← Назад
Решение #2801510 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 274 | — | law | |
| онунинг | 156 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law |
Текст решения
8 255 символов
4-1403-2501/3148-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Ф.Юлдашев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Х.Равшанов
ҚАРОР
Самарқанд шаҳри
(апелляция инстанцияси суди)
2026 йил 2 апрель
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида судья Х.Равшановнинг раислигида, судьялар
С.Турсунов ва Б.Жураевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Д.Худойбердиевнинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси Б.З.Б, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили А.И (судга тақдим этган ишончномаси асосида)
иштирокида, Самарқанд туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 6
февралдаги тугатиш бошқарувчисини вазифасидан озод этиш тўғрисидаги
ажрими устидан тугатиш бошқарувчиси Б.З.Б томонидан берилган апелляция
шикоятини вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Иштихон туманлараро иқтисодий судига Самарқанд вилояти солиқ
бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан
мурожаат этиб, қарздор “И.М.С” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)нинг Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) асосан
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Аризачининг аризаси асосида 4-1401-2604/4479-сонли иқтисодий иш
қўзғатилган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 05 июндаги ҳал қилув қарорига
кўра, аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор “И.М.С” МЧЖ
(СТИР:30**) соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланган. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни
бошлаш учун З.Б тугатиш бошкарувчиси этиб тайинланган.
Самарқанд туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 06 февралдаги
ажрими билан тугатиш бошқарувчиси З.Б вазифасидан озод қилиниб ўрнига
И.О тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
Мазкур ажрим устидан тугатиш бошқарувчиси З.Б апелляция шикояти
билан мурожаат уни бекор қилишини сўраган.
Бунга асос қилиб, суднинг ажрими учун асос бўлган ваколатли давлат
органининг аризасининг қонунийлигини текширилмаганлигини, Қонун
талабларига амал қилинмаганлигини кўрсатган.
1
Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси З.Б шикоятда
келтирилган важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини
бошқариш
агентлиги
Самарқанд
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг судга тақдим этган аризаси бўйича эътирозлари йўқлигини
айтиб, биринчи инстанция судининг ажрими бўйича қонуний ва адолатли қарор
қарор қабул қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок
этиб, Самарқанд туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 06 февралдаги
ажрими билан тугатиш бошқарувчиси З.Б вазифасидан озод қилиниб ўрнига
И.О тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлигини тўғри эканлигини
таъкидлаб, апелляция шикоятидаги важларга қўшилмаслигини, тугатиш
бошқарувчисини лавозимидан озод этиш учун Самарқанд вилояти Солиқ
бошқармасининг 2026 йил 2 февралдаги хати, Самарқанд туманлараро
иқтисодий судининг 2026 йил 29 январдаги хусусий ажрими борлиги боис,
тугатиш бошқарувчиси З.Б вазифасидан озод қилинишини сўраб, судга ариза
билан мурожаат қилинганлигини айтиб, биринчи инстанция суди ажримини ўз
кучида қолдиришни сўради.
Аризачи суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган. ИПК 274-моддасига кўра, апелляция инстанцияси судининг
суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг
ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати мазкур
апелляция шикоятини аризачининг иштиркисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Судлов ҳайъати, З.Б ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси вакили А.Ининг
тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидагиларга кўра, биринчи инстанция
судининг ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Иштихон туманлараро иқтисодий
судига аризачи ариза билан мурожаат этиб, қарздорни соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 05 июндаги ҳал қилув қарорига
кўра, аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор «И.М.С»
HJ
(СТИР:3**6) соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланган. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни
бошлаш учун З.Б тугатиш бошкарувчиси этиб тайинланган.
Самарқанд туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 06 февралдаги
ажрими билан тугатиш бошқарувчиси З.Б вазифасидан озод қилиниб ўрнига
И.Ов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
Мазкур ажрим устидан тугатиш бошқарувчиси З.Б апелляция шикояти
билан мурожаат уни бекор қилишини сўраган.
2
Самарқанд вилояти Солиқ бошқармасининг 2026 йил 2 февралдаги хати
билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиб, унда Қонун
талабларига кўра, иш бўйича тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган З.Бни
лавозимидан озод қилиш юзасидан амалий ёрдам беришни сўраган.
Шунингдек, Самарқанд туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил
29 январдаги хусусий ажримига кўра, суд тугатиш бошқарувчиси З.Б
томонидан суднинг ҳал қилув қароридаги белгиланган вазифаларини
бажармаслиги ҳолатлари бўйича ваколат доирасида тегишли чоралар кўриш
учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига хусусий ажрим тақдим этилган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси 2026 йил 5 февралдаги
302-02/07-сонли ариза билан судга мурожаат қилиб, Қонуннинг 29, 156моддаларига асосан 4-1403-2501/3148-сонли иқтисодий иш бўйича суд тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинланган З.Бни суд тугатиш бошқарувчиси вазифасини
бажаришдан озод қилишни ва шу билан билан бир вақтда янги тугатиш
бошқарувчисини тайинлашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2026 йил 6 февралдаги ажрими билан
4-1403-2501/3148-сонли иқтисодий иш бўйича тугатиш бошқарувчиси З.Б
вазифасидан озод қилиниб, ўрнига И.О тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланганлигини судлов ҳайъати қонуний ва асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Қонунинг 156-моддасига кўра, ваколатли давлат органининг
аризаси асосида тугатиш бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан суд
томонидан озод этилиши мумкин.
Бу эса, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлари
асоссиз эканлигини билдиради.
ИПКнинг 281-моддасида апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб
чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Мазкур тўловга қобилиятсизлик доирасидаги низо бўйича келтирилган
шикоятдан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунида давлат божи ундирилиши назарда тутилмаганлиги сабабли, судлов
ҳайъати ҳеч бир тарафдан давлат божи ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга, Қонуннинг 29, 156-моддаларини ва ИПК 278-281моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қилади:
3
Самарқанд туманлараро иқтисодий судининг 4-1403-2501/3148-сонли
иқтисодий иш бўйича 2026 йил 6 февралда қабул қилинган ажрми ўзгаришсиз,
тугатиш бошқарувчиси З.Бнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати тугатиш бошқарувчиси
З.Бнинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳеч бир тарафдан давлат божи ундирилмасин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тарафлар ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
санадан бошлаб бир йил муддат ичида Самарқанд вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест)
бериши мумкин.
Раислик қилувчи
Х.Равшанов
Ҳайъат аъзолари
С.Турсунов
Б.Жураев
4