақини ўз вақтида
тўлиқ тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 7 030 300 сўм пеня ундириш
сўралган.
Биринчи инстанция суди даъвогар 2023 йил ноябрь ойидан буён
қарздорликни ундириш чораларини кўрмай мажбуриятни бажармаслик туфайли
пеня миқдорининг кўпайишига кўмаклашганлигини инобатга олган ҳолда
ундирилиши талаб қилинган 7 030 300 сўм пеняни 1 969 000 сўм миқдорида
қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби
асоссиз бўлганлиги боис, унга ҳисобланган пеняни ундиришга ҳам қонуний
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгартиришга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация протестини
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул
қилишни, даъво талабларини тўлиқ рад қилишни, даъвогар томонидан биринчи
инстанция суди учун тўланган 422 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни, кассация инстанцияси учун бюджетга
даъвогар ҳисобидан 210 909 сўм давлат божини ва Наманган вилояти суди
депозитига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, биринчи инстанция суди
томонидан 2025 йил 10 декабрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувларни
бекор қилишни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 297, 299, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Наманган вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан берилган кассация
протести қаноатлантирилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
“J h n vr s rvis” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- кассация инстанцияси суди учун республика бюджетига 210 909 сўм давлат
божи;
- Наманган вилояти суди депозитига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 10 декабрда
берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида
белгиланган муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилинши (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов