← Назад
Решение #2801509 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 931 символов
4-1202-2501/5231-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Шокиров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Мухиддинов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Наманган шаҳри
2026 йил 2 апрель
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья А.Мухиддинов раислигида, судьялар Р.Мамажонова ва Қ.Ходжаевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “ААА” давлат муассасасининг жавобгар “БББ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 749 085 584 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Чуст
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарори
устидан “ААА” давлат муассасаси томонидан берилган кассация шикоятини,
даъвогар вакили И.Хаитов (ишончнома асосида), Сирдарё вилоят Иқтисодиёт
ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида), Наманган
вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджановлар иштирокида,
судлов ҳайъатининг биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ААА” давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар ёки муассаса
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “БББ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
3 749 085 584 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъвогар
ҳисобидан 904 717 793,03 сўм пеня, 14 831 439,23 сўм жарима, 15 000 000 сўм
зарар ундириб беришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилоят
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси жалб этилган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб,
жавобгарнинг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Даъвогар
ҳисобидан жавобгар фойдасига 180 943 558,60 сўм пеня, 14 831 439,23 сўм
жарима, 15 000 000 сўм зарар ҳамда 41 200 сўм тўланган почта харажати
ундирилган. Қарши даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб,
1
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 93 672 696,32 сўм давлат божи
ундирилган.
Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ҳамда даъво талабларини қаноатлантиришни ва қарши даъвони
рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар ва Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакил
суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриши лозим топди.
Даъвогар судлов ҳайъатига кассация шикоятидан воз кечиши тўғрисида
ёзма ариза тақдим этган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятидан воз кечиш
тўғрисидаги аризани инобатга олишни сўради.
Суд мажлисида Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакили даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини
инобатга олишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини инобатга олишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини ва
прокурор фикрини тинглаб, кассация шикоятини муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг кассация шикоятидан воз кечиш
тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, кассация шикояти юзасидан кассация
инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кассация шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар кассация
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация
инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кассация шикояти (протести) бўйича
иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича
кассация шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
2
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ
тақсимланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли қарори 21-бандининг иккинчи хатбошисида,
апелляция, кассация шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят кўрмасдан
қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи
қайтарилмаслиги, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат
божи шикоят берган шахсдан ундирилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, даъвогар кассация
шикоятидан воз кечганлиги боис кассация шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 46 836 348 сўм давлат
божи,
Ўзбекистон
Респбликаси
Олий
суди
депозитига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 195, 296-298-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
ажрим
қ и л д и:
“ААА” давлат муассасаси томонидан берилган кассация шикояти бўйича
иш юритиш тугатилсин.
“ААА” давлат муассасаси ҳисобидан:
- республика бюджетига 46 836 348 сўм давлат божи;
Ўзбекистон
Респбликаси
Олий
суди
депозитига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“ААА” давлат муассасаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ажрим устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил ичида Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Мухиддинов
ҳайъат аъзолари
Р.Мамажонова
Қ.Ходжаев
3