← Назад
Решение #2801513 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
4 715 символов
4-1101-2614/5370-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(низо юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Нурафшон шаҳри
2026 йил 1 апрель
Нурафшон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.З.Нормуродов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ЦЦЦ” фермер
хўжалиги ҳисобидан 12 000 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм жарима, 200 000
сўм ҳақиқий зарар, жами 15 200 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Нурафшон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “ЦЦЦ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 12 000 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм жарима,
200 000 сўм ҳақиқий зарар, жами 15 200 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида жавобгарга
электрон ва гибрид почта орқали маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига
кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170-моддалари талабларига кўра, ишни тарафлар
вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар судга даъводан воз кечиш тўғрисида ариза билан мурожаат
қилган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъводан воз кечишини қабул қилишни ва даъво аризаси юзасидан иш
юритишни тугатишни лозим топди.
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий
2
суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил
24 майдаги 13-сонли қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, воз кечишнинг қонунийлиги ва бошқа шахсларнинг манфаатларини
бузмаслигини инобатга олиб, воз кечган шахснинг ваколатларини текшириб,
даъводан воз кечишни қабул қилишни лозим топади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар даъвосидан
воз кечса ва у суд томонидан қабул қилинса, ушбу ҳолат иш юритишни
тугатиш учун асос бўлиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасидан воз кечишини
қабул қилишни ва иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъводан воз кечганлиги
сабабли низо бўйича иш юритиш тугатилганлигини инобатга олиб, даъвогардан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
фойдасига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни
ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 110, 115, 118, 127-128, 170, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қилади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг “ЦЦЦ” фермер хўжалиги
ҳисобидан 12 000 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм жарима, 200 000 сўм
ҳақиқий зарар, жами 15 200 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъвосидан воз
кечиши қабул қилинсин ҳамда даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 412 000 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.З.Нормуродов