← Назад
Решение #2801514 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 697 символов
4-1101-2614/8107-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Нурафшон шаҳри
2026 йил 1 апрель
Нурафшон
туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.З.Нормуродов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ЙЙЙЙнинг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 291 000 000 сўм етказилган зарар, 512 800 000 сўм пеня, жами
803 800 000 сўм ундириш ва жавобгар билан 2023 йил 13 декабрда тузилган
D S /473-2023, D S /469-2023 ҳамда D S /472-2023-сонли битимларни
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакиллари ННН (раҳбар) ГГГ ва ШШШлар (2026 йил 30 мартдаги 6-1102-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ЙЙЙЙ ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 291 000 000
сўм етказилган зарар, 512 800 000 сўм пеня, жами 803 800 000 сўм ундириш ва
жавобгар билан 2023 йил 13 декабрда тузилган D S /473-2023, D S /4692023 ҳамда D S /472-2023-сонли битимларни бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
уларни қаноатлантириб беришни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда гибрид
почта орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, низони
палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини
даъвогардан ундиришни лозим топади.
Суд мажлиси вақтида олинган ҳужжатларга асосан ЙЙЙЙ билан “ККК”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида D S /473-2023, D S /469-2023 ва
D S /472-2023-сонли битимларни тузилмагани, битимлар Ўзбекистон
Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва “Мелек дон агро” масъулияти
чекланган жамияти билан тузилгани, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
2
вазирлиги ва “Мелек дон агро” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024
йил 17 апрель куни битимларга қўшимча келишув киритиш натижасида “Мелек
дон агро” масъулияти чекланган жамияти юқоридаги битимларда кўрсатилган
ўзининг барча хуқуқ ва мажбуриятларини “ККК” масъулияти чекланган
жамиятига ўтказганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳоллардадеб белгилаб қўйилган.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ Мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу
усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонунчилик билан белгилаб
қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак.
ФКнинг 14-моддасига мувофиқ агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Юқоридагиларга
асосан
суд
даъвогарни
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига мувофиқ шартномаларни тузиш,
ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги талаблар учун БҲМнинг 10 баравари
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд давлат божи ва почта харажати даъво
аризасини тақдим этишда тўланганлиги инобатга олиб, даъвогардан республика
бюджети фойдасига тўланмай қолган 12 344 000 сўм давлат божини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
3
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
ЙЙЙЙ ҳисобидан 12 344 000 сўм давлат божи республика бюжети
фойдасига ундирилсин.
Даъво аризасини тақдим этишда тўланган 16 076 000 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта ҳаражати ЙЙЙЙ зиммасига қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.З.Нормуродов