Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2504/19459 Дата решения 02.04.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Частично удовлетворено Ответчик / Подсудимый
Source ID b37f1e07-2bc2-4200-a137-55e59b522924 Claim ID PDF Hash 00ef27e69df79e65... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 71-моддаси онуни 71 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 17 628 символов
4-1601-2504/19459-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Х.Умаров Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Мухиддинов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2026 йил 2 апрель Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Мухиддинов раислигида, судьялар Р.Мамажонова ва Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар БББ давлат унитар корхонаси ҳисобидан 12 818 386 сўм асосий қарз, 6 409 193 сўм пеня жами 19 227 579 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан Наманган вилоят прокурори ўринбосари томонидан келтирилган кассация протестини, Наманган вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджанов, даъвогар вакили адвокат Ғ.Ғаниев (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Ботировлар иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, БББ давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 818 386 сўм асосий қарз, 6 409 193 сўм пеня жами 19 227 579 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 07 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 12 818 386 сўм асосий қарз, 1 795 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Наманган вилоят прокурори ўринбосари судлов ҳайъатига кассация протести билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 995 238 сўм асосий қарз ундиришни белгилашни сўраган. Протестга асос қилиб суд томонидан аниқланиши лозим муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, иш ҳужжатларида объектнинг белгиланган тартибда фойдаланишга топширилганлиги тўғрисида давлат қабул комиссиясининг 1 далолатномаси, фойдаланишга қабул қилинганлиги ҳақида қарор мавжуд эмаслиги, жавобгарнинг 2026 йил 25 февралда вилоят прокуратурасига тақдим этган 01/04-193-сонли маълумотномасига кўра тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда тузилган 249/54791-сонли шартнома бўйича даъвогар томонидан 236 462 957 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 223 644 572 сўм маблағ молиялаштириб берилганлиги, жами қарздорлик қарздорлик 12 818 386 сўмни ташкил этиб, шундан 995 238 сўми шартноманинг 95 фоизлик қисмидан, 11 823 148 сўми эса 5 фоизлик кафолат маблағи эканлиги, бажарилган ишлар давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмаганлиги, суд жавобгардан 1 795 000 сўм пеня ундириш ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, чунки шартнома бўйича 5 фоизлик кафолат маблағларини жавобгар молиялаштириб бериши учун бажарилган ишлар белгиланган тартибда топширилиши ва давлат қабул комиссияси уни қабул қилиши зарурлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида прокурор протестдаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 995 238 сўм асосий қарз ундиришни белгилашни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили прокурор протестига эътирози борлигини, шартнома шартларига кўра, 239 525 309 сўмлик ишлари бажарилиши, беш фоизлик кафолат суммасидан ташқари 227 403 000 тўлаб берилиши белгиланганлигини, прокурор протестига кўра, беш фоизлик кафолат суммаси уларнинг топширган ишларига нисбатан олинаётганлигини, объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича бир неча маротаба оғзаки мурожаат қилинганлигини, лекин жавобгар қабул қилмаганлигини, айнан Уйчи туман, “Соку” МФЙ, “Пахтакор” кўчаси бўйича хат берилмаганлигини, ушбу объектда амалга оширилган ишлар бўйича ҳужжатга жавобгар имзо қўйиб бермаганлигини, бошқа ташкилотлар тасдиқлаганлигини билдириб, судлов ҳайъатига қўшимча ҳужжатларни тақдим қилди ва прокурор протестини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили прокурор протестини қўллабқувватлашини, даъвогарга бажарган ишига нисбатан 95 фоиз маблағни беришларини, ушбу низоли иш бўйича 95 фоиз суммани шертномада кўрсатилган 239 525 209 сўмдан бера олмасликларини, шу боис, протестни қаноатлантириб беришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини судлов ҳайъатига тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация протестини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасига кўра, суд ишни кассация 2 тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошисида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига объектларни қуриш - Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Автойўлинвест” агентлиги буюртмаси асосида амалга оширилиши, бошқа объектлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ДУКлар буюртмачи этиб белгиланиши, олтинчи хатбошисида 2022 йилда кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари бўйича кластер усулида ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 22 августдаги “Вилоятда 2022 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш дастурининг манзилли рўйхати параметрларига ўзгартириш киритиш ҳамда объектларда кластер усулида бажариладиган ишлар учун пудрат ташкилотларини танлаш тўғрисида”ги VI-32-87-6-0-К/22-сонли қарори билан тасдиқланган Наманган вилоятида 2022 йилда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш бўйича бириктирилган буюртмачи ва кластер усулида пудрат ишларини бажариш учун танланган бош пудрат ташкилотлари рўйхатида даъвогар Уйчи туманида цемент-бетон қопламали ички йўл қуриш ишларини бажариши белгиланган. Юқоридаги қарорлар асосида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда тузилган 249/54791-сонли пудрат шартномасига кўра даъвогар Уйчи туман, “Соку” МФЙ, Пахтакор кўчасига цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси 3 қуриш ишларини бажариш, жавобгар эса бажарилган таъмирлаш ишларини қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома асосида жами 236 462 958 сўмлик цемент-бетон қопламали йўл тўшамаси қуриш ишларини бажарган ва тарафлар томонидан 2022 йил 30 сентябрда, 18 октябрда ҳамда 2023 йил 2 ноябрда тасдиқланган бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3) асосида жавобгар ишларни қабул қилиб олган. Ўзаро тузилган шартноманинг 2-бандида жавобгар бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай, бажарилган ишлар ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлиқ тўламаган ва 12 818 386 сўм қарздорликка йўл қўйган. Жавобгарнинг қарздорликни тан олганлиги тарафлар ўртасида 2024 йил 10 февраль куни ҳолатига тузилган солиштирма далолатномаси билан ҳам тасдиқланади. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг судга тақдим этган 2025 йил 5 ноябрдаги 01/09-35/899-сонли хатида тарафлар ўртасида 2022 йил 22 августда тузилган 249/54791-сонли шартнома ғазначилик хизмати орқали рўйхатдан ўтганлигини маълум қилган. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-249-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 22 августдаги VI-32-87-6-0-К/22сонли қарори асосида тузилганлиги сабабли давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинган деб ҳисоблаган. Боиси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 71-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган. Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжуд эканлиги ва уни тўланмаганлиги тарафлар вакилларининг суд мажлисидаги тушунтиришлари, 4 ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3), солиштирма далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги асоси билан биринчи инстанция суди даъво талабининг 12 818 386 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвонинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг Наманган вилояти прокуратурасига тақдим этган 2026 йил 25 февралдаги 01/04-193-сонли маълумотномасида тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича даъвогар томонидан 236 462 958 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, жавобгар томонидан жами 223 644 572 сўм маблағ молиялаштириб берилганлиги, шунингдек жами қарздорлик 12 818 386 сўмни ташкил этиб, шундан 995 238 сўми бажарилган ишлар қийматининг 95 фоиз қисмидан, 11 823 148 сўми эса 5 фоизлик кафолат маблағи эканлиги, бажарилган ишлар давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмаганлиги баён этилган. Дарҳақиқат, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 16-бандида, жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин қурилиш даврига берилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ, инвестор томонидан маблағ билан таъминлагандан сўнг объектнинг умумий шартномавий – жорий қийматининг 95 фоизи доирасида амалга оширилиши кўзда тутилиб, шундан 5 фоизи объектни белгиланган тартибда фойдаланишга топширилганлиги тўғрисидаги давлат қабул комиссиясининг далолатномаси, фойдаланишга қабул қилинганлиги ҳақидаги қарор ва авизо тақдим этилганидан сўнг амалга оширилиши кўрсатилган. Бироқ Уйчи туман, “Соку” МФЙ, Пахтакор кўчасида цемент-бетон қопламали йўл тўшамасини қуриш ишлари давлат қабул комиссиясининг далолатномаси орқали қабул қилиб олинмаган, объектни фойдаланишга қабул қилинганлиги ҳақидаги давлат қабул комиссиясининг қарор қабул қилинмаган. Ушбу ҳолат суд муҳокамасидаги тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва судлов ҳайъатига тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши куришиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси Наманган вилояти бошқармаси томонидан тузилган 2026 йил 20 январдаги далолатнома билан ҳам ўз исботини топди. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати даъвогарнинг 12 818 386 сўм асосий қарз ундириш талабини 995 238 сўм қисмини асосли, 11 823 148 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Шунингдек даъво аризасида жавобгар бажарилган ишлар ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 6 409 193 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 59-бандида мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида 5 молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Биринчи инстанция суди даъвогар 2023 йил ноябрь ойидан буён қарздорликни ундириш чораларини кўрмай мажбуриятни бажармаслик туфайли пеня миқдорининг кўпайишига кўмаклашганлигини инобатга олган ҳолда ундирилиши талаб қилинган 6 409 193 сўм пеняни 1 795 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати асосий қарз ундириш талабининг 995 238 сўм қисмини асосли деб топганлиги сабабли биринчи инстанция суди томонидан белгиланган 1 795 000 сўм пеня миқдорини 300 000 сўм пеня суммасига ўзгаришни лозим топади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация протестини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги “12 818 386 сўм асосий қарз, 1 795 000 сўм пеня” жумласини “995 238 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня” жумласига ўзгартиришни, суд харажатларини қайта тақсимлаб жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 27 768,80 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, даъвогар ҳисобидан кассация инстанцияси суди учун республика бюджетига 192 115,60 сўм давлат божи, Наманган вилояти суди депозитига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, 6 биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 10 декабрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилишни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 297, 299, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Наманган вилоят прокурори ўринбосарининг кассация протести қисман қаноатлантирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги “12 818 386 сўм асосий қарз, 1 795 000 сўм пеня” жумласи “995 238 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня” жумласига ўзгартирилсин. Суд харажатлари қайта тақсимланиб БББ давлат унитар корхонаси ҳисобидан “ААА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 27 768,80 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - кассация инстанцияси суди учун республика бюджетига 192 115,60 сўм давлат божи; - Наманган вилояти суди депозитига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Наманган туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 10 декабрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекасида белгиланган муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилинши (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси А.Мухиддинов Ҳайъат аъзолари Р.Мамажонова Ш.Тўхтабоев 7